ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗОЛОПЕНТ®
ZOLOPANT®
Препаратнинг савдо номи: Золопент®.
Таъсир этувчи модда (ХПН): пантопразол
Дори шакли: ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг пантопразолга эквивалент бўлган пантопразол натрий сесквигидрати;
ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий карбонати, маннит (Е 421), кросповидон, гидроксипропилцеллюлоза, кальций стеарати, ойдрагит L30D55, триэтилцитрат, натрий лаурилсульфати, титан диоксиди (Е 171), темир (II) оксиди (Е 172), тальк, оқ Opadry 03F58750*.
*оқ Opadry 03F58750: гипромелоза, титан диоксиди (Е 171), полиэтиленгликоль, тальк.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита.
АТХ коди: A02B C02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Пантопразол – париетал ҳужайраларнинг протон насосларини ўзига хос блокадаси йўли билан меъдада хлорид кислотаси секрециясини ингибиция қилувчи ўрин алмашинган бензимидазолдир.
Пантопразол париетал ҳужайраларда кислотали муҳитда фаол шаклига айланади, у ерда у H+-K+-АТФаза ферментини ингибиция қилади, яъни меъдада хлорид кислотаси ишлаб чиқилишининг якуний босқичини блоклайди. Ингибиция қилиш дозага боғлиқ бўлади ва хлорид кислотасининг ҳам базал, ҳам рағбатлантириладиган секрециясини сусайтиради. Пантопразолнинг даволаш самарасига кўпчилик пациентларда 2 ҳафталик даволаш давомида эришилади. Пантопразолни қўлланилиши протон насосининг бошқа ингибиторлари ва H2-рецепторлари ингибиторлари билан бўлганидек меъдада кислоталиликни пасайтиради ва шу тарзда кислоталилик камайишига пропорционал ҳолда гастрин секрециясини оширади. Гастрин секрециясининг ошиши қайтувчан бўлади. Пантопразол ферментни ҳужайра рецепторига нисбатан дистал ҳолда боғлаганлиги туфайли, у бошқа моддалар (ацетилхолин, гистамин, гастрин) билан рағбатлантирилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда хлорид кислотаси секрециясини ингибиция қилиши мумкин. Препаратни перорал ва вена ичига қўлланилганидаги самараси бир хил.
Пантопразол қўлланилганида оч қоринга гастрин даражаси ошади. Пантопразол қисқа муддатда қўлланилганида кўпчилик ҳолларда гастрин даражалари норманинг юқори чегарасидан ошмайди. Узоқ вақт давомида даволанганда кўпчилик ҳолларда гастрин даражалари икки марта ортади. Бироқ уларнинг ҳаддан ташқари юқори даражада ошиши фақат айрим ҳолларда юзага келади. Бунинг оқибатида, узоқ вақт давомида даволанганда кўп бўлмаган ҳолларда меъдада энтерохромаффинга ўхшаш (ECL) ҳужайралар миқдорининг (аденоматоид гиперплазияга ўхшаш) кучсиз ёки ўртача ошиши кузатилади. Шунга қарамасдан, ҳозирги вақтга қадар ўтказилган тадқиқотларга кўра клиник олди тадқиқотлар давомида аниқланган нейроэндокрин ўсмаларининг ўтмишдош-ҳужайралари (атипик гиперплазия) ёки меъданинг нейроэндокрин ўсмалари ҳосил бўлиши одамларда кузатилмаган.
