📜 Инструкция по применению Амикор
💊 Состав препарата Амикор
✅ Применение препарата Амикор
📅 Условия хранения Амикор
⏳ Срок годности Амикор

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМИКОР

AMIKOR

Препаратнинг савдо номи: Амикор

Таъсир этувчи модда (ХПН): амикацин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар 4 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амикацин сульфати 1 г амикацинга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, натрий метабисульфити, натрий цитрат дигидрати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, бироз сарғиш эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аминогликозидлар гуруҳи антибиотиги.

АТХ коди: J01GB06

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотик. Кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик антибиотик бўлиб, бактерицид таъсир қилади. Рибосомаларнинг 30S-суббирликлари билан боғланиб, транспорт ва матрица РНК комплексини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, оқсил синтезини блоклайди, шунингдек бактерияларнинг цитоплазматик мембраналарини издан чиқаради.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, Klebsiella spp., Serratia spp., Providencia spp., Enterobacter spp., Salmonella spp., Shigella spp., айрим граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp. (шу жумладан пенициллинга ва айрим цефалоспоринларга чидамли) нисбатан юқори фаолдир.

Препарат Streptococcus spp нисбатан ўртача фаол. Бензилпенициллин билан бир вақтда буюрилганида Enterococcus faecalis нинг штаммларига нисбатан синергизм намоён қилади.

Амикацин бошқа аминогликозидларни фаолсизлантирадиган ферментлар таъсири остида фаоллигини йўқотмайди, ва тобрамицин, гентамицин ва нетилмицинга чидамли бўлган Pseudomonas aeruginosa нинг штаммларига нисбатан фаол бўлиб қолади. Амикацин анаэроб микроорганизмларга нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мушак ичига юборилганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. Препарат мушак ичига 7,5 мг/кг дозада юборилганида қон плазмасидаги Cmax – 21 мкг/мл, вена ичига 7,5 мг/кг дозада 30 минут давомида инфузия қилинганидан сўнг – 38 мкг/мл ни ташкил этади. Мушак ичига юборилганидан сўнг Cmax эришиш вақти – тахминан 1,5 соатни ташкил этади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши 4-11%.

Ҳужайрадан ташқари суюқликка (абсцесслар, плевра бўшлиғининг ичидагиси, асцит, перикардиал, синовиал, лимфатик ва перитонеал суюқликлар) яхши тақсимланади; юқори концентрацияларда сийдикда; кичик концентрацияларда – сафро, кўкрак сути, кўз ёши суюқлиги, бронхиал секрет, балғам ва орқа мия суюқлигида аниқланади. Организмнинг барча тўқималарига ўтади, у ерда ҳужайра ичида тўпланади; юқори концентрациялари қон билан яхши таъминланган аъзоларда – ўпка, жигар, миокард, талоқ, ва айниқса буйракда аниқланади, буйракнинг мия моддасида тўпланади; янада пастроқ концентрациялари – мушаклар, ёғ тўқимаси ва суякларда тўпланади.

Катталарда ўртача терапевтик дозаларда (нормада) қўлланганида амикацин ГЭТ орқали ўтмайди, мия пардалари яллиғланганида ўтказувчанлиги бироз ошади. Янги туғилган чақалоқларда ОМС (орқа мия суюқлиги) да катталарга нисбатан янада юқорироқ концентрацияларга етади.

Амикацин йўлдош тўсиғи орқали ўтади – ҳомиланинг қонида ва амниотик суюқликда аниқланади.

Катталарда Vd – 0,26 л/кг, болаларда – 0,2-0,4 л/кг, ёши 1 ҳафталикдан кичик ва тана вазни 1,5 кг дан кам бўлган янги туғилган чақалоқларда – 0,68 л/кг гача, ёши 1 ҳафталикдан кичик ва тана вазни 1,5 кг дан ортиқ бўлган янги туғилган чақалоқларда – 0,58 л/кг гача, муковисцидоз билан хасталанган беморларда – 0,3-0,39 л/кг бўлади.

Вена ичига ёки мушак ичига юборилганида ўртача терапевтик концентрацияси 10-12 соат давомида сақланиб туради.

Метаболизми

Метаболизмга учрамайди.

Чиқарилиши

Терминал (β) босқичида T1/2 катталарда – 2-4 соат, янги туғилган чақалоқларда – 5-8 соат, каттароқ ёшдаги болаларда – 2,5-4 соатни ташкил этади. Якуний T1/2 – 100 соатдан кўп (ҳужайра ичидаги деподан ажралиб чиқиши).

Буйрак орқали калавалар фильтрацияси йўли (65-94%) билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак клиренси минутига 79-100 мл.

