ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома
МОЙЧЕЧАК ГУЛЛАРИ
FLORES CHAMOMILLAE
Препаратнинг савдо номи: Мойчечак гуллари
Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган ва ёввойи ҳолда ўсувчи бир йиллик дорихона мойчечаги ўтсимон ўсимлиги, (Chamomilla recutita (L.) Rauscheri, Matricaria recutita (L.), M. Chamomilla (L.), гуллаши бошланганида йиғилган ва қуритилган гуллари (гул саватчалари).
Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: эфир мойи (унинг асосий компоненти хамазулен), флавоноидлар (апигенин, кверцетин, лютеолин, кверцимеритрин, рутин ва бошқалар), кумаринлар (герниарин, умбеллиферон), матрикарин, матрицин, антемис кислотаси, каротин, витамин С, шиллиқ, тахир ва бошқа моддалар сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий таъсирга эга яллиғланишга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Яллиғланишга қарши, спазмолитик, аллергияга қарши, терлатувчи, антисептик ва буриштирувчи таъсир кўрсатади, регенерация жараёнларини рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади
Қўлланилиши
Меъда-ичак йўлларининг инфекцион бўлмаган яллиғланиш ва спастик касалликлари (сурункали спастик колит, ўткир ва сурункали гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ва улар билан бирга кечувчи метеоризмда) қўлланади.
Сиртга. Гингивитлар, стоматитлар, отитлар, тонзиллитлар, вагинитлар, дерматозлар, трофик яралар ва бошқаларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамлама кўринишида ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г (3 ош қошиқ) мойчечак гуллари ёки 10 та (1 г дан) фильтр-пакетни эмалланган идишга солинади, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, қайнаб турган сув ҳаммомида, 15 минут қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади ва докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).
Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
Дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин.
Катталарга 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан олдин қабул қилинади.
Болаларга 1 чой қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.
Дамламани сиртга чайишлар, примочкалар, ванналар кўринишида қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган
Чиқарилиш шакли
Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г дан ва 1 г дан №25 фильтр-пакетларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
1 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.