ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МИАКАЛЬЦИК®
MIACALCIC
Препаратнинг савдо номи: Миакальцик®
Таъсир қилувчи модда (ХПН): кальцитонин (синтетик лосос)/calcitonin (salmon synthetic)
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 мл инъекция учун эритма сақлайди
Фаол модда: 100 ХБ синтетик лосос кальцитонини (1 ХБ 0,2 мкг синтетик лосос кальцитонинига тўғри келади);
Ёрдамчи моддалар: сирка кислотаси (99,8%); натрий ацетати тригидрати; натрий хлориди; инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита (кальций алмашинувини бошқарувчи восита).
АТХ коди: Н05В А01
Фармакологик хусусиятлари
Барча кальцитонинларнинг молекуласи N-охирида 7 аминокислота қолдиғидан иборат халқали битта полипептид занжирда 32 тадан аминокислота қолдиқларини сақлайди, бунда қолдиқларнинг кетма-кетлиги ҳайвонларнинг ҳар хил турларда ўзгача. Лосос кальцитонини сут эмизувчиларнинг кальцитонинларига қараганда рецепторларга юқори яқинликка эгалиги сабабли кучлироқ ва узоқроқ таъсир қилади.
Лосос кальцитонини специфик рецепторларга таъсир қилиш йўли билан остеокластларнинг фаоллигини бостириб, суяк тўқимасининг тез резорбцияланиш ҳолатларда, масалан остеопорозда, суяк тўқимасидаги алмашинув тезлигини нормал даражагача пасайтиради. Ҳайвонларда бўлгани каби, одамларда хам, Миакальцикни оғриқни қолдирувчи фаолликка эгалиги кўрсатилган, бу эҳтимол, марказий нерв тизимига бевосита таъсири билан боғлиқ бўлса керак.
Миокальцикни бир марта қўлланилгандаёқ, одамда клиник аҳамиятга эга бўлган кальций, фосфор ва натрийни сийдик билан чиқарилишини ошиши (уларнинг буйрак найчаларидаги реабсорбцияси камайиши ҳисобига) ва гидроксипролиннинг чиқарилишини камайиши билан намоён бўлувчи клиник аҳамиятли биологик реакция аниқланади.
Миокальцик препаратини узоқ вақт қўллаш, пиридинолин ва ишқорий фосфатазанинг суяк изоферментлари каби суяк алмашинувининг биокимёвий маркерлари даражасини аҳамиятли ва давомли пасайишига олиб келади.
Миокальцик меъда секрециясини ва меъда ости безининг экзокрин фаолиятини пасайтиради. Ўткир панкреатитда клиник самарадорлиги унинг бу таъсирига асосланади.
Фармакокинетикаси
Миакальцик препаратининг биокираолишлиги м/и ҳамда т/о инъекциясидан кейин тахминан 70% ташкил қилади. Қонда максимал концентрациясига тахминан 1 соат давомида эришилади. Т/о юборилганидан кейин қон плазмасидаги чўққи даражасига тахминан 23 минутдан кейин эришилади.
Ярим чиқарилиш даври м/и юборилганидан кейин тахминан 1 соатни ва т/о юборилганидан кейин 1-1,5 соатни ташкил қилади. Кальцитонин ва унинг метаболитларининг тахминан 95% сийдик билан чиқарилади, бунда фақат 2% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Тахминий тақсимланиш хажми 0,15-0,3 л/кг, оқсиллар билан боғланиши 30-40% ни ташкил қилади.
Хавфсизлиги бўйича in vivo шароитида ўтказилган клиника олди тадқиқотлари лосос кальцитонини билан даволаш хавфли ўсмаларни пайдо бўлиши ўртасида боғлиқлик, шунингдек улар ўсмани авж олишини тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар мавжуд эмаслигини тасдиқлади.
Қўлланилиши
Даволашнинг бошқа усуллари тўғри келмайдиган пациентлардаги остеопороз.
- бирламчи остеопороз, масалан, постменопаузал остеопорознинг эрта ва кечки босқичлари ва эркак ва аёлларда сенил остеопороз;
- иккиламчи остеопороз, масалан глюкокортикостероидлар билан даволаш ва иммобилизация чақирган остеопороз.
Остеолиз ва/ёки остеопения билан боғлиқ бўлган суяклардаги оғриқлар.
Педжет суяк касаллиги (деформацияловчи остеит) фақат даволашнинг муқобил усулларига жавоб кузатилмайдиган ёки бундай усуллар тўғри келмайдиган пациентлар.
