ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕПОН
GEPON
Препаратнинг савдо номи: Гепон
Дори шакли: маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
Таркиби:
фаол модда:
треонил-глутамил-лизил-лизил-аргинил-аргинил-глутамил-треонил-валил-глутамил-аргинил-глутамил-лизил-глутамат (Гепон) |
1 мг, 2 мг |
Таърифи: оқ рангли, ҳидсиз кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор восита.
АТХ коди: L03
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамика
Гепон иммуномодулятор ва вирусларга қарши таъсир кўрсатади:
- альфа- ва бета-интерферонларнинг ишлаб чиқарилишини чақиради;
- макрофагларни мобилизация қилади ва фаоллаштиради;
- яллиғланишга қарши цитокинларнинг (1, 6, 8 интерлейкинлар ва ўсма некрозининг фактори) ишлаб чиқарилишини чеклайди;
- инфекцион табиатли турли антигенларга қарши бўлган антителаларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради;
- Т ҳужайраларида ва NK ҳужайраларида СD4+ миқдорини оширади;
- организмни бактериялар, вируслар ва замбуруғлардан ҳимоя қилишининг муҳим звеноларидан ҳисобланган нейтрофиллар ва СD8+ Т ҳужайраларини функционал фаоллигини оширади,
- вирусларнинг репликациясини сусайтиради.
Гепон келтирилган фармакологик хусусиятлари туфайли организмнинг вируслар, бактериялар ва замбуруғлар чақирган инфекцияларига нисбатан чидамлилигини оширади. Гепон қўлланганидан кейин 1-2 кун давомида яллиғланишга қарши самара кўрсатади.
Препаратнинг фармакокинетикаси унинг пептид табиатли эканлиги туфайли ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Мажмуавий даволаш таркибида: Candida замбуруғлари чақирган шиллиқ қаватлари ва тери инфекцияларини даволаш учун; шиллиқ қаватлари ва терининг (қизариш, шиш, қичишиш, ачишиш, оғриқ) яллиғланиш жадаллигини ҳамда шиллиқ қаватларининг қуруқлигини камайтириш учун қўлланилади.
Антибиотиклар билан даволаш натижасидаги шиллиқ қаватлар ва тери кандидозини олдини олиш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий, сиртга қўлланилади.
Препаратни қўллашдан олдин инъекция учун сувда (терига ишлов бериш учун, препаратни сиртга қўллашда) ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (препарат маҳаллий қўлланганда, яъни шиллиқ қаватга ишлов бериш учун) эритиш керак.
Қўллашдан олдин препаратни қўллаш усули:
- Дори препарати бўлган резина тиқинли флаконни ҳимоя алюмин қалпоқча қисмини олиб ташлаш керак. Агар дори препарати ампулада бўлса, ампулани очиш керак.
- Эритувчиси билан ампулани очиш керак (инъекция учун сув). Эритувчи сифатида шунингдек 0,9% ли натрий хлориди эритмаси қўлланилиши мумкин.
- Бир марталик шприцга игна тиқилади (5/10 мл ҳажми – 1-жадвалга қаранг).
- Эритмани шприцга тортинг (эритувчининг ҳажми 1-жадвалда кўрсатилган).
- Игнали шприц билан дори препарати бўлган флаконни резина тиқинини тешиш ва флаконга 2-2,5 мл эритувчини қуйиш керак. Агар дори препарати ампулада бўлса, шунингдек очилган ампулага 2-2,5 мл эритувчини қуйиш керак.
- Игнани олмасдан туриб енгил тебранувчи ҳаракатлар билан тахминан 1 минут давомида флакон ичидагисини тўлиқ эритиш керак (ампула).
- Олинган эритмани эритувчининг қолдиғи билан шприцга тортиш керак. Шприцдаги охирги эритманинг ҳажми 1-жадвалда кўрсатилган ҳажмига мувофиқ бўлиши керак.
- Енгил тебранувчи харакатлар билан тахминан 1 минут давомида шприцдаги эритмани тўлиқ аралаштириб, флакондан игнали шприцни тортиб олиш керак.
- Шприцдан игнани ечиш керак.
- Шприцни инстилляция учун дозаловчи мослама сифатида, тери ва шиллиқ қаватларга суртиш ёки докали салфеткаларга қўллаш учун қўлланилади.