Айрим клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Катталарда буйрак функцияси бузилганида T1/2 бузилиш даражасига қараб 100 соатгача ўзгаради, муковисцидоз бўлган беморларда 1-2 соатгача ўзгаради. Куйишлар ва гипертермияси бўлган беморларда T1/2 клиренсни ошиши оқибатида кузатиладиган ўртача кўрсаткичларга нисбатан қисқароқ бўлиши мумкин.

Гемодиализда (4-6 соат давомида 50%) чиқарилади, перитонеал диализнинг самараси камроқ (48-72 соат давомида 25%).

Қўлланилиши

Грамманфий микроорганизмлар (гентамицин, сизомицин ва канамицинга чидамли) ёки граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг ассоциацияси томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • нафас йўлларининг инфекциялари (бронхит, пневмония, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси);
  • сепсис;
  • септик эндокардит;
  • МНТ нинг инфекциялари (шу жумладан, менингит);
  • қорин бўшлиғининг инфекциялари (шу жумладан, перитонит);
  • сийдик-таносил йўлларининг инфекциялари (пиелонефрит, цистит, уретрит, простатит, гонорея);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг йирингли инфекциялари (шу жумладан, инфекцияланган куйишлар, инфекцияланган яралар ва турли генезли ётоқ яралари);
  • ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари (шу жумладан, остеомиелит);
  • жароҳат инфекцияси;
  • операциядан кейинги инфекциялар;
  • отитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, вена ичига (оқим билан 2 минут давомида ёки томчилаб) тана вазнига 5 мг/кг дан ҳар 8 соатда ёки 7,5 мг дан ҳар 12 соатда юборилади. Сийдик йўлларининг бактериал инфекцияларида (асоратланмаган) – 250 мг дан ҳар 12 соатда юборилади; гемодиализ сеансидан кейин қўшимча доза – тана вазнига 3-5 мг/кг буюрилиши мумкин. Катталар учун максимал дозалари – суткада 15 мг/кг гача, аммо суткада 1,5 г дан ошмаслиги керак, 10 кун давомида юборилади. Даволаш давомийлиги вена ичига юборилганида – 3-7 кун, мушак ичига юборилганида – 7-10 кун.

Чала туғилган чақалоқларга бошланғич дозаси – тана вазнига 10 мг/кг, сўнгра эса 7,5 мг/кг дан ҳар 18-24 соатда юборилади; янги туғилган чақалоқларга – 10 мг/кг, сўнгра эса
7,5 мг/кг ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида юборилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади. Куйишлари бўлган пациентларга 5-7,5 мг/кг доза талаб этилиши мумкин, бундай беморларда ҳар 4-6 соатда T1/2 қисқа бўлганлиги (1-1,5 соат) сабабли ҳар 4-6 соатда юборилади.

Вена ичига юбориш учун мушак ичига юбориш учун мўлжалланган эритмалар ишлатилади, 200 мл 5% ли декстроза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида олдиндан суюлтирилади. Вена ичига юбориш учун эритмада амикациннинг концентрацияси 5 мг/мл дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жигар функциясини бузилиши (жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия).

Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения.

МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, нейротоксик таъсири (мушакларни тортишиши, увишиш ҳисси, санчиш ҳисси, тутқаноқ ҳуружлари), нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилиши (нафас фаолиятини тўхташи).

Сезги аъзолари томонидан: ототоксиклик (эшитишни пасайиши, вестибуляр ва лабиринт бузилишлари, қайтмас карлик), вестибуляр аппаратга токсик таъсири (ҳаракат дискоординацияси, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш).

Сийдик чиқариш тизими томонидан: нефротоксиклик – буйрак фаолиятини бузилиши (олигурия, протеинурия, микрогематурия).

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиши, терини қизариши, иситма, Квинке шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • қулоқ нерви неврити;
  • азотемия ва уремия билан кечувчи оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик;
  • анамнезида препаратнинг компонентларига (шу жумладан, бошқа аминогликозидларга) юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Миастения, перкинсонизм, ботулизм (аминогликозидлар нерв-мушак ўтказувчанлигини издан чиқариши мумкин, бу кейинчалик скелет мушакларини сусайишига олиб келади), дегидратация, буйрак етишмовчилиги, янги туғилган чақалоқларга (айниқса чала туғилган болалар), кексаларда, лактация (эмизиш) даврида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пенициллинлар, гепарин, цефалоспоринлар, капреомицин, амфотерицин В, гидрохлоротиазид, эритромицин, нитрофурантоин, В ва С гуруҳи витаминлари, калий хлорид билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир.

Амикацин карбенициллин, бензилпенициллин, цефалоспоринлар билан ўзаро таъсирлашганида синергизм намоён қилади (сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда бета-лактам антибиотиклар билан бирга қўлланганида аминогликозидларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин).

