ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
МИГ 400
400 мг ли қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таъсир этувчи модда: ибупрофен
6 ёшдан ошган (вазни 20 кг дан кўпроқ) болалар ва катталарда қўллаш учун
Ушбу илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумотлар бор.
Ушбу дори препарати рецептсиз берилади. Бироқ, МИГ 400 препарати билан даволашнинг энг яхши натижаларни олиш учун, Сиз уни қўллаётганда эҳтиёткорликка риоя қилишингиз керак. – Илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқишга керак бўлиб қолиши мумкин. – Агар Сизга қўшимча маълумот ёки даволаш бўйича маслаҳат керак бўлса, дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. – Агар касалликнинг белгилари ёмонлашса ёки 4 кун ичида яхшиланиш бўлмаса Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак. – Ножўя таъсирлар кучайганда, шунингдек ушбу илова-варақада таърифланган ножўя таъсирлар пайдо бўлганида, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар қилинг. |
Илова-варақадаги маълумотлар:
- МИГ 400 ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- МИГ 400 ни қабул қилишдан олдин
- МИГ 400 ни қандай қабул қилиш керак
- Мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- МИГ 400 ни қандай сақлаш керак
- Қўшимча маълумотлар
- МИГ 400 ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ
МИГ 400 иситмани туширувчи таъсирга эга бўлган яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситасидир (ностероид яллиғланишга қарши препарат, НЯҚП).
МИГ 400
– енгилдан то ўртача оғирлик даражасидаги оғриқлар
– иситмани симптоматик даволаш учун қўлланади.
- МИГ 400 НИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН
МИГ 400 препаратини қуйидагиларда қабул қилманг:
- ибупрофенга ёки препаратнинг ҳар қандай ингредиентига маълум бўлган ўта юқори сезувчанликда;
- агар Сизда, илгари ацетилсалицил кислотасини ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилгандан кейин қуйидаги аллергик реакциялар кузатилган бўлса:
- астма хуружлари
- бурун шиллиқ қаватини шиши
- тери реакциялари (қизариш, тошма ва бошқалар)
- келиб чиқиши аниқланмаган қон яратилишини бузилишларида;
- ҳозирги вақтда ёки ўтмишда меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг қайталанувчи яралари (пептик яралар) ёки қон кетишлари (тасдиқланган яра ҳосил бўлиши ёки қон кетишининг икки ёки ундан ортиқ эпизоди бўлганида);
- ўтмишда ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак қон кетишлари ёки тешилиши (перфорация) бўлганида;
- бош мияга қон қуйилишларида (церебрал қон кетишлар) ёки ҳозирги вақтда бўлган бошқа фаол қон кетишларда;
- жигар ёки буйракларнинг фаолиятини оғир бузилишларида;
- оғир юрак етишмовчилигида;
- ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида.
Болалар
МИГ 400 ни 6 ёшгача ёки вазни 20 кг дан кам бўлган болаларга бериш мумкин эмас, чунки мавжуд бўлган доза, одатда уларга тўғри келмайди.
МИГ 400 ни қабул қилишдаги алоҳида эҳтиёткорлик чоралари.
Пациентнинг ҳолатини яхшилаш учун лозим бўлган энг кам самарали дозани энг кам вақт қўллаш давомида ишлатиб, ножўя таъсирларни пайдо бўлишини минимумга етказиш мумкин.
Анамнезда санаб ўтилган ҳар қандай кўринишлар бўлганида МИГ 400 препаратини қабул қилиш олдидан шифокор билан маслаҳатлашинг.
Меъда-ичак йўлларига нисбатан эҳтиёткорлик чоралари
МИГ 400 ни бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари (циклооксигеназа-2 ингибиторлари) деб номланадиган воситалар бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Кекса ёшли пациентлар:
Кекса ёшдаги пациентларда ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилгандан кейинги ножўя реакциялар, айниқса ҳаёт учун хавф туғдирувчи меъда-ичакдан қон кетишлари ёки тешилишлар каби ножўя реакцияларни рўй бериш частотаси ошади. Шунинг учун кекса пациентларда шифокорнинг алоҳида синчиков кузатуви талаб қилинади.
