📜 Инструкция по применению Хестар-200
💊 Состав препарата Хестар-200
✅ Применение препарата Хестар-200
📅 Условия хранения Хестар-200
⏳ Срок годности Хестар-200

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

HESTAR-200

ХЕСТАР-200

 

Препаратнинг савдо номи: Хестар-200

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидроксиэтилкрахмал (200/0,5)

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

6% ли 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

гидроксиэтил крахмал (200/0,5)                6,0 г

ёрдамчи моддалар:

натрий хлориди                                           0,9 г

натрий гидроксиди                                     рН коррекция қилиш учун

хлорид кислотаси                                        рН коррекция қилиш учун

инъекция учун сув                                      100 мл гача

10% ли 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

гидроксиэтил крахмал (200/0,5)                10,0 г

ёрдамчи моддалар:

натрий хлориди                                           0,9 г

натрий гидроксиди                                     рН коррекция қилиш учун

хлорид кислотаси                                        рН коррекция қилиш учун

инъекция учун сув                                      100 мл гача

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган, кўзга кўринадиган заррачалардан ҳоли бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: плазма ўрнини босувчи восита.

АТХ коди: В05АА05.

 

Фармакологик хусусиятлари

Гидроксиэтилкрахмал 200/0,5 изотоник физиологик эритма (0,9% ли натрий хлорида эритмаси) да 6% ли ёки 10% ли гидроксиэтилкрахмал (ГЭК) сақловчи плазмани ўрнини босувчи коллоид эритма ҳисобланади. Коллоиднинг ўртача молекуляр массаси 200000 Да, молекуляр алмашиниши (МА) эса 0,45-0,55 ни ташкил этади.

Қон томирлар ичида сувни боғлаб олиш ва ушлаб туриш ҳусусияти борлиги туфайли, АҚҲ (айланиб юрувчи қон ҳажми) ни 6 мг/мл ва 10 мг/мл концентрацияли эритмаларни юборилган ҳажмидан мувофиқ 85% – 100% ва 130% – 140 % га ошириш ҳусусиятига эга (плазмани ўрнини босувчи даври 10% ли эритма учун – 4-8 соат, 6% ли эритма учун – 3-4 соатни ташкил этади). Издан чиққан гемодинамикани тиклайди, микроциркуляцияни, қоннинг реологик ҳусусиятларини яхшилайди (гематокрит кўрсаткичини пасайиши ҳисобига), плазманинг қовушқоқлигини камайтиради, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради ва эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади. Гидроксиэтилкрахмал 200/0,5 тузилиш жиҳатидан гликогенга яқин, бу унинг юқори толерантлиги ва анафилактик реакцияларни ривожланиш ҳавфи камлиги билан тушунтирилади.

Фармакокинетикаси

Гидроксиэтилкрахмал молекуласи плазмадаги ҳамда тўқималардаги α-амилаза таъсирида янада кичикроқ фракцияларга парчаланади. α-амилаза таъсирида парчаланиши 1,4 гликоцид бирикмаларида амалга ошади. У асосан буйраклар орқали чиқарилади. 24 соатдан кейин тахминан 47% сийдикда аниқланади ва фақатгина 10% плазмада аниқланади.

Қўлланилиши

  • жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, инфекцион касалликлар, куйишлар, травматик шикастланишлар, интоксикациялар ва АҚҲ (айланиб юрувчи қон ҳажми) ни тўлдиришни талаб этувчи бошқа ҳолатларда шок, гиповолемик ҳолатларни олдини олиш ва даволаш учун;
  • қонни терапевтик суюлтириш (гемодилюция) учун;
  • қонни ўрнини босишда юбориладиган қон препаратларининг ҳажмини камайтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига томчилаб ёки оқим билан юборилади. Препаратнинг дозаси ва юбориш тезлиги гемодинамик бузилишларнинг яққоллиги, пациентнинг ҳолатини оғирлигига қараб индивидуал равишда белгиланади. Биринчи 10-20 мл эритмани секин юбориш керак (анафилактоид реакциялар ривожланиши мумкин).

Гиповолемия ва шокни даволаш ва олдини олиш: 10% ли эритма учун максимал суткалик доза – тана вазнига 20 мл/кг (75 кг тана вазнига 1,5 л ёки 1 кг тана вазнига 2 г гидроксиэтилкрахмал); максимал инфузия тезлиги – бир соатда тана вазнига 20 мл/кг
(1,5 л/75 кг/соат ёки 2 г/кг/соат) ни ташкил этади. 6% ли эритма учун максимал суткалик доза – тана вазнига 33 мл/кг 75 кг тана вазнига 2,5 л ёки 1 кг тана вазнига 2 г гидроксиэтилкрахмал тўғри келади; максимал юбориш тезлиги – бир соатда тана вазнига 20 мл/кг (1,5 л/75 кг/соат ёки 1,2 г/кг/соат) ни ташкил этади. Қўллаш давомийлиги гиповолемияни давомийлиги ва даражасига билан белгиланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гиповолемияда ўртача суткалик доза – 250-1000 мл ни ташкил этади.

3-12 ёшдаги болалар: тана вазнига 15-20 мл/кг 6% ли эритма ва тана вазнига 10-15 мл/кг 10% ли эритма юборилади.

2-3 ёшдаги болалар: тана вазнига 15-20 мл/кг 6% ли эритма ва тана вазнига 10-15 мл/кг 10% ли эритма юборилади.

