ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕТФОРМИН
METFORMIN
Препаратнинг савдо номи: Метформин
Таъсир этувчи модда (ХПН): метформин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метформин гидрохлориди – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон К-25, кальций стеарати, гипромеллоза 2208, опадрай II оқ (85 F) бўёвчиси;
қобиқ таркиби опадрай II оқ (85 F) бўёвчиси: қисман гидролизланган поливинил спирти; макроголь/полиэтиленгликоль; тальк (Е553); титан диоксиди (Е171).
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, икки ёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал гипогликемик восита, бигуанидлар.
АТХ коди: А10ВА02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Метформин – бу қанд миқдорини камайтирувчи таъсир кўрсатувчи бигуанид ҳисобланиб, қонда қанднинг ҳам базал ва ҳам постпрандиал концентрациясини пасайишини таъминлайди. Метформин инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун гипогликемияга олиб келмайди. Метформиннинг қандни пасайтирувчи таъсири, эҳтимол қуйидаги механизмлар билан боғлиқ бўлса керак: жигарда глюкозани ишлаб чиқарилишини глюконеогенез ва гликогенолиз жараёнларини сусайтириш ҳисобига камайтиради; мушак тўқимасини инсулинга бўлган сезувчанлигини оширади, бу периферияда глюкозани қамраб олиниши ва утилизация қилинишини яхшилайди; жигарда глюкозани сўрилишини сусайтиради. Метформин гликогенсинтатазага таъсир қилиб, гликогенни ҳужайра ичидаги синтезини рағбатлантиради, глюкоза учун шу вақтгача маълум бўлган барча мембрана транспорт протеинлари (GLUT) нинг транспорт ҳажмини оширади. Одамда метформин, унинг қондаги глюкоза даражасига таъсиридан қатъий назар, ёғ алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, қон плазмасида ХС, ПЗЛП-ХС, ТГ даражасини пасайтиради. Қон зардобида ТГ миқдорини пасайтириб, у шунингдек тромбозга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Метформин перорал қабул қилингандан кейин, унинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2,5 соатдан кейин эришилади, мутлоқ биокираолишлиги соғлом одамларда тахминан 50-60% ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинганида метформинни сўрилиши нотўлиқ бўлиб, тўйинувчан характерга эга бўлади, метформин нотўғри пропорционал фармакокинетикага эга деб ҳисобланади. Препаратни одатдаги дозаларда ва одатдаги интервалларда қўлланганда қон плазмасидаги концентрациясининг мувозанатли ҳолатига 24-48 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланишини ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Метформн эритроцитларга ўтади. Қонни ўзидаги максимал коцентрацияси, қон плазмасидагига нисбатан пастроқ ва тахминан худди ўша вақтда аниқланади. Метформин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Одамда парчаланиш маҳсулотлари ҳозирги вақтгача аниқланмаган. Метформиннинг ренал клиренси минутига 400 мл дан ортиқ, бу метформинни калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси ҳисобига чиқарилишини кўрсатади. Доза перорал қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври 6,5 соатни ташкил этади. Одатда метаболитлари аниқланмаган.
Перорал қабул қилингандан кейин ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил Буйрак функцияси ёмонлашганда метформиннинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал тарзда пасаяди, ва шундай тарзда метформиннинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади ҳамда ярим чиқарилиш даврини узайтиради.
Қўлланилиши
Қандли диабетнинг 2 типи, айниқса семизлик билан кечувчи ҳолатларда, парҳез билан даволаш самарасиз бўлганида:
- Катталарни даволаш учун монотерапия сифатида ёки бошқа перорал гипогликемик воситалари билан бирга ёки инсулин билан бирга мажмуавий терапия кўринишида
- 10 ёшдан катта болаларни даволаш учун монотерапия сифатида ёки инсулин билан бирга мажмуавий терапия кўринишида қўлланилади.
Метформин ортиқча тана вазни билан кечувчи қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган катта пациентларда парҳез билан даволаш самарасиз бўлганида диабет асоратларини камайтириш учун биринчи линия препарати сифатида ўзини намоён этади.
Қўллаш усули ва дозалаш тартиби
Катталар. Монотерапия ва бошқа перорал гипогликемик воситалари билан мажмуавий терапия
Одатдаги бошланғич доза 500 мг ни ташкил қилади, суткада 2-3 марта ичга овқат вақтида ёки бевосита овқатдан кейин қабул қилинади.
10-15 кундан кейин дозага, қон зардобидаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига мувофиқ тузатиш киритиш лозим.
Дозани аста-секин ошириш овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан ножўя самараларни камайишига ёрдам беради.
Метформин гидрохлоридининг максимал тавсия қилинган дозаси 3 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда, суткада 3000 мг ни ташкил қилади.
