📜 Инструкция по применению Тиббиёт этил спирти 70%
💊 Состав препарата Тиббиёт этил спирти 70%
✅ Применение препарата Тиббиёт этил спирти 70%
📅 Условия хранения Тиббиёт этил спирти 70%
⏳ Срок годности Тиббиёт этил спирти 70%

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИББИЁТ ЭТИЛ СПИРТИ 70%

SPIRITUS AETHYLICUS MEDICINALIS 70%

 

Препаратнинг савдо номи: Тиббиёт этил спирти 70%

Таъсир этувчи модда (ХПН): этанол

Дори шакли: суюқлик

Таркиби:

фаол модда: 96% ли тиббиёт этил спирти;

ёрдамчи модда: тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ўзига хос спирт ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

АТХ коди: D08AX

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўлланганида антисептик ва қўзғатувчи таъсир кўрсатади. 40% эритма микроорганизмларнинг кўпайишини тўхтатади, 70% эритма эса, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай тўхтатади. Этил спирти бу концентрацияда патоген микрофлоранинг кўпроқ тўпланадиган эпидермиснинг чуқур қаватларига киради. Шунинг учун терини зарарсизлантириш учун 70% ли этил спирти қўлланади. Этил спиртининг қўзғатувчи таъсири тери рецепторларидан рефлексларининг пайдо бўлишига ва қўзғатилган рефлексоген соҳаси билан боғлиқ бўлган аъзоларининг қон билан тўлишининг меъёрий тикланишига олиб келади. Терининг катта юзалари қўзғатилишида нафаснинг рефлектор қўзғалиши ва артериал босимнинг кўтарилиши, ҳамда юракнинг қисқаришлари ритмининг тезлашиши кузатилади.

Қўзғатувчи таъсир олиш учун одатда этил спиртининг 40% ли эритмаси қўлланади.

 

Қўлланилиши

Терига антисептик ишлов бериш учун (жарроҳнинг қўллари, операция майдонини, инъекция ўрнини, терининг катта бўлмаган жароҳатлари ва шилинишлари, ўсмирлар ва бошқа турли тери ҳуснбузарлари ва шунга ўхшашлар), юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларни лат ейишда, шамоллаш касалликларида, мигренда ва бошқаларда ва қонга тўлишини меъёрлаштиришда; настойкаларни тайёрлаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Терига антисептик ишлов бериш суюлтирилмаган препарат билан ўтказилади. Қўзғатувчи самара олиш учун препарат дистилланган ёки қайнатилган сув билан 4 ҳажмда препарат ва 3 ҳажмда сув нисбатида суюлтирилади. Олинган 40% ли эритма баданни уқалаш ёки компресс учун ишлатилади. Бронхитлар ва ўпкаларнинг шамоллашида компресс орқага ва кўкракка, мигрень ва тумовда – оёқ тагига, лат ейишда – лат еган жойга қўйилади.

Ножўя таъсирлари

Тери қопламасини шикастланишида препарат қўйилган жойда ачишиш сезилади, у бир неча минутдан сўнг ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Терининг катта шикастланган жойларига компресс қўйиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш лозим.

Чиқарилиш шакли

Суюқлик, 25 мл, 50 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Яхши беркитилган идишда, салқин ва оловдан узоқ жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

Чекланмаган.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.