ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕФЛОЦИДтм
МEFLOCIDтм
Препаратнинг савдо номи: Мефлоцидтм
Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин
Дори шакли: вена ичига инфузия учун эритма
Таркиби:
100 мл инфузия учун эритмада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: 512,48 мг левофлоксацин гемигидрати, бу 500 мг левофлоксацинга мос келади;
ёрдамчи моддалар: 900 мг натрий хлориди, 140 мг хлорид кислотаси, 4,5 мг натрий гидроксиди (рН 4,8), 100 мл инъекция учун сув (натрийни концентрацияси 154 ммоль/л).
Таърифи: тиниқ оч-сариқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (фторхинолонлар гуруҳи).
АТХ коди: J01MA12.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Левофлоксацин – перорал ва вена ичига қўллаш учун кенг таъсир доирасига эга фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал воситасидир. Фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган антибактериал воситаси бўлиб левофлоксацин ДНК-ДНК –гираза ва топоизомераза IV мажмуасига таъсир қилади.
Микробиологияси
Левофлоксацин грамманфий ва граммусбат микроорганизмларнинг кенг таъсир доирасига нисбатан чидамли. Левофлоксацин одатда ингибиция қилувчи концентрацияга яқин ёки бир неча марта юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади.
Спонтан мутацияга учраш натижасида In vitro шароитида левофлоксацинга пайдо бўладиган чидамлилик жуда кам ҳолларда шаклланади, аммо левофлоксацин ва бошқа фторхинолонлар ўртасида кесишган чидамлилик кузатилган
Левофлоксацин in vitro шароитида каби клиник тадқиқотларда ҳам шундай қуйидаги патогенларга таъсир кўрсатган:
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Enterococcus faecalis (кўпчилик штаммлар қисман сезувчан), Staphylococcus aureus (метициллинга сезувчан штаммлар), Staphylococcus epidermidis (метициллинга сезувчан штаммлар), Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pneumonia (шу жумладан кўпчилик дори воситаларига чидамли), Streptococcus pyogenes;
Аэроб грамманфий микроорганизмлар:
Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenza, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumonia, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens;
Бошқа микроорганизмлар:
Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumonia.
Левофлоксацинни қуйидаги микроорганизмларга нисбатан самарадорлиги In vitro шароитида намойиш қилинган бўлсада, аммо клиник тадқиқотларда аниқланмаган.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Staphylococcus haemolyticus, Streptococcus (C/F гуруҳи), Streptococcus (G гуруҳи), Streptococcus agalactiae, Streptococcus milleri; Viridans гурухи стрептококклари;
Аэроб грамманфий микроорганизмлар:
Acinetobacter baumannii, Acinetobacter lwoffii, Bordetella pertussis, Citobacter (diversus) koseri, Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter sakazaki, Klebsiella oxytoca, Morganella morganii, Pantoea (Enterobacter) agglomerans, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Pseudomonas flourescens;
Анаэроб граммусбат микроорганизмлар:
Clostridium perfringens.
Фармакокинетикаси
Перорал ва вена ичига юборилганда фармакокинетикаси сезиларли фарқланмайди, шунинг учун юборишни бир шаклидан бошқасига ўтиш мумкин.
Сўрилиши
Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 99% ни ташкил қилади. Левофлоксацинни 150-600 мг дозалари диапазонидаги фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга.
Тақсимланиши
Левофлоксацинни тахминан 30-40% плазма оқсиллари билан боғланади. Левофлоксацин ўпка тўқимасига яхши киради. Организмда жуда яхши тақсимланади. Кўп тўқималарда, шу жумладан простата безида юқори концентрацияларга эришади. Маҳаллий яллиғланиш тўқималардаги концентрацияларига таъсир қилмайди.
Метаболизми
Левофлоксацин аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Қабул қилинган дозанинг 5% дан камроқ сийдик билан паст фаолликка эга бўлган – десметил ва N-оксид метаболити кўринишида чиқарилади.
Чиқарилиши
Перорал ёки вена ичга қўллангандан кейин ярим чиқарилиш даври 6-8 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали (85%) чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида чиқарилиши секинлашади.
Қўлланилиши
Мефлоцидтм вена ичига инфузия учун эритма катталарда левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларда қўлланади:
- Касалхонадан ташқари пневмония, шу жумладан Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumonia (шу жумладан пенициллин учун МИК қиймати ≥2µg/ml бўлган пенициллинга чидамли штаммлар), Haemophilus influenzaе, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumonia, Moraxella catarrhalis, Legionella pneumophila, Mycoplasma pneumonia чақирган.
