📜 Инструкция по применению Акумеро 1000
💊 Состав препарата Акумеро 1000
✅ Применение препарата Акумеро 1000
📅 Условия хранения Акумеро 1000
⏳ Срок годности Акумеро 1000

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКУМЕРО 1000

AKUMERO 1000

Препаратнинг савдо номи: Акумеро 1000

Таъсир этувчи модда (ХПН): меропенем

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Бир флаконда қуйидагилар сақланади:

фаол модда: меропенем – 1000 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий карбонати.

Эритувчи: инъекция учун сув – 10 мл.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (карбапенемлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DH02

Фармакологик хусусиятлари

Меропенем парентерал қўллаш учун карбопенем антибиотиги бўлиб, одамнинг дегидропептидаза-1 (DHP-1) таъсирига барқарордир, шунинг учун DHP-1 ингибиторини юборишни қўшимча талаб қилмайди.

Меропенем бактериал ҳужайранинг ҳаётий муҳим ҳисобланадиган деворларини синтезига аралашиш йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади. Унинг бактериал ҳужайра деворларидан енгил ўтиши, барча серинли β-лактамазаларга юқори даражадаги барқарорлиги ва пенициллинни боғловчи оқсиллар (РВР) га жуда яқинлиги, меропенемнинг аэроб ва анаэроб бактерияларнинг кенг доирасига қарши кучли бактерицид таъсирини тушунтиради. Минимал бактерицид концентрациялари (МВС) одатда минимал сусайтирувчи концентрациялари (MIC) билан бир хил. 76% бактериялар учун МВС/MIC нисбати 2 ва ундан камроқни ташкил қилади. Меропенем сезувчанлик тестларида барқарордир. In vitro шароитида ўтказилган тестлар меропенем турли антибиотиклар билан синергик таъсир қилишини кўрсатади. Меропенем постантибиотик самарага эга.

Препаратни фармакокинетикаси ва микрорганизмларнинг MIC ва микробларни емирилиш зонасининг диаметри юзасидан клиник ва микробиологик натижаларга таяниб, меропенемга нисбатан сезгирликнинг мезонларини қуйидаги ягона комплекси тавсия қилинади.

Тоифаланиши Баҳолаш усули
Зонанинг диаметри (мм) MIC критик нуқталари (мг/мл)
Сезгирлик ³ 14 ≤ 4
Оралиқ даража 12-13 8
Резистентлик ≤ 11 ³ 16

In vitro шароитида меропенемнинг антибактериал доираси кўпчилик клиник аҳамиятга эга бўлган граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб бактерияларнинг штаммларини ўз ичига олади.

Граммусбат аэроблар:

Bacillus spp., Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Enterococcus liquifaiens, Enterococcus avium, Listeria monocytogenes, Lactobacillus spp., Nocardia asteroids, Staphylococcus aureus (пенициллиназага мусбат ва манфий), Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus capitis, Staphylococcus hominis, Staphylococcus simulans, Staphylococcus cohnii, Staphylococcus xylosus, Staphylococcus warneri, Staphylococcus intermedius, Staphylococcus sciuri, Staphylococcus lugdunensis, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгир ва резистент), Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus equi, Streptococcus bovis, Streptococcus mitis, Streptococcus mitior, Streptococcus milleri, Streptococcus sanguis, Streptococcus viridans, Streptococcus salivarius, Streptococcus morbillorum, ва Streptococcus Group G, Streptococcus Group F, Rhodococcus equi.

Грамманфий аэроблар:

