📜 Инструкция по применению Зитрокс
💊 Состав препарата Зитрокс
✅ Применение препарата Зитрокс
📅 Условия хранения Зитрокс
⏳ Срок годности Зитрокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИТРОКС

ZITHROX

Препаратнинг савдо номи: Зитрокс

Таъсир қилувчи модда (ХПН): азитромицин (azitromicin)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка сақлайди:

Фаол модда:

262,02 мг/524,4 мг азитромицинга эквивалент бўлган 250,0 мг / 500,0 мг азитромицин дигидрати

Ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати, қайта желатинланган крахмал, кросповидон, полисорбат 80, кремний диоксиди, микрокристаллик целлюлоза, натрий лаурилсульфати, тозаланган тальк, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди (Е 171).

Таърифи:

250 мг дозали таблеткалар: капсула шаклидаги икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, оқ рангли, икки томони силлиқ таблеткалар.

500 мг дозали таблеткалар: икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, оқ рангли, бир томони ўйиқчали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: макролидлар гуруҳи антибиотиги.

АТХ коди: J01EA10.

Фармакологик хусусиятлари

Азитромицин рибосомаларнинг 50S-суббирлиги билан боғланиб, микроб тўқимасида оқсил синтезини бостиради. Азитромицин кенг антибактериал таъсир доирасига эга. Граммусбат аэроб микроорганизмларга: Streptococcus spp. (A, D, C, G гуруҳлари), Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгир), Streptococcus pyogenes, Streptococcus aureus (метициллинга сезгир); грамманфий аэроб микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Legionella pneumophila, Neisseria gonorrhoeae, Pasteurella multocida; айрим анаэроб микроорганизмлар: Prevotella spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Porphyriomonas spp.; шунингдек Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Borrelia burgdorferi га нисбатан фаол. Азитромицинга чидамлилик ривожлантириш қобилиятига эга бўлган микроорганизмлар: граммусбат аэроблар (Streptococcus pneumoniae (пенициллинга чидамли)). Аввалдан чидамли микроорганизмлар (Enterococcus faecalis, Staphylococcus spp. (метициллинга чидамли стафилококклар макролидларга жуда юқори даражали чидамлилик намоён қиладилар), эритромицинга чидамли граммусбат бактериялар); анаэроблар (Bacteroides fragilis).

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Азитромицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитда чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Ичга 500 мг дозада бир марта қабул қилинганидан кейин, қон плазмасидани азитромициннинг максимал концентрациясининг (Сmax) қийматига 2,5-2,96 соат ўтгач эришилади ва 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокираолишлиги 54%, тахминий тақсимланиш ҳажми – 31,1 л/кг ни ташкил қилади, плазма оқсиллари билан боғланиш катталиги қондаги концентрациясига тескари пропорционал ва 7-50% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига (хусусан, простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагидан 10-50 марта юқори) ва давомли ярим чиқарилиш даври (Т½) азитромицинни қон оқсиллари билан паст боғланиши, шунингдек уни эукариотик хужайраларга кириш қобилияти ва лизосомаларни ўраб турувчи муҳитнинг рН ни паст қиймати билан боғлиқ. Бу ўз навбатида катта тахминий тақсимланиш ҳажмини ва қон плазмасидаги юқори клиренсини белгилайди. Азитромицинни асосан лизосомаларда тўпланиш хусусияти, айниқса хужайра ички қўзғатувчиларнинг элиминацияси учун муҳимдир. Фагоцитларни азитромицинни инфекция жойлашган жойларга етказиши, у ерда уни фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Азитромициннинг концентрацияси инфекция ўчоқларида соғлом тўқималарга қараганда ишончли юқори (ўртача 24-34%) ва яллиғланишли шишнинг оғирлик даражаси билан мос келади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамасдан, азитромицин, уларнинг фаолиятига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Охирги доза қабул қилинганидан кейин 5-7 кун давомида Азитромицин яллиғланиш ўчоғида бактерицид концентрацияларда сақланади, бу даволашни қисқа курсларини (3-кунлик ва 5-кунлик) ишлаб чиқиш имконини беради.

Чиқарилиши

Азитромицинни қон плазмасидан чиқарилиши икки босқичда юз беради: препарат қабул қилинганидан кейин 8 соатдан 24 соатгача интервалда ярим чиқарилиш даври 14-20 соатни ва 24 соатдан 78 соатгача интервалда 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имконини беради. Азитромицин бемор организмида метаболизмга учрамайди; цитохром Р450 тизими изоэнзимларини бостирмайди. Бемор организмида асосан ичак ва қисман буйраклар орқали (~20%) чиқарилади.

Овқат қабул қилиш азитромициннинг фармакокинетикасини ўзгартиради (дори шаклига қараб), таблеткалар овқат билан қабул қилинганида максимал концентрацияси (Cmax) 31% га ошади, “концентрация-вақт” фармакокинетик эгри чизиқ ости майдони (AUC) катталиги ўзгармайди.

Азитромицин аёллар томонидан қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясининг қиймати ошади, лекин бу ўзгаришлар аҳамиятли эмас ва дозани тўғрилашни талаб қилмайди.