НЯҚП ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, даволашнинг бутун даври давомида ҳам олдиндан симптомларни пайдо бўлиши билан, ҳам усиз кечувчи, шунингдек анамнезда меъда-ичак йўллари томонидан оғир бузилишларни бўлишидан қатъий назар, пациентнинг ҳаётига хавф туғдириш хусусиятига эга бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яралар ёки яраларни тешилиши тўғрисида хабар берилган.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетишларни, яра ва перфорацияни пайдо бўлишининг хавфи НЯҚП дозасини ошиши билан, айниқса анамнезида геморрагиялар ёки перфорациялар билан асоратланган яраси бўлган беморларда, шунингдек кекса пациентларда ошади (“МИГ 400 препаратини қабул қилманг” 2 бўлимга қаранг). Бундай беморларни даволашни минимал дозалардан бошлаш тавсия қилинади.
Бундай пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотасининг (АSA) кичик дозаларини бирга қабул қилиш ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни рўй бериш хавфини оширувчи бошқа препаратларни бирга қўлланишига муҳтож бўлган беморларга, меъда шиллиқ қаватининг ҳимоясини таъминлайдиган (масалан, мисопростол ёки протонон насоси ингибиторлари) препаратларни ишлатиш билан мажмуавий даволашни қўллаш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.
Анамнезида меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар ўрин тутган пациентлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар, айниқса даволашнинг бошланғич босқичларида овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ барча ғайритабиий симптомлар (хусусан меъда-ичакдан қон кетишлари) тўғрисида хабар беришлари лозим. Меъда-ичак яраларини ҳосил бўлиши ва қон кетишини ривожланиш хавфини оширувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда алоҳида эҳтиёткорликни намоён этиш керак. Бундай препаратларга перорал кортикостероидлар, варфарин каби антикоагулянтлар, депрессияни даволаш учун ишлатиладиган серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари, ацетилсалицил кислотаси каби антиагрегантлар киради («Бошқа дорилар билан қабул қилиши» 2 бўлимига қаранг).
МИГ 400 препаратини қўллаётганда меъда-ичак қон кетишлари ёки яралар пайдо бўлган ҳолларда, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.
Анамнезида меъда-ичак касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга ностероид яллиғланишга қарши препаратларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уларнинг ҳолатини ёмонлашиши мумкин («Мумкин бўлган ножўя таъсирлари» 4 бўлимига қаранг).
Юрак-қон томир тизимига таъсири
МИГ 400 препаратига ўхшаш препаратлар, эҳтимол, юрак хуружлари (миокард инфакти) ёки инсультни ривожланиш хавфини бироз ошириш хусусиятига эга бўлиши мумкин. Ҳар қандай асоратларни ривожланиш хавфи препаратнинг дозасини ва ушбу препарат билан даволаш давомийлигини ошиши туфайли ошиши мумкин. Тавсия этилган дозани ва қабул қилишнинг давомийлигини оширманг (максимал 4 кун).
Агар Сизда юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар бўлса, Сизда илгари инсульт ўрин тутган бўлса ёки Сиз, Сизда ушбу ҳолатларни ривожланиш хавфи мавжуд бўлса (масалан, Сиз артериал гипертония, қандли диабети билан хасталанган бўлсангиз, Сизда қонда холестерин даражаси юқори бўлса ёки Сиз чексангиз), ушбу препарат билан даволаниш юзасидан ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашишингиз керак.
Тери реакциялари
НЯҚП препаратлари билан даволашда жуда кам терини қизариши ва пуфакларни ҳосил бўлиши билан намоён бўлган оғир тери реакциялари кузатилган, уларни айримлари ўлим билан якунланган (эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз Лайелл синдроми) («Мумкин бўлган таъсирлари» 4 бўлимга қаранг).