Клиник олди тадқиқотларининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда қалқонсимон безининг эндокрин фаолиятига пантопразол билан узоқ вақт (1 йилдан ортиқ) даволашнинг таъсирини истисно қилиш мумкин эмас.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши. Пантопразол тезда сўрилади, қон плазмасида максимал концентрацияларига бир марталик 40 мг дозаси перорал қабул қилинганидан кейиноқ эришилади. Қабул қилинганидан кейин ўртача 2,5 соат ўтгач қон зардобида тахминан 2-3 мкг/мл даражасида максимал концентрациясига эришилади; концентрация кўп марта қабул қилинганидан кейин доимий даражада қолади. Фармакокинетика хусусиятлари бир марта ёки такроран қабул қилинганидан кейин ўзгармайди. 10 мг дан 80 мг гача бўлган дозалар диапазонида плазмада пантопразол фармакокинетикаси перорал қабул қилинганида ҳам, вена ичига юборилганида ҳам пропорционал бўлиб қолади. Таблеткаларнинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 77% ни ташкил этилиши аниқланган. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилиш AUC («концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон) қийматига ёки қон зардобида максимал концентрациясига, ва мувофиқ равишда биокираолишига ҳам таъсир кўрсатмайди. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилишда латент даврининг фақат вариантлилиги ошади.
Тақсимланиши. Пантопразолни қон зардоби оқсиллари билан боғланиши тахминан 98% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 0,15 л/кг ни ташкил этади.
Биотрансформацияси. Пантопразол деярли фақат жигарда метаболизмга учрайди. Кейинги сульфатли конъюгация билан бирга CYP2C19 ёрдамида деметилизация асосий метаболик йўл бўлиб ҳисобланади; бошқа метаболик йўл – CYP3A4 ёрдамида оксидланишдир.
Чиқарилиши. Ярим чиқарилишининг якуний даври тахминан 1 соатни, клиренс эса соатига 0,1 л/кг ни ташкил этади. Пациентларда пантопразол чиқарилишининг бир нечта ҳоллари қайд этилган. Пантопразолни париетал ҳужайраларнинг протон насослари билан ўзига хос боғланиши оқибатида ярим чиқарилиши даври кўпроқ узоқ давом этадиган таъсир (кислота ишлаб чиқарилишини ингибиция қилиш) билан мос тушмайди.
Пантопразол метаболитларининг асосий қисми сийдик билан (тахминан 80%), қолган қисми ахлат билан чиқарилади. Сульфат билан конъюгацияланган десметилпантопразол зардобда ҳам, сийдикда ҳам асосий метаболит бўлиб ҳисобланади. Асосий метаболитнинг ярим чиқарилиш даври (тахминан 1,5 соат) пантопразолнинг ярим чиқарилиш давридан бироз даражада ортиқ бўлади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Секин метаболизаторлар. Европаликларнинг тахминан 3% CYP2C19 фаол ферментига эга эмас; улар секин метаболизаторлар деб аталади. Бундай шахсларнинг организмида пантопразол метаболизми, эҳтимол, энг аввало CYP3A4 ферменти билан катализация қилинади. Пантопразолнинг 40 мг битта дозаси қабул қилинганидан кейин «плазмадаги концентрацияси-вақт» фармакокинетик эгри чизиғи билан чегараланган ўртача майдон CYP2C19 ферментига (тез метаболизаторларга) эга шахсларга қараганда секин метаболизаторларга эга шахсларда тахминан 6 марта катта бўлган. Қон плазмасида ўртача энг юқори концентрацияси тахминан 60% га ошган. Ушбу натижалар пантопразол дозаларига таъсир қилмайди.
Буйрак функциясини бузилиши. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга (шу жумладан диализдаги пациентларга) пантопразол буюрилганида дозани пасайтиришга доир тавсиялар йўқ. Соғлом одамлардаги каби уларда пантопразолни ярим чиқарилиши даври қисқа бўлади. Пантопразолнинг фақат жуда кичик миқдорлари диализланади. Асосий метаболитда ярим чиқарилиши даври ўртача узоқ (2–3 соат) бўлишига қарамай, чиқарилиши барибир тез ҳисобланади, шу сабабли тўпланиши юз бермайди.
Жигар функциясини бузилиши. Гарчи жигар циррози (Чайлд-Пью бўйича А ва Б синфлари) бўлган пациентларда ярим чиқарилиши даври 7-9 соатгача ошади, AUC қиймати эса 5-7 марта ошади, қон зардобида энг юқори концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига қараганда фақат унча катта бўлмаган миқдорда, 1,5 марта ошади.
Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги кўнгиллиларда ёшроқ кўнгиллиларга қараганда AUC ва Cmax кўрсаткичларини бир оз ошиши клиник аҳамиятли бўлиб ҳисобланмайди.
Болалар. Пантопразолни 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар томонидан 20 ёки 40 мг ли дозаси бир марта перорал қабул қилинганидан кейин AUC ва Cmax кўрсаткичлари катталардаги тегишли қийматлар чегарасида бўлган. Пантопразолни 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга бир марта 0,8 ёки 1,6 мг/кг дозада вена ичига юборилганидан кейин пантопразол клиренси ва ёш ёки тана вазни ўртасида аҳамиятли боғлиқлиги қайд этилмаган. AUC ва тақсимланиш ҳажми катталарда ўтказилган тадқиқотларда олинган маълумотларга мос келган.
Қўлланилиши
Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болалар
- Рефлюкс-эзофагит.
Катталар
- Helicobacter pylori (H.pylori) – билан боғлиқ меъда ва ўн икки бармоқ ичак яралари бўлган пациентларда pylori ни тегишли антибиотиклар билан мажмуада эрадикацияси;
- ўн икки бармоқ ичак яраси;
- меъда яраси;
- Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа юқори секреторли патологик ҳолатларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган Золопент® таблеткаларини овқатланишдан 1 соат олдин, чайнамасдан ва майдаламасдан бутун ҳолда сув билан қабул қилиш лозим.
Тавсия этилган дозалари
Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болалар
Рефлюкс-эзофагитни даволаш
Тавсия этиладиган дозаси суткада 40 мг Золопент®нинг 1 таблеткасини ташкил этади. Алоҳида ҳолларда, айниқса рефлюкс-эзофагитни даволаш учун бошқа препаратларни қўллашдан самара бўлмаганида, дозани икки марта (суткада 40 мг Золопент®нинг 2 таблеткаси) ошириш мумкин.
Рефлюкс-эзофагитни даволаш учун, одатда, 4 ҳафта талаб қилинади. Агар бу етарли бўлмаса, соғайишни кейинги 4 ҳафта давомида кутиш мумкин.
Катталар
- pylori ни иккита антибиотиклар билан мажмуада эрадикация қилиш
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси ва H. pylori га мусбат натижаси бўлган катта ёшдаги пациентларда мажмуавий даволаш ёрдамида микроорганизмни эрадикация қилишга эришиш зарур. Бактериал резистентликка нисбатан локал маълумотларни ва тегишли антибактериал препаратлардан фойдаланиш ва уларни буюришга нисбатан миллий тавсияларни ҳисобга олиш лозим. Катталарда Helicobacter pylori ни эрадикация қилиш учун микроорганизмларнинг сезувчанлигига боғлиқ равишда қуйидаги даволаш мажмуалари буюрилиши мумкин:
а) 40 мг Золопент® препаратининг 1 таблеткаси бир кунда 2 марта
+ 1000 мг амоксициллин бир кунда 2 марта
+ 500 мг кларитромицин бир кунда 2 марта;
б) 40 мг Золопент® препаратининг 1 таблеткаси бир кунда 2 марта
+ 400–500 мг метронидазол (ёки 500 мг тинидазол) бир кунда 2 марта
+ 500 мг кларитромицин бир кунда 2 марта;
в) 40 мг Золопент® препаратининг 1 таблеткаси бир кунда 2 марта
+ 1000 мг амоксициллин бир кунда 2 марта
+ 400–500 мг метронидазол (ёки 500 мг тинидазол) бир кунда 2 марта.
