ТИББИЙ ПРЕПАРАТНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Гинофорт® 2%, вагинал крем
Бутоконазол нитрати
Препаратни қўллашдан олдин уни қўллаш бўйича йўриқномасини диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг.
- Ушбу йўриқномани сақлаб қўйинг, эҳтимол унда таърифланган маълумот Сизга келажакда керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингизга ёки провизорга мурожаат қилинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган, шунинг учун уни бошқа шахсларга берманг, чунки у уларга, ҳатто уларни касаллик аломатлари сизникига ўхшаш бўлса ҳам, зарар келтириши мумкин.
- Агар ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ ножўя самаралар яққол характерга эга бўлса ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя самаралар юзага келса, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар қилинг.
Ушбу йўриқнома қуйидаги маълумотни сақлайди:
- Гинофорт® 2% вагинал креми нима ва у нима учун қўлланилади
- Гинофорт® 2% вагинал кремини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
- Гинофорт® 2% вагинал кремини қандай қўллаш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
- Гинофорт® 2% вагинал кремини сақлаш шароити
- Қўшимча маълумот
- Гинофорт® 2% вагинал креми НИМА ва у нима учун қўлланилади
Олдиндан тўлдирилган ҳар бир шприц-аппликатор таркибида тахминан 5 г вагинал крем мавжуд бўлиб, унинг таркибида тахминан 100 мг бутоконазол нитрати – замбуруғларга қарши таъсир кўрсатувчи фаол модда сақланади.
Гинофорт® 2% вагинал креми Candida albicans (замбуруғларнинг бир тури) ва Candida бошқа турлари келтириб чиқарадиган вульвовагинал замбуруғли инфекцияларни маҳаллий даволаш учун қўлланилади.
Замбуруғли инфекция симптомлари ташқи жинсий аъзоларни қизариши ва бироз шишини, шунингдек шу соҳада қичишиш, ачишиш ва юқори таъсирчанликни ўз ичига олади. Инфекция қиндан ажралмалар чиқиши, творогсимон хусусиятга эга караш ҳосил бўлиши, шунингдек сийиш ёки жинсий алоқа вақтида оғриқ пайдо бўлиши билан бирга кечиши мумкин.
- Гинофорт® 2% вагинал кремини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
Қуйидаги ҳолларда Гинофорт® 2% вагинал кремини қўллаш тавсия этилмайди:
- Бутоконазол нитратига ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган) юқори сезувчанлик мавжудлигида.
- Ҳомиладорларга ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлик даврида, шунингдек жинсий ҳаёт билан яшаётган ва контрацепция воситаларидан фойдаланмаётган бола туғиш ёшидаги аёлларга.
Гинофорт® 2% вагинал кремидан фойдаланилганда пайтида эҳтиёткорлик чораларига риоя этинг
Гинофорт® 2% вагинал креми таркибида минерал мой мавжуд бўлиб, у латекс ёки резинадан ишлаб чиқарилган буюмларга, хусусан презервативлар ёки қин диафрагмаларига шикастлантирувчи таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун Гинофорт® 2% вагинал креми қўлланилгандан кейин 72 соат (3 кун) давомида улардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Қайталанувчи вагинал ачитқи инфекцияси, айниқса унинг даволашга қийин бериладиган тури мавжудлиги одам иммунотанқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси билан боғлиқ ҳавф гуруҳидаги аёлларда ОИВ инфекциясининг дастлабки симптоми бўлиши мумкин.
Қўллашдаги вақтида эҳтиёткорлик чоралари
Умумий эҳтиёткорлик чоралари
Агар, даволашга қарамай, клиник симптомлар йўқолмаса, дастлабки ташҳисни тасдиқлаш ва қайталанувчи вагинал ачитқи инфекцияни қўзғатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларни истисно этиш учун лаборатория текширишлари қайта ўтказилиши керак.
Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши
Гинофорт® 2% вагинал кремини 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар мавжуд эмас. Жинсий фаол ёш (14-18 ёш)даги ўсмирларга препаратни буюриш ҳар бир муайян ҳолда уни қўллаш билан боғлиқ ҳавф ва бундан кутилаётган фойда нисбатини баҳолашни талаб қилади, чунки препаратни мазкур ёш гуруҳида қўллаш тажрибаси чекланган.
Бошқа препаратлар билан бирга қўлланилиши
Агар сиз бошқа ҳар қандай препаратларни, шу жумладан рецептсиз дори воситаларини ҳозирда қабул қилаётган ёки илгари қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар қилинг.
Шу билан бир вақтда, Гинофорт® 2% вагинал кремининг бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас, унинг таркибига кирадиган минерал мой бундан мустасно бўлиб, у латекс ёки резинадан ишлаб чиқарилган буюмларга шикастлантирувчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Дори препаратларини қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Гинофорт® 2% вагинал кремини ҳомиладорларга ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида, шунингдек жинсий ҳаёт билан яшаётган бола туғиш ёшидаги аёлларга, агар улар контрацепция воситаларидан фойдаланмаётган бўлсалар, қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида Гинофорт® 2% вагинал креми фақат кутилаётган фойданинг даволашда бўлиши мумкин бўлган ҳавфга нисбатини синчков таҳлил қилингандан кейин шифокор тавсиясига кўра қўлланиши мумкин.
Эмизиш даври
Препаратнинг фаол моддаси кўкрак сутига ўтиши ёки ўтмаслиги ҳозирги вақтда маълум эмас. Шу сабабли эмизиш даврида вагинал кремни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Гинофорт® 2% вагинал креми автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Гинофорт® 2% вагинал кремининг айрим компонентлари тўғрисида муҳим маълумот
Гинофорт® 2% вагинал креми таркибига кирувчи ёрдамчи моддалардан бири – пропилен гликол тери қичишишини келтириб чиқариши мумкин. Метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
- Гинофорт® 2% вагинал кремини қандай қўллаш керак
Гинофорт® 2% вагинал кремини қўллаш бўйича шифокор кўрсатмаларига ҳар доим қатъий риоя қилинг. Агар препаратни тўғри қўллаётганингизга ишонч ҳосил қилмасангиз, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Олдиндан тўлдирилган, бир марталик, бир дозали шприц-аппликатор таркибида тахминан 5 г вагинал крем сақлайди.
Дозалаш усули: шприц-аппликатор ичидаги кремни тўлалигича бир мартада, энг маъқули – кечки вақтда юборинг.
Крем билан олдиндан тўлдирилган, бир марталик шприц-аппликатордан фойдаланиш бўйича йўриқнома
1-қадам. Шприц-аппликаторни тайёрлаш
- Ҳимоя ўрамини очинг ва крем тўлдирилган шприц-аппликаторни чиқаринг.
- Шприц-аппликатор учлик кийдирилган ҳолда қўлланилади.
- Учликни ечиб олманг.
- Учлик бўлмаган ҳолда шприц-аппликаторни қўлламанг!
- Фойдаланишдан олдин шприц-аппликаторни қиздирманг.
Шприц-аппликаторни маҳкам ушлаб туриб, поршенни тўлиқ чиқариш учун ҳалқани тортинг (1-расмга қаранг).
2-қадам. Шприц-аппликаторни қинга киритинг.
- Шприц-аппликаторни қин ичига эҳтиёткорлик билан мумкин қадар чуқур киритинг (2 ва 3-расмларга қаранг).
3-қадам. Кремни юбориш
- Поршенни аста секин босиб, шприцдан кремни қинга чиқаринг, сўнг бўшаган шприц-аппликаторни қиндан чиқариб олинг (4, 5 ва 6-расмларга қаранг). Бўшаган шприцни утилизация қилиш керак.
Гинофорт® 2% вагинал креми фақат интравагинал қўллаш учун мўлжалланган. Агар Сиз кремни тасодифан ютиб юборган бўлсангиз, дарҳол бу ҳақида шифокорингизга хабар қилинг.
