📜 Инструкция по применению Метформин
💊 Состав препарата Метформин
✅ Применение препарата Метформин
📅 Условия хранения Метформин
⏳ Срок годности Метформин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТФОРМИН

METFORMIN

 

Препаратнинг савдо номи: Метформин

Таъсир этувчи модда (ХПН): метформин (metformin)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг метформин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: повидон К90, магний стеарати, гипромеллоза, макрогол 4000, титан диоксиди (Е171).

Таърифи: думалоқ, оқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “М 500” ёзуви босиб туширилган ва бошқа томони силлиқ бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик воситалар, инсулинлардан ташқари; бигуанидлар.

АТХ коди: А10ВА02.

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Метформин гипогликемик таъсирга эга бўлган бигуанид бўлиб, қон плазмасида глюкозанинг ҳам базал, ҳам постпрандиал даражасини пасайтиради. У инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун ҳам гипогликемияни чақирмайди.

Жигарда глюконеогенез ва гликогенолиз жараёнларини сусайтириш орқали глюкозани ишлаб чиқарилишини камайтиради, мушакларни инсулинга бўлган сезувчанлигини оширади, шунингдек периферик тўқималар томонидан глюкозани қамраболиниши ва утилизациясини яхшилайди. Ҳужайра ичида гликогенсинтетазага таъсир қилиб, гликоген синтезини рағбатлантиради, ҳозирги вақтда маълум бўлган глюкозани мембраналар орқали ташувчиларининг барча турларини транспорт ҳусусиятларини оширади.

Клиник тадқиқотларда метформинни қўллаш тана вазнини ёки ўзгармаслиги, ёки бироз пасайиши билан кечган.

Давомийлиги ўртача ва узоқ муддатли бўлган, назоратли клиник тадқиқотларда метформин терапевтик дозаларда қўлланганида умумий холестерин, ПЗЛП холестерини ва триглицеридларнинг даражаси пасайган.

Қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган катта ёшдаги пациентларда жадал гликемик назоратнинг узоқ муддатли ижобий самарасига эришилиши аниқланган.

Қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган, 1 йил давомида даволанган, 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг чекланган сонида гликемик назорат катталардаги билан бир хил бўлган.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг плазмадаги максимал концентрациясига (Cmax) 2,5 соатдан кейин эришилади. Соғлом одамларда 500 мг ёки 850 мг метформин гидрохлориди қабул қилинганидан сўнг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50-60% ни ташкил этади. Перорал қабул қилинганида сўрилмасдан ахлат билан чиқариладиган фракцияси 20-30% ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганида метформинни сўрилиши тўйинувчан бўлиб, тўлиқ бўлмайди. Метформинни сўрилишининг фармакокинетик кўрсаткичлари нопропорционал деб тахмин қилинади.

Плазмада мувозанатли концентрациясига 24-48 соат давомида эришилади ва одатда
1 мкг/мл дан камни ташкил этади. Назоратли клиник тадқиқотларда, метформин ҳатто максимал дозаларда қўлланганда ҳам, унинг плазмадаги максимал даражаси (Cmax)
4 мкг/мл дан ошмаган. Овқатланиш метформинни сўрилишини пасайтиради ва бироз секинлаштиради.

Плазма оқсиллари билан жуда оз даражада боғланади.

Метформин эритроцитларга тақсимланади. Қонда чўққи концентрацияси плазмадаги чўққи концентрациясидан кам ва тахминан уша вақт давомида эришилади. Эритроцитлар, эҳтимол, иккиламчи тақсимланиш заҳираси бўлиши мумкин. Ўртача тақсимланиш ҳажми (Vd) 63 дан 276 л гача ўзгариб турган.

Метформин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Метформиннинг буйрак клиренси > 400 мл/мин ни ташкил этади, бу метформин калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси ёрдамида организмдан чиқарилишини кўрсатади. Перорал қабул қилинганидан сўнг якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил этади. Буйрак фаолияти бузилганида метформиннинг буйрак клиренси креатинин клиренсини пасайишига пропорционал равишда пасаяди ва шу орқали унинг ярим чиқарилиш даври узаяди, бу плазмада метформиннинг даражасини ошишига олиб келади.

500 мг метформин гидрохоридининг бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг болаларда кузатиладиган фармакокинетик кўрсаткичлари соғлом катталардаги билан бир хил бўлган.

500 мг метформиннинг кўп марталик дозалари суткада икки марта 7 кун давомида қўлланганидан сўнг болаларда метформиннинг плазмадаги максимал концентрацияси (Cmax) ва тизимли экспозицияси (AUC0-t), 500 мг кўп марталик дозаларини суткада икки марта 14 кун давомида қабул қилган катта ёшдаги диабетик-пациентлардаги кўрсаткичларга нисбатан мувофиқ тахминан 33% ва 40% га кам бўлган. Препаратнинг дозаси индивидуал равишда гликемик назорат нитижаларига қараб титрланганлиги туфайли, ушбу маълумотларнинг клиник қиймати чекланган.

