ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗОЛДЕРМ
ZOLDERM
Препаратнинг савдо номи: Золдерм
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): клотримазол, бетаметазон дипропионати, гентамицин сульфати.
Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем.
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
клотримазол – 10 мг;
бетаметазонга эквивалент бетаметазон дипропионати – 0,64 мг;
гентамицинга эквивалент гентамицин сульфати 1 мг;
ёрдамчи моддалар: крем учун асос.
Таърифи: оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган, қаттиқ киритмалар ва заррачалардан ҳоли бўлган, силлиқ крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий таъсир этувчи яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: D07XС01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Золдерм қуйидаги таъсир кўрсатиш механизмларини ўзида жамлайди: бетаметазон дипропионатнинг яллиғланишга қарши таъсири, гентамициннинг антибактериал таъсири ва клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсири ўзаро мужассам бўлади.
Бетаметазон дипропионат кўринишида яллиғланишга, аллергияларга қарши ва қичишишга қарши таъсирга эга бўлган кучли таъсир кўрсатувчи кортикостероид (таъсир кўрсатиш синфи III) ҳисобланади.
Гентамицин антибактериал таъсирга эга бўлган аминогликозид антибиотик ҳисобланади. Унинг таъсири сезгир микроорганизмлар оқсиллари синтезини сусайтиришга асосланади. Гентамицин кўпгина аэроб грамманфий ва айрим граммусбат бактерияларга таъсир кўрсатади. In vitro шароитларда гентамицин 1-8 мкг/мл концентрацияларда Escherichia coli (ичак таёқчалари), Haemophilus influenzae (гемофил таёқчалари), Moraxella lacunata (Моракс-Аксенфельд таёқчалари), Neisseria (нейссерий), индолмусбат ва индолманфий протейлар, Pseudomonas (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa ни кўпчилик штаммлари (кўк йиринг таёқчалари)), Staphylococcus aureus (тилларанг стафилококк), Staphylococcus epidermidis (эпидермал стафилококк) ва Serratia (серраций) штаммлари) сезгир штаммларини ўсишини сусайтиради. Битта турнинг турли турлари ва турли штаммлари in vitro шароитларда сезгирлигида катта фарқларни намойиш қилишлари мумкин. Бундан ташқари, in vitro шароитлардаги сезувчанлик ҳар доим ҳам in vivo шароитлардаги сезувчанликка билан бир хил бўлавермайди. Гентамицин кўпчилик анаэроб бактериялар, замбуруғлар ва вирусларга қарши самарали эмас. Гентамицин стрептококкларга фақат минимал даражада таъсир кўрсатади.
Гентамицинга нисбатан резистентлик грамманфий бактерияларда ҳам, граммусбат бактерияларда ҳам ривожланиши мумкин.
Клотримазол замбуруғларга қарши синтетик восита – имидазолнинг ҳосиласи ҳисобланади. Таъсир доираси одам ва ҳайвонлар учун патоген бўлган бир қатор замбуруғларни қамраб олади.
Клотримазол дерматофитлар, ачитқи ва моғор замбуруғларига қарши самарали ҳисобланади. In vitro шароитларда ўтказилган таҳлиллар вақтида клотримазол Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis замбуруғлари ва Candida турига мансуб замбуруғлар, шу жумладан Candida albicans га қарши самарали бўлган. Бугунги кунда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, клотримазолнинг замбуруғларга қарши самараси эргостерол синтезини бостириши билан тушунтирилади. Эргостерол замбуруғ ҳужайралари мембранасининг ҳаётий муҳим компоненти ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Золдерм препаратининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Бетаметазон
Нормал шароитларда маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига бетаметазоннинг фақат бир қисмигина тушади. Тўқималарга ўтиши ва сўрилиши тана соҳасига, терининг ҳолатига, дори шаклига, пациентнинг ёшига ва суртиш усулига боғлиқ бўлади.
Гентамицин
Гентамицин жароҳатланмаган терига суртилганда сўрилиши кузатилмайди. Кератин қавати шикастланганида, яллиғланишларда, окклюзион боғловлар остига қўлланганида ёки терининг катта юзаларига суртилганида тери орқали кучли сўрилишини кутиш мумкин.
