ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
МИГ®ДЕТСКИЙ ФОРТЕ
ичга қабул қилиш учун суспензия 40 мг/мл
Тана вазни 10 кг дан юқори бўлган болалар (1 ёшдан бошлаб),
ўсмирлар ва катталар учун
Таъсир этувчи модда: ибупрофен
Ушбу дори препаратни қабул қилишдан олдин бу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у муҳим маълумотни сақлайди.
Ушбу дори препарати рецептсиз берилади. Лекин, яхши натижалар олиш учун, МИГ® детский форте ни ушбу илова-варақада келтирилган кўрсатмаларга асосланиб ёки даволовчи шифокорнинг тавсияларига мувофиқ қабул қилинг. – Мазкур илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сиз уни яна ўқиб чиқишингизга тўғри келар. – Агар Сизда кейинчалик саволлар туғилса, дорихона ҳодимига мурожаат қилинг. – Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу бирга бўлиши мумкин бўлган, шу жумладан ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. – Болаларда қўлланилганда, агар 3 кун давомида симптомлар ёмонлашса ёки яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилинг. – Агар ўсмирлар ва катталарда иситмани даволашда 3 кундан кейин ёки оғриқни даволашда 4 кундан кейин симптомлар ёмонлашса ёки яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилинг. |
Илова–варақанинг мазмуни:
- МИГ® детский форте препарати нима ва у нима учун қўлланилади.
- МИГ® детский форте препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак.
- МИГ® детский форте препаратини қандай қабул қилиш керак.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари.
- МИГ® детский форте препаратини қандай сақлаш керак.
- Ўрам таркиби ва қўшимча маълумотлар.
- МИГ® ДЕТСКИЙ ФОРТЕ ПРЕПАРАТИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИ
МИГ® детский форте препарати яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи дори воситасидир (ностероид яллиғланишга қарши восита, НЯҚВ).
МИГ® детский форте:
- Енгил ва ўртача даражали оғриқларни
- Иситмани қисқа муддатли симптоматик даволаш учун қўлланилади:
МИГ® детский форте тана вазни 10 кг дан ортиқ бўлган болалар (1 ёшдан бошлаб), ўсмирлар ва катталарда қўллаш учун мўлжалланган.
- МИГ® ДЕТСКИЙ ФОРТЕ ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК.
МИГ® детский форте препаратини қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:
- ибупрофенга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6-бўлимда кўрсатилган) аллергияда (ўта юқори сезувчанликда).
- агар ацетилсалицил кислотаси (АСК) ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилгандан сўнг, Сизда бронхоспазм; астма хуружлари; бурун шиллиқ қаватини шиши (ринит); ангионевротик шиш ёки тери реакциялар (эшакеми) каби реакциялар юз берса;
- келиб чиқиши ноаниқ бўлган қон яратилиши бузилишларида;
- анамнезда илгари НЯҚВ терапияси билан боғлиқ меъда–ичак қон кетишлари ёки тешилишлари (перфорация) да;
- анамнезида ёки ҳозирги пайтда мавжуд бўлган меъда/ўн икки бармоқли ичакнинг қайталанувчи яралари (пептик яралар) ёки қон кетишлари (тасдиқланган яра касаллиги ёки қон кетишларининг икки ёки ундан ортиқ эпизодлари (ҳолатлари) да;
- цереброваскуляр қон кетишлари ёки фаол фазадаги бошқа қон кетишларида;
- юрак ишемик касаллигида;
- буйрак ёки жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида ёки оғир даражали юрак етишмовчилигида;
- оғир дегидратацияда (қусиш, ич кетиши ёки суюқлик етарли миқдорда қабул қилинмаганда);
- ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Симптомларни назорат қилишга имкон берадиган энг кичик самарали дозани минимал вақт давомида буюриб, ножўя таъсирларни минимумга етказиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари юзасидан хавфсизлик чоралари
МИГ® детский форте препаратини ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари (циклооксигеназ-2 селектив ингибиторлари) билан биргаликда қўлланишига йўл қўймаслик лозим.
Кекса пациентларда:
Кекса ёшдаги пациентларда ностероид яллиғланишга қарши воситалари (НЯҚВ) нинг ножўя таъсирлари, айниқса ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган меъда-ичак қон кетиши ва ярани тешилиши каби таъсирларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги юқоридир.