- Касалхона ичи пневмонияси, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens, Escherichia coli, Klebsiella pneumonia, Haemophilus influenza ёки Streptococcus pneumonia чақирган Pseudomonas aeruginosa га шубҳа бўлганида ёки аниқланганда кўк йирингга қарши β-лактам билан мажмуавий даволаш тавсия қилинади.
- Асоратланган сийдик чиқариш тизими инфекциялари, шу жумладан пиелонефрит. Escherichia coli, чақирган ўткир пиелонефрит Enterococcus faecalis, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella pneumonia, Proteus mirabilis ёки Pseudomonas aeruginosa чақирган сийдик чиқариш тизимининг асоратланган инфекциялари.
- Escherichia coli, Klebsiella pneumonia ёки Staphylococcus saprophyticu чақирган енгилдан ўртагача бўлган сийдик чиқариш тизимининг асоратланмаган инфекциялари.
- Метициллинга сезувчан Staphylococcus aureus, Enterococcus faecalis, Streptococcus pyogene ёки Proteus mirabilis чақирган тери ва унинг ҳосилаларининг асоратланган инфекциялари.
- Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, чақирган енгилдан ўртагача бўлган тери ва унинг ҳосилаларининг асоратланмаган инфекциялари, абсцесс, целлюлит, фурункул, импетиго, пиодермия, жароҳат инфекциялари.
- Escherichia coli, Enterococcus faecalis, ёки Staphylococcus epidermidis чақирган сурункали бактериал простатитда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мефлоцид™ ни вена ичига инфузияси кўринишида (давомийлиги камида 60 минут) кунига 1 ёки 2 марта секин юборилади. Препаратни дозаларига инфекциянинг характери ва оғирлиги, шунингдек тахмин қилинган патогеннинг сезгирлигига кўра тузатиш киритилади. Пациентни ҳолатига кўра бир неча кундан кейин препаратни худди шундай дозада перорал қабул қилишга ўтиш мумкин.
Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ.
Мефлоцид™ ни фақат вена ичига инфузияси кўринишида юборилади. Кунига 1 ёки 2 мартадан максимум 14 кун давомида юбориш мумкин.
500 мг эритма учун инфузиянинг давомийлиги 60 минутни ташкил қилади. Беморни ҳолатига кўра бир неча кундан кейин препаратни худди шундай дозада перорал қабул қилишга ўтиш мумкин.
Бактериал ифлосланишдан сақланиш учун флаконини резина қопқоғи тешилгандан кейин препаратни дарҳол ишлатиш (максимум 3 соат давомида) керак. Инфузия вақтида флаконни ёруғликдан ҳимоя қилишга зарурат йўқ.
Мефлоцид™ қуйидаги инфузия учун эритмалар билан мутаносиб:
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси,
- 5% ли декстроза эритмаси,
- 2,5% ли Рингерни декстроза билан бўлган эритмаси,
- парентерал овқатланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар).
Мефлоцид™ ни гепарин ёки ишқорий реакцияли эритмалар билан (масалан, натрий бикарбонати эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас.
Мефлоцид™ ни қуйидаги дозаларда қўллаш тавсия қилинади:
Буйрак фаолияти нормал бўлган беморлар учун (креатинин клиренси >50 мл/мин) дозалаш тартиби
Кўрсатма | Суткалик доза (инфекцияни оғирлигига кўра ) | Даволаш давомийлиги |
Касалхонадан ташқари пневмония | 500 мг дан кунига 1 ёки 2 марта | 7-14 кун |
Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан пиелонефрит | 250 мг дан кунига 1 марта * | 7-10 кун |
Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари | 250 мг дан кунига 1 марта ёки 500 мг дан кунига 1 ёки 2 марта | 7-14 кун |
Касалхона ички пневмонияси | 750 мг дан кунига 1 марта | 7-14 кун |
Простатит | 500 мг дан куни га 1 марта | 28 кун |
*Оғир инфекцияларда дозани ошириш тўғрисида ўйлаб кўриш лозим.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда (креатинин клиренси ≤50 мл/мин) инфекциянинг оғирлига кўра дозалаш тартиби
Креатинин клиренси |
250 мг/24 соат | 500 мг/24 соат | 500 мг/12 соат | 750 мг/24 соат |
биринчи доза -250 мг | биринчи доза -500 мг | биринчи доза -500 мг | биринчи доза -750 мг | |
50-20 мл/мин | кейин –
125 мг/24 соат |
кейин –
250 мг/24 соат |
кейин –
250 мг/12 соат |
кейин –
750 мг/48 соат |
19-10 мл/мин | кейин –
125 мг/48 соат |
кейин –
125 мг/24 соат |
кейин –
125 мг/12 соат |
кейин –
125 мг/48 соат |
<10 мл/мин (шу жумладан гемо-диализ ва доимий амбулатор пери-тонеал диализ)** | кейин –
