📜 Инструкция по применению ЗОЛОФТ®
💊 Состав препарата ЗОЛОФТ®
✅ Применение препарата ЗОЛОФТ®
📅 Условия хранения ЗОЛОФТ®
⏳ Срок годности ЗОЛОФТ®

ЗОЛОФТ®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Савдо номи: ЗОЛОФТ®/ZOLOFT®

Халқаро патентланмаган номи (INN): Сертралин/Sertraline

Кимёвий номи – цис-4-(3,4-дихлорфенил)-1,2,3,4-тетрагидро-N-метил-1-нафталенамин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Фаол модда: 50 мг ёки 100 мг сертралин (55,95 мг ёки 111,9 мг сертралин гидрохлориди кўринишида).

Ёрдамчи моддалар: 24,0 мг ёки 48,0 мг кальций гидрофосфати дигидрати, 44,925 мг ёки 89,85 мг микрокристалл целлюлоза, 4,5 мг ёки 9,0 мг гипролоза, 18,75 мг ёки 37,5 мг натрий карбоксиметил крахмали, 1,875 мг ёки 3,75 мг магний стеарати.

Плёнка қобиғи:

4,125 мг ёки 8,25 мг оқ опадрай (2,465 мг ёки 4,93 мг гипромеллоза, 1,289 мг ёки 2,578 мг титан диоксиди, 0,33 мг ёки 0,66 мг макрогол, 0,041 мг ёки 0,082 мг полисорбат 80).

0,375 мг ёки 0,75 мг тиниқ опадрай (0,341 мг ёки 0,682 мг гипромеллоза, 0,034 мг ёки 0,068 мг макрогол).

Таърифи

50 мг ли дозаси: плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «Pfizer» гравировкаси ва иккинчи томонида «ZLT-50» гравировкаси ва бўлиш учун чизиғи бўлган, овал шаклидаги икки томонлама қавариқ, оқ рангли таблеткалар.

100 мг ли дозаси: плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «Pfizer» гравировкаси ва иккинчи томонида «ZLT-100» гравировкаси бўлган, овал шаклидаги икки томонлама қавариқ, оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антидепрессант.

АТХ коди N06AB06

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сертралин – антидепрессант, серотонинни (5-НТ) қайта қамраб олинишининг кучли селектив ингибитори (СҚҚОСИ) ҳисобланади. Норадреналин ва дофаминни қайта қамраб олинишига жуда кучсиз таъсир кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида сертралин одам тромбоцитларида серотонинни қайта қамраб олинишини блоклайди. Назорат остидаги клиник тадқиқотларда кўнгиллиларда рағбатлантирувчи, седатив ёки антихолинергик таъсири аниқланмаган, шунингдек психомотор фаолиятни бузилиши қайд этилмаган. Сертралин дорига қарамликни чақирмайди, узоқ муддат давомида қабул қилинганида тана вазнини ошишини келтириб чиқармайди.

Ҳайвонлардаги моделларда 5-НТ қайта қамраб олинишини селектив сусайтирилиши туфайли, сертралин катехоламинлар фаоллигини кучайтирмаслиги, мускарин (холинергик), серотонинергик, дофаминергик, адренергик, гистаминергик, ГАМК- ёки бензодиазепинли рецепторларга яқинликка эга эмаслиги кўрсатилган. Ҳайвонлардаги моделларда сертралин шунингдек кардиотоксик таъсирга эга эмаслиги кўрсатилган. Ҳайвонларда узоқ муддат давомида қўлланилиши бошқа антидепрессантлар ва обсессивга қарши препаратлар учун хос бўлган манфий тескари боғланиш тури бўйича бош мияда норадреналин рецепторларининг йўлга солиниши билан боғлиқ бўлган.

Сертралин препаратни суистеъмол қилинишига олиб келмайди. Суистеъмол қилиниши ривожланишига сертралин, алпразолам ва декстроамфетаминни қодирлигини ўрганишга доир плацебо назорат қилинадиган икки карра синалмаган қиёсий тадқиқотда сертралин учун бундай қобилият қайд этилмаган. Мазкур кузатувдан қарама-қарши равишда алпразолам ва декстрамфетаминни қабул қилган пациентлар плацебога нисбатан препаратларни суиистеъмол қилиниши ривожланишига катта мойилликни кўрсатганлар. Суистеъмол қилинишига мойиллик даражаси препаратни ижобий ҳиссиётлар, кўтаринки кайфият ва суистеъмолликни келтириб чиқаришга қодирлиги каби кўрсаткичларни аниқлашга асосланган. Кокаинни мустақил равишда юборишга ўргатилган резус макакаларда сертралинни қабул қилиш, фенобарбитал ва декстрамфетаминдан фарқли равишда ижобий рағбат сифатида таъсир кўрсатмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Максимал концентрацияси (Сmax) ва «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) 50-200 мг оралиғидаги дозага пропорционал бўлиб, бунда фармакокинетик боғлиқликнинг бир текис чизиқли характери аниқланади. Сертралинни 14 кун давомида 50 мг дан 200 мг гача дозада суткада бир марта қўлланилганида қон плазмасида сертралиннинг концентрацияси препарат қабул қилинганидан сўнг 4,5-8,4 соатдан кейин  Сmax га етган. Сўрилиши юқори, паст тезликда кечади. Овқатланиш вақтида биокираолишлиги озгина (25% га) ўзгаради.

Тақсимланиши

Сертралиннинг тахминан 98% и қон плазмаси оқсиллари билан боғланади.

Метаболизми

Сертралин жигар орқали биринчи бор ўтаётганида фаол биотрансформацияга учрайди. Метаболизмнинг асосий йўли – N-деметиллаш. Плазмада аниқланган асосий метаболити N-десметилсертралиннинг in vitro шароитидаги фаоллиги сертралинга нисбатан сезиларли даражада (тахминан 20 марта) кам ва in vivo шароитидаги депрессия моделларида аслида фаол эмас. N-десметилсертралинни ярим чиқарилиши даври 62 соатдан 104 соатгачани ташкил этади. Сертралин ҳам ва N-десметилсертралин ҳам оксидланувчи дезаминлашдан ва кейинчалик қисқариш, гидроксидлаш ва глюкурон кислотасини қўшилиши жараёнидан ўтади. Соғлом кўнгиллиларга нишонланган сертралин юборилганида қон плазмасида 5% дан кам радиоактив сертралин қайд этилган. Юборилган дозанинг тахминан 40–45% тўққиз кундан кейин сийдикда аниқланган. Ўзгармаган сертралин буйрак орқали чиқарилмайди. Айнан шу даврда юборилган сертралиннинг тахминан 40–45%, шу жумладан 12–14% ўзгармаган сертралин нажасда аниқланган.

Десметилсертралинни AUC (0-24 соат), Сmax ва Сmin қийматлари доза ва вақтга боғлиқ равишда 1-кундан 14-кунга қадар тахминан 5–9 марта ошади.

Чиқарилиши

Сертралинни ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ёш ва кекса пациентларда 22-36 соатни ташкил этади. Даволаш бошланганидан кейин 1 ҳафтадан сўнг (дозани суткада бир марта қабул қилинади) мувозанат концентрациясига эришилгунга қадар якуний Т1/2 га мос равишда препаратнинг тахминан икки баробар кумуляцияси кузатилади. N-десметилсертралиннинг Т1/2 қиймати 62-104 соат оралиғида ўзгариб туради. Сертралин ва N-десметилсертралин фаол биотрансформацияга учрайди; ҳосил бўладиган метаболитлар буйрак ва ичак орқали тенг миқдорларда чиқарилади. Сертралин ўзгармаган ҳолда буйрак орқали катта бўлмаган миқдорда (< 0,2%) чиқарилади. Ўсмирлар ва кекса инсонларда фармакокинетика профили 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган пациентлардагига нисбатан фарқланмайди.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Болаларда қўлланилиши

Обсессив-компульсив бузилишлари (ОКБ) бўлган болаларда сертралиннинг фармакокинетикаси катталардаги худди шундайича (гарчи болаларда сертралин метаболизми анча фаолроқ бўлса-да) ўхшашлиги кўрсатилган. Бироқ, болаларда тана вазни анча пастлигини ҳисобга олган ҳолда қон плазмасида сертралиннинг ўта юқори концентрацияларига йўл қўймаслик учун препаратни кичикроқ дозада қўллаш тавсия этилади («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

 

Ўсмирлар ва кекса ёшли пациентлар

Ўсмирлар ва кекса ёшли пациентларда фармакокинетика профили 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган пациентлардаги фармакокинетика профилидан фарқ қилмайди.