Helicobacter pylori ни эрадикация қилиш учун мажмуавий даволаш қўлланилганида Золопент® препаратининг 40 мг таблеткасини кечқурун овқатланишдан 1 соат олдин қабул қилиш лозим. Даволаш муддати 7 кунни ташкил этади ва умумий даволаш давомийлиги икки ҳафтадан ортиқ бўлмаган ҳолда яна 7 кунга узайтирилиши мумкин.
Агар ярани битишини таъминлаш учун пантопразол билан даволашни давом эттириш кўрсатилган бўлса, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраларида дозаларга доир тавсияларни кўриб чиқиш лозим.
Агар мажмуавий даволаш масалан, H. pylori га манфий натижа бўлган пациентларда кўрсатилмаган бўлса, монотерапия учун 40 мг Золопент® препарати қуйидагича дозаларда қўлланилади.
Меъда ярасини даволаш
Суткада 40 мг Золопент® препаратининг 1 таблеткаси қабул қилинади. Алоҳида ҳолларда, айниқса бошқа препаратларни қўллашдан самара бўлмаганида, дозани икки марта (суткада 40 мг Золопент® препаратининг 2 таблеткаси) ошириш мумкин.
Меъда ярасини даволаш учун, одатда 4 ҳафта талаб қилинади. Агар бу етарли бўлмаса, яранинг битишини кейинги 4 ҳафта давомида кутиш мумкин.
Ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш
Суткада 40 мг Золопент® препаратининг 1 таблеткаси қабул қилинади. Алоҳида ҳолларда, айниқса бошқа препаратларни қўллашдан самара бўлмаганида, дозани икки марта (суткада 40 мг Золопент® препаратининг 2 таблеткаси) ошириш мумкин.
Ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш учун, одатда 2 ҳафта талаб қилинади. Агар бу етарли бўлмаса, ярани битишини кейинги 2 ҳафта давомида кутиш мумкин.
Золлингер-Эллисон синдромини ва бошқа юқори секретор патологик ҳолатларни даволаш
Золлингер-Эллисон синдромини ва бошқа юқори секретор патологик ҳолатларни узоқ вақт даволаш учун бошланғич доза 80 мг (суткада 40 мг Золопент® препаратининг 2 таблеткаси) ни ташкил этади. Зарурат бўлганида бундан кейин меъда шираси кислоталилигининг кўрсаткичларига боғлиқ равишда дозани оширган ёки камайтирган ҳолда титрлаш мумкин. Суткада 80 мг дан ортиқ бўлган дозани икки марта қабул қилиш учун ажратиш зарур. Пантопразол дозасини 160 мг дан ортиқ дозада вақтинча ошириш мумкин, аммо қўллаш давомийлиги фақат кислоталиликни мос равишда назорат қилиш учун зарур бўлган давр билан чекланиши керак.
Золлингер-Эллисон синдромини ва бошқа юқори секретор патологик ҳолатларни узоқ вақт даволаш давомийлиги чекланмаган ва клиник заруратга боғлиқ.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда пантопразолни суткалик 20 мг дозасини оширмаслик лозим (20 мг дозани буюриш зарурати бўлганида, пантопразол препаратларини тегишли дозаларда қўллаш лозим).
Жигар функциясини ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда H. pylori ни эрадикация қилиш учун Золопент® препаратини мажмуавий даволашда қўллаш мумкин эмас, чунки ҳозирги вақтда ушбу тоифадаги пациентлар учун бундай қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш керак эмас. Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда H. pylori ни эрадикация қилиш учун Золопент® препаратини мажмуавий даволашда қўллаш мумкин эмас, чунки ҳозирги вақтда ушбу тоифадаги пациентлар учун бундай қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Болалар
Золопент® 40 мг 12 ёшдан бошлаб болаларга рефлюкс-эзофагитни даволаш учун буюрилади. Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки пантопразолнинг ушбу ёш тоифаси учун хавфсизлиги ва самарадорлигига доир маълумотлар чекланган.
Ножўя таъсирлари
Қон ва лимфатик тизим томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан анафилактик реакциялар, анафилактик шок).