Қўлланилиши

Қандли диабетнинг 2 типини даволаш, хусусан тана вазни ортиқча бўлган пациентларда, парҳез ҳамда жисмоний машқлар ёрдамида етарли гликемик назоратга эришиш самарасиз бўлганида даволаш учун қўлланади.

  • Катталарда метформинни монотерапия сифатида ёки бошқа перорал диабетга қарши препаратлар ёки инсулин билан мажмуада ишлатиш мумкин.
  • 10 ёш ва ундан ошган болаларда, шунингдек ўсмирларда метформинни монотерапия сифатида ёки инсулин билан мажмуада ишлатиш мумкин.

Қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган ва тана вазни ортиқча бўлган, парҳез тутиш самарали бўлмаган метформин препаратини биринчи қатор дори воситаси сифатида қабул қилаётган катта ёшдаги пациентларда диабетик асоратларнинг учраш тезлигини пасайиши кузатилган.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Тавсия этилган дозада қабул қилинг.

Дозалари

Метформиннинг 500 мг таблеткалари ёрдамида 850 мг дозага эришиш мумкин эмас. 850 мг дозага эришиш учун, метформиннинг мувофиқ дозасини сақловчи дори воситасини қўллаш керак.

Катталар

Монотерапия ва бошқа перорал диабетга қарши препаратлар билан мажмуавий даволаш

Стандарт бошланғич доза: 500 мг ёки 850 мг суткада 2 ёки 3 марта овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. 10-15 кундан кейин препаратнинг дозаси қондаги глюкозанинг кўрсаткичларига қараб тўғриланади. Дозасини аста-секин ошириш меъда-ичак йўллари томонидан препаратни ўзлаштирилишини яхшилаш имконини беради. Тавсия этилган максимал доза: суткада 3 г, 3 марта қабул қилишга бўлинади.

Агар бошқа перорал диабетга қарши препаратлар билан даволашдан метформинни қабул қилишга ўтиш режалаштирилса: бошқа препарат бекор қилинади ва метформининг кўрсатилган дозасидан юқори дозаси билан даволаш бошланади.

Инсулин билан мажмуада қўллаш

Яхши гликемик назоратга эришиш учун метформин ва инсулинни мажмуада қўллаш мумкин. Стандарт бошланғич доза: 500 мг ёки 850 мг суткада 2-3 марта қабул қилинади, бунда инсулиннинг дозасига қондаги глюкозанинг даражаси кўрсаткичларига қараб тузатиш киритилади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Метформиннинг дозасига буйрак функциясига қараб тузатиш киритилади, чунки кекса ёшдаги пациентларда пасайган бўлиши мумкин. Буйрак функциясини мунтазам равишда баҳолаш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Болалар

Монотерапия ва инсулин билан мажмуада қўллаш

Метформин препаратини 10 ёш ва ундан катта болаларда, шунингдек ўсмирларда қўллаш мумкин.

Стандарт бошланғич доза: 500 мг ёки 850 мг дан суткада бир марта овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. 10-15 кундан кейин қонда глюкозанинг даражаси кўрсаткичларига қараб дозага тузатиш киритилади. Дозасини аста-секин ошириш меъда-ичак йўллари томонидан ўзлаштирила олинишини яхшилаш имконини беради. Тавсия этилган максимал дозаси: суткада 2 г, 2 ёки 3 марта қабул қилишга бўлинади.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни ривожланиш тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини аниқлаш имкони йўқ).

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: метформин билан даволанишда В12 витаминини сўрилишини камайиши оқибатида унинг зардобдаги даражасини пасайиши. Пациентда мегалобласт анемия ривожланганида шундай этиология оқибатида юз бериши мумкинлигини ҳамиша ҳисобга олиш керак. Лактат-ацидоз (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез: таъм билиш ҳиссини бузилиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда тез-тез: меъда-ичак йўллари томонидан, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши каби бузилишлар. Ушбу ножўя самаралар кўпинча даволашни бошида ривожланади ва кўпчилик ҳолларда ўз-ўзидан йўқолади. Уларни олдини олиш учун метформин препаратини овқат вақтида ёки овқатдан кейин суткада 2 ёки 3 марта қабул қилиш тавсия этилади. Препаратнинг дозасини аста-секин ошириш ҳам меъда-ичак йўллари томонидан препаратни ўзлаштирилишини яхшилаш имконини беради.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: метформин бекор қилинганидан сўнг соғайиб кетувчи гепатитни ривожланиши ёки жигарнинг фунуционал синамалари кўрсаткичларини бузилиши юзасидан айрим маълумотлар бор.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: эритема, қичишиш, эшакеми каби тери реакциялари.

