ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МОКСИБЕЛ
MOXIBELUM
Препаратнинг савдо номи: Моксибел
Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
фаол модда: сувсиз моксифлоксацин гидрохлориди (400 мг моксифлоксацинга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: маннитол, поливинилпирролидон, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати;
қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, тальк, Oradry AMB Whilte OY-B-28920 бўёвчиси (ксантанли мис, титан диоксиди, тальк, лецитин, поливинил спирти), темир (III) оксиди.
Таърифи: пушти рангли, овал шаклли, икки томони қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Синтетик антибактериал воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).
АТХ коди: J01MA14
Фармакологик хусусиятлари
Бактериал ДНК репликацияси, транскрипцияси, репарацияси ва рекомбинацияси учун зарур бўлган ферментлар – топоизомераза II (ДНК-гираза) ва топоизомераза IV ларни ингибиция қилади. Микроб ҳужайрасининг ДНК синтезини бузади ва натижада бактерицид таъсир кўрсатади.
Моксифлоксацин қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбаан фаол: аэроб граммусбат микроорганизмлар – Enterococcus faecalis (фақат ванкомицин ва гентамицинга сезгир штаммлари), Streptococces constellatus, Streptococces pneumoniae (шу жумладан мультирезистент штаммлар), Streptococces pyogenes; аэроб грамманфий микроорганизмлар – Enterobacter cloacae, Esherihia coli, Hamophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Proteus mirabilis, анаэроб микроорганизмлар – Bacteroides fragilis, Bacteroides thetaiotaomicron, Clostridium perfringens, Peptostreptococcus spp., шунингдек бошқа микроорганизмлар – Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилингандан кейин моксифлоксацин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Моксифлоксациннинг мутлоқ биокираолишлиги деярли 90% ни ташкил қилади. 400 мг препарат ичга қабул қилинганда моксифлоксациннинг максимал концентрацияси 3,1+1,0 мг/л ни, кўп марта қабул қилинганда – 4,5+0,5 мг/л ни ташкил этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 12+1,3 соатни ташкил қилади. Қон зардоби оқсиллари билан боғланиши тахминан 50% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми 1,7–2,7 л/кг ни ташкил этади.
Моксифлоксацин глюкуронидни ва сульфатларни ҳосил бўлиши билан конъюгация йўли орқали метаболизмга учрайди. Сульфатли конъюгат (М1) дозанинг тахминан 38% ни ташкил этади, организмдан асосан ахлат билан чиқарилади. Дозанинг тахминан 14% глюкуронидли конъюгат (М2) га айланади, у фақат сийдик билан чиқарилади. М2 конъюгатининг плазмадаги чўққи концентрациялари дастлабки модданинг тахминан 40% ни ташкил этади, айни пайтда М1 конъюгатнинг плазмадаги концентрациялари ўзгармаган моксифлоксациннинг 10% дан камроғини ташкил этади.
Моксифлоксациннинг дозасини тахминан 45% ўзгармаган модда кўринишида (20% сийдик билан ва 25% ахлат билан) чиқариб юборилади.
Ўртача умумий клиренс ва буйрак клиренси мувофиқ равишда соатига 12+2,0 л ва 2,6+1,5 л ни ташкил этади.
Қўлланилиши
– сурункали бронхитни зўрайиши;
- касалхонадан ташқари пневмония (ўпкани яллиғланиши);
- ўткир бактериал синусит;
- тери қопламалари ва юмшоқ тўқималарнинг турли инфекцион жараёнлари;
- хламидиоз;
- уреаплазмоз;
- микоплазмоз;
- қорин бўшлиғининг асоратланган яллиғланишлари (ш жумладан, хар хил микроорганизмлар келтириб чиқарган яллиғланишлар, абсцесс) да қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг тавсия қилинган дозаси ва тартиби ичга қабул қилинганда ҳам, вена орқали юборилганида ҳам – суткада 1 марта 400 мг ни ташкил этади .
Даволаш давомийлиги инфекцион жараёнига қараб қуйидагича белгиланади:
- сурункали бронхитни зўрайиши 5 кун;
- тери ва юмшоқ тўқималардаги инфекцион жараёнлар – 7 кун;
- ўткир синусит – 7 кун;
- касалхонадан ташқари пневмония – 10 кун;
- моксифлоксацинга сезгир урогенитал инфекциялар – 10 кун;
- пиелонефрит – 7-14 кун;
- простатит – 3-4 ҳафта.
Ичга суткада 400 мг дан 1 марта буюрилади.
Енгил ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Кексалар учун дозага тузатиш киритиш лозим эмас.
Ножўя таъсирлари
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, диарея, қусиш, диспепсия, метеоризм, қабзият, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, таъм билишни бузилишлари.
Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқусизлик, нерв қўзғалишлари, хавфсираш хисси, астения, бош оғриши, тремор, парастезия, оёқларда оғриқ, эс-ҳушни чалкашиши, дпрессия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, периферик шишлар, артериал босимни ошиши, юракни уриб кетиши, кўкракда оғриқ.
Аллергик реакциялар: тошмалар, қичишиш, эшакеми.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- моксифлоксацинга ёки фторхинолонлар ва хинолонлар гуруҳидаги хар қандай препаратга юқори сезувчанлик;
- дори воситасининг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
- 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас, чунки у ўсаётган организмда тоғай тўқимасини ривожланишини бузиш хусусиятига эга;
- Ҳомиладорлик (агар даволашдан кутилаётган самара ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан усутун бўлсагина қўллаш мумкин);
- Эмизиш (агар эмизикли даврида препаратни буюриш лозим бўлиб қолса, болани кўкракдан ажратиш ва суъний озиқлантиришга ўтказиш керак).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзида металл сақлаган препаратлар (магний ва/ёки алюминийли антацидлар, темир ва руҳ препаратлари) ни бир вақтда қабул қилиш моксифлоксацинни сўрилишини секинлашишига олиб келади. Моксифлоксацинни қабул қилиш қонда глибенкламиднинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Моксифлоксацин қонда дигоксиннинг максимал концентрациясини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Моксифлоксацинни тутқаноқ синдроми (шу жумладан аанамнезида), тутқаноқда, жигар етишмовчилигида, QT-интервалини узайиш синдромида эхтиёткорлик билан буюриш керак.
Фторхинолонлар билан даволаш вақтида, айниқса кекса беморларда ва ГКС ни параллел қабул қилаётган пациентларда пайларни яллиғланиши ва узилиши ривожланиши мумкин.
Жигар етишмовчилигининг белгилари пайдо бўлганда, даволашни давом эттиришдан олдин, пациентлар зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари лозим.
Дори препаратининг транспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Препаратнинг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, транспорт ёки потенциал хавфли механизмларни бошқараётганда эҳтиёткорликга амал қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Моксифлоксациннинг дозасини ошириб юборилишининг специфик симптомлари йўқ. Специфик антидотлари мавжуд эмас. Даволаш симптоматик характерга эга бўлиб препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, инфузион даволаш, симптоматик дори воситаларини буюришлардан иборат.
Чиқарилиш шакли
“Моксибел” қобиқ билан қопланган таблеткалар, 400 мг дан №5, №10 ва №15.
Сақлаш шароти
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.