Инсулин билан мажмуавий терапия
Қондаги глюкоза даражасини яхши назорат қилишга эришиш учун метформин ва инсулинни мажмуавий даволаш кўринишида қўллаш мумкин. Метформиннинг одатдаги бошланғич дозаси суткада 2-3 марта 500 мг ва 850 мг ни ташкил қилади. Айни пайтда инсулиннинг дозаси қондаги глюкоза даражасига қараб танланади.
Болалар. Монотерапия ва инсулин билан бирга мажмуавий терапия
10 ёшдан катта болаларда қўллаш мумкин. Одатдаги бошланғич доза 500 мг ни ташкил қилади, суткада 1 марта овқатланиш вақтида ёки бевосита ундан кейин қабул қилинади.
10-15 кундан кейин дозага, қон зардобидаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига мувофиқ тузатиш киритиш лозим.
Максимал суткалик дозаси 2-3 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда суткада 2000 мг ни ташкил қилади.
Кекса ёшли пациентлар. Буйрак функцияси ёмонлашиши мумкинлиги туфайли, метформиннинг дозасини буйрак функциясини мунтазам назорати асосида танлаш лозим (қон зардобидаги креатинин даражаси йилига камида икки-тўрт марта аниқланади).
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларини ривожланиш тез-тезлиги қуйидаги градациялар бўйича келтирилган: жуда тез-тез: (³1/10); тез-тез: (³1/100, <1/10); тез-тез эмас: (³1/1000, <1/100); кам ҳолларда: (³1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда: (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: энг кўп ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши каби шикоятлар пайдо бўлади. Улар кўпроқ даволаш курсининг бошида пайдо бўлади ва кўпчилик ҳолларда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Кўпинча оғизда металл таъми пайдо бўлади.
Тери томонидан: жуда кам ҳолларда юқори сезувчанликка эга бўлган пациентларда енгил эритема пайдо бўлади. Эшакеми, терини қичишиши ривожланиши мумкин.
Модда алмашинуви томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда В12 витаминини сўрилишини секинлашиши, узоқ муддат даволанишда эса, қон зардобда унинг концентрациясини пасайиши аниқланади. Клиник жиҳатдан бу кузатилган ҳолат, эҳтимол аҳамиятга эга эмас.
Лактоацидоз: жуда кам ҳолларда (йилига 1000 пациентга 0,03 ҳолат), асосан доза ошириб юборилганда, шунингдек алкоголизмда юз беради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- диабетик кетоацидоз, диабетик прекома, кома;
- буйрак функциясини бузилиши;
- буйрак функциясини бузилишини ривожланиш хавфи билан кечувчи ўткир касалликлар;
- дегидратация (диареядаги, қусишдаги), иситма, оғир инфекцион касалликлар;
- гипоксия ҳолатлари (шок, сепсис, буйрак инфекциялари, бронх-ўпка касалликлари);
- жиддий жарроҳлик операциялари ва травмалар (инсулинотерапияни ўтказиш кўрсатилган ҳолларда);
- жигар функциясини бузилиши;
- сурункали алкоголизм, алкоголь билан ўткир заҳарланиш;
- препаратга юқори сезувчанлик;
- сут кислотали ацидоз (шу жумладан анамнездаги);
- йод сақловчи контраст моддаларни юбориш билан ўтказиладиган радиоизотоп ёки рентгенологик текширувларни ўтказишдан камида 2 кун олдин ва 2 кундан кейин вақт давомида қўллаш;
- гипокалорияли парҳезга (суткада 1000 ккал дан кам бўлган парҳез) амал қилиш;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: болалар (препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги болаларда аниқланмаган), кекса (60 ёшдан ошган) пациентлар (метаболизм секинлашгани туфайли, фойда/хавф нисбатини баҳолаш лозим) да эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Оғир жисмоний ишни бажарувчи одамларга буюриш мумкин эмас (лактат ацидозни ривожланиш хавфи юқори бўлади).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Алкоголь лактоацидозни ривожланиш хавфини оширади, шунинг учун метформинни қўллаганда алкоголни ва алкоголь сақловчи дори препаратларини қабул қилишдан сақланиш керак.
Метформинни инсулин ёки сульфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада қўлланиши, гипогликемияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликни талаб этади.
β2-адренорецепторларнинг антагонистлари, ААФ ингибиторлари, МАО ингибиторлари, НЯҚВ, клофибрат ҳосилалари, окситетрациклин, циклофосфамид ва унинг ҳосилалари метформиннинг гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин.
Маҳаллий ва тизимли қўллаш учун глюкокортикостероидлар, эстрогенлар ва гестагенлар мажмуаси, адреналин ва бошқа симпатомиметиклар мажмуаси, глюкагон, қалқонсимон без гормонлари, фенотиазинлар ва тиазид диуретиклар, никотин кислотасининг ҳосилалари метформиннинг гипогликемик таъсирини намоён бўлишини камайтиради.