Жигар фаолияти етишмовчилигида қўлланилиши

Сертралин кўп марта қабул қилинганида енгил кечувчи жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг ярим чиқарилиши даври Т1/2 ни ошиши ва AUC ва Сmax қийматлари соғлом инсонлардагига нисбатан деярли уч баробар кўпайиши кузатилади. Иккита гуруҳда қон плазмаси оқсиллари билан боғланишида муҳим фарқлар қайд этилмаган. Сертралин жигар фаолияти бузилган беморларда қўлланилганида препаратнинг дозасини пасайтириш ёки препаратни қабул қилиш орасидаги интервални кўпайтириш мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилиш зарур.

Буйрак етишмовчилигида қўлланилиши

Сертралин фаол биотрансформацияга учрайди, шу сабабли буйраклар орқали ўзгармас ҳолда катта бўлмаган миқдорда чиқарилади. Енгил ва ўртача даражада ифодаланган буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30-60 мл) бўлган беморларда ва ўртача ёки оғир даражали буйрак етишмовчилиги (КК минутига 10-29 мл) бўлган беморларда сертралиннинг фармакокинетик параметрлари (AUC0-24 ва Cmax) уни кўп марта қабул қилинганида назорат гуруҳидагилардан жиддий фарқ қилмаган. Барча гуруҳларда сертралинни ярим чиқарилиши даври Т1/2 бир хил бўлган, шунингдек қон плазмаси оқсиллари билан боғланишда ҳам фарқлар бўлмаган. Кутилганидек, сертралинни унча катта бўлмаган буйрак экскрециясини инобатга олган ҳолда, буйрак етишмовчилиги ифодаланганлигига боғлиқ равишда унинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмаслиги аниқланган.

 

Қўлланилиши

  • Турли этиологияли депрессиялар (даволаш ва олдини олишда)
  • Обсессив-компульсив бузилишлар (ОКБ)
  • Саросимали бузилишлар
  • Посттравматик стрессор бузилишлар (ПТСБ)
  • Ижтимоий фобия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • сертралин ва препаратнинг бошқа компонентларига нисбатан маълум юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас;
  • 6 ёшгача бўлган болаларда (обсессив-компульсив бузилишларда (ОКБ)), бошқа кўрсатмалар учун препаратни 18 ёшдан кичик пациентларда қўллаш мумкин эмас;
  • ажитация, тремор ва гипертермия билан намоён бўлувчи серотонин синдромини ривожланиш хавфи туфайли сертралинни қайтмас таъсирдаги моноаминооксидаза ингибиторлари (МАОИ) билан қўллаш мумкин эмас. Қайтмас таъсирдаги МАОИ қўллаш бекор қилинганидан кейин 14 кун ичида сертралинни қабул қилиш мумкин эмас, сертралин билан даволашни эса қайтмас таъсирдаги МАОИ билан даволаш бошланишига қадар 7 кун олдин тўхтатиш лозим («Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири» ва «Махсус кўрсатмалар» бўлимларига қаранг);
  • пимозид билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас («Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Эҳтиёткорлик билан. Сертралинни бош миянинг органик касалликлари (шу жумладан ақлий ривожланишни тўхтаб қолиши), тутқаноғи, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган, тана вазни пасайиши яққол ифодаланган пациентларда қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Шунингдек сертралинни cеротонинергик нейротрансмиссияни кучайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим («Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

СҚҚОСИ ни тромбоцитлар фаолиятига тасдиқланган таъсир кўрсатиш қобилиятига эга препаратлар билан биргаликда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Сертралин ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур («Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Сертралинни ЭКГ да QTc интервали узайиши хавфи ёки «пируэт» туридаги юрак қоринчаси тахисистолик аритмияси (torsade depointеs) ривожланиши омиллари бўлган пациентларда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда сертралинни қўллаш юзасидан назоратли остидаги тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун мазкур тоифадаги пациентларда препаратни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомилага етказиладиган потенциал хавфдан учун бўлган тақдирдагина қўллаш мумкин. Бироқ, катта ҳажмдаги маълумотларда сертралин юзага келтирадиган туғма нуқсонларни индукциясига оид далиллар топилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар сертралинни репродуктив фаолиятга таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатган. Эҳтимол, ушбу таъсир сертралинни ҳомилага фармакодинамик таъсирлари келтириб чиқарадиган онадаги токсиклик билан боғлиқдир.

Онаси ҳомиладорлик даврида сертралинни қабул қилган айрим янги туғилган чақалоқларда препаратни бекор қилиш реакцияларига ўхшаш симптомлар кузатилган. Ушбу феномен СҚҚОСИ гуруҳидаги бошқа антидепрессантлар қабул қилинганида ҳам кузатилган.

Сертралинни қўллаш назарда тутилаётган репродуктив ёшдаги аёлларга самарали контрацепция воситаларидан фойдаланишни тавсия этиш лозим.

Лактация

Она сутида оз миқдорда сертралин ва унинг метаболити N-десметилсертралин аниқланган. Янги туғилган чақалоқнинг қон плазмасида онанинг қон плазмасидаги концентрациясининг 50% аниқланган (янги туғилган чақалоқ саломатлигига сезиларли таъсирсиз) бир ҳолатдан ташқари, асосан янги туғилган чақалоқларнинг қон плазмасида кам миқдорда сертралин аниқланган. Лактация даврида ушбу препарат билан даволаш тавсия этилмайди. Агар даволаш зарур бўлса, яхшиси эмизишни тўхтатиш керак.

Онаси Золофт® препаратини ва бошқа СҚҚОСИ ёки НҚҚОСИ ни ҳомиладорлик даврида қабул қилган янги туғилган чақалоқларда қўшимча равишда касалхонада даволашни, нафас олиш тизимини қўллаб-қувватлашни ва зонд орқали озиқлантиришни талаб қилувчи асоратлар кузатилган. Онаси ҳомиладорликнинг кечки босқичларида, айниқса учинчи уч ойлигида сертралинни қабул қилган янги туғилган чақалоқларни синчков кузатиб бориш лозим. Бундай янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс, цианоз, апноэ, тиришишлар, тана ҳароратини нобарқарорлиги, эмизишда қийинчиликларни юзага келиши, қусиш, гипогликемия, гипотонус, гипертонус, гиперрефлексия, тремор, мушаклар тортишиши, юқори қўзғалувчанлик, летаргия, узоқ муддатли йиғи, уйқучанлик ва ухлашнинг қийинлиги каби симптомлар кузатилиши мумкин. Ушбу симптомлар бевосита серотонинергик таъсирлар билан боғлиқ бўлиши ёки препаратни қўллашни бекор қилиниши симптомлари бўлиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда бундай асоратлар бевосита туғилишдан кейин ёки тез орада (< 24 соат) бошланади. Айрим ҳолларда клиник ҳолат серотонинергик синдром симптомларига ўхшаш бўлиши мумкинлигини инобатга олиш лозим.

Онаси СҚҚОСИ ни ҳомиладорлик даврида қабул қилган янги туғилган чақалоқларда янги туғилган чақалоқларнинг вақти-вақти билан авж олувчи ўпка гипертензияси (ЯТЧПЎГ) ривожланиши хавфи шунингдек юқори бўлиши мумкин. ЯТЧПЎГ 1000 ҳомиладорликка 5 ҳолатни ташкил этади ва янги туғилган чақалоқларда касаллик ва ўлим сабабларидан бири бўлиши мумкин. Бир нечта яқинда ўтказилган эпидемиологик тадқиқотлар СҚҚОСИ ни (шу жумладан Золофт® препаратини) қабул қилиш ва ЯТЧПЎГ орасидаги боғлиқликни кўрсатади.

 

Фертиллик

Сичқонларда ўтказилган иккита тадқиқотнинг бирида сертралинни 80 мг/кг дозада (бу мг/м2 га ҳисобланганда одам учун тавсия этиладиган максимал дозадан  4 марта кўп) қўлланилганида фертилликни пасайиши қайд этилган.

Баён қилинган клиник ҳолатларга кўра, айрим СҚҚОСИ ни қабул қилиш сперма сифатига таъсир кўрсатади, аммо бу таъсир қайтувчандир.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сертралин ичга қабул қилиш учун, эрталаб ёки кечқурун суткада бир марта, овқатланишдан қатъий назар буюрилади.

Бошланғич дозаси

Депрессия ва обсессив-компульсив бузулишлар (ОКБда): бошланғич доза – суткада 50 мг.