Кекса ёшли пациентларда (65 ёшдан катта) тақсимланиш ҳажми 45 ёшда кичик пациентлар билан солиштирганда бироз юқори (30% га), лекин бу клиник аҳамиятли эмас ва дозани ўзгартиришни талаб қилмайди.

Буйраклар фаолиятини ўртача бузилишлари (креатинин клиренси (КК) >40 мл/мин) бўлган пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қиланмайди.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);
  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир бронхит, сурункали бронхитни зўрайиши, пневмония, шу жумладан атипик қўзғатувчилар чақирган инфекциялар);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар, ўртача оғирлик даражасидаги оддий хуснбузар);
  • урогенитал йўлларининг инфекциялари (уретрит ва/ёки цервицит);
  • Лайм касаллиги (борелиоз), бошланғич босқичини даволаш (erethema migrans)/

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, таблеткани майдаламасдан ва чайнамасдан, суткада 1 марта, овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин қабул қилинади.

Катталарга юқори ва қуйи нафас йўлларининг, ЛОР-аъзоларининг, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида – 500 мг суткада бир марта 3 кун давомида (курслик доза – 1,5 г). Жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларда – асоратланмаган уретрит-цервицит – 1 г бир марта /цервицит, Chlamydiа trachomatis чақирган асоратланган узоқ давом этувчи уретрит – 1 г дан уч марта 7 кунлик интерваллар билан (1-7-14). Курслик доза 3 г. Лайм касаллиги – 1 босқичини (erythema migrans) даволаш учун – биринчи куни 1 г ва 2-нчи кундан 5-нчи кунгача 500 мг дан ҳар куни кунига бир марта (курслик доза – 3 г) буюрилади.

6 ойликдан 6 ёшгача бўлган болаларга препарат фақат суспензия кўринишида буюрилади.

Болаларга 10 мг/кг ҳисобидан суткада 1 марта 3 кун давомида ёки биринчи куни –
10 мг/кг, сўнгра 4 кун – суткада 5-10 мг/кг дан 3 кун давомида буюрилади (курслик доза – 30 мг/кг). Болаларда Лайм касаллигининг бошланғич босқичини (erythema migrans) даволашда доза 20 мг/кг биринчи куни ва 2-нчи кундан 5-нчи кунларгача 10 мг/кг дан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар тез-тезлигини белгиланиши: тез-тез (>1/100 ва <1/10), баъзида (>1/1000 ва <1/100), кам (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000).

Қон яратиш тизими томонидан: кам – тромбоцитопения, нейтропения, эозинофилия, лимфопения, лейкопения, гемолитик анемия.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: баъзида – бош айланиши/вертиго, бош оғриғи, уйқучанлик, тиришишлар; кам – парестезиялар, астения, уйқусизлик, гиперреактивлик, тажаввузкорлик, безовталик, асабийлик, хушдан кетиш, миастения, ҳолсизлик.

Сезги аъзолари томонидан: кам – қулоқларни шанғиллаши, карликкача бўлган эшитишни қайтувчи бузилишлари (юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилишда), таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўриш аниқлигини бузилиши.

Юрак-томир тизими томонидан: кам – ланжлик, шу жумладан кўкракда оғриқ, артериал босимни пасайиши, юрак уришини хис қилиш, аритмия, қоринча тахикардияси, QT интервалини узайиши, икки томонга йўналган қоринчалар тахикардияси.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқлар ва спазмлар; баъзида – метеоризм, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, анорексия; кам – қабзият, тил рангини ўзгариши, гастрит, панкреатит, сохтамембраноз колит, холестатик сариқлик, гепатит, фульминант гепатит, жигар фаолиятини лаборатория кўрсатгичларини ўзгариши, гипербилирубинемия, гипергликемия; жуда кам – жигар фаолиятини бузилиши ва жигар некрози (ўлим билан якунланиши мумкин).

Аллергик реакциялар: баъзида – қичишиш, тери тошмалари; кам – ангионевротик шиш, эшакеми, фотосенсибилизация, анафилактик реакциялар (кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи), кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Суяк-мушак тизими томонидан: баъзида – артралгия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги, қон плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрациясини ошиши, периферик шишлар.

Бошқалар: вагинит, кандидоз, кучли толиқиш, конъюнктивит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • азитромицинга, макролидлар гуруҳининг бошқа антибиотикларига ёки тайёр дори шаклининг таркибига кирувчи ингредиентларга юқори сезувчанлик;
  • оғир жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи);
  • оғир буйрак етишмовчилиги (КК минутига 40 мл дан кам);
  • лактация даври;
  • 12 ёшгача ва тана вазни 45 кг дан кам болалар 500 мг таблеткалар учун;
  • эрготамин ва дигидроэрготамин билан бир вақтда қабул қилиш.

Жигар етишмовчилигида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфи), буйрак етишмовчилигида (КК минутига 40 мл дан ортиқ), аритмияларда ёки аритмиялар ва QT интервалини узайишига мойилликда, терфенадин, варфарин, дигоксинни бирга буюришда, миастенияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар (алюминий ва магний сақловчи) биокираолишига таъсир қилмайди, лекин азитромициннинг қондаги концентрациясини 30% га камайтиради, шунинг учун уларни қабул қилиш орасидаги интервал кўрсатилган препаратлар қабул қилишдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейинни ташкил қилиши керак.