Циметидин метформинни чиқарилишини секинлаштиради ва сут кислотали ацидозни ривожланиш хавфини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Метформин билан даволаш курсини бошлашдан олдин ва даволаш курси давомида мунтазам равишда буйрак функциясини назорат қилиш керак: буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда йилига камида 1 марта; агар креатинин даражаси норманинг юқори чегарасига тўғри келса, шунингдек кекса ёшдаги одамларда йилига 2-4 марта назорат қилиш керак. Буйрак функциясини бузилиши аниқланган вазиятларда (масалан, антигипертензив препаратлар, диуретиклар ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан даволашни бошида) ўзига хос эҳтиёткорлик зарур.
Наркоз остида бажариладиган режалаштирилган жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан 48 соат олдин метформинни қабул қилишни тўхтатиш керак. Даволашни жарроҳлик операциядан камида 48 соатдан кейин давом эттириш тавсия этилади.
Метформин билан даволаниш вақтида парҳезга амал қилишни давом эттириш, тана вазни ортиқча бўлган пациентларга эса – гипокалорияли парҳезга амал қилишни давом эттириш тавсия қилинади; қандли диабети бўлган беморларга тавсия қилинган мунтазам лаборатор текширувларни ўтказиш тавсия қилинади; метформиннинг ўзи гипогликемияга олиб келмайди, лекин инсулин ёки сульфонилмочевина препаратлари билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткор бўлиш лозим.
Лактоацидоз метформин гидрохлоридини тўпланиши натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган кам учрайдиган, лекин жиддий метаболик асоратдир. Лактоацидозни юз бериш ҳолатлари қандли диабети ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қайд этилган. Лактоацидозни юз бериш хавф омиллари: яхши назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабет, кетоз, узоқ муддатли очлик, алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилиш, жигар етишмовчилиги ёки гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳолат. Лактоацидозга шубҳа туғилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва пациентни шифохонага ётқизиш лозим.
Алкоголь: алкоголни ва алкоголь сақловчи препаратларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.
Йод сақловчи рентгенконтраст воситалар: йод сақловчи рентгенконтраст воситаларни қон томир ичига юбориш буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, бу метформинни тўпланишини ва лактоацидоз хавфини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун метформинни қўллаш, в/и юбориш учун йод сақловчи контраст воситаларидан фойдаланиб, рентегнологик текширувларни ўтказишдан олдин, ўтказиш вақтида ва ўтказилганидан сўнг 48 соатдан кейингивақт давомида тўхтатилиши керак. Бунда даволашни буйрак функциясини такроран баҳолаш амалга оширилмагунича ва унинг функцияси нормал эканлиги аниқланмагунича қайтадан бошламаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: ҳомиладорлик режалаштирилаётганида, шунингдек метформин билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик бошланган ҳолларда, препарат бекор қилиниши ва инсулинотерапия буюрилиши лозим. Она ва ва янги туғилган чақалоқни кузатуви тайинланиши керак. Кўкрак сутига препаратни тушиши тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, ушбу препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Болалар: клиник тадқиқотларнинг натижаларга кўра, болаларни ўсиши ва жинсий етилишига метформиннинг таъсири аниқланмаган. Бироқ узоқ муддат давомида қўлланганда препаратнинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун метформинни болаларда жинсий етилиш даврида, айниқса 10 дан 12 ёшгача бўлган даврда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: метформин билан монотерапия гипогликемияга олиб келмайди ва шунинг учун автотранспорт воситаларини ёки диққатни юқори жамлашни талаб этувчи механизмлар бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Лекин пациентга, метформинни бошқа диабетга қарши воситалар (сульфонилмочевина препаратлари, инсулин, репаглинид) билан мажмуада қўлланганда гипогликемияни ривожланиш хавфи борлиги тўғрисида хабар бериш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозанинг ошириб юборилиши
Симптомлари: гипогликемия кам ҳолларда ривожланади; препаратнинг дозаси ошириб юборилганда асосан лактоацидозни юз бериш хавфи ошади, у кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда, мушаклар оғриқ билан бошланади, шундан сўнг ўпка гипервентиляцияси, ҳушдан кетиш ва кома кузатилиши мумкин. Пациентии дарҳол госпитализация қилиш (шифохонага ётқизиш) лозим. Ташхис қон зардобида лактат ва метформиннинг даражасини аниқлаш билан тасдиқланади.
Даволаш: детоксикациянинг амалдаги энг яхши усули гемодиализни ўтказиш ҳисобланади. Метформинни эритроцитларда борлиги, унинг кумуляцияси белгиси ҳисобланади ва такрорий гемодиализни ўтказишни талаб этади. Симптоматик даволаш юрак-қон томир тизими фаолиятини барқарорлаштиришга, ацидозни мувофиқлаштиришга, гипоксияни бартараф этишга қаратилган бўлади.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир ёки уч контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.