Саросимали бузилишлари, ПТСБ ва ижтимоий фобияда: даволашни суткада 25 мг дозадан бошланади, доза бир ҳафтадан кейин суткада 50 мг гача оширилади. Препаратни бундай схемада қўллаш даволашнинг саросимали бузилишлар, учун хос бўлган эрта ножўя таъсирлари тез-тезлигини пасайтиришга имкон беради.

Дозани танлаш

Депрессия, ОКБ, саросимали бузилишлар, ПТСБ ва ижтимоий фобияда: сертралинни суткада 50 мг дозада қўллаш етарлича таъсир кўрсатмаганида суткалик дозани суткада
50 мг дан ортиқ бўлмаган қадам билан ва ҳафтада бир мартадан кўп бўлмаган интервал билан (ярим чиқарилишининг 24 соатлик терминал даврини эътиборга олган ҳолда) суткада 200 мг ни ташкил этувчи максимал тавсия этиладиган дозага қадар ошириб боришга йўл қўйилади.

Бошланғич даволаш таъсири 7 кун ичида намоён бўлиши мумкин, бироқ тўлиқ самарага одатда 2-4 ҳафтадан кейин (ёки ОКБ да ҳатто узоқ вақт давомида) эришилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволашда: самарани бир маромда сақлаб турувчи доза узоқ вақт давомида даволашда даволаш самарасига қараб, тегишли тузатиш киритган ҳолда минимал самарали бўлиши керак.

ОКБ ва саросимали бузилишда даволашни давом эттириш заруратини мунтазам равишда баҳолаб бориш лозим, чунки ушбу ҳолатларда касалликни қайталанишини олдини олиш кўрсатилмаган.

Болаларда қўлланилиши

Сертралиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ОКБ бўлган болаларда (6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда) аниқланган.

ОКБ бўлган ўсмирлар (6 ёшдан 13 ёшгача) учун бошланғич доза – суткада 50 мг.

Болалар (6-12 ёшдаги) учун ОКБ ни даволашни суткада 25 мг дозадан бошлаб, кейинчалик бир ҳафтадан кейин суткада 50 мг гача ошириб бориш билан ўтказилади. Кейинчалик
50 мг ли доза етарлича самара бермаганида бир неча ҳафта давомида дозани янада ошириб бориш мумкин. Максимал доза суткада 200 мг ни ташкил этади. Дозани ҳафтада бир мартадан ортиқ ошириш мумкин эмас. Депрессияси ва ОКБ бўлган 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган пациентларда сертралиннинг фармакокинетик профили катта пациентлардагига ўхшашлиги кўрсатилган. Бироқ, дозани ошириб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида дозани 50 мг дан ортиқ оширилганида катталарга нисбатан болаларда тана вазнининг кичиклигини эътиборга олиш зарур.

Болалар ва ўсмирларда дозани танлаш

Сертралинни ярим чиқарилиш даври тахминан 1 суткани ташкил этади, шу сабабли дозани ўзгартириш 1 ҳафтадан кам бўлмаган интервал билан амалга оширилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланилиши

Кекса ёшда гипонатриемия ривожланиши хавфи юқорилиги туфайли, препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат ёшроқ инсонлардаги каби дозалар диапазонида қўлланилади.

Жигар фаолиятини етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланилиши

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда кичик дозаларни қўллаш ёки препаратни қабул қилиш орасидаги интервални ошириш лозим («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг). Сертралинни оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас (клиник маълумотлар мавжуд эмас).

Буйрак фаолиятини етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланилиши

Сертралинни сезиларли бўлмаган буйрак экскрециясини ҳисобга олган ҳолда яққол ифодаланган буйрак етишмовчилигига қараб унинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Бекор қилиш синдроми

Золофт® препаратини кескин бекор қилишдан сақланиш лозим. Зарурат бўлганида даволашни бекор қилиш керак, бекор қилиш синдроми симптомлари хавфини минималлаштириш мақсадида сертралиннинг дозасини энг камида 1-2 ҳафта давомида босқичма-босқич пасайтириш лозим. Дозани пасайтириш даври давомида ёки препарат бекор қилинганидан кейин тоқат қилиб бўлмайдиган ножўя реакциялар юзага келганида, даволашни аввалги дозада қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Кейинчалик шифокор дозани пасайтиришни қайта, аммо янада узоқроқ интерваллар билан бошлаши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Энг кўп учрайдиган ножўя таъсир бўлиб, кўнгил айниши ҳисобланади. Ижтимоий фобияни даволашда эркакларда сексуал фаолиятни бузилиши (эякуляцияни бузилиши) плацебони қўллаш фонидаги 0% га нисбатан, сертралинни қўллаганда 14% ҳолатларда қайд этилган. Ушбу ножўя ҳолатлар дозага боғлиқ ва даволаш давом эттирилганида кўпинча ўтиб кетади.

1-жадвалда сертралин қўлланилганида кузатилган ножўя реакциялар тўғрисидаги ахборот постмаркетинг (тез-тезлиги номаълум) ва плацебо назоратли клиник тадқиқотлар вақтида олинган маълумотлар асосида тақдим этилган (тадқиқотлар сертралинни қабул қилаётган 2542 та пациентлар ва плацебони қабул қилаётган 2145 та пациентлар иштирокида ўтказилган). Мазкур тадқиқотлар депрессияси, ОКБ, саросимали бузилишлари, ПТСБ ёки ижтимоий фобияси бўлган пациентларда ўтказилган.

1-жадвалда санаб ўтилган айрим ножўя реакциялар даволаш давом эттирилганида жадаллиги ва учраш тез-тезлиги бўйича камайиши мумкин ва умуман олганда даволашни тўхтатишга олиб келмайди.

Жуда тез-тез ≥ 10%
Тез-тез ≥ 1% ва <10%
Тез-тез эмас ≥ 0,1% ва <1%
Кам ҳолларда ≥ 0,01% ва <0,1%
Жуда кам ҳолларда <0,01%
Тез-тезлиги номаълум Мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас

1-жадвал

Аъзолар тизими Ножўя реакция
Юрак томонидан бузилишлар
Тез-тез юрак уриб кетиши ҳисси*
Тез-тез эмас тахикардия
Кам ҳолларда миокард инфаркти, брадикардия, юрак касалликлари
Тез-тезлиги номаълум «пируэт» (torsadedepointеs) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмиясини ривожланиши, ЭКГ да QTс интервалини узайиши
Қон томирлари томонидан бузилишлар
Тез-тез юз терисига қон «қуйилишлари»*
Тез-тез эмас артериал босимни ошиши*, гиперемия
Кам ҳолларда периферик ишемия, гематурия
Тез-тезлиги номаълум қон кетишлар (масалан, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши)
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда лимфаденопатия
Тез-тезлиги номаълум лейкопения, тромбоцитопения
Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари
Тез-тез қулоқни жаранглаши*
Тез-тез эмас қулоқда оғриқ
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда жигар фаолиятини бузилиши
Тез-тезлиги номаълум жигар фаолиятини жиддий бузилишлари (шу жумладан гепатит, сариқлик, жигар етишмовчилиги)
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Тез-тез кўришни бузилиши
Тез-тез эмас мидриаз*
Кам ҳолларда глаукома, кўз ёши аппаратини бузилишлари, скотома, диплопия, фотофобия, кўзнинг олд камерасига қон қуйилиши
Тез-тезлиги номаълум кўришни бузилиши, қорачиғларнинг турли ўлчамлари
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез диарея (18%), кўнгил айниши (24%), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши (14%)
Тез-тез қусиш*, қоринда оғриқ*, қабзият*, диспепсия, метеоризм
Тез-тез эмас эзофагит, дисфагия, геморрой, сўлак ажралишини кучайиши, тилни шикастланиши, кекириш
Кам ҳолларда мелена, нажасда қон, стоматит, тилни ярали шикастланиши, тишларни зарарланиши, глоссит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини ярали шикастланиши
Тез-тезлиги номаълум панкреатит
Умумий бузилишлар ва юборилиш жойида бузилишлар
Жуда тез-тез кучли толиқиш (10%)*
Тез-тез кўкракда оғриқ*, ҳолсизлик
Тез-тез эмас эт увишиши, иситма*, астения*, чанқоқ, периферик шишлар
Кам ҳолларда чурралар, препаратни ўзлаштираолиниши пасайиши, қадам ташлашни бузилиши
Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар

(жумладан кисталар ва полиплар)