Клотримазол
Суртилган клотримазолнинг катта қисми терининг шох вақтида қолади, тизимли қон оқимига эса жуда оз сўрилади. 1% радиоактив клотримазол соғлом терига, шунингдек ўткир яллиғланган терига суртилгандан кейин 6 соат ўтгач қуйидаги концентрацияларни аниқлаш мумкин бўлди: шоҳ қаватда – 100 мкг/см³, ретикуляр қаватда – 0,5-1 мкг/см³, тери ости клетчаткасида – 0,1 мкг/см³.
Қўлланилиши
Золдерм кортикостероидлар билан даволашга сезувчан бактериялар ва/ёки замбуруғлар томонидан чақирилган инфекциялар аллақачон мавжуд бўлганда, ёки уларни ривожланиш хавфидан сақланиш керак бўлгандаги дерматозларни даволаш учун қўлланади. Препарат, энг аввало, касаллик намланувчи жароҳатлар босқичида бўлганда қўллаш учун тўғри келади.
Аллергик дерматит, атопик дерматит, себореяли дерматит, экзема, бичилиш, эксфолиатив дерматит, оддий сурункали темиратки (нейродерматитлар) каби бактериал ва замбуруғлар чақирган инфекциялар ёки терини иккиламчи инфекция билан кортикостероидлар томонидан чақирилган шикастланишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ўсмирлар ва катталар
Кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб қўйилади ва енгил ишқаланади, айни пайтда терининг бутун шикастланган соҳасини, ҳамда унинг атрофидаги соғлом терининг юзасини ҳам қамраб олиши керак.
Даволаш давомийлиги ҳам клиник кузатиш ва микробиологик тадқиқотларнинг натижаларига, шунингдек даволашга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ.
Оёқ панжалари микозида узоқроқ муддат (2-4 ҳафта) даволаш зарурати кўриб чиқилиши мумкин.
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар
Кремнинг катта бўлмаган миқдори терининг фақат шикастланган соҳаларига қўйилади ва эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Кунига икки мартадан кўп қўллаш мумкин эмас, кремни суртишлар орасидаги танаффус камида 6-12 соат бўлиши керак. Кремни юз, бўйин, бош териси, жинсий аъзолар соҳаси, ректал соҳа ва терининг интертригиноз соҳаларига шифокор назорати остида суртиш керак. Даволаш давомийлиги 5-7 кун билан чекланади.
«Махсус кўрсатмалар» ва «Болаларда қўлланиши» бўлимларига қаранг.
Ножўя таъсирлари
Даволашни бошида
Тери
Кам ҳолларда: терини таъсирланиши, ачишиши, терини қичишиши, қуруқлиги, препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик реакциялари ва тери рангини ўзгариши.
Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига қўлланганида ва/ёки узоқроқ вақт давомида қўлланганида
Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига ва/ёки узоқроқ вақт қўлланганида терида маҳаллий ўзгаришлари юз бериши мумкин. Крем терининг катта соҳаларига суртилганида тизимли таъсир кўрсатиш (буйрак усти бези пўстлоқ қавати фаолиятини сусайиш) эҳтимоли мавжуд.
Инфекцияларга нисбатан маҳаллий қаршилик пасайиши туфайли иккиламчи инфекцияларни ривожланиш хавфи мавжудлигини ҳисобга олиш лозим.
Тери
Атрофиялар (айниқса юздаги), телеангиэктазиялар, стриялар, терининг йўл-йўлсимон атрофияси, тери геморрагиялари, пурпура, стероид акне, розацеага ўхшаш ёки периорал дерматит, гипертрихоз, шунингдек тери рангини ўзгариши каби маҳаллий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Тери рангини ўзгаришини орқага қайтиши номаълум.
Баъзида: гентамицинга нисбатан контакт сезувчанлик.
Айрим пациентларда ёруғликка сезувчанлик кузатилган, бироқ кейинчалик гентамицин қайта суртилганида ультрабинафша нурланишнинг таъсири остида ёруғликка сезувчанлик қайталанмаган.