Achromobacter xylosoxidans, Acinetobacter anitratus, Acinetobacter lwoffii, Acinetobacter baumannii, Aeromonas hydrophila, Aeromonas sorbria, Aeromonas caviae, Alcaligenes faecalis, Bordetella broпchiseptica, Brucella тeliteпsis; Campylobacter соli, Campylobacter jejuпi, Citrobacter freuпdii, Citrobacter diversus, Citrobacter koseri, Citrobacter aтaloпaticus, Enterobacter aerogenes, Enterobacter (Pantoea) aggloтeraп, Enterobacter cloacae, Enterobacter sakazakii, Escherichia соli, Escherichia hermannii, Gardnerella vagiпalis, Haemophilus iпfluenzae (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчилар ва ампициллинга чидамли штаммлари), Haeтophilus parainfluenzae, Haeтophilus ducreyi, Helicobacter pylori, Neisseria тeпiпgitidis, Neisseria goпorrhoeae (шу жумладан бета-лактамаза-мусбат, пенициллин ва спектиномицинга чидамли штаммлари), Hafпia alvei, Klebsiella pneuтoпiae, Klebsiella aerogenes, Klebsiella ozaenae, Klebsiella oxytoca, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Morganella тorgaпii, Proteus тirabilis, Proteus vulgaris, Proteus penneri, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia alcalifaciens, Pasteurella тultocida, Pseudomonas shigelloides, Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas putida, Pseudomonas alcaligenes, Burkholderia (Pseudomonas) cepacia, Pseudomonas fluoresceпs, Pseudomonas stutzeri, Pseudomonas pseudomallei, Pseudomonas acidovorans, Salmonella spp., шу жумладан Salmonella enteritidis/typhi, Serratia marcescens, Serratia liquefaciens, Serratia rubidaea, Shigella sonnei, Shigella flexneri, Shigella boydi, Shigella dyseпteriae, Vibrio cholerae, Vibrio parahaemolyticus, Vibrio vulnificus, Yersinia enterocolitica.

Анаэроб бактериялар:

Actinomyces odontolyticus, Actinomyces meyeri, Bacteroides-Prevotella-Porphinomonas spp., Bacteroides fragilis, Bacteroides vulgatus, Bacteroides variabilis, Bacteroides pneumosintes, Bacteroides coagulans, Bacteroides uniformis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaornicron, Bacteroides eggerthii, Bacteroides capsillosis, Prevotella buccalis, Prevotella corporis, Bacteroides gracilis, Prevotella melaninogenica, Prevotella intermedia, Prevotella bivia, Prevotella splanchnicus, Prevotella oralis, Prevotella disiens, Prevotella rumenicola, Prevotella ureolyticus, Prevotella oris, Prevotella buссае, Prevotella dentikola, Prevotella levii, Porphyromonas asaccharolyticus, Bifidobacterium spp., Bilophilia wadsworthia, Clostridium perfringens, Clostridium bifermentans, Clostridium ramosum, Clostridium difficile, Clostridium sporogenes, Clostridium cadaveris, Clostridium sordellii, Clostridium butyricum, Clostridium clostridiiformis, Clostridium innocuum, Clostridium subterminale, Clostridium tertium, Eubacterium lentum, Eubacterium aerofaciens, Fusobacterium mortiferum, Fusobacterium necrophorum, Fusobacterium varium, Mobiluncus curtisii, Mobiluncus mulieris, Peptostreptococcus anaerobius, Peptostreptococcus micros, Peptostreptococcus saccharolyticus, Peptococcus saccharoliticus, Peptostreptococcus asaccharolyticus, Peptococcus magnus, Peptococcus prevotii, Propionibacterium acnes, Propionibacterium avidium, Propionibacterium granulosum.

Stenotrophomonas maltophilia, Eпterococcus faecium ва метициллинга-резистент стафилококклар меропенемга ҳам чидамлидир.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин, доза (0,5 ёки 1 г) ва юбориш усулига (оқим билан ёки томчилаб) қараб, препаратнинг қон зардобидаги максимал концентрацияси (Сmax) мувофиқ равишда 23 мкг/мл, 45 мкг/мл, 49 мкг/мл ва 112 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан 2% га боғланади. Одам организмининг турли тўқима ва суюқликларига (шу жумладан орқа мия суюқлигига) осон ўтади, бактерицид концентрацияларига юборилганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач эришилади. Жигарда ягона метаболитини (фармакологик нофаол) ҳосил бўлиши билан бироз биотрансформацияга учрайди. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали (юборилган дозанинг 70% дан ортиғи ўзгармаган ҳолда) чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида меропенемнинг плазмадаги клиренси креатинин клиренсининг пасайиш даражасига тўғри пропорционалдир.