Кам ҳолларда ўсмалар
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас юқори сезувчанлик
Кам ҳолларда анафилактоид реакциялар
Тез-тезлиги номаълум аллергия
Лаборатор ва инструментал маълумотлар
Тез-тез эмас тана вазнини камайиши* ёки ошиши*, қон плазмасида «жигар» трансаминазалари (аланинаминотрансфераза (АЛТ)*, аспартатаминотрансфераза (АСТ)*) фаоллигини ошиши
Кам ҳолларда уруғ суюқлиги хусусиятларини бузилиши, қон плазмасида холестерин концентрациясини ошиши
Тез-тезлиги номаълум лаборатория таҳлиллари натижаларини нормадан оғиши, тромбоцитлар фаолиятини бузилиши
Эндокрин тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас гипотиреоз
Тез-тезлиги номаълум гиперпролактинемия, антидиуретик гормони ноадекват секрецияси

 

Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез иштаҳани пасайиши ёки ошиши*
Кам ҳолларда қандли диабет, гипогликемия, гиперхолестеринемия
Тез-тезлиги номаълум гипонатриемия, гипергликемия
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Тез-тез миалгия, артралгия
Тез-тез эмас остеоартрит, мушак заифлиги, белда оғриқ, мушак спазмлари
Кам ҳолларда суяк тўқимаси томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум мушак тиришишлари
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез бош оғриғи (21%)*, бош айланиши (11%), уйқучанлик (13%)
Тез-тез парестезия*, тремор, гипертонус, дисгевзия, диққатни бузилиши
Тез-тез эмас тиришишлар*, ғайри ихтиёрий мушак қисқаришлари*, мувозанатнинг бузилиши, гиперкинезиялар, амнезия, гипестезия*, нутқ бузилишлари, постурал бош айланиши, мигрень*, ҳушдан кетиш
Кам ҳолларда кома*, хореоатетоз, дискинезия, гиперестезия, сенсор бузилишлари
Тез-тезлиги номаълум ҳаракатланиш фаолиятини бузилиши (шу жумладан гиперкинезия, гипертонус, дистония, тишларни  ғижирлатиш ёки қадам ташлашни бузилиши каби экстрапирамидли бузилишлар). Шунингдек  серотонин синдроми ёки хавфли нейролептик синдром симптомларининг: айрим ҳолларда серотонинергик препаратларни бир вақтда қўлланилиши билан боғлиқ бўлган симптомларини ривожланиши ҳақида хабар берилган. Улар қуйидаги симптомларни ичига олган: ташвиш, онгни бузилиши, диафорез, диарея, қалтираш, артериал босимни ошиши, мушаклар ригидлиги, тахикардия;

акатизия ива психомотор қўзғалувчанлиги («Махсус  кўрсатмалар» бўлимига қаранг);

цереброваскуляр спазм (шу жумладан бош мия томирларининг қайтувчан вазоконстрикцияси ва Колл-Флеминг синдроми)

Руҳиятни бузилиши
Жуда тез-тез уйқусизлик (19%)
Тез-тез депрессив симптомлар*, либидони пасайиши*, деперсонализация, ташвиш*, тунги даҳшатли тушлар, ажитация*, уйқуда тиш ғижирлатиш, юқори қўзғалувчанлик
Тез-тез эмас кўтаринки кайфият (эйфория)*, галлюцинациялар*, тажовузкор хулқ-атвор*, апатия, фикрлашни бузилиши
Кам ҳолларда суяк тўқимаси томонидан бузилишлари
Тез-тезлиги номаълум мушак тиришилари
Кам ҳолларда конверсион бузилиш, дорига боғланиб қолиш, руҳий бузилишлар*, параноидал хулқ-атвор, ўз жонига қасд қилиш фикрлари/ҳатти-ҳаракатлар***, тушда юриш, барвақт эякуляция
Тез-тезлиги номаълум оғриқли туш кўришлар
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас ноктурия, сийдик тутилиши*, полиурия, тез-тез сийиш, сийишни бузилишлари, сийдикни тутиб тура олмаслик*
Кам ҳолларда олигурия, сийдик чиқарилишини тутилиши
Репродуктив тизим томонидан бузилишлар**
Жуда тез-тез эякуляцияни бузилиши (14%)
Тез-тез эректил дисфункция
Тез-тез эмас вагинал қон кетиши, жинсий фаолиятни бузилиши, аёлларда жинсий фаолиятни бузилиши, ҳайз циклини бузилиши
Кам ҳолларда менорагия, атрофик вульвовагинит, баланопостит, жинсий аъзолардан ажралмалар, приапизм*, галакторея*
Тез-тезлиги номаълум гинекомастия
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез эснаш*
Тез-тез эмас бронхоспазм*, ҳансираш, бурундан қон кетиши
Кам ҳолларда ларингоспазм, гипервентиляция, гиповентиляция, стридор, дисфония, ҳиқичоқ
Тез-тезлиги номаълум ўпканинг интерстициал касаллиги
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез тошма*, кучли терлаш
Тез-тез эмас периорбитал шиш*, юзни шишиши*, пурпура*, алопеция*, муздек тер чиқиши, терини қуриши, эшакеми*, терини қичишиши
Кам ҳолларда дерматит, буллёз дерматит, фолликуляр тошма, сочлар текстурасини бузилишлари, тери ҳидини ўзгариши
Тез-тезлиги номаълум токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш, тери реакцияси, фотосезувчанлик каби кам учрайдиган оғир тери реакциялари
Инфекцион ва паразитар касалликлар
Тез-тез фарингит
Тез-тез эмас юқори нафас йўлларининг инфекциялари, ринит
Кам ҳолларда дивертикулит, гастроэнтерит, ўрта отит
Шикастланишлар, интоксикациялар ва манипуляцияларнинг асоратлари
Кам ҳолларда шикастланишлар
Жарроҳлик ва терапевтик манипуляциялар
Кам ҳолларда вазодилатация муолажаси

Депрессияси, ОКБ, саросимали бузилишлари, ПТСБ ёки ижтимоий саросимали бузилишлари бўлган пациентларда ножўя ҳолатлар рўйхатдан ўтказилганида ножўя ҳолатни депрессияси бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар доирасида мазкур ножўя ҳолатни таснифлаш учун фойдаланилган аъзолар синфига киритилади.

плацебо гуруҳидаги пациентларга нисбатан ўсмаларни ривожланишининг бир ҳолати тўғрисида хабар берилган.

*мазкур ножўя таъсирлар шунингдек постмаркетинг тадқиқотларида кузатилган.

**махраж сифатида жинсига боғлиқ равишда гуруҳлар бўйича бирлаштирилган пациентлар сонидан фойдаланилади: сертралин билан даволаш (1118 нафар эркак, 1424 нафар аёл), плацебо билан даволаш (926 нафар эркак, 1219 нафар аёл).

***Сертралин билан даволанаётган пациентларда ёки даволаш бекор қилинишидан кейинги илк даврда ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хатти-ҳаракатлари пайдо бўлиши ҳоллари қайд этилган («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Аъзолар синфи самаралар

Асосан 50 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентлар иштирокида ўтказилган эпидемиологик тадқиқотларга кўра, СҚҚОСИ ва трициклик антидепресантларни қабул қилган пациентларда суяк синишларининг юқори хавфи қайд этилган. Мазкур ножўя таъсир механизми номаълум.

 

 

Бекор қилиш синдроми

Сертралин билан даволашни (айниқса бирданига) тўхтатиш кўпинча препаратни бекор қилиш синдромини ривожланишига олиб келади. Энг кўп қуйидаги симптомлар: бош айланиши, сезувчанликни бузилиши (жумладан парастезиялар), уйқуни бузилиши (жумладан уйқусизлик ва ёрқин тушлар), ажитация ёки психомотор қўзғалиш, кўнгил айниши ва/ёки қусиш, тремор ва бош оғриғи ҳақида хабар берилган. Умуман олганда ушбу симптомлар енгил, ўртача ва чекланган характерга эга бўлган; шунга қарамай, айрим пациентларда улар оғир бўлиши ва узоқ муддат сақланиши мумкин. Шу боисдан, агар пациент сертралин билан даволашни давом эттиришга эҳтиёж сезмаса, дозани охиста пасайтириш йўли билан препаратни аста-секин бекор қилишни амалга ошириш лозим.