Ножўя реакцияларини энг юқори хавфи даволанишни бошида бўлиши мумкин, чунки кўрсатилган реакциялар кўпчилик ҳолларда даволашнинг биринчи ойи давомида намоён бўлган. Тери тошмасининг биринчи белгиларида, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланишларида ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгиларида МИГ 400 ни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Бошқа кўрсатмалар
– Айрим аутоиммун касалликларида (тизимли қизил югурик ва аралаш коллагенозда) МИГ 400 ни фақат фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейингина қўллаш мумкин. Бу мия қобиғини ноинфекцион яллиғланиши (асептик менингит) белгиларини пайдо бўлиш хавфини ошиши билан боғлиқ бўлади (4 бўлимга қаранг).
– Айниқса шифокорнинг синчков назорати қуйидагиларда талаб қилинади:
– меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларда ёки анамнезида ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлганида;
– юқори артериал босимда ёки юрак етишмовчилигида;
– жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишларида;
– бевосита йирик жарроҳлик аралашувларидан кейин;
– аллергияларда (масалан, бошқа препаратларга тери реакцияларида, астмада, чангга аллергияда), бурун шиллиқ қаватининг сурункали шишида ёки нафас йўлларини торайиши билан кечувчи нафас йўлларининг сурункали касалликларида.
– Жуда кам ҳолларда МИГ 400 препарати қўлланганда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари (масалан, анафилактик шок) ривожланиши мумкин. МИГ 400 препарати қабул қилинганидан кейинги ўта юқори сезувчанлик реакцияларнинг биринчи белгиларида даволашни тўхтатиш керак.
– Ибупрофен, МИГ 400 нинг фаол моддаси, тромбоцитларнинг фаолиятини вақтинча бостириши мумкин (тромбоцитлар агрегацияси). Шу боисдан, қон ивишининг бузилишлари бўлган пациентларни синчков кузатув остига олиш керак.
– Ибупрофен сақловчи дори воситаларини бир вақтда қўллаш, ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларини тромбоцитлар агрегациясига қарши (қон лахталарининг ҳосил бўлишини олдини олувчи) таъсирини сусайтириши мумкин. Бундай ҳолатларда Ибупрофен сақловчи препаратларини фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилишга йўл қўйилади.
– Агар Сиз бир вақтда қон ивишини сусайтирувчи ёки қонда қанд миқдорини камайтирувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, унда Сизда, эҳтиёткорлик чораси сифатида қон ивиши ва қондаги қанд кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия қилинади.
– МИГ 400 препаратини узоқ муддат қабул қилинганда жигар ва буйраклар фаолияти кўрсаткичларини, ва шунингдек клиник қон таҳлилини мунтазам назорат қилиш керак.
– МИГ 400 препаратини хирургик аралашувлар олдидан қабул қилинганда Сиз тегишли шифокорни ёки тиш шифокорини бу ҳақида хабардор қилиш керак.
– Оғриқ қолдирувчи воситалари узоқ муддат қўлланганида бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин, лекин уларни ушбу препаратларнинг дозасини ошириш билан даволаш мумкин эмас. Агар МИГ 400 препаратини қабул қилишга қарамасдан, Сиз кўпинча бош оғриғидан азият чексангиз, Сиз бу ҳақида ўзингизнинг шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.
– Умуман одат бўлиб қолган анальгетикларни, айниқса бир неча оғриқ қолдирувчи воситаларни мажмуаларини қабул қилиш, буйрак етишмовчилигини ривожланиши хавфи билан бўлган буйракни қайтмас шикастланишига (“анальгетик” нефропатияга) олиб келиши мумкин.
– Сувчечакда МИГ 400 препаратини қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади.
Бошқа дори препаратларини қабул қилиш
Бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, у ҳолда бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар қилиш керак.
Ибупрофеннинг таъсирига айрим антикоагулянтлар (қоннинг ивишига тўсқинлик қиладиган) масалан, ацетилсалицил кислотаси/аспирин, варфарин, тиклопидин, қон босимини туширувчи препаратлар (ААФ ингибиторлари, каптоприл, бета-блокаторлар, ангиотензин II антагонистлари кабилар) таъсир қилиши мумкин. Ўз навбатида ибупрофен ҳам санаб ўтилган препаратларни таъсирига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ибупрофенни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилишини бошлашдан олдин ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Қуйида таърифланган дори моддаларининг ёки гуруҳ препаратларининг таъсири МИГ 400 препарати бир вақтда қабул қилинганида ўзгариши мумкин.