Меъда-ичакдан қон кетиши, ярани пайдо бўлиши ва тешилиши:
Ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши, ярани пайдо бўлиши ёки тешилиши хабар берувчи симтомларни борлиги ёки анамнезда меъда-ичак йўллари томонидан жиддий касалликлар борлигидан қатъий назар, даволашнинг турли босқичларида барча ностероид яллиғланишга қарши воситалари қўлланганда қайд этилади.
Меъда-ичак қон кетишлари, яраларни пайдо бўлиши ёки тешилиш хавфи, анамнезида меъда яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда НЯҚВ нинг дозаси ошгани сайин ошиб боради. Бундай пациентларни даволашни имкон даражада энг кичик дозадан бошлаш лозим.
Бундай пациентлар учун, шунингдек ёндош равишда паст дозалардаги ацетилсалицил кислотаси (АСК) билан даволашга ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни юз бериш хавфини оширадиган бошқа препаратларни қабул қилишга муҳтож пациентлар учун протектор препаратларни, масалан, мизопростол ёки протон насос ингибиторлари билан мажмуавий даволашни қўллаш имкониятларини кўриб чиқиш лозим.
Агар илгари Сизда меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар юз берган бўлса, айниқса Сиз кекса пациентлар гуруҳига мансуб бўлсангиз, унда Сиз меъда-ичак йўллари томонидан рўй берадиган ҳар қандай ўзгача симптомлар тўғрисида (энг аввало, меъда-ичакдан қон кетишлари тўғрисида), айниқса даволашнинг илк босқичларида хабар беришингиз лозим.
Меъда ярасини ёки қон кетишини ривожланиш хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар билан бир вақтда қўлланганда ўзига хос эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим. Бундай препаратларга перорал кортикостероидлар, варфарин каби антикоагулянтлар, турли касалликларни, шу жумладан депрессияни даволаш учун ишлатиладиган серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ёки ацетилсалицил кислотаси каби антитромбоцитар воситалар киради.
МИГ® детский форте препарати билан даволаш вақтида меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
Анамнезида меъда-ичак касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларини эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки бу касалликларни зўрайиш хавфи мавжуддир.
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр тизимга таъсири
МИГ® детский форте препаратига ўхшаш препаратлар, юрак хуружлари (миокард инфакти) ёки инсультни ривожланиш хавфини бироз ошириш хусусиятига эга бўлиши мумкин. Ҳар қандай асоратларнинг хавфи дозани ва даволаш давомийлигини ошириш оқбатида ошади. Тавсия этилган дозани ва даволаш давомийлигини оширманг (болаларда максимал 3 кун, ўсмирлар ва катталарда иситмани даволаш учун 3 кун ва оғриқни даволаш учун 4 кун).
Агар Сизда юрак касалликлари бўлса, агар Сиз инсульт ўтказган бўлсангиз ёки Сиз ўзингизни мазкур касалликлар (масалан, юқори артериал босим, қандли диабет, юқори даражали холестерин ва чекиш) бўйича хавф гуруҳига эҳтимол мансуб деб ҳисобласангиз, Сиз шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашиб олишингиз лозим.
Тери реакциялари
НЯҚВни қўллаш фонида терида қизаришлар ва пуфакчалар ҳосил бўлиши билан кечувчи, баъзида ўлим билан якунланадиган тошмалар (эксфолиатив дерматит, Стивенс–Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз/Лайелл синдроми) каби жуда камдан-кам учрайдиган оғир даражали тери реакциялари ҳолатлари таърифланган Эҳтимол, пациентлар тери реакцияларини ривожланишининг энг кўп хавфига даволашнинг бошланғич даврида дучор бўлсалар керак, чунки аксарият ҳолларда қайд этилган реакциялар даволашнинг биринчи ойи давомида ривожланади. Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланишининг биринчи белгиларида ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа симптомларида МИГ® детский форте препаратини қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Сувчечакда МИГ® детский форте препаратини қўллаш тавсия қилинмайди.
Қўшимча маълумотлар
Қуйидаги: қон хужайраларини шаклланишининг наслий бузилишлари (масалан, ўткир ўзгариб турадиган порфирия); аутоиммун характерга эга муайян бузилишлар (тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касаллиги) бўлган ҳолларда МИГ® детский форте препаратини фақат даволовчи шифокорнинг маслаҳатидан кейингина қўллаш керак.