Болаларда меропенемнинг фармакокинетикаси худди катталарникидек. 2 ёшгача бўлган болаларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5-2,3 соатни ташкил қилади, бунда 10-40 мг/кг дозалар диапозонида «концентрация-вақт» тўғри чизиқли боғлиқлиги аниқланади. Кекса пациентларда меропенемнинг клиренси пасаяди, у ёшга боғлиқ бўлган креатинин клиренсини пасайиши билан мос келади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда меропенемнинг клиренси креатинин клиренси билан боғлиқ. Шунинг учун креатинин клиренси ошган беморларда препаратнинг дозасини тўғрилаш лозим. Жигар касалликлари бўлган пациентларда меропенемнинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

 

Қўлланилиши

Меропенемга сезгир бактериялар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволашда қўлланади:

  • пневмония, шу жумладан госпитал;
  • сийдик чиқариш ва ўт-сафро чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • интраабдоминал инфекциялар;
  • эндометрит каби гинекологик инфекциялар;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • менингит;
  • септицемия;
  • фебрил нейтропенияси бўлган катталарда бактериал инфекцияга гумон қилинганда, монотерапия сифатида ёки вирусларга қарши ёки замбуруғларга қарши препаратлар билан мажмуада эмпирик даволаш.

Меропенем полимикроб инфекциялар (масалан, кистали фиброз, қуйи нафас йўлларининг сурункали фибрози) ни даволашда монотерапия кўринишида ёки бошқа микробларга қарши воситалар билан мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар.

Қўлланадиган доза ва даволаш давомийлиги инфекциянинг тури, оғирлиги ва пациентнинг ҳолатига қараб белгиланади.

Тавсия қилинган суткалик доза қуйидагиларни ташкил қилади:

Пневмония, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, эндометрит каби гинекологик инфекциялар, тери ва томоқ тўқималарнинг инфекцияларини даволашда –500 мг Меропенем ҳар 8 соатда буюрилади.

Госпитал пневмониялар, перитонит, септицемия, нейтропенияли беморларда гумон қилинган инфекцияларда, септицемияда – 1 г Меропенем ҳар 8 соатда буюрилади.

Кистозли фиброзда тавсия қилинган доза ҳар 8 соатда 2 г ни ташкил қилади.

Менингитни даволашда тавсия қилинган доза ҳар 8 соатда 2 г ни ташкил қилади.

Бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, пастки нафас йўлларининг маълум ёки шубҳа қилинган Pseudomonas aeruginosa инфекцияси бўлган оғир касалланган пациентларда Меропенем монотерапия сифатида қўлланганида айниқса эҳтиёт бўлиш керак.

Pseudomonas aeruginosa инфекциясини даволашда сезгирлик тестини мунтазам ўтказиш керак.

Буйрак фаолиятининг етишмовчилиги бўлган катта пациентлар учун дозалаш схемаси.

Креатинин клиренси минутига 51 мл дан кам бўлган пациентларда дозани қуйида кўрсатилган схема бўйича пасайтириш керак:

Креатинин клиренси (мл/мин) Доза (500 мг, 1 г, 2 г дозалар бирлиги асосида) Юборишлар сони
26-50 дозанинг бир бирлиги ҳар 12 соатда
10-25 доза бирлигининг ярми ҳар 12 соатда
<10 доза бирлигининг ярми ҳар 24 соатда

Меропенем гемодиализ ёрдамида чиқарилади; агар Меропенем билан давомли даволаш лозим бўлса, қон плазмасида самарали концентрацияни қайта тиклаш учун, гемодиализ муолажасининг охирида, доза бирлигини (инфекциянинг тури ва оғирлигига мувофиқ) юбориш тавсия қилинади.

Меропенемни перитонеал диализдаги пациентларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалаш. Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Кекса ёшли пациентлар. Буйраклар фаолияти меъёрида бўлган ёки креатинин клиренси минутига 50 мл дан юқори бўлган кекса ёшли пациентларда дозага тузатиш киритишнинг ҳожати йўқ.

Болалар.

3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия қилинадиган доза, инфекциянинг тури ва оғирлиги, патогеннинг сезгирлиги ва пациентнинг ҳолатига қараб, ҳар 8 соатда 10-      20 мг/кг ни ташкил қилади. Тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болаларда катталар учун дозаларни қўллаш керак.

Кистозли фибрози бўлган 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун, шунингдек қуйи нафас йўлларининг сурункали инфекцияларини даволаш учун ҳар 8 соатда 25-40 мг/кг атрофидаги дозалар қўлланади. Менингитда тавсия қилинадиган доза ҳар 8 соатда           40 мг/кг ни ташкил қилади.