Метаболизм ва моддалар алмашинуви томонидан бузилишлар: гиперлипидемия ва липидлар (триглицеридлар, холестирол) даражасини ошиши; тана вазнини ўзгариши, гипонатриемия, гипомагниемия, гипокальциемия1, гипокалиемия.
Руҳий бузилишлар: уйқуни бузилиши, депрессия (шу жумладан зўрайиши), дезориентация (шу жумладан зўрайиши), галлюцинациялар, онгни чалкашиши (айниқса мазкур бузилишларга мойиллиги бўлган пациентларда, шунингдек анамнезда мавжуд бўлганида ушбу симптомларнинг зўрайиши).
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, таъмни бузилиши, парестезия.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши/кўришни хиралашиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қоринни дам бўлиши, қабзият, оғизни қуриши, абдоминал оғриқ ва дискомфорт.
Гепатобилиар тизим томонидан: жигар ферментлари (трансаминаза, гамма-глутаминтрансфераза) даражасини ошиши, билирубин даражасини ошиши, гепатоцитлар шикастланиши, сариқлик, гепатоцеллюляр етишмовчилик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери тошмаси, экзантема, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, кўп шаклли эритема, ёруғликка сезувчанлик.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар спазми2, сон суяги, билак, умуртқа синишлари.
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит (буйрак етишмовчилиги ривожланиши эҳтимоли билан).
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан: гинекомастия.
Умумий бузилишлар: астения, толиқиш, лоҳаслик, тана ҳароратини ошиши, периферик шишлар.
1Гипокальциемия гипомагниемия билан бир вақтда.
2 Мушаклар спазми электролитлар мувозанатини бузилиши оқибатида.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи моддасига, бензимидазол ҳосилаларига ва препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пантопразолни бошқа дори препаратларининг сўрилишига таъсири
Пантопразол биокираолишлиги меъда ширасининг рН га боғлиқ бўлган препаратларнинг (масалан, кетоконазол, итраконазол, позаконазол каби замбуруғга қарши айрим препаратларнинг ёки эрлотиниб каби бошқа препаратларнинг) сўрилишини пасайтириши мумкин.
ОИТВ га қарши препаратлар (атазанавир). Протон помпаси ингибиторларини атазанавир ва ОИТВ ни даволашда қўлланиладиган, сўрилиши рН га боғлиқ бўлган бошқа препаратлар билан бирга қўлланилиши уларнинг биокираолишлиги сезиларли равишда пасайишига олиб келиши ҳамда уларнинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли протон помпаси ингибиторларини атазанавир билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Кумарин антикоагулянтлари (фенпрокумон ва варфарин). Клиник тадқиқотларни ўтказишда фенпрокумон ва варфарин билан бир вақтда буюрилганида ўзаро таъсирнинг мавжуд эмаслигига қарамай, постмаркетинг даврда ХНИ (Халқаро нормаллаштирувчи индекс) ўзгаришининг якка ҳоллари қайд этилган. Шундай қилиб, кумарин антикоагулянтларини (масалан, фенпрокумон ва варфаринни) қўллаётган пациентларга пантопразол қабул қилиниши бошланишидан, тўхтатилганидан кейин ёки номунтазам қабул қилинганида протромбин вақти/ХНИ мониторингини амалга ошириш тавсия этилади.
Метотрексат. Метотрексатнинг юқори дозаларини (масалан, 300 мг) ва протон помпаси ингибиторларини бир вақтда қўлланилиши айрим пациентларда қонда метотрексат даражасини ошириши ҳақида хабар берилган. Метотрексатнинг юқори дозаларини, масалан, онкологик касалликларда ёки псориазда, қўллаётган пациентларга пантопразол билан даволашни вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.