Кекса ёшдаги пациентлар

СҚҚОСИ ни ёки норадреналинни қайта қамраб олишининг олиш селектив ингибиторларини (НҚТОСИ), шу жумладан сертралинни қўллаш айрим ҳолларда кекса пациентларда жиддий гипонатриемияни ривожланиш билан боғлиқ бўлиб, бундай асоратларни ривожланиши юқори хавфи уларга хос бўлиши мумкин.

Болалар

Сертралинни болаларда қўлланганда ножўя реакцияларнинг профили умуман олганда катта ёшдаги пациентлардаги хавфсизлик профилига ўхшаш бўлган. Болаларда ўтказилган клиник тадқиқотларда қуйидаги ножўя реакциялар қайд этилган:

Жуда тез-тез (≥ 1/10): бош оғриғи (22%), уйқусизлик (21%), диарея (11%), кўнгил айниши (15%).

Тез-тез (≥ 1/100 ва < 1/10): кўкрак қафасида оғриқ, мания, пирексия, қусиш, анорексия, аффектив лабиллик, тажовузкор хулқ-атвор, ажитация, юқори қўзғалувчанлик, диққат-эътиборни бузилиши, бош айланиши, гиперкинезия, мигрень, уйқучанлик, тремор, кўришни бузилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, диспепсия, даҳшатли тушлар, кучли толиқиш, сийдикни тутиб туролмаслик, тошма, акне, бурундан қон кетиши, метеоризм.

Тез-тез эмас (≥ 1/1000 ва < 1/100): ЭКГ да QT интервалини узайиши, ўз жонига қасд қилишга уринишлар, тиришишлар, экстрапирамид бузилишлар, парестезия, депрессив симптомлар, галлюцинациялар, пурпура, гипервентиляция, анемия, жигар фаолиятини бузилиши, АЛТ фаоллигини ошиши, цистит, оддий герпес, отит, қулоқларда оғриқ, кўз соққаларида оғриқ, мидриаз, лоҳаслик, гематурия, пустулёз тошма, ринит, шикастланишлар, тана вазнини пасайиши, мушакларни ихтиёрийсиз қисқариши, типик бўлмаган тушлар, апатия, альбуминурия, поллакиурия, полиурия, кўкракда оғриқ, ҳайз циклини бузилиши, алопеция, дерматит, терини шикастланиши, тери ҳидини ўзгариши, эшакеми, уйқуда тишларни ғичирлатиш, юз терисига қон «қуйилишлари».

Тез-тезлиги номаълум: энурез.

 

Дозани ошириб юборилиши

Бошқа препаратлар ва/ёки алкогол билан бир вақтда юборилганида ёки монотерапияда қўлланилганида кома ва ўлим билан якун топувчи ҳолатга қадар авж олувчи оғир заҳарланиш ривожланиши мумкин. Шу боисдан сертралиннинг дозаси хар қандай ошириб юборилганида жадал даволашни ўтказиш лозим.

Дозани ошириб юборилиши QT интервали узайиши, «пируэт» туридаги юрак қоринчаси тахисистолик аритмиясини ривожланиши (torsadedepointеs), кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, тахикардия, ажитация, бош айланиши, тремор, психомотор қўзғалувчанлик, диарея, кучли терлаш, миоклонус ва гиперрефлексия билан кечувчи серотонин синдромини келтириб чиқариши мумкин. Айрим ҳолларда кома ривожланиши қайд этилган.

Препаратни қўллаш хавфсизлиги пациентлар популяциясига ва ёндош даволашга боғлиқ.

Даволаш: махсус антидотлар йўқ. Жадал тутиб турувчи даволаш ва организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини доимий назорат қилиш (жумладан сертралинни қўллаш фонида QT интервали узайиши мумкинлиги туфайли ЭКГ мониторингини олиб бориш). Қусишни чақириш тавсия этилмайди. Ични юмшатувчи восита билан бирга фаоллаштирилган кўмирни юбориш меъдани ювишга қараганда анча самарали бўлиши мумкин. Нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш зарур. Сертралинда тақсимланиш ҳажми ката, шу боисдан жадаллаштирилган диурез, диализни, гемоперфузияни ёки қон қуйишни ўтказиш етарли натижа бермаслиги мумкин.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Сертралин ва қуйидаги препаратларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас

МАОИ

Қайтмас МАОИ (масалан, селегилин)

Сертралинни селегилин каби қайтмас (носелектив) МАОИ билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Сертралинни қайтмас (носелектив) МАОИ бекор қилинганидан кейин энг камида 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас. Сертралинни қабул қилишни қайтмас (носелектив) МАОИ билан даволаш бошланишига қадар энг камида 7 кун олдин тўхтатиш лозим.

Қайтар селектив МАОИ-А (моклобемид)

Серотонин синдромини ривожланиш хавфи туфайли моклобемид каби қайтар селектив МАОИ ва сертралинни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Қайтар МАОИ қўлланилганидан кейин, сертралинни қабул қилиш бошланишига қадар 14 кунлик даврга қараганда анча қисқароқ даврни ушлаб туриш мумкин. Сертралинни қабул қилишни қайтмас (носелектив) МАОИ билан даволаш бошланишидан камида 7 кун олдин тўхтатиш лозим.

Қайтар носелектив МАОИ (линезолид ва метилен кўки)

Линезолид антибиотиги кучсиз қайтар носелектив МАОИни ифодалайди. Уни сертралин билан даволанаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

МАОИ билан даволашни яқинда тўхтатган ва сертралинни қабул қилишни бошлаган ёки сертралинни қабул қилишни яқинда тўхтатган ва МАОИ билан даволашни бошлаган пациентларда оғир ножўя реакциялар қайд этилган. Ушбу реакциялар тремор, миоклонус, диафорез, кўнгил айниши, қусиш, ригидлик, юз терисига қон «қуйилишлар», бош айланиши ва хавфли нейролептик синдромни эслатувчи симптомлари бўлган гипертермия, вегетатив нерв тизими лабиллиги (нафас олиш ва юрак-қон томир тизими параметрларининг тезда ўзгаришлари), руҳий мақомни ўзгариши, жумладан юқори даражада жиззакилик, яққол ифодаланган қўзғалувчанлик, онгни хиралашуви (у айрим ҳолларда делириоз ҳолат ва комага ўтиши мумкин), тиришишларни ўз ичига олган ва айрим ҳолларда ўлим билан якун топади.

Пимозид

Сертралинни (суткада 200 мг дозада) ва пимозидни (бир марта 2 мг) биргаликда қўлланилганида пимозиднинг концентрациясини ошиши (тахминан 35% га) қайд этилган бўлиб, бу ЭКГ да бирор-бир ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаган. Ушбу ўзаро таъсирнинг механизми номаълум эканлиги, пимозид эса тор даволаш индекси билан фарқланиши туфайли, пимозид ва сертралинни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Сертралин ва қуйидаги препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди

Этанол

Сертралинни ҳар куни 200 мг дозада ва этанолни бир вақтда қўлланилганида этанолнинг таъсирини кучайиши қайд этилмаганлигига қарамай, сертралин билан даволаш вақтида спиртли ичимликларни ва алкогол сақловчи препаратларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситалари

Сертралинни ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи моддаларни бир вақтда қўлланилиши кучли эътиборни талаб этади. Сертралинни ҳар куни 200 мг дозада ва карбамазепин, галоперидол ёки фенитоинни бир вақтда қўлланилганида соғлом инсонларда когнитив ва психомотор фаолиятга таъсирни кучайиши қайд этилмаган.

Серотонинергик нерв ўтказувчанлиги таъсир кўрсатувчи препаратлар

Сертралинни триптофан, фенфлурамин, 5-НТ-агонистлар, трамадол ёки тешик далачой каби серотонинергик нейротрансмиссияни кучайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Бундай воситаларни бирга қўллашни фармакодинамик ўзаро таъсир эҳтимолини ҳисобга олиб, иложи борича истисно қилиш лозим.

Шунингдек фентанил, бошқа серотонинергик воситалар (шу жумладан серотонинергик антидепрессантлар, триптанлар), бошқа опиоидлар ва сертралинни бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Сертралин ва қуйидаги препаратларни бир вақтда қўллашни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш лозим

Литий

Литийнинг фармакокинетикаси сертралин билан бир вақтда қўлланилганда ўзгармайди. Бироқ треморни кучайиши қайд этилган бўлиб, бу фармакодинамик ўзаро таъсир бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Сертралинни литий препаратлари билан бир вақтда қўлланилганида пациентларни доимий кузатиш, шунингдек препаратнинг дозасига тузатиш киритиш мақсадида қон плазмасида литийнинг концентрациясини назорат қилиш лозим.