1 йил давомида даволанган, 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг чекланган миқдорида ножўя самаралар характери ва оғирлик даражаси бўйича катталарда кузатиладиган самаралар билан ўхшаш бўлган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Метформинга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик.
  • Диабетик кетоацидоз, диабетик прекома.
  • Буйрак етишмовчилиги ёки буйрак функциясини бузилиши (креатинин клиренси
    < 60 мл/мин).
  • Дегидратация, оғир инфекция, шок каби буйрак функциясини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ҳолатлар.
  • Юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок каби тўқималар гипоксиясига сабаб бўлиши мумкин бўлган ўткир ёки сурункали касалликлар.
  • Жигар етишмовчилиги, ўткир алкоголли интоксикация, алкоголизм.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйидаги моддалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди

Алкоголь

Ўткир алкоголли интоксикация, айниқса оч қолганда, етарли даражада овқатланмасликда, жигар етишмовчилигида лактат-ацидозни ривожланиш ҳавфини ошиши билан ассоциацияланади. Алкоголь ва таркибида этанол сақловчи дори воситаларини истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Таркибида йод сақловчи контраст моддалар

Таркибида йод сақловчи контраст моддаларни қон-томир ичига юбориш оғир даражадаги буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, бунда метформинни тўпланиши ва лактат-ацидозни ривожланиш ҳавфини ошиши кузатилади. Рентгенологик текширув ўтказишдан олдин ёки ўтказиш вақтида метформин бекор қилинади, ва уни қабул қилиш текширувдан кейин 48 соат ўтгач, буйрак фаолиятини такроран баҳолаш натижалари бузилишнинг йўқлигидан далолат бергандагина бошланади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Эҳтиёткорликка риоя қилишни талаб этувчи мажмуалар

Глюкокортикоидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган) ва симпатомиметиклар каби, ички гипергликемик фаолликка эга бўлган дори воситалари. Гликемик назоратли айниқса даволашни бошида янада тез-тез ўтказиш талаб этилиши мумкин. Мувофиқ дори воситалари билан даволаш вақтида зарурат бўлганида метформиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.

ААФ ингибиторлари қонда глюкоза даражасини пасайтиришлари мумкин. Зарурат бўлганида бошқа препарат билан даволаниш вақтида ва у бекор қилингандан кейин диабетга қарши дори воситаларнинг дозасига тузатиш киритилади.

Диуретиклар, айниқса халқали диуретиклар, буйрак функциясини пасайтириш ҳусусияти туфайли, лактат-ацидозни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Лактат-ацидоз

Лактат-ацидоз кам кузатилади, аммо метформинни тўпланиши натижасида ривожланиши мумкин бўлган жиддий метаболик асорат (шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ўлим кўрсаткич юқори) ҳисобланади. Метформин қабул қилаётган пациентларда лактат-ацидоз ҳолатлари асосан яққол буйрак етишмовчилиги бўлган диабетикларда кузатилган. Лактат-ацидозни ривожланиш тезлигини, қандли диабетни етарли бўлмаган назорати, кетоз, узоқ вақт оч қолиш, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, жигар етишмовчилиги ва гипоксия билан кечувчи ҳар қандай ҳолатлар каби бошқа ёндош ҳавф омилларини аниқлаш ёрдамида пасайтириш мумкин керак.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан қоринда оғриқ кўринишидаги бузилишлари билан кечувчи мушак тиришишлари ва оғир даражадаги астения каби носпецифик белгилар пайдо бўлган ҳолларда лактат-ацидозни ривожланиш ҳавфини шубҳа қилиш мумкин.

Лактат-ацидоз кейинчалик комани ривожланиши билан кечувчи ацидотик ҳансираш, қоринда оғриқ ва гипотермия билан характерланади. Диагностик муҳим лаборатор кўрсаткичлар қон рН ни пасайиши, плазмада лактат даражасини 5 ммоль/л дан ошиши, шунингдек анион интервали ва лактат/пируват нисбатини ошиши ҳисобланади.

Метаболик ацидозни ривожланганига шубҳа қилинганида метформин бекор қилинади, пациент эса зудлик билан госпитализация қилинади (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Буйрак функцияси

Метформин буйрак орқали чиқарилганлиги туфайли, препарат билан даволашни бошлашдан олдин, шунингдек даволаниш вақтида креатинин клиренси мунтазам равишда аниқланади (ушбу кўрсаткични Кокрофт-Голт формуласи ёрдамида зардобдаги креатинин даражаси бўйича ҳисоблаш мумкин):

  • буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда йилига камида бир марта;
  • креатинин клиренсининг даражаси норманинг қуйи чегарасида бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги пациентларда йилига камида икки-тўрт марта аниқланади.