Қуйидаги ҳолатларда алоҳида синчков шифокор кузатуви талаб қилинади:
- буйрак фаолиятини бузилишларида;
- буйрак фаолиятини бузилишларида;
- дегидратацияда.
- бевосита йирик жарроҳлик аралашувларидан кейин;
- аллергияларда (масалан, бошқа дори препаратларига нисбатан тери реакцияларида, астмада, пичан иситмасида), бурун шиллиқ қаватини сурункали шишида ёки нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида – ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш хавфи ошади.
Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанликнинг оғир ўткир реакциялари (масалан, анафилактик шок) кузатилган. МИГ® детский форте препаратини қабул қилиш натижасида ўта юқори сезувчанлик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлган ҳолларда, даволашни тўхтатиш лозим. Симптомларга қараб, бундай ҳоллардаги ҳар қандай керакли даволаш ишлари мутахассис кузатуви остида ўтказилиши лозим.
МИГ® детский форте препаратининг таъсир кўрсатувчи моддаси – ибупрофен тромбоцитлар фаолиятини (тромбоцитлар агрегациясини) вақтинчалик ингибиция қилиши мумкин. Қон ивишини бузилишлари бўлган пациентлар синчков кузатувга муҳтождирлар.
МИГ® детский форте препарати узоқ вақт давомида қабул қилинганда жигар кўрсаткичлари, буйрак фаолияти ва қон манзараси мунтазам назорат қилиниши зарур.
МИГ® детский форте препарати жарроҳлик аралашуви ўтказилишидан олдин қабул қилинганда, Сиз даволовчи шифокор ёки стоматолог билан маслаҳатлашишингиз лозим.
Агар Сиз оғриқ қолдирувчи ёки иситмани туширувчи препаратларни ёки антибиотикларни қабул қилаётган бўлсангиз, МИГ® детский форте препаратини фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилишингиз мумкин.
Агар Сиз жиддий касалликлардан азият чексангиз ва/ёки ҳар доим бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, МИГ® детский форте препаратини ишлатишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Бош оғриғини даволаш учун қўлланиладиган ҳар қандай оғриқ қолдирувчи воситаларни узоқ вақт давомида қўлланилиши, уни кучайишига олиб келиши мумкин. Агар Сиз ушбу вазиятга тушиб қолганингизга ишонч ҳосил қилсангиз ёки тахмин қилсангиз, даволашни тўхтатиш ва тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш лозим. Дори воситаларни хаддан ташқари кўп ишлатилиши оқибатидаги бош оғриғи ташҳисини, бош оғриғига қарши воситаларни мунтазам қабул қилинишига қарамай ёки унинг оқибатидаги бош оғриқларидан азият чекувчи пациентларга қўйилади.
Оғриқ қолдирувчи воситаларни тез-тез, одат тусига киргандек қабул қилиш, айниқса бир нечта оғриқ қолдирувчи воситаларнинг мажмуаларини қабул қилиш, буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи билан кечувчи буйракни турғун шикастланишини ривожланишига (анальгетик нефропатияга) олиб келиши мумкин.
НЯҚВ, шу жумладан ибупрофен, инфекция ва иситма симптомларини ниқоблаши мумкин.
Болалар
МИГ® детский форте препаратини 1 ёшгача бўлган ва тана вазни 10 кг гача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
МИГ® детский форте ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш
Агар Сиз ёки Сизнинг бошқа фарзандингиз дори препаратларини ҳозирда қўллаётган бўлсангиз ёки яқинда қўллаган бўлсангиз, шунингдек бошқа дори препаратларини (шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар) қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, илтимос, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг.
Ушбу дори препарати ишлатилганда нималарга йўл қўймаслик керак?
Ибупрофеннинг таъсирига антикоагулянт препаратлар (қон ивишига қарши таъсир этувчи препаратлар) (масалан, ацетилсалицил кислотаси, варфарин, тиклопидин), баъзи қон босимни пасайтирадиган препаратлар (каптоприл каби ААФ ингибиторлари бета-блокаторлар, ангиотензин II антагонистлари), шунингдек бошқа препаратлар таъсир этиши мумкин. Ўз навбатида ибупрофен юқорида санаб ўтилган препаратларнинг самарасига таъсир этиши мумкин. Шунинг учун ибупрофенни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
МИГ® детский фортени дигоксин (юракдан қон отилиб чиқишини оширувчи восита), фенитионин (тутқаноқни даволовчи восита) ёки литий (баъзи руҳий ўзгаришларни даволовчи восита) билан бир вақтда қўлланганда ушбу препаратларнинг қондаги концентрацияси ошиши мумкин. Уларни тўғри қўллаганда (максимум 4 кун мобайнида) литий, дигоксин ва фенитоиннинг концентрациясини назорат қилиш одатда талаб қилинмайди.