Налидиксин кислотаси, полимиксин В, цисплатин ва ванкомицин ото- ва нефротоксикликни ривожланиш ҳавфини оширади

Диуретиклар (айниқса фуросемид), цефалоспоринлар, пенициллинлар, сульфаниламидлар ва НЯҚВ, нефроннинг найчалардаги фаол секреция учун рақобатлашиб, аминогликозидларнинг чиқарилишини блоклайдилар, қон зардобида уларнинг концентрациясини ошириб, нефро- ва нейротоксикликни кучайтирадилар.

Кураресимон препаратларнинг миорелаксация қилувчи таъсирини кучайтиради.

Метоксифлуран, парентерал юбориш учун полимиксинлар, капреомицин ва нерв-мушак ўтказувчанлигини блоклайдиган бошқа дори воситалар (галоген углеводородлар ингаляцион анестезия учун препаратлар сифатида, опиоид анальгетиклар), катта ҳажмдаги қонни цитрат консервантлари билан қуйиш – нафас фаолиятини тўхташ ҳавфини оширадилар (айниқса амикацин қорин бўшлиғига юборилганида).

Индометацинни парентерал юбориш аминогликозидларнинг токсик таъсирини (T1/2 узайиши ва клиренсини пасайиши) ривожланиш ҳавфини оширади.

Амикацин миастенияни даволаш учун қўлланадиган дори воситаларнинг самарадорлигини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллашдан олдин 30 мкг амикацин сақловчи дисклар ёрдамида ажратиб олинган қўзғатувчиларнинг сезувчанлиги аниқланади. Ўсиш зонасидан ҳоли зонанинг диаметри 17 мм ва ундан ортиқ бўлганида микроорганизм сезгир, 15 мм дан 16 мм гача – ўртача сезгир, 14 мм дан кам бўлса, чидамли ҳисобланади.

Амикациннинг плазмадаги концентрацияси 25 мкг/мл (терапевтик концентрация 15-25 мкг/мл ҳисобланади) дан ошмаслиги керак.

Даволаниш вақтида ҳафтада камида 1 марта буйрак функцияси, эшитув нерви ва вестибуляр аппаратини назорат қилиш керак.

Нефротоксикликни ривожланиш эҳтимоли буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда, шунингдек препарат юқори дозаларда ёки узоқ вақт давомида буюрилганида юқори бўлади (ушбу беморлар тоифасида буйрак ф функцияси ни ҳар куни назорат қилиш талаб этилиши мумкин).

Аудиометрик синамалар қоникарсиз бўлганида препаратнинг дозаси пасайтирилади ёки даволаш тўхтатилади.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари бўлган пациентларга суюқликни катта миқдорда қабул қилиш тавсия этилади.

Ижобий клиник динамика кузатилмаганида резистент микроорганизмлар ривожланиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Бундай ҳолатларда даволашни бекор қилиш ва мувофиқ даволаш ўтказишни бошлаш керак.

Ампулаларда сақланувчи натрий метабисульфитини беморларда, айниқса анамнезида аллергияси бўлган беморларда, аллергик асоратларни (ҳатто анафилактик реакциягача) ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Амикор препаратини ҳаётий кўрсатмаларга қараб қўллаш мумкин (аминогликозидлар кўкрак сутига катта бўлмаган миқдорларда ўтади, бироқ уларни МИЙ сўрилиши паст, ва кўкрак ёшидаги болаларда уларни қўллаш билан боғлиқ бўлган асоратлар қайд этилмаган).

Буйрак функциясини бузилишларида қўлланиши

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга қўлланганида дозалаш тартибига тузитиш киритиш талаб этилади.

Болаларда қўлланиши

Препарат янги туғилган чақалоқлар (айниқса чала туғилган болаларга) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Препарат кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиш

Симптомлари: токсик реакциялар (эшитишни йўқолиши, атаксия, бош айланиши, сийишни бузилиши, чанқоқлик, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши ёки битиб қолиши ҳисси, нафас фаолиятини бузилиши) бўлиши мумкин.

Даволаш: нерв-мушак ўтказувчанлигини блокадаси ва унинг асоратларини бартараф қилиш учун – гемодиализ ёки перитонеал диализ; антихолинэстераз воситалар, кальций тузлари, ўпкани сунъий вентиляцияси, бошқа симптоматик ва самарасини тутиб турувчи даволаш қўлланади.

Чиқарилиш шакли

Амикацин 250 мг ва 500 мг дан вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 10 мл сиғимли флаконларда. 1, 5, 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қоронғи жойда, 25ºC дан паст ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.