Эрготамин ва дигидроэрготамин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида, охиргиларнинг токсик таъсири (вазоспасм, дизестезия) кучайиши мумкин.

Кумарин қатори (варфарин) билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар ва азитромицин (одатдаги дозаларда) бирга қўлланганида, пациентларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак.

Терфенадин ва азитромицин бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки терфенадин ва макролидларни бир вақтда қабул қилиш аритмия ва QT интервалини узайишини чақиради. Шунинг учун, терфенадин ва азитромицин бирга қабул қилинганида юқорида кўрсатилган асоратларни истисно қилиш мумкин эмас.

Циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида, қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Дигоксин билан бир вақтда қўлланганида, қонда дигоксиннинг концентрациясини назорат қилиш керак (дигоксинни ичакда сўрилиши кучайиши мумкин). Нелфинавир билан бир вақтда қўлланганида, азитромициннинг ножўя реакцияларини (эшитишни пасайиши, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши) тез-тезлиги ошиши мумкин.

Зидовудин билан бир вақтда қўлланганида азитромицин қон плазмасида зидовудиннинг фармакокинетик параметрларига ёки буйраклар орқали уни ва унинг глюкуронид метаболитини чиқарилишига таъсир қилмайди, лекин периферик томирларнинг кўп ядроли хужайраларида фосфорланган зидовудиннинг фаол метаболитини концентрацияси ошади. Ушбу фактнинг килиник аҳамияти аниқланмаган.

Азитромицин циклоспорин, терфенадин, шохкуя алкалоидлари, цизаприд, пимозид, хинидин, астемизол ва метаболизми шу фермент иштирокида юз берадиган бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида CYP3A4 изоферментини ингибирланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Азитромицин бир вақтда қўлланганида карбамазепин, циметидин, диданозин, эфавиренз, флуконазол, индинавир, мидазолам, теофиллин, триазолам, триметоприм/сульфаметоксазол, цетиризин, силденафил, аторвастатин, рифабутин ва метронидазолнинг қондаги концентрациясига таъсир қилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат биринчи марта қабул қилинганда ёки у бекор қилинганида ўзига хос таъсир хусусиятларига эга эмас. Дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда, дозани иложи борича эртароқ, кейингиларини эса – 24 соатлик интервал билан қабул қилиш керак.

Препаратни антацид дори воситаларини қабул қилишдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш керак.

Ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, бундай пациентларда фульминант гепатит ва оғир жигар етишмовчилигини ривожланиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар фаолиятини бузилиши симптомлари (тез ўсиб борувчи астения, сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қон кетишларга мойиллик, жигар энцефалопатияси) бўлганида азитромицин билан даволашни тўхтатиш ва жигарнинг функционал ҳолатини текширишни ўтказиш керак.

Ўртача буйрак етишмовчилигида (КК минутига 40 мл дан кўпроқ) азитромицин билан даволашни буйраклар фаолиятини назорати остида ўтказиш керак.

Эрготизмни ривожланиши мумкинлиги туфайли, азитромицинни эрготамин ва дигидроэрготамин ҳосилалари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида, қабул қилиш фонида ҳам, даволаш тўхтатилганидан кейин 2-3 ҳафта ўтгач ҳам Clostridium difficile чақирган диарея (сохтамембраноз колит) ривожланиши мумкин. Енгил ҳолларда даволашни бекор қилиш ва ион алмашиниш қатронларни (колестирамин, колестипол) қўллаш етарли бўлади, оғир ҳолларда йўқотилган суюқликни, электролитларни ва оқсилни ўрнини тўлдириш, ванкомицин, бацитрацин ёки метронидазолни буюриш кўрсатилган. Ичакнинг перистальтикасини тормозловчи дори воситаларини буюриш мумкин эмас.

Макролидларни, шу жумладан азитромицинни олаётган пациентларда QT интервалини узайиши мумкинлиги туфайли, QT интервалини узайишини маълум омиллари бўлган пациентларда: кексаларда ёши; электролит балансини бузилиши (гипокалиемия, гипомагниемия); QT интервалини туғма узайиш синдроми; юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия); QT интервалини узайтириш хусусиятига эга бўлган дори воситаларини (шу жумладан IА ва III синфи антиаритмик дори воситалари, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар, нейролептиклар, фторхинолонлар)  бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Азитромицин қўлланганида миастеник синдром ёки миастенияни зўрайиши ривожланиши мумкин.

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Азитромицин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорликда фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

FDA бўйича ҳомилага таъсир қилиш категорияси – В.

Лактация даврида азитромицинни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинчалик йўқолиши, қусиш, диарея.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

250 мг дозали таблеткалар:

6 таблеткадан алюмин фольга стрипларда; 1 стрипдан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

500 мг дозали таблеткалар:

3 таблеткадан алюмин фольга стрипларда; 1 стрипдан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.