📜 Инструкция по применению Золафрен-свифт
💊 Состав препарата Золафрен-свифт
✅ Применение препарата Золафрен-свифт
📅 Условия хранения Золафрен-свифт
⏳ Срок годности Золафрен-свифт

Ўрамга илова-варақа: истеъмолчилар учун йўриқнома

Золафрен-свифт, дисперсияланадиган таблеткалар 5 мг

Золафрен-свифт, дисперсияланадиган таблеткалар 10 мг

Золафрен-свифт, дисперсияланадиган таблеткалар 15 мг

Золафрен-свифт, дисперсияланадиган таблеткалар 20 мг

Olanzapinum

 

Дори препаратини қўллашдан олдин илова-варақа билан танишиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Зарурати бўлганида йўриқномани такроран ўқиб чиқиш имкони бўлиши учун уни сақлаш керак.
  • Саволлар ёки гумонлар бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.
  • Ушбу дори препарати айнан бир шахсга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. Бу препарат ҳатто шунга ўхшаш симптомлар бўлса ҳам уларга зарар етказиши мумкин.
  • Бирон-бир нохуш кўриниш оғирлашган ёки илова-варақада кўрсатилмаган нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.
    4-бўлимга қаранг.

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Золафрен-свифт дори воситаси нима ва у нима мақсадда қўлланади?
  2. Золафрен-свифт дори препаратини қабул қилишдан олдин
  3. Золафрен-свифт дори препарати қандай қабул қилинади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Золафрен-свифт дори препаратини сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.

  1. Золафрен-свифт дори воситаси нима ва у нима мақсадда қўлланади?

Золафрен-свифт препарати оланзапин сақлайди. Золафрен-свифт антипсихотик дори воситалари гуруҳига мансуб ва қуйидагиларни даволаш учун мўлжалланган:

  • шизофрения –пациентлар ҳақиқатда мавжуд бўлмаган нарсаларни кўриши, эшитиши ёки ҳис қилиши билан намоён бўлувчи касаллик, унда нотўғри ишонч, оадтдаги бўлмаган шубҳаланиш ва одамлар билан муомала қилганда одамовийлик кузатилади. Пациентлар депрессияга тушиши, ахвотирлик ёки зўриқишни ҳис қилишлари мумкин,
  • ўртача ва оғир даражадаги мания эпизодлари – кайфиятни кўтарилиши ва эйфория билан кечувчи касаллик ҳолатлари.

Биполяр аффектив бузилишлари бўлган пациентларда Золафрен-свифт бу симптомларни пайдо бўлишини олдини олиши кузатилган, уларда мания эпизодларини оланзапин билан даволашга яхши терапевтик жавоб олинган.

  1. Золафрен-свифт дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот

Золафрен-свифтни қачон қабул қилиш мумкин эмас

  • агар пациентда оланзапин ёки бу препаратнинг бирон-бир бошқа ингредиентларига (6 бўлимда кўрсатилган) юқори сезувчанлик кузатилса. Аллергик реакция тошма, қичишиш, юзни шиши, лабларни шиши ёки бўғилиш ҳисси билан намоён бўлиши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлиши ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
  • агар пациентда глаукоманинг айрим турлари (кўз ички босимини ошииш) каби кўриш аъзоси томонидан бузилишлари кузатилса.

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Золафрен-свифт дори препаратини қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

  • Деменция билан хасталанган кекса ёшдаги пациентларда Золафрен-свифт препаратини қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу жиддий ножўя самараларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
  • Бу гуруҳга мансуб препаратлар одатдаги бўлмаган ҳаракатларга, асосан юз ёки тилни ҳаракатланишини чақириши мумкин. Агар Золафрен-свифт препаратини қабул қилгандан кейин бундай симптом пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
  • Ушбу типдаги препаратлар жуда кам ҳолларда иситма, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушаклар танглиги, ланжлик ёки уйқучанлик чақиради. Бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.
  • Золафрен-свифт препаратини қабул қилаётган пациентларда тана вазнини ошиши кузатилган. Пациентнинг тана вазнини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.
  • Золафрен-свифт препаратини қабул қилаётган пациентларда қонда қанд даражасини ва липидлар (триглицеридлар ва холестерин) даражасини ошиши кузатилади. Золафрен-свифт препаратини қўллашдан олдин ва уни қўллаш даврида шифокор қонда қанд ва айрим липидларнинг даражасини аниқлаш мақсадида қон таҳлилини ўтказиши керак.
  • Агар аввал пациентда ёки унинг оила аъзоларида тромбозлар кузатилган бўлса, шифокорга хабар бериш керак, чунки шунга ўхшаш препаратларни қўллаш қонда тромбларни ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган.