Эндокрин тизими
Эндоген кортикостероидларнинг синтезини сусайиши, шишлар билан кечувчи гиперкортицизм.
Моддалар алмашинуви
Қандли диабет (аввалги яширин шакли намоён бўлади).
Қулоқ, ички қулоқ/буйраклар
Препаратни терининг катта майдонларига суртиш билан даволаш вақтида ёки препаратни терининг шикастланган соҳаларига аминогликозид антибиотиклар билан бир вақтда тизимли қўлланганида, ототоксиклик/нефротоксикликни кузатилиши мумкин.
Скелет-мушак тизими
Остеопороз, ўсишни секинлашиши (болаларда).
Келтирилган ножўя реакциялар, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномасида қайд этилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Тери инфекциялари (вируслар, бактериялар [шу жумладан туберкулёз], шунингдек замбуруғлар келтириб чиқарган), вакциналарга нисбатан реакциялар, тери яралари ва акне маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган кортикостероидларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади. Розацеа ёки периорал дерматит мавжуд бўлганида кремни юзга суртмаслик керак.
Препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларидан бирига, бошқа аминогликозид антибиотикларга (гентамицин билан кесишган аллергия) га ёки имидазол ҳосилаларига (клотримазол билан кесишган аллергия) юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Золдермни окклюзион боғловлар остида қўллаш кўзда тутилмаган.
Золдерм кремини шиллиқ қаватларга, кўз атрофидаги терига ёки кўз яқин соҳаларга суртиш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Жинсий аъзолар ёки анал тешик соҳаларидаги тери Золдерм билан даволаниш вақтида оқ вазелин ва қуюқ парафин каби ёрдамчи моддалар латексдан тайёрланган презервативларни йиртилишига қарши мустаҳкамлигини пасайишига ва демак, уларнинг ишончлилигини йўқолишига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий қўлланганида клотримазол амфотерицин ва бошқа полиен антибиотикларга нисбатан антагонистик таъсир кўрсатиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Золдерм препаратини қўллаш оқибатида терини қичишиши ёки сенсибилизацияси пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш керак.
Агар Золдерм препарати терининг катта соҳасига суртилса, хусусан узоқ вақт ёки шикастланган терига қўлланганида, маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган фаол моддаларни тизимли қон оқимига сўрилиши кучайиши мумкин. Бундай шароитларда ножўя самаралар, фаол моддалар тизимли қўлланганидан сўнг намоён бўлганидек кўринишда ривожланиши мумкин. Болаларда қўлланганида бундай ҳолатларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Аминогликозид антибиотиклар бир вақтда тизимли қўлланган ҳолларда тери орқали сўрилиши кучайганида, организмда тўпланиши оқибатида токсик таъсирини (ототоксиклик, нефтротоксиклик) кутиш мумкин.
Бошқа аминогликозид антибиотикларга кесишган аллергияни пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Таркибида анибиотиклар сақловчи препаратлар билан узоқ муддат даволанганда сезгир бўлмаган микроорганизмлар пайдо бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда ёки суперинфекция ривожланганида тегишли даволашни бошлаш лозим.
Кучли таъсир ёки жуда кучли таъсир этувчи кортикостероидни юқори дозаларда ва катта юзаларга қўллаш ёки окклюзион боғлов остига қўллаш, айниқса, эндоген кортикостероидларни ишлаб чиқарилишини сусайиши ва метаболик таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, фақат шифокорнинг мунтазам назорати остида амалга ошириш керак.
Очиқ жароҳатлар ва терининг шикастланган соҳаларида қўллашдан сақланиш керак.
Узлуксиз қўллаш муддати, иложи борича, 2-3 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Жуда кучли, кучли ва ўртача таъсирга эга бўлган кортикостероидларни юзга ва жинсий аъзолар соҳаларига жуда эҳтиёткорлик билан ва 1 ҳафтадан кўп бўлмаган муддат давомида қўллаш керак.
Кўз атрофига одатда фақат кучсиз таъсирга эга бўлган кортикостероидлар қўлланади (глаукома).