Фенитоин

Сертралинни суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида қўлланилиши фенитоиннинг метаболизмига клиник аҳамиятга эга таъсир кўрсатмайди. Сертралин билан бир вақтда қўлланилганида фенитоиннинг концентрациясини ошиши тўғрисида айрим хабарлар бор. Шу боисдан сертралин буюрилган пайтдан бошлаб, фенитоинни қон плазмасидаги концентрациясини (айниқса бирга кечувчи касалликлари бўлган ёки бир вақтда бошқа даволашни қабул қилаётган пациентларда) фенитоиннинг дозасига тегишли тузатиш киритган ҳолда синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, фенитоин қон плазмасида сертралиннинг концентрациясини пасайтириши мумкин.

CYP3A4 изоферментининг бошқа индукторларини (масалан, фенобарбитал, карбамазепин, тешик далачой, рифампицин) қон плазмасида сертралиннинг концентрациясини пасайтира олишини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Триптанлар

Сертралин и суматриптанни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қувватсизлик юзага келишининг кам учрайдиган ҳоллари, пай рефлексларини кучайиши, ҳаракатланиш мувозанатини бузилишлари, онгни хиралашуви, хавотирлик ва қўзғалувчанлик қайд этилган. Серотонин синдроми симптомлари сертралинни ушбу синфдаги бошқа препаратлар (триптанлар) билан бир вақтда қўлланилганида ҳам намоён бўлиши мумкин. Сертралин ва триптанларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида пациентларни кузатиш тавсия этилади.

Билвосита антикоагулянтлар (варфарин)

Билвосита антикоагулянтларни сертралин билан (суткада 200 мг дозада) бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини сезиларли бўлмаган, аммо статистик жиҳатидан ишончли ошиши қайд этилган бўлиб («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), бу айрим ҳолларда Халқаро меъёрлаштирилган нисбат (ХМН) қийматлари дисбалансига олиб келиши мумкин. Шу боисдан сертралин билан даволашни бошлаш даврида ва препаратни қўллаш бекор қилинган даврда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш лозим.

Атенолол

Бир вақтда қўлланилганида сертралин атенололнинг ß-адреноблокатор таъсирини ўзгартирмайди.

Глибенкламид ва дигоксин

Сертралинни суткада 200 мг дозада юборилганида ушбу препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Циметидин

Бир вақтда қўлланилиши сертралиннинг клиренсини сезиларли даражада пасайтиради.

Тромбоцитлар фаолиятига таъсир этувчи препаратлар

СҚҚОСИ ни, жумладан сертралинни, ва тромбоцитлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи препаратларни (масалан, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), ацетилсалицил кислотаси ва тиклопидинни) ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратларни бир вақтда қўлланилганида қон кетиши хавфи ошиши қайд этилиши мумкин.

QTc интервалини узайтирувчи препаратлар

Сертралинни ва QTc интервалини узайтирувчи препаратларни бир вақтда қўлланилганида QTc интервалини узайиши ва «пируэт» туридаги юрак қоринчаси тахисистолик аритмиясини (torsade de pointеs) ривожланиш хавфи ошади.

Бошқалар

Сертралин қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Шунинг учун оқсиллар билан боғланувчи бошқа препаратлар (масалан, диазепам, толбутамид ва варфарин) билан унинг ўзаро таъсирига киришиши эҳтимолини, гарчи ўтказилган тадқиқотларда бирор-бир ўзаро таъсир қайд этилмаган бўлса-да, ҳисобга олиш зарур.

Р450 цитохроми CYP2D6 изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалари

Сертралин билан суткада 50 мг дозада узоқ вақт давомида даволаш қон плазмасида дезипраминнинг (CYP2D6 изоферменти фаоллиги маркери) мувозанат концентрациясини (ўртача 23% – 37% га) оширади. Метаболизмида CYP2D6 изоферменти иштирок этадиган, тор терапевтик индексига эга бўлган дори воситалари (трициклик антидепрессантлар, типик антипсихотиклар, Ic синфи антиаритмик дори воситалари – пропафенон, флекаинид) билан бир вақтда қўлланилганида ҳам клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсир қайд этилади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Р450 цитохромининг бошқа изоферментлари (CYP3A3/4, CYP2C9, CYP2C19, CYP1A2) томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалари

Сертралин CYP3A4, CYP2C9, CYP2C19 ва CYP1A2 изоферментларини клиник жиҳатдан аҳамиятли ингибиция қилмайди.

CYP3A3/4 изоферменти

In vitro тадқиқотларида суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида бир вақтда қўлланилганида сертралин карбамазепин, терфенадиннинг метаболизмини, шунингдек CYP3A3/4 изоферменти томонидан амалга ошириладиган эндоген кортизолнинг бета-гидроксидланишини сусайтирмаслиги кўрсатилган. Бундан ташқари, сертралин суткада
50 мг дозада алпразоламнинг метаболизмини сусайтирмайди.

Ҳар куни уч стакан грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш қон плазмасида сертралин концентрациясини тахминан 100% га ошириши аниқланган. Шу сабабли сертралин ва грейпфрут шарбатини бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим.

Сертралин ва грейпфрут шарбатининг ўзаро таъсирига доир тадқиқотларга асосланган ҳолда, сертралинни ва CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторларини (масалан, протеаза ингибиторлари, кетоконазол, итраконазол, позаконазол, вориконазол, кларитромицин, телитромицин ва нефазодонни) бир вақтда қўлланилиши сертралиннинг хатто экспозициясининг кўпроқ ошишига олиб келиши мумкинлигини истисно этиб бўлмайди. Бу CYP3A4 изоферментининг ўртача ингибиторларига (масалан, апрепитант, эритромицин, флуконазол, верапамил ва дилтиаземга) ҳам тааллуқлидир. Сертралин билан даволаш вақтида CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторларини қўллашдан сақланиш лозим.

CYP2С9 изоферменти

Бир вақтда қўлланилганида сертралин толбутамиднинг клиренсини сусайтиради. Бироқ сертралин толбутамидни қон плазмаси оқсиллари билан боғланишига ва тақсимланиш ҳажмига таъсир қилмайди. Толбутамиднинг клиренсини ўзгариши препаратнинг метаболизмини ўзгариши билан боғлиқ эканлиги тахмин қилинади. Шундай қилиб, сертралин CYP2С9 изоферментини сусайтирмаслиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.

CYP2С19 изоферменти

Сертралин қон зардобида диазепамнинг концентрациясига таъсир қилмайди, бу CYP2С19 изоферментини ингибиция қилинмаслигидан далолат беради.

CYP2С19 изоферменти секин метаболизмга учрайдиган пациентларда қон плазмасида сертралиннинг концентрацияси ушбу изоферментни тез метаболизмга учратувчи пациентлардагига нисбатан 50% га кўпроқ ошиши қайд этилган. CYP2С19 изоферментининг кучли ингибиторлари (масалан, омепразол, лансопразол, пантопразол, рабепразол, флуоксетин, флувоксамин) ва сертралин ўртасида ўзаро таъсирни истисно этиш мумкин эмас.

CYP1A2 изоферменти

In vitro тадқиқотларининг маълумотларига кўра, сертралин CYP1A2 изоферментига деярли таъсир қилмайди ёки уни минимал даражада сусайтиради.

Жигарнинг микросомал ферментларининг индукцияси

Сертралин жигар ферментларининг минимал индукциясини келтириб чиқаради. Сертралинни 200 мг дозада ва антипиринни бир вақтда қўлланилиши антипириннинг ярим чиқарилиши даврини унчалик катта бўлмаган (5%), аммо ишончли камайишига олиб келади.

 

Махсус кўрсатмалар

Сертралинни МАОИ билан биргаликда, МАОИни қабул қилишни бошлашдан олдин 14 кун давомида ва бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида буюриш мумкин эмас.

Дозага тузатиш киритиш заруратини баҳолаш мақсадида қонда трициклик антидепрессантлар концентрациясини назорат қилиш лозим.