Агар пациентда қуйидаги касалликлардан биронтаси кузатилса, иложи борича даволовчи шифокорга хабар бериш керак:

  • инсульт ёки микроинсульт (инсультнинг вақтинча симптомлари);
  • Паркинсон касаллиги;
  • простата бези касалликлари;
  • ичак тутилиши (паралитик ичак тутилиши);
  • жигар ёки буйрак касалликлаир;
  • қон касалликлари;
  • юрак касалликлари;
  • қандли диабет;
  • тиришиш хуружлари.

Агар пациент деменция билан хасталанган ва унда аввал инсульт ёки микроинсульт бўлган бўлса, у (ёки уни парваришловчи шахс) бу ҳақида шифокорга хабар бериши керак.

Стандарт эҳтиёткорлик чораси сифатида шифокор 65 ёшдан ошган шахсларда қоннинг артериал босими даражасини назорат қилиши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Золафрен-свифт препарати 18 ёшдан кичик пациентларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Золафрен-свифт дори препарати ва бошқа препаратлар

Золафрен-свифт препарати билан даволаш вақтида фақат даволовчи шифокорнинг рухсати билан бошқа препаратларни қабул қилиш мумкин.

Золафрен-свифт препаратини антидепрессантлар ёки хавотирликни камайтириш учун препаратлар ёки ухлатувчи воситалар билан мажмуада қўллаш уйқучанликни чақириши мумкин.

Пациент қабул қилаётган ёки сўнгги вақтларда қабул қилган, шунингдек пациент қабул қилишни режалаштирганбарча дори воситалари ҳақида шифокорга хабар бериши керак.

Айниқса қуйидагиларни қабул қилиш ҳақида шифокорга хабар бериш керак:

  • Паркинсон касаллигини даволаш учун препаратлар
  • карбамазепин (тутқаноққа қарши ва кайфиятни барқарорлаштирувчи препарат), флувоксамин (антидепрессант) ёки ципрофлоксацин (антибиотик) – Золафрен-свифт препаратининг дозаси ўзгартириш зарур бўлиши мумкин.

Золафрен-свифтни қўллаш ва алкоголь

Золафрен-свифт препаратини қабул қилгандан кейин алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки ушбу препарат алкоголь билан бирга уйқучанликни чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар пациент ҳомиладор бўлса ёки эмизса, агар ҳомиладорликни гумон қилса ёки режалаштираётган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиши керак.

Золафрен-свифтдори препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг кам миқдори кўкрак сутига ўтиши мумкин.

Оналари ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида Золафрен-свифт препаратини қўллагандан янги туғилган чақалоқларда қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: тремор, мушак тонусини ошиши ёки пасайиши, уйқучанлик, қўзғалиш, нафас бузилишлари синдроми ёки эмизишдаги қийинчиликлар. Болада бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.

Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш

Золафрен-свифт уйқучанлик чақириши мумкин. Агар уйқучанлик кузатилса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмас. Бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

Золафрен-свифт аспартам сақлайди

Фенилаланинни қабул қилаолмайдиган шахслар: Золафрен-свифт фенилаланиннинг манбаи ҳисобланган аспартам сақлайди. У фенилкетонурияси бўлган шахсларга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

  1. Золафрен-свифт препаратини қандай қўллаш керак

Дори препаратини ҳар доим шифокор кўрсатмаларига мувофиқ қўллаш керак. Саволлар ва гумонлар бўлса, шифокор ёки фармацевтга хабар бериш керак.

Шифокор пациентга Золафрен-свифт препаратининг қанча таблеткасини ва қандай давомийликда қабул қилиши кераклиги ҳақида хабар беради. Золафрен-свифт препаратининг суткалик дозаси 5 мг дан 20 мг гачани ташкил қилади. Касаллик симптомлари қайталанган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар шифокор айтмаса, Золафрен-свифт препаратини қабул қилишни тўхтатиш мумкин эмас.

Золафрен-свифт таблеткаларини даволовчи шифокор кўрсатмаларига мувофиқ суткада бир марта қабул қилиш керак. Суткалик дозани ҳар куни, куннинг бир вақтида қабул қилишга ҳаракат қилиш керак. Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш керак. Золафрен-свифт оғиз бўшлиғида дисперсияланадиган таблеткаларини ичга қабул қилиш керак.

Золафрен-свифт таблеткаларини нам қўллар билан олиш мумкин эмас, чунки таблетка парчаланиши мумкин.