Кортикостероидлар препаратнинг ингредиентларига нисбатан аллергик тери реакциялари симптомларини яшириши мумкин.
Пациентга препаратни терининг фақат жорий касаллигини даволаш учун қўллаш кераклиги ва дори воситасини бошқа шахсларга бермаслик кераклиги тўғрисида кўрсатмалар бериш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар вақтида кортикостероидларни маҳаллий қўлланиши тератоген таъсир кўрсатган. Ҳомиладорларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.
Аминогликозидлар йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва агар уларни ҳомиладор аёллар қабул қилишса, ҳомилага зарар етказиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида аминогликозидлар, шу жумладан гентамицин қабул қилган оналардан туғилган болаларда ортга тўлиқ қайтмайдиган икки томонлама туғма карлик кузатилганлиги тўғрисида хабарлар тушган. Ҳомиладорларда гентамицинни маҳаллий қўлланиши тўғрисида етарлича маълумотлар йўқ.
Ҳомиладор аёлларда клотримазолни қўллаш тўғрисида етарлича маълумотлар йўқ.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларида ҳомила учун ҳеч қандай хавф аниқланмаган.
Золдерм препаратини фақат мутлоқ зарурат бўлган ҳолларда қўллаш керак.
Золдерм препаратини терининг катта юзаларига, кўп миқдорда ёки узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш
Гентамицин, клотримазол ва маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ, бироқ тизимли қон оқимига ўтувчи кортикостероидлар кўкрак сутига ҳам ўтадилар.
Золдерм сут безларига суртилганда эмизиш мумкин эмас.
Болаларда қўлланиши
Бу дори воситасини 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Пациент болаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишига сезувчанлик ва маҳаллий қўлланадиган кортикостероидлар чақирган экзоген кортикостероидларнинг фаоллиги, катталарга нисбатан кўпроқ даражада намоён бўлиши мумкин, чунки тери юзаси майдонини тана вазнига нисбатининг катталиги туфайли сўрилиши жадалроқ бўлади.
Болаларда маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини ошишини секинлашиши ва бош мия ички босимини ошиши тўғрисида хабарлар берилган. Болаларда буйрак усти бези фаолиятини сусайиши симптомлари бўлиб, юқоридагилар билан бирга, қон плазмасида кортизолнинг даражасини пастлиги ва адренокортикотроп гормон (АКГТ) қўзғатилгандан кейин реакцияларнинг йўқлиги ҳисобланади. Бош мия ички босимини ошиш симптомлари бўлиб, юқоридагилар билан бирга лиқилдоқларни бўртиши, бош оғриқлари ва кўрув нерви дискини икки томонлама шиши ҳисобланади.
Автотранспортни ҳайдаш механизмларни бошқариш қобилияти таъсири.
Одатда препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маҳаллий глюкокортикостероидлар узоқ муддат ёки хаддан зиёд қўлланганида иккиламчи адренал етишмовчиликни ривожланиш билан бирга гипофизар-адренал тизим фаолиятини сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдроми пайдо бўлиши мумкин.
Ушбу симптомларни гентамициннинг бир марталик дозасини ошириб юборилиши чақиради деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Клотримазолни окклюзион боғлов остига 6 соат давомида қўллаш, дозани ошириб юборилиши симптомларини ривожланишига олиб келмаган.
Гентамицинни хаддан зиёд ёки узоқ муддат қўлланиши антибиотикка нисбатан сезгир бўлмаган микроорганизмларни ортиқча ўсишига олиб келиши мумкин.
Даволаш. Тегишли симптоматик даволаш буюрилади. Ўткир гиперкортицизм симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурат бўлганида электролитлар мувозанатини коррекция қилинади. Препарат сурункали токсик таъсир қилганида кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади. Резистент микроорганизмларни ортиқча ўсиши юз берганида Золдерм препарати билан даволашни тўхтатиш ва керакли даволашни буюриш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
Бирламчи ўрами: 10 г препарат тубаларда.
Иккиламчи ўрами: 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.