Бошқа ўзаро таъсирлар
Пантопразол Р450 цитохроми ферментлари тизими иштирокида жигарда сезиларли даражада метаболизмга учрайди. Метаболизмнинг асосий йўли – CYP2С19 ва бошқа метаболик йўллар, шу жумладан CYP3А4 ферменти билан оксидлаш ёрдамида деметилизациядир. Ушбу йўллар ёрдамида шунингдек метаболизмга учрайдиган карбамазепин, диазепам, глибенкламид, нифедипин, фенпрокумон каби дори воситалари билан ҳамда левоноргестрел ва этинилэстрадиолни сақлайдиган орал контрацептивлар билан ўтказилган тадқиқотларда клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Эҳтимол қилинган ўзаро таъсирларга доир бир қатор тадқиқотларнинг натижалари пантопразол CYP1A2 (масалан, кофеин, теофиллин), CYP2С9 (масалан, пироксикам, диклофенак, напроксен), CYP2D6 (масалан, метопролол), CYP2Е1 (масалан, этанол) ёрдамида метаболизмга учрайдиган фаол моддалар метаболизмига, дигоксин сўрилишини таъминлайдиган Р-гликопротеинга таъсир қилмаслигини кўрсатади.
Бир вақтда буюрилган антацидлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Пантопразолни бир вақтда буюрилган айрим антибиотиклар (кларитромицин, метронидазол, амоксициллин) билан ўзаро таъсирини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Ушбу препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Жигар функциясини бузилиши. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентлар жигар ферментлари даражасини, айниқса узоқ муддатли даволанишда, мунтазам равишда назорат қилиши зарур. Жигар ферментлари даражаси ошганида препарат билан даволашни тўхтатиш зарур.
Мажмуавий даволаш. Мажмуавий даволашда тегишли дори воситаларини қўллаш бўйича йўриқномаларга риоя қилиш зарур.
Хавотирли симптомларнинг мавжудлиги. Хавотирли симптомлар мавжуд бўлганида (масалан, тана вазни сезиларли даражада йўқотилганида, даврий қусишда, дисфагияда, қонли қусишларда, анемияда, меленада), шунингдек меъдада ярага шубҳа қилинганида ёки яра мавжуд бўлганида хавфли ўсма жараёни мавжудлигини истисно қилиш керак, чунки пантопразол билан даволаш симптомларни яшириши ва ташҳис аниқланишини кейинги суриши мумкин.
Агар симптомлар мос равишда даволанганда сақланса, қўшимча текширув ўтказиш зарур.
Атазанавир билан бирга қўлланилиши. Атазанавирни протон помпаси ингибиторлари (ППИ) билан бирга қўлланилиши тавсия этилмайди («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Агар ППИ ни атазанавир билан мажмуаси зарур бўлса, 100 мг ритонавир қўлланилган ҳолда атазанавир дозасини 400 мг гача ошириш билан бирга синчков клиник мониторингни (масалан, вирусли юкламани аниқлаш) ўтказиш лозим. Пантопразолнинг дозасини суткада 20 мг дан оширмаслик лозим (20 мг дозани буюриш зарурат бўлганида, пантопразол препаратларини тегишли дозаларда қўллаш керак).
В12 витаминини сўрилиши. Золлингер-Эллисон синдроми ва узоқ муддат даволашни талаб қиладиган гиперсекретор бошқа патологик ҳолатлари бўлган пациентларда, пантопразол хлорид кислотаси ишлаб чиқилишини блоклайдиган бошқа препаратлар каби В12 витамини (цианокобаламин) ни сўрилишини гипо- ва ахлоргидрия юзага келиши муносабати билан пасайтириши мумкин. Узоқ муддат даволанганда пациентларда тана вазни пасайганида ёки В12 витаминини сўрилишини пасайиши омиллари мавжуд бўлганида ёки тегишли клиник симптомлар мавжуд бўлганида буни ҳисобга олиш лозим.
Узоқ вақт давом этадиган даволаш. Узоқ вақт, айниқса 1 йилдан ортиқ давом этадиган даволашда, пациентлар шифокорнинг мунтазам назоратида бўлишлари керак.