Кекса ёшдаги шахсларда буйрак функциясини пасайиши тез-тез кузатилади ва симптомсиз кечади. Буйрак функциясини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда, масалан агар гипотензив, диуретик воситалар билан даволаш бошланса ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан даволаш бошланса, ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг).

Таркибида йод сақловчи контраст воситаларни қўлланиши

Рентгенологик текширувни ўтказиш мақсадида таркибида йод сақловчи контраст препаратларни қон томир ичига юбориш оғир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу лактат-ацидозни ривожланиш ҳавфини ошишига сабаб бўлувчи метформинни тўпланишини чақириши мумкин. Рентгенологик текширувни ўтказишдан олдин ёки ўтказиш вақтида метформин бекор қилинади, ва уни қабул қилиш текширувдан кейин 48 соат ўтгач, буйрак функциясини такроран баҳолаш натижалари уни издан чиқмаганлигига далолат берган ҳоллардагина бошланади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Жарроҳлик аралашувлари

Метформин препаратини умумий, спинал ёки эпидурал анестезия ёрдамида ўтказиладиган режали жарроҳлик аралашувларини бажаришдан 48 соат олдин бекор қилиш керак. Даволашни жарроҳлик аралашуви бажарилгандан сўнг камида 48 соатдан кейин ёки оғиз орқали овқатланиш тикланганидан кейин ва буйрак функциясини нормаллашган тасдиқланган шароитлардагина бошлаш мумкин.

Бошқа эҳтиёткорлик чоралари

Барча тоифадаги пациентлар сутка давомида углеводларни қабул қилиш бир текис тақсимланган парҳезга риоя қилишни давом эттиришлари керак. Тана вазни ортиқча бўлган пациентлар энергетик қиймати чекланган тавсия этилган парҳезга риоя қилишни давом эттиришлари керак.

Қандли диабетни назорат қилиш учун стандарт лаборатор таҳлиллар мунтазам равишда бажарилади.

Метформиннинг ўзидан ўзи гипогликемияни чақирмайди, шундай бўлса-да, у инсулин ёки бошқа перорал диабетга қарши препаратлар (масалан, сульфонилмочевина препаратлари ёки меглитинидлар) билан мажмуада қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабет ҳомиладорлик вақтида (гестацион ёки перманент) туғма ривожланиш нуқсонлари ва перинатал ўлим ҳавфини ошиши билан кечади.

Ҳомиладор ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қандли диабетни даволаш учун метформинни қўллаш мумкин эмас. Ҳомилада, қонда глюкозанинг патологик даражалари билан боғлиқ бўлган туғма ривожланиш нуқсонлари ҳавфини пасайтириш мақсадида, гликемия даражасини нормал даражага яқинлаштиришни инсулин ёрдамида ушлаб туриш керак.

Метформин одамнинг кўкрак сутига ўтади. Янги туғилган чақалоқлар ва эмадиган болаларда препаратнинг салбий таъсири аниқланмаган. Шундай бўлмасада, маълумотлар чекланганлиги туфайли, метформин билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди. Эмизишни бекор қилиш масаласи эмизишдан кутиладиган фойда ва бола учун препаратнинг ножўя самаралари ҳавфини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиниши керак.

Болалар

Метформин билан даволашни бошлашдан аввал, қандли диабетнинг 2 типи ташхисини тасдиқлаш керак. Айниқса препубертат ёшида болаларни ўсиши ва жинсий ривожланишига метформиннинг таъсирини синчиклаб кузатиш тавсия этилади.

Препарат 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилганида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Метформин билан монотерапия ўтказиш гипогликемияни чақирмайди ва демак транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Шундай бўлмасада, пациентлар метформин бошқа диабетга қарши препаратлар (сульфонилмочевина препаратлари, инсулин ёки меглитинидлар) билан мажмуада қўлланганида гипогликемияни ривожланиш ҳавфи тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Метформин гидрохлориди 85 г гача бўлган дозаларда қўлланганида гипогликемия ҳолатлари кузатилмаган, аммо бундай ҳолатда лактат-ацидоз ривожланган. Метформиннинг юқори дозалари ёки ёндош ҳавф омиллари лактат-ацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин. Лактат-ацидоз даволаш стационар шароитида амлага оширилиши керак бўладиган шошилинч ҳолат ҳисобланади. Организмдан лактат ва метформинни чиқариб ташлашни энг самарали усули гемодиализ ҳисобланади.

Ўрами

ПВХ/алюминий блистерда. 60 таблеткадан қутида.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.