Қуйидаги омилларга боғлиқ бўлган гиперкальциемия ва гиперкальциемик хуруж:
- хавфли ўсмалар чақирган остеолиз (сут бези, ўпка ва буйрак карциномаси, миелома ёки бошқа хавфли ўсмалар);
- гиперпаратироидизм, иммобилизация, D витамини билан заҳарланиш (шошилинч ҳолатларни бартараф қилиш учун ҳам, асосий касалликни специфик даволашнинг самараси кузатилмагунигача сурункали ҳолатларни узоқ муддатли даволаш учун ҳам).
Посттравматик оғриқли остеопороз, рефлектор дистрофия, «елка-курак» синдроми, каузалгия, дори воситаларини қўллаш оқибатидаги нейротрофик бузилишлар каби турли этиологик ва қўзғатувчи омилларнинг таъсири остида пайдо бўлувчи нейродистрофик бузилишлар (альгодистрофия ёки Зудека касаллиги).
Ўткир панкреатитни адъювант даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Барча кўрсатмалар бўйича:
Препарат тери ости (т/о) ёки мушак ичи (м/и) инъекцияси ёки узлуксиз вена ичига (в/и) инфузия учун қўлланилади.
Пациентлар препаратни т/о ёки м/и мустақил юбориш борасида шифокор ёки хамшира томонидан аниқ кўрсатмаларни олишлари керак.
Хавфли ўсмаларни пайдо бўлиши ва кальцитонинни қўллаш давомийлиги орасида боғлиқлик борлиги туфайли, барча кўрсатмалар учун даволаш давомийлиги, энг кам самарали дозани қўллаш билан бирга минимал бўлиши керак.
Остеопороз. Ҳар куни ёки кунора (касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда) суткалик доза 50-100 ХБ т/о ёки м/и. Кальций препаратлари ва D витаминини организмнинг эҳтиёжига жавоб берувчи адекват дозаларини қабул қилиш билан мажмуада – суяк массасини ривожланиб борувчи йўқотилишини олдини олиш учун қўлланади.
Остеолиз ва/ёки остеопения билан боғлиқ бўлган суяклардаги оғриқлар. Доза шахсий равишда аниқланади. Ҳар куни суткалик доза 100-200 ХБ в/и томчилаб (натрий хлоридининг 0,9% эритмасида эритиб), т/о ёки м/и– қониқарли клиник самарага эришгунча бир неча марта юборилади
Тўлиқ анальгетик самарани олиш учун бир неча кун керак бўлиши мумкин. Узоқ муддатли даволаш ўтказилганида бошланғич суткалик доза одатда камайтирилади ва /ёки юборишлар орасидаги интервал оширилади.
Педжет суяк касаллиги. 100 ХБ суткалик дозада т/о ёки м/и ҳар куни ёки кунора.
Даволаш давомийлиги ва препаратнинг дозаси пациентнинг даволашга шахсий жавобига боғлиқ.
Даволаш фонида ишқорий фосфатазанинг қондаги концентрацияси ва гидроксипролинни сийдик билан чиқарилиши, баъзида нормал қийматларгача аҳамиятли камаяди. Бироқ, айрим ҳолларда, бу кўрсаткичлар дастлаб пасайганидан кейин яна ошиши мумкин. Бундай ҳолларда, шифокор клиник кўринишларни таҳлил қилиб, препарат билан даволашни бекор қилиши ёки уни яна янгидан бошлаш масалани ҳал қилиши лозим.
Даволаш бекор қилинганидан сўнг бир ёки бир неча ойдан кейин суяк тўқимасининг метоболизмини бузилиши яна намоён бўлиши мумкин; бундай ҳолларда Миакальцик препарати билан янги даволаш курсини ўтказиш лозим.
Гиперкальциемия.
Гиперкальциемик хуружни шошилинч даволаш. В/и инфузия энг самарали юбориш усули ҳисобланганлиги сабабли шошилинч ва бошқа оғир ҳолатларда айнан шу юбориш усулини афзал деб ҳисобланади.
Суткалик доза тана вазнига 5-10 ХБ/кг натрий хлоридининг 500 мл 0,9% эритмасида в/и томчилаб (камида 6 соат давомида) юборилади. Шунингдек в/и оқим билан секин юбориш ҳам мумкин (суткалик дозани 2-4 юборишга бўлиш мумкин).