Сертралин ва толбутамидни бир вақтда қўлланилганида қонда глюкоза даражасини назорат қилиш зарур («Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Серотонин синдроми

СҚҚОСИ қўлланилганида серотонин синдроми (СС) ва хавфли нейролептик синдром (ХНС) ривожланиши ҳоллари таърифланган. СҚҚОСИ ни бошқа серотонинергик воситалар (шу жумладан триптанлар ва фентанил ва уларнинг аналоглари, трамадол, дексометорфан, тапентадол, мепередин, метадон, пентазоцин) билан, шунингдек серотониннинг метаболизмига таъсир қилувчи препаратлар (шу жумладан моноаминоксидаза ингибиторлари), антипсихотик воситалар ва дофамин рецепторларининг бошқа антагонистлари билан бирга қўлланилганида мазкур асоратлар хавфи ошади. ССнинг кўринишлари бўлиб, руҳий ҳолатни ўзгариши (хусусан, ажитация, галлюцинациялар, кома), вегетатив лабиллик (тахикардия, артериал босимни ўзгаришлари, гипертермия), нейромушак импульс ўтказувчанлигини ўзгаришлари (гиперрефлексия, ҳаракатлар мувозанатини бузилиши) ва/ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш ва диарея) бўлиши мумкин. СС нинг айрим кўринишлари, шу жумладан гипертермия, мушакларнинг ригидлиги, ҳаётий муҳим функциялар параметрларини тезда ўзгаришлари билан кечиши мумкин бўлган вегетатив лабиллик, шунингдек руҳий ҳолатни ўзгариши хавфли нейролептик синдромда (ХНС) да ривожланадиган симптоматикани эслатиши мумкин. Пациентларни СС ва ХНС нинг клиник кўринишларни ривожланиши юзасидан кузатиш зарур.

QTc интервалини узайиши ёки «пируэт» (torsade de pointеs) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмияси

Сертралинни постмаркетинг қўллаш вақтида ЭКГ да QTc интервалини узайиши ҳоллари ва «пируэт» (torsadedepointеs) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмияси ривожланиши тўғрисида хабарлар берилган. Кўпгина ҳоллар бундай ҳолатлар ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентларда қайд этилган. Шундай қилиб, ЭКГ да QTc интервалини узайиши ёки «пируэт» (torsade de pointеs) туридаги тахисистолик юрак қоринчаси аритмияси ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентларда сертралинни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Бошқа СҚҚОСИ, антидепрессантлар ёки антиобсессив препаратлардан ўтиш

Бир СҚҚОСИ ни бекор қилиш ва бошқа шундай препаратни қабул қилишни бошлаш ўртасидаги зарур бўлган интервал белгиланмаган. Бошқа СҚҚОСИ, антидепрессантлар ёки антиобсессив препаратлардан, айниқса узоқ муддат давомида таъсир қилувчи препаратлардан, масалан, флуоксетиндан сертралинга ўтишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Серотонинни нейронал қамраб олинишининг бир ингибиторидан бошқасига алмаштирилганида «холи бўлиш даври»га зарурат йўқ. Бироқ даволаш курси ўзгаришларида эҳтиёткорликка риоя қилиш талаб қилинади.

Бошқа серотонинергик препаратлар, масалан, триптофан, фенфлурамин ва
5-НТ-агонистлар

Сертралинни нейротрансмиттер импульс узатилишига яққол намоён бўлган таъсири бўлган бошқа препаратлар (триптофан, фенфлурамин, 5-НТ-агонистлар ёки табобатда қўлланиладиган гиёҳлардан тайёрланадиган препаратлар, тешик далачой) билан бир вақтда қўлланилишини эҳтиёткорлик билан амалга ошириш ва потенциал фармакодинамик ўзаро таъсирни ҳисобга олиб, иложи борича бундан сақланиш лозим.

Ўз жонига қасд қилиш хатти харакатлари

Депрессия, ўз жонига қасд қилиш фикрларининг юқори хавфи, ўзига шикаст етказиш ва ўз жонига қасд қилишга мойилликга боғлиқдир. Бундай хавф барқарор ремиссияга қадар сақланиб қолади. Пациент ҳолатини яхшиланиши даволашнинг биринчи бир неча ҳафтасида ёки ундан кўпроқ вақтда юз бермаслигини инобатга олган ҳолда бундай яхшиланиш юзага келгунга қадар пациентни синчковлик билан назорат қилишни амалга ошириш лозим. Шунингдек соғайишнинг бошланғич босқичларида ўз жонига қасд қилиш хавфини ошиши одатдаги ҳол бўлиб ҳисобланади.

Сертралин буюрилиши мумкин бўлган бошқа касалликлар ўз жонига қасд қилиш ҳодисаларининг юқори хавфи билан шунингдек боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу касалликлар катта депрессив бузилиш билан кечиши мумкин. Шу боисдан катта депрессив бузилишни даволашдаги каби айнан шундай эҳтиёт чораларини амалга ошириш лозим.

Анамнезда ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган пациентларда ёки даволаниш бошланишидан олдин ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш фикрларининг ёки уринишларининг юқорироқ хавфи қайд этилади. Бундай пациентлар ҳам даволаш вақтида синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак.

Сертралин билан даволанаётган барча пациентларни, айниқса хавф гуруҳига мансуб пациентларни ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори симптомларини ривожланиши ёки ёмонлашувини аниқлаш мақсадида синчковлик билан кузатиш лозим. Пациентларни, уларнинг қариндошлари ва васийларини депрессия юзага келиши ёки ёмонлашуви, ўз жонига қасд қилиш фикрлари ёки хулқ-атвори пайдо бўлиши, шунингдек хулқ-атворда ҳар қандай ўзгаришлар юзасидан, айниқса даволаш бошланишида ва препаратнинг дозасини ҳар қандай ўзгаришларида, пациент ҳолатини назорат қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш лозим. Айниқса депрессияси бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш уринишлари хавфини шунингдек назарда тутиш лозим. Шу боисдан, дозани ошириб юборилиши хавфини камайтириш мақсадида препаратнинг етарлича даволаш самарасини таъминлайдиган минимал дозасини қабул қилиш лозим.

Депрессияси ва бошқа руҳий бузилишлари бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш хатти-харакатлари хавфи мавжуд. Ушбу касалликларнинг ўзи бундай хулқ-атворнинг кучли рағбатлантирувчи омиллари бўлиб ҳисобланади. Депрессияси ёки бошқа руҳий бузилишлари бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшларда (18-24 ёшдаги) антидепрессантлар (СҚҚОСИ ва бошқалар) плацебога нисбатан ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хатти-ҳаракатларини юзага келиши хавфини ошириши аниқланган. Шу сабабли, сертралин ёки ҳар қандай бошқа антидепрессантларни болалар, ўсмирлар ва ёшларда (24 ёшдан кичик) қўллаганда ўз жонига қасд қилиш хавфи ва уларни қўллашдан келадиган фойдани таққослаш лозим. Бундан ташқари, 24 ёшдан катта бўлган пациентларда ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатлари хавфини ошиши қайд этилмаган, 65 ёшдаги ва ундан катта бўлган пациентларда бундай хавфнинг пасайиши қайд этилган.

18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирларда қўлланилиши

Сертралинни 18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас, 6-17 ёшдаги ОКБ бўлган пациентлар бундан мустаснодир. Ўз жонига қасд қилишга мойиллик (ўз жонига қасд қилишга уринишлар ёки суиқасд фикрлари) ва душманлик кайфияти (кўпроқ тажовузкорлик, мухолиф хулқ-атвор ва ғазаб) антидепрессантлар билан даволанаётган пациентларда плацебони қабул қилаётган пациентларга нисбатан кўпроқ кузатилган. Агар пациентни клиник баҳолаш асосида даволашни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, пациентнинг ҳолатини ўз жонига қасд қилиш ҳатти-ҳаракатлари симптомлари юзасидан синчковлик билан назорат қилиш лозим. Бундан ташқари, препаратни боланинг ўсишига, жинсий жиҳатдан етилишига ҳамда когнитив ва хулқини ривожланишига таъсири ҳақидаги маълумотлар чекланганлигини ҳисобга олиш лозим. Болаларни узоқ муддат даволашда шифокорлар ривожланишда нормадан оғишлар юзасидан мониторингни олиб боришлари керак.

Бекор қилиш синдроми

Препаратни бекор қилинганида кўпинча бекор қилиш симптомлари, айниқса препаратни қабул қилиш бирданига тўхтатилганида юзага келади. Бекор қилиш симптомлари сертралинни қўллашни тўхтатиб қўйган 23% пациентларда ва препаратни қўллашни давом эттирган 12% пациентларда кузатилган.