Таъсирини ва/ёки ножўя таъсирларни кучайиши:
– Қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда уларнинг қондаги концентрацияси ошиши мумкин:
- дигоксин (юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини оширувчи восита)
- фенитоин (тутқаноқни даволаш учун восита)
- литий (руҳий бузилишларни даволаш учун восита).
Литий, дигоксин ва фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини тўғри қўлланганда, одатда назорат қилиш талаб этилмайди (кўпи билан 4 кун давомида).
– қон ивишини сусайтиручи воситалар
– метотрексат (ракни ва ревматик табиатли айрим касалликларни даволаш учун восита): МИГ 400 ни метотрексатни қабул қилишдан олдин ёки кейин 24 соат давомида қабул қилманг. Акс ҳолда қонда метотрексатнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу унинг токсик таъсирини кучайиш хавфига олиб келиши мумкин.
– ацетилсалицил кислотаси, бошқа яллиғланишга қарши оғриқ қолдирувчи воситалар, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари (НЯҚП), серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (депрессив ҳолатни даволаш учун воситалар), шунингдек кортизон (глюкокортикоидлар) препаратлари – меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади.
– пробенцид ёки сульфинпиразон сақловчи дори воситалари (подаграни даволаш учун воситалар) ибупрофеннинг организмдан чиқарилиши кечиктириши мумкин. Бунинг натижасида ибупрофенни организмда унинг нохуш таъсирларини мувофиқ кучайиши билан кечувчи тўпланиши уни рўй бериши мумкин.
Таъсирини сусайиши:
– сийдик чиқарилишини кучайтирувчи препаратлар (диуретиклар) ва артериал босимни пасайтирувчи воситалар (антигипертензив препаратлар).
– ААФ ингибиторлари (юрак етишмовчилигини ва гипертонияни даволаш учун препаратлар) буйраклар фаолиятини бузилиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
– ацетилсалицил кислотасини кичик дозалари: ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларини қон ивишига жавоб берувчи хужайраларига таъсири сусайиши мумкин («МИГ 400 препаратини қўллаганда махсус эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг).
Мумкин бўлган бошқа ўзаро таъсирлар:
– Зидовудин (ОИТС ни даволаш учун восита): гемофилия билан хасталанган ОИТВ билан инфекцияланган беморларда бўғимларга қон қуйилиши ва гематомалар хавфи ошади.
– Циклоспорин (иммун жавобини пасайтирадиган, масалан, трансплантациядан кейин ёки ревматизмни даволаш учун ишлатиладиган восита): буйраклар фаолиятини бузилишларини ривожланиш хавфи ошади.
– Такролимус: буйраклар фаолиятини бузилишларини ривожланиш хавфи ошади.
– Калийни тежовчи сийдик ҳайдовчи воситалар (айрим диуретилар): бир вақтда қабул қилиш калийнинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин.
– Сульфонилмочевина препаратлари (қонда қанд даражасини туширувчи воситалар): ибупрофенни НЯҚП дан фарқли равишда сульфонилмочевина препаратлари билан ўзаро таъсири тўғрисида мувофиқ маълумотларнинг йўқлигига қарамай, бу дори воситалари бир вақтда қабул қилинганида, профилактика мақсадларида қонда қанд миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.
– Антикоагулянтлар: ибупрофеннинг антикоагулянтлар билан ўзаро таъсири тўғрисида алоҳида маълумотлар мавжуд. Бир вақтда қўлланганида қонни ивишини назорат қилиш тавсия қилинади.
МИГ 400 препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш
МИГ 400 препаратини қабул қилишда иложи борича, алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки бу, хусусан меъда-ичак йўллари ёки марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирларни намоён бўлиш хавфи ошишига олиб келади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик
Агар МИГ 400 препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, у ҳолда бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар қилиш керак.
Ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи олти ойида фақат шифокорни маслаҳатидан кейин қўллашга рухсат этилади.