Қўллаш усули

Қўллашдан олдин тайёрланган эритма чайқатилсин.

Меропенемни вена ичига болюсли 5 минут давомида ёки вена ичига инфузия кўринишида тахминан 15-30 минут давомида юбориш мумкин.

Вена ичига оқим билан юбориш учун Меропенемни инъекция учун стерил сувда (1 г меропенемга 20 мл) эритиш керак, бунинг натижасида 50 мг/мл концентрацияси олинади. Тайёрланган эритма тиниқ ва рангсиз ёки оч-сариқ рангли бўлиши мумкин.

Меропенем вена ичига инфузия учун, инфузия учун мутаносиб бўлган суюқлик (50-
200 мл) да эритиш ёрдамида тайёрлаш мумкин.

Меропенем инфузия учун қуйидаги суюқликлар билан мутаносиб:

  • 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
  • 5% ли ёки 10% ли глюкоза эритмаси;
  • 5% ли глюкоза эритмаси 0,02% ли натрий гидрокарбонати эритмаси билан;
  • 5% ли глюкоза эритмаси 0,9% ли натрий хлориди билан;
  • 5% ли глюкоза эритмаси 0,225% ли натрий хлориди эритмаси билан;
  • 5% ли глюкоза эритмаси 0,15% ли калий хлориди эритмаси билан;
  • 2,5% ли ёки 10% ли маннитол эритмаси;

 

Ножўя таъсирлари

Меропенем одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя реакциялари кам ҳолларда даволашни тўхтатишни талаб қилади. Жиддий ножўя реакциялари ҳақида жуда кам хабар берилган. Ножўя реакцияларининг пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш учун қуйидаги мезонлар қабул қилинган: тез-тез (³1%, <10 %) , кам (³0,1%, <1 %) ва жуда кам (³0,01%, <0,1%).

Тез-тез (³1%, <10%) Қон-томир ва лимфатик тизим томонидан Тромбоцитоз
Нерв тизими томонидан Бош оғриғи
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин бўшлиғида оғриқ, зардобда трансаминазалар, ишқорий фосфатаза, лактатдегидрогеназанинг концентрацияларини ошиши
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан Тошма, қичишиш
Умумий бузилишлар ва юбориш жойининг ҳолати Яллиғланиш, оғриқ
Кам (³0,1%, <1%) Қон-томир ва лимфатик тизим томонидан Эозинофилия, тромбоцитопения
Гепатобилиар бузилишлар Билирубиннинг концентрациясини ошиши
Жуда кам (³0,01%, <0,1%) Нерв тизими томонидан Тиришишлар
Тез-тезлиги аниқланмаган Қон айланиш тизими ва лимфатик тизими томонидан Лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, гемолитик анемия
Иммун тизим томонидан Ангионевротик шиш, анафилаксияни кўринишлари
Нерв тизими томонидан Парестезия
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан Сохтамембраноз колит
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан Эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, кўпшаклли эритема, токсик эпидермал некролиз
Умумий бузилишлар ва юбориш жойининг ҳолати Тромбофлебит, орал ва вагинал кандидоз

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

3 ойликкача бўлган болалар.

Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Меропенем буйраклар учун потенциал заҳарли бўлган препаратлар билан бир вақтда буюрилганида эҳтиёт бўлиш лозим.

Пробенецид меропенем билан буйрак найлари орқали чиқарилиши юзасидан рақобатлашади ва шу йўл билан ренал (буйрак) секрецияни сусайтиради, у меропенемнинг ярим чиқарилиш даврини узайишини ва плазмадаги концентрациясини ошишини чақиради. Пробенецидсиз юборилган Меропенемнинг таъсир кучи ва давомийлиги бир хиллиги туфайли, пробенецид ва Меропенемни бир вақтда юбориш тавсия этилмайди.

Бошқа препаратларнинг оқсиллар билан боғланишига Меропенемнинг потенциал таъсири ёки уларнинг метаболизми ўрганилмаган.

Меропенем вальпроат кислотасининг зардобдаги концентрациясини пасайтиради. Айрим пациентларда бу концентрациялар субтерапевтик даражагача етиши мумкин.