Бактериялар келтириб чиқарган меъда-ичак йўллари инфекциялари. Пантопразол протон помпасининг бошқа ингибиторлари каби одатда меъда-ичак йўлларининг юқори бўлмаларида мавжуд бўладиган бактериялар сонини ошириши мумкин. Препарат билан даволаш Salmonella ва Campylobacter ёки C. Difficile каби бактериялар келтириб чиқарадиган меъда-ичак инфекциялари юзага келиши хавфини сезиларли бўлмаган даражада ошириши мумкин.
Гипомагниемия. Пантопразол каби протон помпаси ингибиторларини қўллаган пациентларда оғир гипомагниемия ҳоллари камида уч ой давомида, кўпчилик ҳолларда эса бир йил давомида кузатилган. Толиқиш, тетания, делирий, тиришишлар, бош айланиши ва юрак қоринчалари аритмияси каби жиддий гипомагниемия ҳолатлари сезилмаган ҳолда юзага келиши ва улар ўтказиб юборилиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда пациентларнинг ҳолати магний билан ўрин босувчи даволашдан ва протон помпаси ингибиторлари билан даволаш тўхтатилганидан кейин яхшиланади. Узоқ муддатли даволашни режалаштираётган ёки протон помпаси ингибиторларини дигоксин ёки гипомагниемияни келтириб чиқарувчи препаратлар (масалан, диуретиклар) билан мажмуада қабул қилаётган пациентларга протон помпаси ингибиторлари билан даволаш бошланишидан олдин ва даволаш давомида даврий магний даражасини аниқлаш тавсия этилади.
Суяк синишлари. Протон помпаси ингибиторлари, айниқса юқори дозаларда ва узоқ вақт
(1 йилдан ортиқ) даволаш давомида қўлланилганида, кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда ёки бошқа мавжуд хавф омиллари мавжуд бўлганида сон суяги, билак ва умуртқа синиши хавфини маълум даражада ошириши мумкин.
Кузатув тадқиқотлари протон помпаси ингибиторлари суяк синишлари умумий хавфини 10-40% га ошириши мумкинлиги ҳақида далолат беради. Улардан айримлари хавфнинг бошқа омилларидан келиб чиқиши мумкин. Остеопороз ривожланиши хавфи бўлган пациентлар амалдаги клиник тавсияларга мувофиқ даволанишлари ва D витамини ҳамда кальцийни мос миқдорида қабул қилишлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик. Ҳомиладор аёлларда пантопразолни қўллаш тажрибаси чекланган. Ҳайвонларда репродуктив фаолиятга таъсирига доир тадқиқотларда репродуктив токсиклик кузатилган. Одам учун потенциал хавфи номаълум. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, ўта зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Эмизиш. Пантопразолни инсон кўкрак сутига ажралиб чиқишига оид маълумотлар мавжуд. Эмизишни тўхтатиш ёки Золопент® препарати билан даволашни тўхтатиш/даволашдан сақланиш ҳақидаги қарор бола учун эмизишдан фойда ва аёл учун Золопент® препарати билан даволашдан фойдани ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.
Транспорт воситасини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Бош айланиши ва кўришни бузилиши каби ножўя реакцияларни ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш зарур. Бундай ҳолларда автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши симптомлари номаълум.
2 минут давомида вена ичига юборилганида 240 мг гача бўлган дозалар таъсири яхши ўзлаштирилган. Пантопразол экстенсив равишда оқсиллар билан боғланиши туфайли, у диализ ёрдамида енгил чиқарилиши мумкин бўлган препаратлар қаторига кирмайди.
Доза ошириб юборилган тақдирда интоксикациянинг клиник белгилари пайдо бўлиши билан симптоматик ва тутиб турувчи даволаш қўлланилади. Ўзига хос даволашга оид тавсиялар йўқ.
Чиқарилиш шакли
14 таблеткадан блистерда; 1 блистердан картон қутида.
10 таблеткадан блистерда; 3 блистердан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.