Она ва бола учун юқори хавфи туфайли, МИГ 400 ни ҳомиладорликни охирги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
МИГ 400 аёлларнинг репродуктив қобилиятига салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлган препаратлар (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) гуруҳига киради, улар. Бу таъсири препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин қайтувчан характерга эгадир.
Эмизиш даври
Таъсир этувчи модда ибупрофен ва уни парчаланишининг маҳсулотлари она сутига фақат оз миқдорда тушади. Ҳозиргача чақалоқ учун салбий оқибатлари тўғрисида хабарлар тушмаганлиги туфайли, ибупрофенни қисқа муддат давомида қўлланганда, эмизишни тўхтатиш зарурати, одатда юз бермайди. Бироқ, юқори дозаларда ёки узоқ муддат давомида буюрилган ҳолларда, эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш лозим.
Ҳар қандай дориларни қабул қилишдан олдин ўзингизнинг шифокорингиз ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
МИГ 400 препарати юқори дозаларда марказий нерв тизимига уйқучанлик ва бош айланиши каби ножўя таъсирлар кўрсатиши мумкинлиги туфайли, алоҳида ҳолларда реакцияларни секинлашиши ва мувофиқ кўча ҳаракатида фаол иштирок этиш ёки механизмларга хизмат кўрсатиш қобилияти ёмонлашиши мумкин. Бундай реакциялар алкоголь билан бирга қўлланганда кучаяди. Сиз кутилмаган вазиятлар юз берган ҳолларга етарли даражада тез ва ақлан жавоб қайтараолмаслигингиз мумкин. Бундай ҳолларда автомобил ва бошқа транспорт воситаларини бошқаришдан сақланинг! Механизмлар ёки приборлар билан ишламанг! Оёқ учун ишончли таянчсиз ишламанг!
- МИГ 400 НИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК
МИГ 400 ни ҳар доим ушбу илова-варақадаги йўриқномага қатъий амал қилган ҳолда қабул қилинг. Қўшимча саволлар туғилганда шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Дозалаш
Одатдаги дозалари:
Тана вазни (ёши) | Бир марталик доза (таблеткалар сони) | Макс. умумий суткалик доза
(таблеткалар сони) |
20-29 кг
6-9 ёш |
1/2 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка (200 мг ибупрофенга мос келади) | 1 1/2 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка (600 мг ибупрофенга мос келади) |
30-39 кг
10-12 ёш |
1/2 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка (200 мг ибупрофенга мос келади) | 2 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка (800 мг ибупрофенга мос келади) |
≥40 кг
(болалар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар, катталар) |
1/2–1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка
(200–400 мг ибупрофенга мос келади) |
3 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка (1200 мг ибупрофенга мос келади) |
Агар Сиз максимал бир марталик дозани қабул қилган бўлсангиз, у ҳолда кейинги дозани қабул қилишгача камида 6 соат кутинг.
Кекса беморлар ва анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган пациентлар:
Ушбу гуруҳ пациентлари минимал дозадан бошлашлари керак (2 бўлим «МИГ 400 препаратини қабул қилишда махсус эҳтиёткорлик чоралари»га қаранг).
Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши:
Буйрак ёки жигар фаолиятини енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бузилишида дозани пасайтириш талаб қилинмайди.
Қўллаш усули
Ичга қабул учун восита.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларини чайнамасдан, кўп суюқлик билан бирга (масалан 1 стакан сув билан) овқат вақтида ёки ундан кейин қабул қилинг.
Таблеткани бўлиш бўйича кўрсатма:
Иккала қўлнинг кўрсаткич ва бош бармоқлари билан таблеткани пастга бўлиш ўйиқчасидан ушланг ва бош бармоқлар билан ўйиқча бўйлаб босиб, таблеткани синдиринг.
Қўллаш давомийлиги
Фақат қисқа муддатли даволаш учун.
МИГ 400 ни шифокор билан маслаҳатлашмасдан тўрт кундан ортиқ қабул қилманг.
Агар Сиз МИГ 400 ни таъсири ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари суст деб ҳисобласангиз, илтимос ўзингизнинг шифокорингизга мурожаат қилинг.