Суткалик дозаси ва юбориш тезлиги йўқотилган қон миқдори, гемоглобин (Нb) ва гематокрит кўрсаткичларига қараб ҳисобланади.

Юрак-қон томир тизими, ўпкаларни шикастланиш ҳавфи бўлмаган ёш пациентларда гематокрит кўрсаткичи 30% ва ундан кам бўлиши чегара ҳисобланади.

Қон йўқотилиши билан кечувчи шок ривожланганида – 500-1500 мл. Операцион шокни олдини олиш мақсадида операция вақтида – 400-600 мл эритма вена ичига томчилаб юборилади, артериал босим пасайганида оқим билан юборишга ўтилади. Операциядан олдин ва операциядан кейинги даврларда юбориладиган умумий доза беморларнинг умумий ҳолати ва гемодинамик кўрсаткичларига қараб аниқланадива суткада 1,5 л ни ташкил этади.

Жарроҳлик операцияларда донор қонини юборишни камайтириш учун ўткир нормоволемик гемодилюция: 6% ли эритма бевосита операциядан олдин ўткир нормоволемик гемодилюциядан сўнг гематокрит кўрсаткичи Цил бўйича 30% дан кам бўлмаганида 1:1 нисбатида юборилади. Қон йиғиш – шахсий қон 500 мл дан 2-3 марта, кундузги доза 6% ли эритма 500 мл дан 2-3 марта, қон йиғиш тезлиги – 15-30 минутда 1 л, препаратни юбориш тезлиги 15-30 минутда 1 л ни ташкил этади. Одатда препарат бевосита операциядан олдин бир марта юборилади. Агар гематокритнинг дастлабки даражаси нормал кўрсаткичларда бўлса, такроран юбориш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар; кўнгил айниши, қусиш, АБ ни пасайиши, тахикардия, тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи (юборишни тўхтатиш керак);

Қон зардобида амилазанинг фаоллигини ошиши (панкреатитга ташхис қўйишда қийинчилик туғдириши мумкин);

Юқори дозалари қўлланганида – терини қичишиши, гипокоагуляция, гипопротеинемия, гематокритни пасайиши, қон кетиш вақтини узайиши, АЧТВ ни ошиши, VIII қон ивиш омили, Виллебранд омилининг фаоллигини пасайиши (суюлтириши туфайли) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан крахмалга), бош мия гипертензияси, артериал гипертензия, бош мияга қон қуйилиши, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), ўпка шиши (шу жумладан, кардиоген), гипергидратация (шу жумладан ўпка шиши), гиперволемия, дегидратация (зарурат бўлганида электролитлар алмашинувига тузатиш киритилади), қон ивиш тизимини яққол ифодаланган бузилишлари (шу жумладан оғир геморрагик диатез, гипокоагуляция, гипофибриногенемия), гиперхлоремия, гипернатриемия, гипокалиемия, гемодиализ, олигурия ёки анурия билан кечувчи оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (креатинин клиренси 1,2-2 мг/дл ёки 106-177 мкмоль/л); ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларнинг эритмалари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир (бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин). Гидроксиэтилкрахмални гепарин ёки перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш қон кетиш вақтини узайтириши мумкин. Бошқа дори воситаларни қабул қилаётган пациентларга, айниқса бета-блокаторлар ва вазодилататорларни қабул қилганида алоҳида эътибор бериш керак, чунки тизимли артериал босимни ва юрак қисқаришлари сонини ўзгариши, ҳажмни ўрнини босувчи даволашга қарамасдан, аниқланмаслиги мумкин. Антибиотикларнинг нефротоксиклигини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Анафилактик реакциялар ривожланишини бутунлай истисно қилиш имкони йўқлиги туфайли, биринчи 10-20 мл эритмани секин, пациентнинг ҳолатини кузатган ҳолда юбориш керак.

Организмдан асосан сув ҳамда электролитларни йўқотилиши (кучли қусиш, ич кетиши, куйишлар) билан боғлиқ бўлган шок ҳолатларида, Хестар-200 (ГЭК 200/0,5) препаратини қўллаш билан даволаш бошланганида сўнг кейинчалик электролитларнинг концентрацияси мувофиқлаштирилган эритма билан даволаш тавсия этилади. Хестар-200 (ГЭК 200/0,5) препаратининг оширилган дозалари қонни суюлиб кетиш самарасини чақиради ва гематокритни пасайишига, шунингдек плазмада гемоглобин ҳамда протеиннинг концентрациясини пасайишига олиб келади. Гемоглобиннинг қийматини 10% дан ва гематокритнинг қийматини 27% дан пасайиши критик ҳолат ҳисобланади. Умумий оқсил кўрсаткичи < 5,0% бўлганида альбумин юбориш кўрсатилган. Айланиб юрувчи қон ҳажмининг 20-25% дан ортиқ қисми йўқотилганида эритроцитларни қўшимча равишда юбориш кўрсатилган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: катта ҳажмларда тез юборилганида ўткир чап қоринча етишмовчилиги ва ўпка шиши, қон ивишини бузилиши ривожланиши мумкин.

Даволаш: кўкрак соҳасини сиқилиш ҳисси, нафас фаолиятини қийинлашиши, белда оғриқ, эт увишишига шикоятлар, цианоз, қон айланиши ва нафасни бузилиши пайдо бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. Ўпка шиши ривожланганида препаратни юборишни зудлик билан тўхтатиш, зарурат бўлганида диуретик юбориш керак.

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрами: 250 мл ёки 500 мл эритма пластик ёки шиша флаконда.

Иккиламчи ўрами: 1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.