МИГ® детский форте суюқликни чиқарилишини кучайтирувчи препаратлар (диуретиклар) ва юқори артериал босимни пасайтирувчи препаратлар (гипотензив воситалар) нинг таъсирини сусайтириши мумкин, натижада буйрак томонидан бузилишлар хавфи ошади.
МИГ® детский форте ААФ ингибиторлари (юрак етишмовчилиги ва юқори артериал босимни даволовчи препаратлар) нинг самарасини кучсизлантириши мумкин. Бундан ташқари, бир вақтда қўлланилганда буйрак фаолиятини бузилиш хавфи ошади.
МИГ® детский форте ва калийни тежовчи диуретиклар (диуретикларнинг маълум бир тури) бирга қўлланилганда, қонда калий концентрацияси ошиш хавфи ортади.
МИГ® детский форте ва глюкортикоидлар ёки бошқа НЯҚВ гуруҳига кирувчи яллиғланишга қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан бирга қўлланилганда меъда-ичак яралари ёки қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади.
Тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари ва депрессияни даволаш учун қўлланиладиган баъзи воситалар (серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари) меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
МИГ®детский фортени метотрексатни қабул қилингандан 24 соат олдин ёки қабул қилингандан кейин қўллаш метотрексатнинг қондаги концентрациясини ошишига ва унинг ножўя таъсирлари намоён бўлиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Циклоспорин (трансплантациядан кейин кўчиб тушиши реакциясини олдини олиш учун қўлланиладиган, шунингдек ревматизмни даволаш учун восита) баъзи ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида буйракни шикастланишига олиб келиши мумкин. Ушбу самара пайдо бўлишини циклоспорин ва ибупрофеннинг ҳар қандай комбинациясида ҳам истисно этиб бўлмайди.
Тробенецид ёки сульфинпиразонни (подаграни даволаш учун восита) сақловчи препаратлар ибупрофенни чиқарилишини сусайтириши мумкин. Бу эса ибупрофенни организмда тўпланишига олиб келиши ва ножўя таъсирлар ҳавфини ошириши мумкин.
НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтлар таъсирини кучайтириши мумкин. Мажмуавий даволаш ўтказилаётганда қон ивиши кўрсаткичлари мониторингини амалга ошириш тавсия этилади.
Клиник тадқиқотлар НЯҚВ ва сульфанилмочевина ҳосилалари (қонда қанд миқдорини камайтириши учун қўлланилади) орасидаги ўзаро таъсирни кўрсатди. Ибупрофен ва сульфанилмочевина ҳосилалари орасидаги ўзаро таъсир шу вақтгача таърифланмаганлигига қарамай бу дори воситалари бирга қўлланганида, олдини олиш мақсадида, қонда қанд миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.
Такролимус: иккита препапартни бир вақтда қўлланганда буйракни шикастланиш хавфи ошади.
Зидовудин: зидовудин ва ибупрофен бир вақтда қўлланганда ОИТВ-инфекциядаги гемофилияси бўлган беморларда бўғим ичига қон кетишлари ва кўкаришлар пайдо бўлишининг юқори хавфи мавжуд бўлади.
Хинолон антибиотиклари: иккала препарат бирга қўлланилганда тиришишларни юз бериш хавфи ошиши мумкин.
СУР 2С9 ингибиторлари: ибупрофенни СУР2С9 изоферменти ингибиторлари билан бирга қўлланганда ибупрофен (СУР2С9 субстрати) нинг таъсири ортиши мумкин. Инбупрофенни вариконазол ва флуконазол (СУР2С9 ингибиторлари) билан бир вақтда қўллаб ўтказилган тадқиқотларда ибупрофеннинг таъсир этиш кўрсаткичлари –S(+) тахминан – 80-100% га ошган. Агар ибупрофен СУР2С9 нинг кучли ингибиторлари билан бир пайтда қўллаётган бўлса, айниқса ибупрофеннинг юқори дозалари вариконазол ва флуконазол билан бирга қўлланса, ибупрофеннинг дозасини камайтириш мақсадга мувофиқдир.