Меропенем бошқа дори воситалари билан (юқорида эслатиб ўтилган пробенециддан ташқари) биронта хам ноҳуш фармакологик ўзаро таъсирларсиз бир вақтда буюрилган.

Меропенемни бошқа дори воситаларга аралаштириш ва қўшиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Бошқа карбопенемлар ва β-лактам антибиотиклар, пенициллинлар ва цефалоспоринлар орасида кесишган аллергенлик мавжуд. Меропенем билан даволашни бошлашдан олдин β-лактам антибиотикларга илгари бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари юзасидан синчков сўров ишларини ўтказиш ва анамнезида шундай ҳолатлар бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Меропенемга аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва тегишли чора-тадбирларни кўриш керак.

Меропенем жигар касалликлари бўлган пациентларда қўлланганида трансаминазалар ва билирубиннинг даражасини синчковлик билан кузатиш керак.

Микробларга қарши бошқа препаратлар билан бўлгани каби, антибиотикка сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг хаддан ташқари ўсиши юз бериши мумкин, шунинг учун ҳар бир пациент узоқ вақт кузатув остида бўлиши керак.

Меропенемни метициллинга резистент стафилококклар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўллаш тавсия қилинмайди.

Меропенем билан даволашда сохтамембраноз колитни пайдо бўлиш ҳоллари тўғрисида кам хабар берилган, унинг оғирлик даражаси енгилдан ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин. Шунинг учун антибиотикларни анамнезида меъда-ичак йўлларининг касалликлари, айниқса колити бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Меропенем қўлланганида диарея пайдо бўлган пациентларда сохтамембраноз колит ташҳисига эътибор бериш муҳимдир. Гарчи тадқиқотлар Clostridium difficile ишлаб чиқарадиган токсин антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ колитнинг асосий сабабларидан бири ҳисоблансада, бошқа сабабларга хам эътибор бериш керак.

Меропенем потенциал нефротоксик препаратлар билан бирга қўлланганида эҳтиёт бўлиш керак.

Меропенемни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда буюриш мумкин эмас.

Ҳар бир ҳолатда препарат бевосита шифокорнинг кузатуви остида қўлланиши керак.

Даволаниш даврида эмизишдан сақланиш керак.

Препарат 3 ойликкача бўлган ва жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган болаларда қўлланмайди.

Нейтропенияли ёки бирламчи ёҳуд иккиламчи иммунтанқислиги бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири

Маълумотлар йўқ, бироқ автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига Меропенемнинг таъсири кутилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганидан кейинги ножўя самаралари «Ножўя таъсирлари» бўлимида таърифланган ножўя реакцияларга мувофиқ келади.

Даволаш: симптоматик, гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

Препарат шиша флаконда, эритувчи билан мажмуада – инъекция учун сув БФ 10 мл дан LDPE ампулаларда №2, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Инъекция учун сув 10 мл дан LDPE ампулаларда №2 ва препаратли флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун – ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 30оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Инъекция учун сув – ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Вена ичига инъекция ва инфузия учун Меропенемнинг янги тайёрланган эритмаларини қўллаш тавсия қилинади.

 

Эритма Қуйидаги ҳароратда барқарорлигининг давомийлиги (соат)
25оС 4оС
Қуйидагилар билан тайёрланган эритмалар (1-20 мг/мл):
0,9% ли натрий хлориди билан 8 48
5% ли глюкоза билан 3 14
5% ли глюкоза эритмаси ва 0,225% ли натрий хлориди билан 3 14
5% ли глюкоза эритмаси ва 0,9% ли натрий хлориди билан 3 14
вена ичига инфузия учун 2,5% ли ёки 10% ли манитол эритмаси билан 3 14
10% глюкоза билан 2 8
вена ичига инфузия учун 5% ли глюкоза ва 0,02% ли натрий бикарбонати билан 2 8

Меропенем эритмасини музлатиш мумкин эмас.

Эритмани тайёрлаш вақтида стандарт асептик усулларни қўллаш керак.

Қўллашдан олдин тайёрланган эритма чайқатилсин.

Барча флаконлар фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Яроқлилик муддати.

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун: 2 йил.

Инъекция учун сув: 5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецепт бўйича.