Сурункали гиперкальциемияда даволаш. Препарат билан даволашни иложи борича максимал қисқа вақтга қисқартириш керак. Суткалик доза 5-10 ХБ/кг т/о ёки м/и юборилади; юборишлар сони – суткада 1-2 марта. Дозалаш тартибини пациентнинг клиник ҳолати ва биокимёвий кўрсаткичларининг динамикасини ҳисобга олган ҳолда тўғрилаш керак. Агар юборилаётган Миакальцик препаратининг хажми 2 мл дан ошса, в/и инъекция афзал кўрилади, уни турли жойларга юбориш керак.
Нейродистрофик касалликлар. Диагнозни эрта қўйиш ва даволашни эрта бошлаш жуда муҳимдир.
Суткалик доза 100 ХБ т/о ёки м/и 2-4 хафта давомида юборилади. Сўнгра 100 ХБ дан кунора 6 хафтагача бўлган давр давомида – пациентнинг аҳволини динамикасига қараб узлуксиз юборилади.
Ўткир панкреатит. Миакальцик мажмуавий консерватив даволаш таркибида қўлланилади. 300 ХБ (0,9% натрий хлориди эритмасида) в/и томчилаб 24 соат давомида 6 кунгача кетма-кет юборилади.
Антителаларни ҳосил бўлиши
Даволашнинг давомийлиги минимал бўлиши керак. Давомли даволашда кальцитонинга антителалар ҳосил бўлиши мумкин, бу одатда клиник самарадорликка таъсир қилмайди. Узоқ муддатли даволашда баъзида кузатиладиган кўникиш феномени, эҳтимол, антителаларни ҳосил бўлишига эмас, балки боғланадиган жойнинг тўйиниб қолиши билан боғлиқ бўлади. Миакальцик® препаратининг терапевтик самараси препарат билан даволашдаги вақтинчалик танаффусдан сўнг яна тикланади.
Жигар ва/ёки буйрак фаолияти бузилиши бўлган кекса ёшли пациентларда қўлланиши. Кекса ёшли беморларни даволаш учун Миакальцик® инъекция учун эритмасини қўллаш тажрибаси, шу ёш гуруҳида препаратни ўзлаштирилишини ёмонлашиши ёки дозалаш тартибини ўзгартириш зарурати аниқланмаганлигидан далолат беради. Бу жигар ва буйракларнинг фаолияти пасайган беморларга ҳам тааллуқли, гарчи бу гуруҳ беморлари учун махсус текширишлар ўтказилмаган бўлса ҳам.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, юзга бир оз қон қуйилишлари пайдо бўлиши мумкин. Бу самаралар дозага боғлиқ ва м/и ва т/о юборишларга нисбатан в/и юборишда кўпроқ аниқланади. Кам – полиурия, қалтираш кузатилади. Бу самаралар одатда, ўз-ўзидан ўтиб кетади ва айрим ҳолларда дозани вақтинчалик пасайтириш талаб қилиниши мумкин.
Қуйидаги ножўя реакциялар пайдо бўлишини кутилган тез-тезлиги бўйича тақсимланган: жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1/100,<1/10), тез-тез эмас (≥1/1000,<1/100), кам (≥1/10 000, >1/1000), жуда кам (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан: кам – ўта юқори сезувчанлик; жуда кам – анафилактик ва анафилактоид реакциялар, анафилактик шок.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: номаълум – гипокальцемия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез –бош айланиши, бош оғриғи, таъм сезишни бузилиши (дисгевзия); номаълум – тремор.
Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез эмас – кўришни бузилиши.
Қон томири тизими томонидан: тез-тез – оқиб келишлар; тез-тез эмас – артериал гипертензия.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея, қорин соҳасидаги оғриқлар; тез-тез эмас – қусиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кам – ёйилган тошмалар, номаълум – эшакеми.
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез – артралгия; тез-тез эмас – мушак ва суяк оғриғи.
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: кам – полиурия.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар: тез-тез – толиқиш; тез-тез эмас – гриппга ўхшаш касалликлар, шишлар (юз, қўл-оёқларнинг ва ёйилган шишлар); кам – инъекция жойидаги реакциялар, қичишиш.
Спонтан хабарлар ва адабиётдаги ҳоллар маълумотлари бўйича ножўя реакциялари (тез-тезлиги номаълум). Қуйидаги реакция постмаркетинг тадқиқотлар ва адабиётларни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган. Ушбу ножўя реакция аниқланмаган ўлчамли популяцияда кўнгилли хабар берилганлиги сабабли, унинг тез-тезлигини ишончли баҳолаш имконияти йўқ, шунинг учун тез-тезлиги номаълум деб таснифланади.