Агар Сиз юқорида кўрсатилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, МИГ детский форте препаратини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
МИГ® детский форте препаратини озиқ-овқатлар ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш
МИГ® детский форте препаратини қабул қилинганда алкоголли ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладор ва эмизиш
Ҳомиладорлик
Агар МИГ® детский форте препаратини қабул қилиш даврида ҳомиладорлик аниқланса, бу ҳақда даволовчи шифокорга хабар бериш керак. МИГ® детский фортени ҳомиладорликни охирги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ушбу препаратни олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ҳомиладорликнинг биринчи олти ойида қўлламанг.
Эмизиш даври
Таъсир этувчи модда Ибупрофен ва уни парчаланишининг маҳсулотлари она сутига фақат оз миқдорда тушади. Ҳозиргача чақалоқ учун салбий оқибатлари тўғрисида хабарлар тушмаганлиги туфайли, ибупрофенни қисқа муддат давомида қўлланганда, эмизишни тўхтатиш зарурати, одатда юз бермайди.
Фертиллик
Маҳсулот аёлларнинг репродуктив қобилиятига салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган препаратлар НЯҚВ гуруҳига киради.
Бу таъсири препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин қайтувчан характерга эгадир.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
МИГ® детский форте препарати қўлланганида уйқучанлик ва бош айланиши каби ножўя таъсирлар юз бериши мумкин. Бунинг натижасида, айрим ҳолларда реакциялар бузилиши ва автомобилни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилияти ёмонлашиши мумкин. Кўрсатилган реакциялар алкоголь билан бирга қўлланганда кучаяди. Бундай ҳолларда кутилмаган ва тасодифий вазиятларга тез ва адекват реакция кўрсатиш қобилияти йўқолиши мумкин. Бундай ҳолларда автомобилни ва бошқа транспорт воситаларини бошқаришдан, механизмларга хизмат кўрсатишдан воз кечиш ва хавфли вазифаларни бажаришдан сақланиш тавсия этилади.
МИГ® детский форте препаратининг айрим компонентлари тўғрисида муҳим маълумот
Препарат 10 мл ли максимал бир марталик дозаси таркибида 2,5 ммоль (57,9 мг) натрий сақлайди. Ушбу ҳолатни натрий чекланган парҳезга амал қилувчи пациентлар ҳисобга олишлари лозим.
Мазкур препарат мальтит сироп сақлайди. Агар Сизда ёки Сизнинг фарзандингизда қандларнинг бирор-бир турини ўзлаштиролмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қўллашдан олдин ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
- МИГ® ДЕТСКИЙ ФОРТЕ ПРЕПАРАТИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК.
Ҳар доим МИГ® детский форте препаратини илова-варақада келтирилган кўрсатмаларга қатъий амал қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишончингиз комил бўлмаса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
Шифокорнинг қўшимча кўрсатмалари бўлмаган ҳолларда МИГ® детский фортенинг одатдаги дозаси 20 мг/мл (40 мг/мл) қуйидагиларни ташкил қилади:
Тана вазни
(ёши) |
Бир марталик қабул | Максимал суткалик доза |
10-15 кг
(1-3 ёшли чақалоқлар/болалар) |
100 мг
(бу 2,5 мл суспензияга эквивалент) |
300 мг
(бу суткада 7,5 мл суспензияга эквивалент) |
16-19 кг
(4‑5 ёшли болалар) |
150 мг
(бу 3,75 мл суспензияга эквивалент) |
450 мг
(бу суткада 11,25 мл суспензияга эквивалент) |
20-29 кг
(6–9 ёшли болалар) |
200 мг
(бу 5 мл суспензияга эквивалент) |
600 мг
(бу суткада 15 мл суспензияга эквивалент) |
30-39 кг
(10-11 ёшли болалар) |
200 мг
(бу 5 мл суспензияга эквивалент) |
800 мг
(бу суткада 20 мл суспензияга эквивалент) |
≥40 кг
(12 ёшдан катта ўсмирлар ва катталар) |
200-400 мг
(бу 5-10 мл суспензияга эквивалент) |
1200 мг
(бу суткада 30 мл суспензияга эквивалент) |
Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши
Болалар ва ўсмирларда қўлланилганда МИГ® детский форте препаратининг дозаси тана вазнига боғлиқ бўлади; бир марталик доза, одатда, максимал умумий суткалик доза
30 мг/кг бўлганида 7-10 мг/кг ни ташкил қилади.