Агарда Сиз МИГ 400 ни керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз:
МИГ 400 қобиқ билан қопланган таблеткаларини ўрамига жойланган илова-варақада кўрсатилган дозалашга ёки шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинг. Агар препарат қўлланганидан кейин оғриқни мувофиқ сусайишини ҳис этмасангиз, дозани мустақил оширманг – даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.
Дозани ошириб юборилганда қуйидаги симптомлар бўлиши мумкин:
– бош оғриғи, бош айланиши, карахтлик ва ҳушдан кетиш (болаларда шунингдек миоклоник тиришишлар) каби марказий нерв тизими томонидан бузилишлар;
– қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш каби меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар;
– жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари;
– артериал босимини пасайиши;
– нафасни кучсизлашиши (сусайиши) ;
– тери ва шиллиқ қаватларининг кўкариши (цианоз).
Бу препаратга қарши специфик антидот мавжуд эмас.
МИГ 400 дозасини ошириб юборилганига шубҳа бўлганда, илтимос ўз шифокорингизга мурожаат қилинг. Шифокор заҳарланишнинг оғирлик даражасига кўра, тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Агарда Сиз МИГ 400 қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилганинг тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
Агар Сизда даволаниш юзасидан саволлар пайдо бўлса, уларни шифокорга ёки дорихона ходимига беринг.
- МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Ҳамма бошқа дори воситалари каби, МИГ 400 препарати хам, гарчи улар ҳамма пациентларда ривожланмасада, ножўя таъсирларни чақириши мумкин. Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирларнинг пайдо бўлганида, бу ҳақида шифокорга хабар беринг, у препаратни кейинчалик қўлланиши тўғрисида қарор қабул қилади.
Ножўя таъсирларнинг тез-тезлигини баҳолаш асосига қуйидаги мезонлар олинган:
жуда тез: 10 пациентдан 1 дан кўпида
тез-тез: 10 дан 1 дан камида, аммо 100 пациендан 1 дан кўпида
баъзида: 100 дан 1 дан камида, аммо 1000 пациентдан 1 дан кўпида
кам: 1000 дан 1 дан камида, аммо 10000 пациентдан 1 дан кўпида
жуда кам: 10000 пациентдан 1 да ёки ундан камида ёки номаълум ҳолатлар (бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)
Мумкин бўлган ножўя таъсирлар
Қуйидаги ножўя таъсирларининг рўйхати ўз ичига ибупрофен билан даволанишда бўлган ҳамма ножўя таъсирларни, шу жумладан ревматизм билан оғриган пациентларни узоқ вақт юқори дозаларда даволаш ўтказилганларини ҳам ўз ичига олади. Аниқланган тез-тезлиги, хатто жуда кам ҳолатларгача ибупрофен перорал дори шакли учун қисқа муддатли даволашга ёки кундузги дозани максимал 1200 мг гача (МИГ 400 препаратининг 3 таблеткасига тенг) ва максимал 1800 мг гача суппозиторийлар учун ҳам тааллуқлидир.
Дориларнинг қуйидаги салбий ножўя таъсирларга нисбатан уларнинг дозага ва пациентларнинг шахсий ўзига хослигига боғлиқ ҳолда дозаларини ўзгаришини ҳисобга олиш лозим.
Энг кўп меъда-ичак йўллари билан боғлиқ ножўя таъсирлари кузатилган.
Меъда/ўникки бармоқ ичак яралари (пептик яралар), перфорация (ёрилиб кетиш) ёки қон кетишлар, баъзида ўлим билан якунланадиган, айниқса кекса ёшли пациентларда (2 бўлимга «МИГ 400 қабул қилишда ўта эҳтиёткорлик чоралари» қаранг) бўлиши мумкин.
Баъзида препарат қўлланганидан кейин кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қабзият, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қоринда оғриқлар, қатронсимон аҳлат, қонли қусиқ, ярали стоматит (оғиз шиллиқ қаватини яраланишили яллиғланиши), шунингдек ярали колитнинг зўрайиши ва Крон касаллиги (2 бўлим «МИГ 400 ни қабул қилишда ўта эҳтиёткорлик чоралари» га қаранг) ҳақида маълумотлар бор.