Марказий ва периферик нерв тизими тмонидан: тремор.
Остеоартрити ва остеопорози бўлган пациентларда ўтказилган рандомизацияланган назоратли текширишларнинг мета-таҳлили, кальцитонинни давомли қўллаш, плацебони қўллаш билан солиштирганда, хавфли ўсмаларни пайдо бўлиши тез-тезлигини бироз, лекин статистик ишончли ошишини кўрсатади. Бу кузатувнинг асосида ётувчи механизм аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Лосос балиғидан олинадиган кальцитонинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 18 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кальцитонин ва литий препаратларини бир вақтда қўлланиши қон плазмасида литийнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Литий препаратининг дозасини тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Миакальцик препаратининг ампулаларини синчковлик билан кузатиш керак. Агар эритма тиниқ ва рангсиз бўлмаса ёки заррачалар сақласа (механик аралашмалар) ёки ампула шикастланган бўлса – эритмани қўллаш мумкин эмас.
Бир марта қўллаш учун ампуланинг ичидаги қолдиқларини ташлаб юбориш керак. М/и ва т/о юборишдан олдин эритмани хона ҳароратигача иситиш керак.
Остеоартрити ва остеопорози бўлган пациентларда ўтказилган рандомизацияланган назоратли текширишларнинг мета-таҳлили, кальцитонинни давомли қўллаш, плацебони қўллаш билан солиштирганда, хавфли ўсмаларни пайдо бўлиши тез-тезлигини бироз, лекин статистик ишончли ошишини кўрсатади. Бу мета-таҳлиллар кальцитонин билан даволаш олган пациентларда, плацебо билан солиштирганда хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлишини мутлоқ тез-тезлигини 0,7% – 2,36% га ошишини намойиш қилган. Кальцитонин ва плацебо орасидаги бу катталикларнинг фарқи 6-12 ой даволашдан кейин кузатилган. Бу кузатувнинг асосида ётувчи механизм номаълум. Бу текширишларда пациентлар перорол ва интраназал қўллаш учун препаратлар билан даволанганлар, кальцитонинни т/о, м/и ва в/в юбориш орқали узоқ муддат қўллашда юқори хавфни инкор қилиб бўлмайди. Ҳар бир алоҳида олинган пациент учун фойдани мумкин бўлган хавфга нисбатан синчиклаб баҳолаш керак.
Лосос кальцитонини пептид бўлганлиги туфайли, тизимли аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Миакальцик қўллаган беморларда аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шокни ривожланишининг якка ҳолатлари тўғрисида хабарлар бор. Лосос кальцитонинига ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллашни бошлашдан олдин Миакальцик препаратининг ампуласидан олинган стерил суюлтирилган эритмаси билан тери синамасини ўтказиш керак.
Миакальцик препаратининг ампулалари 23 мг/мл дан камроқ натрий сақлайди ва шунинг учун натрийдан холи ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладор аёлларда текширувлар ўтказилмаганлиги туфайли, Миакальцикни ушбу тоифа пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Аммо ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар лосос кальцитонини эмбриотоксик ва тератоген самаралар кўрсатмаслигини кўрсатди.
Эмизикли аёлларда текширувлар ўтказилмаганлиги ва кальцитонин одамда сут билан ажралиши аниқланмаганлиги туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмаган.
Болалар. Миакальцик препаратини болаларни даволаш учун парентерал қўллашга доир маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни ушбу тоифа пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Сезгир беморларга препаратни қўллашда ножўя реакциялар (чарчоқлик, бош айланиши, кўришни бузилиши ва бошқалар) пайдо бўлишини эътиборга олиб, препаратни қабул қилиш вақтида транспорт воситасини бошқариш ва диққатни жамлашни талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари. Миакальцик препарати парентерал юборилганида пайдо бўладиган кўнгил айниши, қусиш, қизиб кетиш ҳисси ва бош айланиши дозага боғлиқ ноҳуш самаралар ҳисобланади. Миакальцик препаратини парентерал юборишда дозани ошириб юборишда кўнгил айниши ва қусиш кузатилган. Дозани ошириб юбориш билан боғлиқ бирон-бир жиддий ножўя таъсирлар ҳақида хабар берилмаган.
Даволаш – симптоматик.
Чиқарилиш шакли
1 мл эритмадан ампулада; 5 ампуладан ўрамда.
Сақлаш шароити
Совутгичда 2-8оС ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Ампулани очилгандан кейин дарҳол ишлатилсин, чунки ампуладаги эритма консервантларни сақламайди.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.