Қабул қилишлар ўртасидаги интервал камида 6 соат бўлиши керак.
Тавсия қилинган дозани ошириб юборманг.
1 ёшгача ва тана вазни 10 кг гача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Ичга қабул қилинадиган восита.
Ўрамда препаратни оғиз орқали қабул қилиш учун 5 мл ли шприц солинган (қадамли
0,25 мл дан қилиб бўлиб чизилган).
Ичга қабул қилиш учун суспензияни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Меъдаси сезувчан шахсларга МИГ® детский форте препаратини овқат қабул қилиш вақтида қабул қилиш тавсия этилади.
|
1. Ишлатишдан олдин флакондаги моддани чайқатиш зарур.
2. Флаконни очиш учун қопқоқни босинг ва уни стрелкалар билан кўрсатилган йўналиш бўйича буранг. 3. Перорал киритиш учун мўлжалланган шприцни тешикка киритинг. 4. Шприцни жойида ушлаб туриб флаконни тубини юқорига қилиб айлантиринг ва поршенни керакли белгигача аста тортинг. 5. Флаконни тубини остига қилиб айлантиринг ва шприцни аста бураб суғуриб олинг. 6. Сиропни юбориш учун шприц учини болангиз оғзига қўйинг ва поршенни секинлик билан шприц корпусига қайта босинг. Препаратни болангизнинг ютиш жадаллигига мос тезликда юборинг. |
Ишлатилгандан сўнг флаконни қопқоқ билан беркитинг. Поршенни шприц корпусидан чиқариб олиб, иссиқ сув билан ювинг ва қуриш учун қолдиринг. Суспензияни перорал киритадиган шприцни болалар олаолмайдиган жойда сақланг.
МИГ®детский форте препаратининг таъсири Сизга ҳаддан ташқари кучли ёки кучсизроқ туюлса, даволовчи шифокорга ҳабар беринг.
Даволаш давомийлиги
Фақат қисқа муддатли даволаш учун.
Агар симптомлар 3 кундан ортиқ муддатда ёки сақланса, ёки оғирлашса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Агар симптомлар болаларда 3 кундан ортиқ муддатда сақланиб қолса, ёки шифокорга мурожаат қилиш керак.
Агар ўсмирларда ва катталарда симптомлар ҳароратни даволашда 3 кундан ортиқ ёки оғриқни даволашда 4 кундан ортиқ муддатда сақланиб қолса, ёки оғирлашса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Агар Сиз МИГ® детский форте препаратининг дозасини ошириб юборган бўлсангиз.
Агар Сиз доза ошириб юборилишининг − бош оғриғи, бош айланиши, тормозланиш (шунингдек, болаларда миоклоник тиришишлар), қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, меъда−ичакдан қон кетишлари, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари, артериал қон босимини пасайиши, нафас олишни секинлашиши (нафасни сусайиши) ёки цианоз (лаблар ёки терини кўкариши) каби ҳар қандай симптомларини сезган бўлсангиз, ибупрофенни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Агар Сиз МИГ® детский форте препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
Агар Сизда препаратни қўллаш бўйича саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
- БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Барча дориларда бўлгани каби, МИГ® детский форте препаратида ҳам гарчи у ҳар бир беморда кузатилмасада ножўя таъсирлар бор.
Ножўя таъсирлар рўйҳати ибупрофен билан даволаш жараёнида қайд қилинган ҳамма ножўя таъсирларни, шу жумладан ревматизм билан хасталанган пациентларда препаратнинг қатта дозалари билан узоқ вақт даволангандаги ножўя таъсирларни ҳам ўз ичига олади.
Аниқланган ножўя таъсирлар тез−тезлиги, шу жумладан жуда кам учрайдиган ҳолатлари, перорал қабул қилинадиган дори шакли учун максимал суткалик доза 1200 мг ибупрофенгача (= 30 мл МИГ® детский форте, ичга қабул қилинадиган суспензия, 12 ёшдан катта ўсмирлар ва катталар учун максимал суткалик доза) ва суппозиторийлар учун максимал 1800 мг гача дозада қисқа муддатли даволашга тааллуқлидир.
Таъкидлаш лозимки, қуйидаги нохуш дори реакциялари доза ва пациентларнинг индивидуал ўзига хослигига қараб, ҳар хил бўлиши мумкин.