Камроқ меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши кузатилган. Меъда-ичак қон кетишларини хавфи айниқса препаратнинг дозалари ва қўллашнинг давомийлигига боғлиқ.
НЯҚП қўлланиши фонида шиш, артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилигини ривожланиши тўғрисида хабар берилган.
МИГ 400 дори препаратига ўхшаш воситалар юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсультларни ривожланиш хавфини бироз ошириш хусусиятига эга бўлиши мумкин.
Юрак томонидан бузилишлар
Жуда кам:
Юракни тез уриши, юрак етишмовчилиги, юрак хуружи (миокард инфаркти).
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Жуда кам:
Қон яратилишини бузилиши (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз).
Биринчи белгилари иситма, томоқда оғриқ, оғиз бўшлиғида юза жароҳатлар, гриппга ўхшаш симптомлар, кучли ҳолсизлик, бурундан қон кетишлари, терига қон қуйилиши бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳар қандай оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи воситалар билан мустақил даволаниш мумкин эмас.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Баъзида:
Марказий нерв тизими томонидан бузилишлари: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, таъсирчанлик ёки толиқиш каби бузилишлар кузатилади.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Баъзида:
Кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан бузилишлар
Кам:
Қулоқларда шовқин (тиннитус).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез:
Меъда-ичак йўллари томонидан: жиғилдонни қайнаши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, қорин дам бўлиши, ич кетиши, қабзият каби, шунингдек алоҳида ҳолларда қизил қон таначалари сонини камайишига (анемияни) олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан бироз қон кетишлари каби шикоятлар бўлиши мумкин.
Баъзида:
Меъда/ўникки бармоқ ичак яраси (пептик яралар), қон кетиши ва перфорацияни ривожланиш эҳтимоли билан, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яраланиши билан бўлган яллиғланиш (ярали стоматит), ярали колитнинг зўрайиши ёки Крон касаллиги кузатилади.
Жуда кам:
Қизилўнгачни яллиғланиши (эозофагит) ва меъда ости бези яллиғланиши (панкреатит), ингичка ва йўғон ичакда чандиқли торайишларни ҳосил бўлиши (ичак структуралари).
Қориннинг юқори қисмида кучли оғриқлар, қон аралаш қусиш, аҳлатни қорайиши пайдо бўлганида, МИГ 400 ни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
Буйраклар ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Жуда кам:
Тўқималарда суюқликни тутилиб қолишини (шишларни ҳосил бўлишини) кучайиши, айниқса гипертонияси ёки буйраклар фаолияти чекланган пациентларда; нефротик синдром (организмда суюқликни тўпланиши (шишлар) ва сийдик билан оқсилни кўп миқдорда чиқарилиши); буйраклар фаолиятини ўткир бузилишлари билан кечиши мумкин бўлган буйракларнинг яллиғланиш касалликлари (интерстициал нефрит).
Буйрак тўқимасини шикастланиши (буйрак сўрғичларининг некрози) ва қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши кузатилиши мумкин.
Сийдик миқдорини камайиши, организмда суюқликни тутилиб қолиши (шишлар) ва умумий аҳволни ёмонлашиши буйрак фаолиятини, хатто буйрак етишмовчилигигача бўлган бузилишидан далолат бериши мумкин.
Санаб ўтилган симптомлар пайдо бўлганида ёки зўрайганида МИГ 400 қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
Жуда кам:
Қизариш ва пуфакларни ҳосил бўлиши билан бўлган тери тошмаси (масалан, Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), сочни тўкилиши (кал бўлиб қолиш) каби яққол тери реакциялари.
Алоҳида ҳолларда оғир тери инфекциялари ва сувчечак инфекцияси ёки юзнинг сарамасли яллиғланиши/ўраб олувчи темиратки вақтида юмшоқ тўқималарда асоратлар бўлиши мумкин (шунингдек “Инфекцион ва паразитар касалликлар” га ҳам қаранг).