Болалар ва ўсмирларда қўллаш
Гинофорт® 2% вагинал кремини 14 ёшга тўлмаган болаларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллашнинг самараси ва хавфсизлиги етарлича ўрганилмаган. Жинсий фаол ёш (14-18 ёш)даги ўсмирларга препаратни буюриш уни қўллаш билан боғлиқ хавф ва бундан кутилаётган фойда нисбатини баҳолашни талаб қилади.
Агар сиз Гинофорт® 2% вагинал кремини навбатдаги қўллаш муолажасини ўтказиб юборган бўлсангиз
Гинофорт® 2% вагинал креми бир дозали препарат ҳисобланади. Агар касаллик симптомлари йўқ бўлмаса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Агар сиз Гинофорт® 2% вагинал кремини қўллашни тўхтатган бўлсангиз
Гинофорт® 2% вагинал креми бир дозали препарат ҳисобланади. Агар препарат қўллангандан кейин орадан бир неча кун ўтгач касаллик симптомлари йўқ бўлмаса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда ушбу препарати қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилган бўлса, даволовчи шифокорингизга ёки провизорга мурожаат қилинг.
- бўлиши мумкин бўлган ножўя САМАРАЛар
Барча дори препаратлари каби, Гинофорт® 2% вагинал креми ҳам чекланган пациентларда ножўя самараларни чақириши мумкин.
Клиник тадқиқотларнинг натижалари ва пострегистрацион ҳисоботларга кўра, қуйидаги шикоятлар айниқса кўп қайд этилади (³5%): қинда ачишиш, қичишиш, яллиғланиш ва шиш, чаноқ соҳасида ёки қориннинг пастида оғриқ, қориннинг пастида спазмлар ёки санаб ўтилган симптомлардан иккитаси ёки ундан ортиғи мажмуаси.
Гинофорт® 2% вагинал кремини қўллашда юз берадиган маҳаллий ножўя самаралар вульвовагинал замбуруғли инфекция симптомларига жуда ўхшаш. Агар даволаш жараёнида симптомлар йўқ бўлмаса, даволовчи шифокорингизга иложи борича тез мурожаат қилинг.
Аллергик реакциялар (юқори сезувчанлик реакциялари) ҳар қандай дори препаратлари қўлланган ҳолда юзага келиши мумкин
Шу сабабли, агар Сизда терини қизариши ёки кепакланиши, тери ёки шиллиқ парданинг шикастланиши ёки аллергик тошма (эшакеми) сингари аллергик реакция симптомлари юзага келган бўлса, даволовчи шифокорингизга иложи борича тез мурожаат қилинг.
Агар ножўя самаралар таъсири кучайган ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган қўшимча ножўя самараларни қайд этган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
- Гинофорт® 2% вагинал кремини сақлаш шароити
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақланг.
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
250С дан юқори ҳароратда сақлашга йўл қўйманг.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин препаратни қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Препаратни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташламанг. Кераксиз препаратдан халос бўлиш йўлини провизордан сўранг. Бундай чоралар атроф-муҳитни асраш учун курашда ёрдам беради.
- 6. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ
Гинофорт® 2% вагинал кремининг таркибига нима киради
- Кремнинг ҳар бир грамми таркибига 20мг фаол модда – бутоконазол нитрати (17,35 мг бутоконазолга мос) киради.
- Бошқа ингредиентлар тозаланган сув, 70 % ли сорбитол эритмаси, пропилен гликоль, динатрий эдетати, суюқ парафин, полиглицерил 3-олеат, мум, микрокристалл гидрофоб кремний диоксиди, коллоид метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, глицерил моноизостеаратни ўз ичига олади.
Гинофорт® 2% вагинал креми қандай кўринишга эга ва ўрам таркибига нималар киради
Гинофорт® 2% оқ рангдан деярли оқ ранггача, ёт заррачалардан холи ва кўзга ташланадиган қатламларсиз юмшоқ гомоген кремдир.
5 г вагинал крем полипропилен аппликаторда. 1 аппликатор полистирол пенал ичига жойланган ва сўнг ламинацияланган пакетга ўралган. Пакет тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.