125 мг/48 соат |
кейин –
125 мг/24 соат |
кейин –
125 мг/24 соат |
кейин –
500 мг/48 соат |
**Гемодиализдан ёки узлуксиз амбулатор перитонеал диализдан кейин қўшимча доза талаб қилинмайди.
Жигар етишмовчилигида дозалаш тартиби: левофлоксацин жигарда жуда кам даражада метаболизмга учрайди ва организмдан асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун жигар етишмовчилигида дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Кекса пациентларда дозалаш тартиби: кекса пациентларда буйракларнинг адекват фаолиятида дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Ножўя таъсирлари
Кузатиладиган ножўя ҳолатларни пайдо бўлиш тез-тезлигига кўра қуйида келтирилган.
Тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Инфекция ва инвазиялар
Тез-тез эмас: замбуруғли инфекциялар (ва бошқа чидамли микроорганизмларнинг пролиферацияси).
Қон ва лимфатик тизими томонидан:
Тез-тез эмас: лейкопения, эозинофилия.
Кам ҳолларда: нейтропения, тромбоцитопения.
Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз, панцитопения, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан
Жуда кам ҳолларда: анафилактик шок.
Анафилактик ва анафилактоид реакциялар баъзида биринчи дозани юборгандан кейиноқ ривожланиши мумкин.
Фторхинолонлар ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг сабабчиси бўлиши мумкин.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан
Тез-тез эмас: анорексия.
Жуда кам ҳолларда: гипогликемия, айниқса диабетли беморларда.
Руҳий бузилишлар
Тез-тез эмас: уйқусизлик, асабийлашиш.
Кам ҳолларда: рухий бузилишлар, депрессия, тормозланиб қолиш, қўзғалиш, хавотирлик.
Жуда кам: галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан
Тез-тез эмас: бош айланиши , уйқусизлик, тормозланиб қолиш ҳисси.
Кам ҳолларда: парестезиялар, тремор, тиришишлар.
Жуда кам ҳолларда: сенсор ва сенсомотор периферик нейропатиялар, таъм ва ҳид билишни бузилиши.
Кўриш аъзолари томонидан
Жуда кам ҳолларда: кўришни бузилиши.
Ташқи ва ички қулоқ томонидан
Тез-тез эмас: бош айланиши.
Жуда кам ҳолларда: эшитишни бузилиши.
Юрак томонидан
Кам ҳолларда: тахикардия.
Алоҳида ҳолларда QT интервали узайиши мумкин.
Қон томирлари томонидан
Тез-тез: флебит.
Кам ҳолларда: гипотензия.
Нафас, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан
Кам ҳолларда: бронхоспазм, ҳансираш.
Жуда кам ҳолларда: аллергик пневмонит.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан
Тез-тез: диарея
Тез-тез эмас:қоринда оғриқ, қусиш, диспепсия, қабзиятлар, метеоризм.
Кам ҳолларда: қонли диарея, улар энтероколит, шу жумладан сохтамембраноз колит симптомлари бўлиши мумкин.
Гепато-билиар тизими томонидан
Тез-тез: жигар ферментлари даражасини (АЛТ, АСТ, ишқорий фосфатаза, ГГТ) ошиши
Кам ҳолларда: қон плазмасида билирубини даражасини ошиши.
Жуда кам ҳолларда: гепатит.
Тери ва тери ости қавати томонидан
Тез-тез эмас: тошма, қичишиш.
Кам: эшакеми.
Жуда кам: ангионевротик шиш, фотосенсибилизация реакциялари.
Алоҳида ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва кўп шаклли эритема каби оғир буллёз тошмалар бўлиши мумкин. Тери ва шиллиқ қавати томонидан биринчи дозани юборилганидан кейиноқ реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Суяк-мушак тизими, бириктирувчи тўқима томонидан
Кам ҳолларда: артралгия, миалгия, пайларни шикастланиши, шу жумладан тендинит (масалан, ахиллов пайи).