Қабул қилишдан бевосита олдин таблеткани бир стакан суада ёки бошқа мос келувчи ичимликда, апельсин шарбати, олма шарбати, сут ёки кофеда эритиш, сўнгра аралаштириш мумкин. Таблетка қўшилгандан кейин ва аралаштирилгандан кейин айрим суюқликлар ранги ўзгариши ва хиралашиши мумкин. Тайёрланган эритмани дарҳол ичиш керак.

Золафрен-свифт препаратининг тавсия этилган дозасидан юқорироқ дозани қўллаш

Золафрен-свифт препаратининг тавсия этилган дозасидан юқорироқ дозасини қабул қилган пациентларда қуйидаги симптомлар ривожланган: тез-тез юрак уриши, қўзғалиш ёки тажаввузкорлик, нутқ билан муаммолар, одатдаги бўлмаган ҳаракатлар (айниқса юз ва тил) ва онг даражасини пасайиши. Қуйидаги бошқа симптомлар ҳам кузатилади: ўткир онгни чалкашиши (дезориентация), тиришишлар (тутқаноқ), кома, иситмани бир вақтда намоён бўлиши, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушаклар танглиги ва ланжлик ёки уйқучанлик, нафас олишни сийраклашиши, аспирация, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, юрак ритмини бузилиши. Агар кўрсатилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлса, даволовчи шифокорга ёки яқиндаги шифохонага дарҳол мурожаат этиш керак. Шифокорга таблеткаларнинг ўрамини кўрсатиш керак.

Золафрен-свифтдори препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш

Пациент буни эслагани заҳотиёқ таблеткани дарҳол қабул қилиши керак. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз Золафрен-свифт препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Таблеткани қабул қилишни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, ҳатто пациентнинг умумий ҳолати яхшиланганда ҳам. Даволовчи шифокор кўрсатган давомийликда Золафрен-свифт препаратини қабул қилишни давом эттириш муҳим.

Золафрен-свифт препаратини қабул қилишни тўсатдан тўхтатганда қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: кўп терлаш, уйқусизлик, тремор, хавотирли ҳолат, кўнгил айниши ёки қусиш. Шифокор даволаш якунлангунча препаратнинг дозасини камайтиришни тавсия этиши мумкин.

Дори воситасини қўллаш билан боғлиқ бирон-бир гумонлар бўлган ҳолларда, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Ҳар бир дори препарати каби ушбу дори восита ҳам нохуш самаралар чақириши мумкин, гарчи у барча пациентларда кузатилмайди.

Агар қуйидагилар кузатилса, дарҳол шифокорга хабар бериш керак:

  • ихтиёрсиз ҳаракатлар, айниқса юз соҳаси ёки тилда (10 пациентлардан 1 тасида пайдо бўлувчи тез-тез учрайдиган нохуш таъсир);
  • венада қон қуйқаларини ҳосил бўлиши (100 пациентлардан 1 тасида пайдо бўлувчи тез-тез учрамайдиган нохуш таъсир), айниқса оёқда (симптомлар оёқни шиши, оғриқ ва қизаришини ўз ичига олади), улар кўкрак қафасида оғриқ ва нафас олишни қийинлашишини чақириб, қон оқими билан ўпкага бориши мумкин. Бу симптомлардан биронтаси пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
  • иситма, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушаклар танглиги ва ланжлик ёки уйқучанлик билан бирга келиши (мавжуд маълумотлар асосида ножўя таъсирнинг намоён бўлиш тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди).

Жуда тез-тез учрайдиган нохуш самаралар (10 пациентлардан 1 тасидан кўпроғида кузатилади): тана вазнини ошиши, уйқучанлик ва қонда пролактин даражасини ошиши. Даволашнинг эрта даврларида бош айланиши ёки ҳушдан кетиш ҳолатлари (юрак уришини секинлашиши билан), айниқса ётган ёки ўтирган ҳолатдан турганда кузатилиши мумкин. Бу симптомлар одатда ўз-ўзидан ўтиб кетади, лекин агар симптомлар сақланса, даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлар (10 пациентлардан 1 тасида кузатилиши мумкин) қоннинг айрим хужайралари, айланиб юрувчи ёғ даражасини ўзгаришини ва даволашнинг бошида жигар ферментларини фаоллигини ўтувчан ошишини, қонда ва сийдикда қанд даражасини оишшини, қонда сийдик кислотаси даражасини ва креатинфосфокиназа фаоллигини ошишини, очлик ҳиссини ошишини, бош айланишини, безовталикни, треморни, ҳаракатларни бузилишлари (дискинезия) ни, оғизни қуришини, қабзиятни, тери тошмасини, мушакларда кучни йўқолишини, яққол толиқишни, қзл, кафт ёки тўпиқни шишига олиб келувчи сувни тутилишини, иситмани, бўғимларда оғриқни ёки эркакларда эрекцияни бузилишини ўз ичига олади.