Инфекцион ва паразитар касалликлар
Жуда кам
Жуда кам ҳолларда айрим ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (МИГ 400 ҳам кирадиган НЯҚП), қўллаш билан боғлиқ бўлган келиб чиқиши инфекцион (масалан, некрозланувчи фасцитни ривожланиши), яллиғланиш жараёнларини зўрайиши ҳоллари таърифланган.
Бош мия қобиқларининг кучли бош оғриқлари, кўнгил айниши, қусиш, иситма, энса мушакларининг ригидлиги ёки онгни хиралашуви каби яллиғланишини симптомлари (асептик менингит) кузатилган. Юқори хавф айрим иммун касалликлари (тизимли қизил югурик, аралаш коллагенез) билан оғриган пациентлар учун характерлидир.
Инфекциянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида (масалан, қизариш, шиш, иситма, оғриқ) ёки улар зўрайганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қон томир бузилишлари
Жуда кам:
Артериал босимни ошиши (артериал гипертония).
Иммун тизими томонидан бузилишлари (ўта юқори сезувчанлик реакциялари).
Баъзида:
Тери тошмаси ва қичишиш, шунингдек астматик хуружлар билан кечувчи юқори сезувчанлик реакциялари (айрим ҳолларда қон босимни пасайиши билан кечган).
Бундай ҳолларда МИГ 400 ни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Жуда кам:
Ўта юқори сезувчанликнинг оғир умумий реакциялари.
Ушбу реакциялар юзни, тилни ва ҳиқилдоқни нафас йўлларини торайиши билан кечган шиш, ҳансираш, тезлашган юрак уриши, қон босимини хатто хавфли шока қадар пасайиши билан намоён бўлиши мумкин.
Биринчи қўлланганида ҳам мумкин бўлган бу белгилардан бирортаси пайдо бўлганида, шошилинч тиббий ёрдам талаб қилинади.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Жуда кам:
Жигар фаолиятини бузилиши, жигарни шикастланиши, айниқса узоқ муддатли даволашда, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигарни ўткир яллиғланиши (гепатит).
Узоқ муддат қабул қилинганида жигар фаолиятининг кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Руҳий бузилишлар
Жуда кам:
Психотик реакциялар, депрессия.
Бу пациент учун эслатмада кўрсатилмаган ножўя таъсирлари аниқланганда Сиздан улар тўғрисида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар қилишингизни сўраймиз.
- МИГ 400 НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК
Дори болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
МИГ 400 препаратини йиғиладиган қутича ва блистерда кўрсатилган “годен до” сўзларидан кейин яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни тугайди.
Сақлаш шароити
Ушбу дори препарати 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин!
Дори препаратларини канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сизга энди керак бўлмаган препаратни утилизация масалалари юзасидан дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР
МИГ 400 препаратида нима сақланади
Препаратнинг таъсир этувчи моддаси – ибупрофендир.
Бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:
Бошқа компонентлари:
Таблетка мағзи
Маккажўхори крахмали, юқори дисперсли сувсиз кремний диоксиди, крахмал гликолятининг натрийли тузи (А тури), магний стеарати.
Плёнка қобиғи
Гипермеллоза, макрогол 4000, повидон К30, титан диоксиди (Е171).
МИГ 400 препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, икки томонлама бўлиш учун ўйиқчали, плёнка қобиқ билан қопланган узунчоқ таблеткалар. Юқори томонида ўйиқчанинг иккала томонида ҳам «Е» ўйилган ёзуви жойлашган.
Таблеткани икки тенг бўлакка бўлиш мумкин.
Ўрам сифатида тиниқ бўлмаган оқ, қаттиқ, поливинилхлорид (ПВХ) плёнка ва пергамин билан қопланган алюминий фольгадан тайёрланган босиб чиқариш учун мўлжалланган ўрам (болалар томонидан очилиши ҳимояланган ўрам) ишлатилади. Босиб чиқариш учун мўлжалланган ўрамлар плёнка қобиқ билан қопланган 10 ва 20 таблеткадан йиғиладиган қутиларга жойланган.
Ўрамларнинг барча ўлчамлари савдода бўлмаслиги мумкин.