Жуда кам ҳолларда: пайларни, масалан, ахиллов пайини узилиши (бу ножўя ҳолатлар даволаниш бошлангандан кейин 48 соат давомида пайдо бўлиши мумкин ва икки томонлама бўлиши мумкин), мушак заифлиги (миастенияли беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиши мумкин), рабдомиолиз.
Буйрак ва сийдик–чиқариш йўллари томонидан:
Тез-тез эмас: қон плазмасида креатинин даражасини ошиши.
Жуда кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефрит билан боғлиқ).
Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар
Тез-тез: юбориш жойида реакциялар (масалан, қизариш).
Тез-тез эмас: астения.
Жуда кам ҳолларда: ҳароратни ошиши.
Фторхинолонларни қўлланилиши билан боғлиқ бошқа ножўя ҳолатлар:
- экстрапирамид симптомлар ва мушак координациясини бошқа бузилишлари;
- ўта юқори сезувчанлик васкулити;
- порфирияли беморларда порфирия хуружлари.
Нохуш самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Левофлоксацинга ёки хинолонлар гуруҳи мансуб бўлган бошқа антибактериал воситаларига, шунингдек Мефлоцидтм вена ичига инфузия учун эритманинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга маълум бўлган юқори сезувчанлик.
- Тутқаноқ.
- Анамнезида фторхинолонлар гуруҳи антибактериал воситаларини қўлланиши билан боғлиқ пайларнинг шикастланишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Теофилин, фенбуфен ёки уларга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар
Левофлоксацинни теофиллин билан ўзаро таъсирлари тўғрисида хабарлар йўқ. Хинолонлар гуруҳи антибактериал воситаларни теофиллин, ностероид яллиғланишга қарши воситалари ёки тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтириш қобилиятига эга препаратлар билан бир вақтда қўлланганда бош миянинг тиришишга тайёргарлик даражасини яққол пасайиши мумкин.
Циметидин ва пробенецид
Левофлоксацинни, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда левофлоксациннинг найчалар секрециясини пасайтирувчи пробенецид ва циметидин каби дори воситалари билан бир вақтда буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Циклоспорин
Левофлоксацин билан бир вақтда қабул қилинганда циклоспоринни ярим чиқарилиш даври 33%га узаяди. Бу узайиш клиник аҳамиятсиз бўлганлиги учун циклоспорин дозасига тузатиш киритишга зарурат йўқ.
К витаминининг антагонистлари
К витаминининг антагонистлари билан (масалан, варфарин) бир вақтда қўлланганда коагуляция тестларини (протромбин вақти (ПВ)/халқаро меъёрлашган муносабат (ХММ)) кўрсаткичларини ошиши ва/ёки қон кетишини кучайиши мумкин, улар яққол бўлиши мумкин. Буни ҳисобга олиб К витаминининг антагонистларини параллел қабул қиладиган беморларга коагуляция тестлари кўрсаткичларини синчков назорат қилиш керак. Пациентлар шунингдек қон кетиш эҳтимоли мумкинлиги туфайли, синчков кузатув остида бўлишлари керак.
Антацидлар, сукральфат, темир тузлари, мультивитаминлар
Темир тузлари, сукральфат, рух сақловчи мультивитамин препаратлари, магний ва алюминий сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланганда левофлоксацинни сўрилиши сезиларли даражада пасаяди.
Дигоксин
Ўтказилган тадқиқотларда левофлоксацин ва дигоксин ўртасида ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Шу сабабли уларни бир вақтда қўлланганда на левофлоксацинни, на дигоксинни дозасига тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Диабетга қарши воситалар
Левофлоксацинни диабетга қарши воситалари билан бир вақтда қўлланганда қонда глюкоза даражасини ўзгариши мумкин, шу жумладан гипергликемия ва гипогликемия. Гипергликемия ва гипогликемия ҳолатлари бўлиши мумкин, шунинг учун диабетга қарши воситаларини ва левофлоксацинни бир вақтда қабул қилаётган беморларни қонида глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш тавсия қилинади.
QT интервалини узайтириш қобилиятига эгалиги маълум бўлган дори воситалари
Левофлоксацинни бошқа фторхинолонлар каби QT интервалини узайтириш қобилиятига эга дори воситалари (масалан, IA ва III синфи аритмияга қарши воситалари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Бошқа ўзаро таъсирлари тўғрисида маълумот
Кальций карбонати, глибенкламид, ранитидин, варфарин билан бир вақтда қўлланганда левофлоксацинни фармакокинетикасида клиник аҳамиятли ўзгаришлар кузатилмайди.