1-жадвал
Гепон, мг | Қўллаш усули | Гепон 0,02 % ли эритмаси | Гепон 0,04 % ли эритмаси | ||
1 | 2 | 1 | 2 | ||
Инъекция учун сув, мл | сиртга | – | – | 2,5 | 5 |
0,9 % натрий хлорид эритмаси, мл | маҳаллий | 5 | 10 | – | – |
Катталар ва 12 ёшли ва ундан ошган болаларга тавсия қилинадиган доза 1-2 мг дан кунига бир марта 0,02% ли эритма кўринишида шиллиқ қаватларга маҳаллий ишлов бериш учун тавсия этилади.
Катталар ва 12 ёшли ва ундан ошган болаларга тавсия қилинадиган доза 1-2 мг дан кунига бир марта 0,04% ли эритма кўринишида терига ишлов бериш учун тавсия этилади.
Candida замбуруғлари чақирган шиллиқ қавати инфекцияларини даволаш учун, Гепонни шиллиқ қаватларга (вульва, қин, уретра) 0,02% ли эритма маҳаллий суртилади, суртишлар орасида 1-3 кунлик интервал билан 3 қўллаш (суткада бир марта) курси ўтказиш тавсия қилинади.
Candida замбуруғлари чақирган тери инфекцияларини даволаш учун, Гепонни терининг шикастланган соҳаларига 0,04% ли эритма маҳаллий суртилади, суртишлар орасида 1-3 кунлик интервал билан 3 қўллаш (суткада бир марта) курси ўтказиш тавсия қилинади.
Аёллардаги вульвовагинит, уретритда Гепонни 0,02% ли эритмаси билан вульвани, ҳамда қинга яқин тери соҳаларини Гепонни 0,04% ли эритмаси билан ҳўллашда қўлланади.
Эркаклардаги уретрит ва баланопоститда Гепонни 0,02% ли эритмаси билан уретрани инстиллацияси ва терини шикастланган соҳасини Гепонни 0,04% ли эритмаси билан ҳўллашда қўлланади.
Шиллиқ қавати ва терига ишлов бериш 1-3 кунлик интервал билан 3 марта (суткада бир марта) ўтказилади.
Антибиотиклар билан даволаш фонидаги шиллиқ қавати кандидозини олдини олиш: антибиотиклар билан даволаш курси вақтида Гепоннинг 0,02% ли эритмаси билан примочкани ўтказиш тавсия қилинади.
Шиллиқ қаватига ишлов бериш 1-3 кунлик интервал билан 3 қабул курси (суткада бир марта) билан ўтказилади.
Антибиотиклар билан даволаш фонидаги тери кандидозини олдини олиш:
антибиотиклар билан даволаш курси вақтида Гепоннинг 0,04% ли эритмаси билан примочкани ўтказиш тавсия қилинади.
Терига ишлов бериш 1-3 кунлик интервал билан 3 қабул курси (суткада бир марта) билан ўтказилади.
Шиллиқ қаватидаги яллиғланиш жадаллигини ва шиллиқ қаватини қуруқлигини камайтириш учун Гепонни 0,02% ли эритмаси билан терининг яллиғланган соҳаларига ишлов бериш керак. Терига ишлов бериш 1-3 кунлик интервал билан 3 қабул курси (суткада бир марта) билан ўтказилади.
Терининг яллиғланиш жадаллигини камайтириш учун: соҳаларга Гепоннинг 0,04% ли эритмаси билан ҳўллаган докали салфеткаларни қўйиш лозим. Терига ишлов бериш 1-3 кунлик интервал билан 3 қабул курси (суткада бир марта) билан ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса, ёки Сиз бошқа бирон-бир ножўя самаралар сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гепонга индивидуал юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Агар она учун потенциал фойда ҳомила учун кутиладиган хавфдан ошса қўллаш мумкин. Гепон эмизиш даврида қўллаш учун тавсия этилмайди. Препаратни қўллаш зуруратида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар
Препарат юқори диққат концентрацияси ва тезкор психомотор реакциясини талаб қилувчи транспорт воситалари, харакат механизмлари ва бошқа потенциал хавфли тур машғулотлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш симптомлари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 1 мг, 2 мг.
1 мг, 2 мг дан препарат флаконлар.
1 мг, 2 мг дан препарат ампулалар.
1, 2, 3 флакон ёки ампулалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида;
1 флакон ёки ампула препарат билан, 1 ампула 5 мл инъекция учун сув билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Препарат билан 1 флакон ёки ампула, 1 ампула 5 мл инъекция учун сув билан, қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида (Комплект);
Препарат билан 1 флакон ёки ампула, 1 ампула 5 мл инъекция учун сув, бир марта қўллаш учун стерил 1 шприц билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида (Комплект);
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.