Тез-тез учрамайдиган ножўя таъсирлар (100 пациентлардан 1 тасида кузатилиши мумкин) юқори сезувчанлик (масалан оғиз бўшлиғи ва томоқда шиши, қичишиш, тошма) ни, айрим ҳолларда кетоацидоз (қон ва сийдикда кетонлар) ёки кома билан кечувчи қандли диабет ёки уни кечишини зўрайишини, анамнезида одатда хуружлар (тутқаноқ) билан боғлиқ тиришишларни, кўз олмаларини айланма ҳаракатини, нутқ билан муаммоларни чақирувчи мушаклар спазмларини, юрак ритмни секинлашишини, қуёш нурига сезувчанликни, бурундан қон кетишини, метеоризмни, хотирани йўқолишини, сийдикни тутиб туролмасликни, сийишдаги қийинчиликларни, соч тўкилишини, ҳайзни йўқлиги ёки камайишини, сут безларини катталашиши ёки эмизиш давридан ташқарида сутни ажралиши каби эркаклар ва аёлларда сут безидаги ўзгаришларни ўз ичига олади.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (1000 пациентлардан 1 тасидан камроғида кузатилади): тананинг нормал ҳароратини пасайиши, юрак ритмини бузилиши, тушунтириб бўлмайдиган тўсатдан ўлим, қоринда кучли оғриқ, иситма ва кўнгил айнишини чақирувчи меъда ости безини яллиғланиши, терини ва кўзларнинг оқ пардаларини сарғайиши билан намоён бўлувчи жигар касалликлари, мушак касалликлари тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар билан намоён бўлади, сийишдаги қийинчиликлар, давомли ва/ёки оғриқли эрекция.

Деменцияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда оланзапинни қабул қилганда қуйидагилар ривожланиши мумкин: инсульт, пневмония, сийдикни тутиб туролмаслик, яққол толиқиш, кўриш галлюцинациялари, тана ҳароратини ошиши, терини қизариши ва юришни бузилиши. Пациентларнинг ушбу гуруҳида бир неча ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда Золафрен-свифт препарати ножўя самараларнинг кучайтириши мумкин.

Нохуш ножўя реакция ҳақида хабар бериш

Агар Сизда ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Ножўя таъсирлар ҳақида бевосита дори воситаларини қайд этиш бўйича Бошқарма қошидаги дори воситаларининг ножўя таъсирини мониторинги Департаментига хабар бериш керак.

Ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар туфайли, Биз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот тўплашимиз мумкин.

  1. Золафрен-свифт дори препаратини сақлаш шароити

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Оригинал ўрамида, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас.

Сизга керак бўлмаган препаратни қандай тўғри утилизация қилиш кераклиги ҳақида фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Таъсир этувчи модда бўлиб оланзапин ҳисобланади. Золафрен-свифтнинг дисперсияланадиган ҳар бир таблеткаси 5 мг, 10 мг, 15 мг ёки 20 мг оланзапин сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: маннитол (Е 421), аспартам (Е 951), кросповидон, апельсин ароматизатори, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий стеарилфумарати.

Золафрен-свифт дори препатининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Золафрен-свифт 5 мг – думалоқ шаклли, ясси цилиндрик юзали, диаметри 6 мм ли, бир томонида “5” гравировкаси бўлган ва бошқа томони силлиқ таблеткалар. Ўрам 28 та дисперсияланадиган таблетка сақлайди.

Золафрен-свифт 10 мг – думалоқ шаклли, ясси цилиндрик юзали, диаметри 8 мм ли, бир томонида “10” гравировкаси бўлган ва бошқа томони силлиқ таблеткалар. Ўрам 28 та дисперсияланадиган таблетка сақлайди.

Золафрен-свифт 15 мг – думалоқ шаклли, ясси цилиндрик юзали, сариқ рангли, диаметри 9 мм ли, бир томонида “15” гравировкаси бўлган ва бошқа томони силлиқ таблеткалар. Ўрам 28 та дисперсияланадиган таблетка сақлайди.

Золафрен-свифт 20 мг – думалоқ шаклли, ясси цилиндрик юзали, сариқ рангли, диаметри 10 мм ли, бир томонида “20” гравировкаси бўлган ва бошқа томони силлиқ таблеткалар. Ўрам 28 та дисперсияланадиган таблетка сақлайди.

Таблеткалар оғиз бўшлиғида эрийди, шунинг учун уларни ютиш осон.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.