Левофлоксацин туберкулёз микобактерияларини ўсишини бостириши мумкин. Бу туберкулёзнинг бактериологик диагностикасида сохтаманфий натижаларни сабабчиси бўлиши мумкин. Левофлоксацин билан даволаш даврида сийдикда опиатлар ёки порфиринларни аниқлаш сохтамусбат натижаларни бериши мумкин. Опиатлар ёки порфиринларни мусбат натижаларини тасдиқлаш учун аниқлашнинг бошқа янада специфик усуллари талаб қилиниши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Болалар ва ўсмирларда (18 ёшдан кичик), ҳомиладорларда ва эмизикли аёлларда левофлоксацинни хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Бу гуруҳ беморларда қўлланилмасин.
- aeruginosa чақирган нозокамиал инфекцияларда бошқа антибиотиклар билан мажмуавий қўллаш талаб қилиниши мумкин.
Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритмани камида 60 минутлик юбориш даврида пациентларни кузатиш тавсия қилинади. Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритмани инфузия қилишда ўтувчан тахикардия ва артериал босимини пасайиши, кам ҳолларда артериал босимини ҳаддан зиёд пасайиши натижасида қон томирли коллапси бўлиши мумкин. Агар левофлоксацинни (офлоксацинни I- изомери) юборишда артериал босимини ҳаддан зиёд пасайиши кузатилса, инфузияни дарҳол тўхтатиш лозим. Агар даволаниш даврида ёки ундан кейин оғир давомли ва/ёки қонли диарея кузатилса Clostridium difficile билан боғлиқ сохтамембраноз колитни бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим. Бунга шубха бўлганида Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритма билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва кечиктирмасдан мувофиқ самарани бир маромда сақлаб турувчи ва/ёки специфик даволанишни бошлаш лозим. Бундай клиник ҳолатларда ичак перистальтикасини бостирувчи препаратлар қўлланмайди.
Фторхинолонлар гуруҳи антибактериал воситаларини қўлланганда кам ҳолларда тендинит бўлиши мумкин, улар алоҳида ҳолларда ахиллов пайини узилишига олиб келиши мумкин. Бу ноҳуш ҳолат даволаш бошлангандан кейин 48 соатдан сўнг пайдо бўлиши мумкин ва билатериал бўлиши мумкин. Кекса беморларда ва кортикостероидларни қабул қиладиганларда тендинит ва пайларнинг узилиш хавфи ошади, шунинг учун Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритмани қўллаётганда бундай пациентларни кузатиш керак. Тендинитга шубҳа бўлганида Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритма билан даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни (яъни шикастланган пайда тинчликни таъминлаш керак) бошлаш лозим. Мефлоцидтм ни бошқа фторхинолонлар каби тиришишга мойиллиги, олдин бош миянинг шикастланиши бўлган пациентларга бир вақтда тиришишга тайёргарликни пасайтирувчи фенбуфен ёки уларга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалари ёки теофиллин билан эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратни глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг етишмовчилиги бўлган пациентларга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки ушбу гуруҳ беморларда хинолонлар гуруҳи антибактериал воситаларини қўлланганда гемолитик реакциялар бўлганлиги тўғрисида хабар қилинган. Буйрак етишмовчилигида Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритманинг дозаси креатинин клиренсини ҳисобга олган ҳолда бошқарилади. Левофлоксацинни қўлланганда фотосенсибилизация ҳолатини жуда кам кузатилишига карамай, пациентларга кучли қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурларидан солярийда бўлгандаги каби нурланишдан, ҳимояланиш тавсия қилинади. Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритма билан даволанганда кузатиладиган айрим ножўя самаралар диққат концентрацияси ва реакцион қобилиятни ёмонлаштириши мумкин, бу айниқса транспорт воситаларини ва ишчи техникасини бошқаришда алоҳида хавф туғдириши мумкин. Бир вақтда перорал гипогликемик воситаларни (глибурид/глибенкламид) ёки инсулинни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда бошқа хинолонларни қўллангандаги каби қонда глюкоза даражасини бузилиши, шу жумладан сипмтоматик гипер- ёки гипогликемия тўғрисида хабар қилинган. Бундай беморларни қонида глюкоза даражасини диққат билан кузатиш керак. Мефлоцидтм в/и инфузия учун эритма билан даволанаётган беморларда гипогликемик реакциялар пайдо бўлганида дарҳол даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни ўтказиш лозим. Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацин қўлланганда жиддий, баъзида фатал, ўта юқори сезувчанлик реакциялари ва/ёки анафилактик шок тўғрисида хабарлар қилинган. Бундай реакция тури кўпинча биринчи доза юборилгандан кейин пайдо бўлади. Айрим реакциялар юрак қон томир коллапси, гипотензия/шок, тиришишлар, ҳушни йўқотиш, тери ачишиш ҳисси, ангионевротик шиш, ҳансираш, эшакеми, қичишиш ва бошқа жиддий тери реакциялари билан бир вақтда кузатилади. Биринчи тери тошмасидаёқ ёки бошқа ҳар қандай ўта юқори сезувчанлик реакцияларида дарҳол левофлоксацин билан даволашни тўхтатиш лозим. Жиддий ўткир ўта юқори сезувчанлик реакцияларида эпинефринни, шунингдек кислород, вена ичига суюқликлар, антигистамин воситалари, кортикостероидлар, прессор аминларни қўллаш ва бошқа реанимацион тадбирларни, шу жумладан нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш талаб қилиниши мумкин. Бошқа антибиотиклар билан даволангандаги каби левофлоксацинни, айниқса узоқ қўллаш чидамли микроорганизмларни кўпайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун қайта даволанганда пациентни ҳолати ҳисобга олинади. Даволаниш вақтида суперинфекция пайдо бўлганида мувофиқ чоралар кўрилиши керак.
QT интервалини узайиши
Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган беморларда жуда кам ҳолларда QT интервалини узайиши тўғрисида хабар қилинган.
Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни кекса, электролит дисбаланси тўғриланмаган (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия), QT интервалини туғма синдроми, юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги миокард инфаркти, брадикардия) каби QT интервалини узайиши учун маълум хавф омиллари бўлган бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Препаратни QT интервалини узайтириш хусусияти маълум бўлган дори воситалари билан (масалан, IA ва III синфи аритмияга қарши воситалари трициклик антидепрессантлар, макролидлар) бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Левофлоксацинни аҳолининг алоҳида гуруҳида қўлланилиши қуйида кўрсатилган:
Болалар
Левофлоксацинни фармакокинетик хусусиятлари болаларда ўрганилмаган.
Кекса ёшдаги пациентлар
Ёшларда ва кекса ёшдаги одамларда уларнинг фармакокинетик хусусиятларида сезиларли фарқ мавжуд эмас.
Жинс
Эркак ва аёлларда креатинин клиренсига нисбатан фармакокинетик хусусиятларида сезиларли фарқлар йўқ.
Буйрак етишмовчилиги
Левофлоксацинни буйрак касали бўлган (креатинин клиренси <50 мл/мин) беморларда қўлланганда ярим чиқарилишни даврини узайиши кузатилган. Бундай беморларда препаратни қўллашдан аввал дозага махсус тузатиш киритиш талаб қилинади.
Жигар етишмовчилиги
Текширишлар левофлокацинни қўллаш жигар етишмовчилигини чуқурлаштирмаслигини кўрсатди.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик (С тоифаси)
Етарли тадқиқотларни йўқлиги сабабли ҳомиладор аёлларда қўлланмайди.
Лактация
Адекват ва яхши назоратланган текширишларни йўқлиги сабабли эмизикли аёлларда қўлланмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Левофлоксацинни қўлланганда кузатиладиган айрим ножўя самаралар диққатни жамлаш ва реакцион қобилиятни ёмонлаштириши сабабли, айниқса транспорт воситаларини ва ишчи техникани бошқариш каби ҳолатларда алоҳида хавф туғдириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни ўткир дозасини ошириб юборилишида кутиладиган симптомлар марказий нерв тизими даражасида онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ тиришишлари кўринишида намоён бўлади.
Левофлоксацинни супратерапевтик дозалари билан ўтказилган клинико-фармакологик тадқиқотларда QT интервалини узайиши аниқланган. Дозани ошириб юборилишида беморларни синчков кузатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш лозим. QT интервалини мумкин бўлган узайишини баҳолаш учун ЭКГмониторингини ўтказиш лозим. Левофолоксацин гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий амбулатор перитонеал диализ орқали чиқарилмайди. Специфик антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Мефлоцидтм 500 мг/100 мл в/и инфузия учун эритма, флаконда. 1 флакон (100 мл) комплектда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ўрамланган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Флакон ўрамсиз 3 кундан кўп қўлланилиши мумкин, очилган флакондаги эритмани 3 соат давомида ишлатиш лозим.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.