Энг кўп ножўя таъсирлар меъда-ичак йўллари томонидан кузатилади.
Масалан, меъда/ўн икки бармоқ ичак яраси (пептик яра), айниқса кексаларда ўлимгача олиб келиши мумкин бўлган тешилишлар ёки меъда-ичак қон кетишлари юз бериши мумкин.
Мавжуд маълумотларга кўра, препаратни қўллаш фонида кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, овқат ҳазм қилишни бузилишлари, қоринда оғриқлар, қора рангли ахлат келиши, қон аралаш қусиш, ярали стоматит (оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати яллиғланиши ва яраланиши), ичак томонидан бузилишларни, ярали колит ва Крон касаллиги оғирлашиши кузатилиши мумкин.
Меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит) камроқ кузатилади.
МИГ®детский форте препаратини ўхшаш воситалар юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсультни ривожланиш хавфини бир оз ошириши мумкин.
НЯҚВ билан даволаш фонида шишлар, артериал қон босимини ошиши ва юрак етишмовчилиги тўғрисида ҳам хабарлар берилган.
Тез (100 пациентдан 1-10 нафарида аниқланади)
- Меъда-ичак йўллари томонидан: жиғилдон қайнаши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қабзият, қабзият ва жуда камҳолларда анемияни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичакданозгина қон кетишлари каби бузилишлар.
Баъзида (1000 пациентдан 1-10 нафарида аниқланади)
- Баъзида қон кетишлари ва тешилишга олиб келиши мумкин бўлган меъда/ичак яралари: Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати яллиғланиши ва яраси(ярали стоматит), ярали колит ва Крон касаллигинизўрайиши, меъда-шиллиқ қавати яллиғланиши (гастрит).
Қориннинг юқори қисмида ўткир оғриқ, қон аралаш қусиш, ахлат таркибида қон ёки ахлат қорайиши кузатилган ҳолларда, МИГ® детский фортени қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
- марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, жиззакилик ёки толиқиш каби бузилишлар.
- кўришни қобилияти бузилишлари. Шундай реакция юз берган ҳолларда, МИГ® детский форте препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
- Тери тошмалари ва қичишиш, шунингдек астма хуружлари (баъзи пайтда артериал босимнининг пасайиши) билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Бундай ҳолатларда зудлик билан МИГ® детский форте препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
- Тери тошмалари
Кам ҳолларда (10 000 пациентдан 1-10 нафарида аниқланади)
- буйрак тўқимасини шикастланиши (буйрак ғуддачалари некрози), айниқса узоқ муддат даволашда ва қон зардобида сийдик кислотаси концентрациясини ошиши кузатилиши мумкин.
- қулоқ шанғиллаши (тиннитус)
Жуда кам ҳолларда (10 000 пациентдан 1 нафарида аниқланади)
- юрак уриши тезлашиши, юрак етишмовчилиги, юрак хуружи (миокард инфаркти)
- қизилўнгач яллиғланиши (эзофагит), ошқозон ости бези яллиғланиши (панкреатит), ингичка ва йўғон ичакда чандиқли торайишларни ҳосил бўлиши (ичакнинг диафрасимон структуралари).
- ажралиб чиқувчи сийдик ҳажмини камайиши ва организмда (шишлар), айниқса артериал босими юқори ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда суюқликни тўпланиши. Нефротик синдром (организмда суюқлик тўпланиши [шишлар] ва сийдик билан анча миқдорда оқсил чиқарилиши), ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечиши мумкин бўлган буйракнинг яллиғланиш касаллиги (интерстициал нефрит).
Ушбу симптомлар пайдо бўлганида ёки улар ёмонлашганида, МИГ® детский форте қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.
- жигар фаолиятини бузилишлари, жигар шикастланишлари, айниқса узоқ муддат даволашда, ўткир жигар етишмовчилиги, жигарни ўткир яллиғланиши (гепатит).
- қон ишлаб чиқаришни бузилишлари (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз).
Биринчи белгилари қуйидагилар бўлиши мумкин: иситма, томоқда оғриқ, оғиз бўшлиғида эрозиялар, гриппга ўхшаш симптомлар, кучли толиқиш, бурундан қон кетишлари, терида қон кетишлари. Ушбу симптомлар пайдо бўлганида, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Ўз ихтиёрингиз билан оғриқ қолдирадиган ёки иситмани туширувчи воситаларни қабул қилманг.