Ушбу симптомларни пайдо бўлиш хавфи бир нечта омилларга, шу жумладан даволаш давомийлигига ва дозага, шунингдек дозани пасайтириш тезлигига боғлиқдир. Энг кўп учрайдиган реакциялар, бош айланиши, сезувчанликни бузилишлари (шу жумладан парестезия), уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва чуқур уйқу), ажитация ёки ташвиш, кўнгил айниши ва/ёки қусиш, тремор ва бош оғриғи ҳисобланади. Одатда ушбу симптомлар енгил ва ўртача оғирлик даражасида бўлади, шундай бўлсада, айрим ҳолларда улар оғир даражада бўлиши мумкин. Одатда ушбу симптомлар даволашни бекор қилишнинг биринчи бир неча кунлари давомида юзага келади, аммо эҳтиётсизлик оқибатида дозани қабул қилишни ўтказиб юборган пациентларда бундай симптомларни ривожланиши ҳақида жуда ҳам кам хабарлар мавжуд. Одатда ушбу кўринишлар чуқурлашиб бормайди ва икки ҳафта ичида ўтиб кетади, улар кўпроқ (2-3 ой ёки ундан кўп) давом этадиган айрим ҳолатлар бундан мустаснодимр. Шу боисдан, препаратни қўллашни пациентнинг ҳолатига қараб, босқичма-босқич, дозани бир неча ҳафта ёки ой давомида пасайтириб борган ҳолда бекор қилиш тавсия этилади.

Акатизия/психомотор қўзғалиш

Сертралинни қўлланилиши дискомфорт ёки безовталик субъектив ҳиссиёти билан тавсифланадиган акатизияни ривожланиши ва тинч ўтира олмаслик ёки жойида тинч тура олмаслик билан кечадиган ҳаракатланишга эҳтиёж билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кўпинча бундай симптомлар даволашнинг биринчи ҳафталарида кузатилади. Бундай пациентларда дозани оширилиши зарар келтириши мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда сертралинни қўллаш зарурати бўлганида препаратнинг дозаси ёки қабул қилиш тез-тезлигини пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқиш лозим. Сертралинни жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда қўллаб бўлмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Кутилганидек, сертралинни сезиларли бўлмаган буйрак экскрециясини ҳисобга олиб буйрак етишмовчилигини яққоллигига қараб, сертралиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмасли аниқланган.

Электр тириштириш билан даволаш

Бундай мажмуавий даволашнинг муваффақияти ёки хавф эҳтимоли ўрганилмаган (клиник маълумотлар йўқ).

Тиришишлар

Тиришиш синдроми бўлган беморларда сертралинни қўллаш тажрибаси йўқ, шу сабабли нобарқарор тутқаноғи бўлган беморларда уни қўллашдан сақланиш лозим, назорат қилинадиган тутқаноғи бўлган беморларда эса даволаш вақтида синчковлик билан кузатиш зарур. Тиришишлар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

Мания/гипоманияни фаоллашуви

Сертралинни бозорга татбиқ қилгунга қадар клиник тадқиқотлар вақтида сертралинни қабул қилган тахминан 0,4% беморларда гипомания ва мания кузатилган. Мания/гипоманияни фаоллашуви ҳолатлари бошқа антидепрессив ёки антиобсессив воситаларни қабул қилган маниакал-депрессив психозли беморларнинг кичик қисмида баён қилинган. Анамнезда манияси ёки гипоманияси бўлган пациентларда сертралинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Агар пациентда маниакал ҳолатнинг ҳар қандай белгилари пайдо бўлса, шифокор томонидан синчков кузатилиши керак ва сертралинни қабул қилишни бекор қилиш лозим.

Шизофрения

Шизофрения билан хасталанган пациентларда психотик симптомларни қўзғалиши кузатилиши мумкин.

Патологик қон кетишлари/қон қуйилишлари

СҚҚОСИни қўллаш фонида экхимозлар ва пурпурадан то ҳаётга хавф солувчи қон кетишлари/қон қуйилишларгача бўлган қон кетишлар ёки қон қуйилишлар ривожлангани ҳақида хабарлар мавжуд. СҚҚОСИ ни тромбоцитлар фаолиятига таъсир қила олиши аниқланган препаратлар (масалан, атипик антипсихотиклар ва фенотиазинлар, трициклик антидепрессантларнинг кўпчилиги, ацетилсалицил кислотаси ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) билан бирга қўллаш, шунингдек анамнезда геморрагик касалликлари бўлган пациентларда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Бундан ташқари, сертралинни билвосита антикоагулянтлар билан бирга қўлланганида сертралин билан даволаш бошланишида ва бекор қилинганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш тавсия этилади.

Гипонатриемия

Транзитор гипонатриемия кўпинча кекса пациентларда, сувсизланган пациентларда ёки диуретиклар қабул қилинганида ривожланади. Мазкур ножўя таъсирни антидиуретик гормон ноадекват секрецияси синдроми билан боғлайдилар. Қон плазмасида натрий концентрациясини 110 ммоль/л дан паст даражагача пасайиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Симптоматик гипонатриемия ривожланганида сертралинни қўллаш бекор қилиниши ва қонда натрий концентрациясига тузатишга йўналтирилган адекват даволашни буюриш лозим. Гипонатриемия белгилари ва симптомлари бош оғриғи, диққатни жамлашни бузилиши, хотирани бузилиши, қувватсизлик ва йиқилишларга олиб келиши мумкин бўлган беқарорликни ўз ичига олади. Оғир ҳолларда галлюцинациялар, ҳушдан кетиш, тиришишлар, кома, нафасни тўхтаб қолиши юзага келиши ва ўлим билан якун топиши мумкин.

Депрессия ва ОКБ, депрессия ва саросимали бузилишлари, депрессия ва ПТСБ, депрессия ва ижтимоий фобия ривожланиши ўртасида аниқ ўзаро боғлиқлик борлиги туфайли ОКБ, саросимали бузилишлари, ПТСБ ва ижтимоий фобияси бўлган пациентларни даволашда депрессияни даволашдаги каби эҳтиёт чораларига риоя этилиши лозим.

Суяк синишлари

Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари асосида серотонинни қайта қамраб олиниши ингибиторлари, шу жумладан сертралин қўлланилганида суяк синишлари хавфи ошиши аниқланган. Мазкур хавфни ошишига олиб келувчи механизм охиргача маълум эмас.

Кекса пациентлар

Кекса ва ёш пациентларда ножўя реакцияларнинг профили фарқланмайди. Кекса ёшда гипонатриемияни ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги туфайли, препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Қандли диабет/қонда глюкоза концентрацияси назоратини бузилиши

СҚҚОСИ, шу жумладан Золофт® препарати қўлланилганида қандли диабети бўлган ёки бўлмаган пациентларда қандли диабетни зўрайиши ва/ёки глюкоза даражаси назоратини бузилиши (гипергликемия ва гипогликемия) ҳоллари қайд этилган. Шу боисдан глюкоза даражасини назорат қилиш лозим. Қандли диабети бўлган пациентларга алоҳида эътибор қаратилиши талаб қилинади, чунки уларга ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситалар ва/ёки инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Ёпиқ бурчакли глаукома

СҚҚОСИ, жумладан сертралин кўз қорачиғи ўлчамига таъсир кўрсатади, бу мидриазга олиб келади. Бунда кўз бурчаги тораяди, бу кўз ички босимини ошишига ва айниқса мойиллиги бўлган пациентларда ёпиқ бурчакли глаукомани ривожланишига олиб келади. Ёпиқ бурчакли глаукомаси ёки анамнезда глаукомаси бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Лаборатория усуллари

Сертралинни қабул қилган пациентларда сийдикда бензодиазепинларга ўтказилган иммунологик тестларнинг сохта мусбат натижалари қайд этилган. Бу скрининг тестларининг спецификлигини паст даражадалиги билан боғлиқ. Сертралин билан даволаш бекор қилинганидан кейин бир неча кун давомида ҳам сохта мусбат натижалар қайд этилиши мумкин. Газ хроматографияси ва масспектрометрик усули каби қўшимча тестлар сертралинни бензодиазепинлардан фарқлашга ёрдам беради.

Грейпфрут шарбати

Сертралин ва грейпфрут шарбатини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Сертралинни қўллаш, одатда, психомотор фаолиятини бузилиши билан кечмайди. Бироқ уни бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилиши диққат-эътиборни ва ҳаракат координациясини бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун сертралин билан даволаш вақтида транспорт воситаларини, махсус техникани бошқариш ёки юқори хавф билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган, 50 мг ва 100 мг ли таблеткалар.

14 таблеткадан ПВХ/алюминли фольгадан тайёрланган блистерда жойланган.

1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш шартлари

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.