- терида қизариш ва пуфакчалар ҳосил бўлиши билан кечувчи тошмалар (масалан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз –Лайелл синдроми) каби оғир даражали тери реакциялари, соч тўкилиши (алопеция).
Сувчечакда камдан-кам ҳолатларда оғир даражадаги тери инфекциялари ва юмшоқ тўқималар томонидан асоратлар кузатилиши мумкин.
- айрим ностероид яллиғланишга яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу қатори МИГ® детский форте препарати ҳам қўлланилиши билан боғлиқ ҳолда, инфекция натижасида келиб чиққан яллиғланиш жараёнларини (масалан, некротизация қилувчи фасциит) ўткирлашиши ҳам қайд қилинган.
МИГ® детский форте препаратини қабул қилиш фонида инфекция белгилари (масалан, қизариш, қавариқ пайдо бўлиши, ҳарорат, оғриқ, иситма) пайдо бўлганида ёки кучайганида, шифокорга зудлик билан мурожаат қилиш керак.
- Юқори артериал босим (артериал гипертензия).
- асептик менингит белгилари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ҳароратни ошиши, бўйин мушаклари ригидлиги ёки эс-ҳушни хиралашуви. Иммун тизимининг баъзи бир касалликлари (тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари) билан азият чекаётган пациентлар юқори даражали ҳавф гуруҳига киради.
- ўта юқори сезувчанликнинг оғир умумий реакциялари.Симптомлари юзни шиши, тилни шиши, нафас йўлларини торайиши билан кечувчи ҳиқилдоқ шиши, ҳансираш, тахикардия, ҳаётга хавф солувчи шоккақадар авж олувчи артериал қон босимини тушиб кетишини ўз ичига олади.
Дори препарати ҳатто биринчи марта қўлланилганда ҳам юз бериши мумкин бўлган, ушбу симптомларнинг бирортаси юз берса, шошилинч шифокор ёрдами талаб қилинади.
- психоток реакциялар, депрессия.
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳамма ножўя таъсирлар, шу жумладан илова-варақада таърифланмаган, келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир.
- МИГ® ДЕТСКИЙ ФОРТЕ ПРЕПАРАТИНИ САҚЛАШ ШАРОИТИ
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин!
Картон қутичада ёки флаконда кўрсатилган сақлаш муддати ўтгандан кейин МИГ® детский форте препаратини қўлламанг. Кўрсатилган ойнинг охирги куни яроқлилик муддати тугаган сана ҳисобланади.
Ушбу дори препарати очилгандан сўнг 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 6 ой мобайнида барқарор ҳисобланади.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташламанг.
Керак бўлмаган дори препаратини қандай йўқ қилиш тўғрисида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- ЎРАМ ТАРКИБИ ВА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР
МИГ® ДЕТСКИЙ ФОРТЕ препаратининг таркиби
Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ибупрофен ҳисобланади.
1 мл суспензияда 40 мг ибупрофен бор.
Ёрдамчи компонентлар:
Натрий бензоати (Е211), лимон кислотаси, сувсиз, натрий цитрати, сахарин натрийли тузи, натрий хлориди, гипромеллоза, ксантан камеди, мальтитли сироп, глицерин (Е422), тауматин (Е957), қулупнайли ароматизатор (табиий ароматизаторларга ўхшаш моддалар тутади, маккажўхори мальтодекстрини, триэтилцитрат (Е1505), пропиленгликоль (Е1520) ва бензил спирти), тозаланган сув.
МИГ® ДЕТСКИЙ ФОРТЕ препаратининг таърифи ва ишлаб чиқариш шакли.
МИГ® детский форте препарати – ичга қабул қилишга мўлжалланган суспензия бўлиб, таркибида ёт моддаларни сақламаган, оқ рангли ёки деярли оқ рангли, ўзига хос қулупнай хидига эга бўлган ёпишқоқ суспензиядан иборат.
40 мг/мл ичга қабул қилинадиган МИГ® детский форте суспензияси 30, 100, 150 ёки
200 мл ли болалар очишидан ҳимоя қилувчи қопқоқли пластик флаконларга солинган.
Сотувда барча ҳажмли ўрамлари бўлмаслиги мумкин.
Аниқ дозалаш мақсадида, сиропни перорал юбориш учун ўрамга 0,25 мл қадамли 5 мл ли полипропилен шприц илова қилинган.