📜 Инструкция по применению Канефрон® H ичга қабул қилиш учун эритма
💊 Состав препарата Канефрон® H ичга қабул қилиш учун эритма
✅ Применение препарата Канефрон® H ичга қабул қилиш учун эритма
📅 Условия хранения Канефрон® H ичга қабул қилиш учун эритма
⏳ Срок годности Канефрон® H ичга қабул қилиш учун эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНЕФРОН® H

CANEPHRON® N

 

Препаратнинг савдо номи: Канефрон® H

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма.

Таркиби:

Ичга қабул қилиш учун эритма қуйидагиларни сақлайди:

Доривор ўсимлик хомашёсининг қуйидаги турларидан 100 г сувли-спиртли ажратмалар (1:56)

Тиллабош  ўти (Centaurii herba)                                                0,6 г

Доривор любисток илдизи (Levistici radix)                             0,6 г

Розмарин барглари  (Rosmarini folia)                                       0,6 г

Қўшимча ингредиент:

  1. эритувчи ­ этанол 59% (ҳажм нисбатида);
  2. ­ 4. эритувчилар­ тозаланган сув.

Этанол миқдори: 16,0­19,5 % (ҳажм нисбатида).

Таърифи: сарғиш-жигарранг рангли, любисток ҳидли, хушбўй, бироз нордон таъмли, тиниқ ёки бироз хира суюқлик. Сақланганида чўкма тушиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: урологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: G04ВХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат яллиғланишга қарши, антиоксидант, спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи таъсирларга эга. Дори воситасининг ўсимликлардан бўлган компонентлари антибактериал ва сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Келтирилмаган.

 

Қўлланилиши

Дори воситаси қовуқнинг ўткир ва сурункали инфекцияларини (циститни) стандарт ва комплекс даволашда қўлланади.

Препарат пиелонефрит, гломерулонефрит, интерстициал нефритни комплекс даволашда; сийдик тошларининг ҳосил бўлишини олдини олувчи восита сифатида (шунингдек сийдик тошлари олиб ташлаганидан кейин ҳам) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Пациентлар Бир марталик доза Кунлик доза
Катталар ва ўсмирлар 12 ёшдан бошлаб 50 томчи 150 томчи
Мактаб ёшидаги болалар 25 томчи 75 томчи
1 ёшдан катта болалар 15 томчи 45 томчи

Қўллаш усули

Бир марталик доза эрталаб, пешинда ва кечқурун қабул қилинсин.

Зарурати бўлганида, масалан болалар учун нордон таъмни камайтириш учун томчиларни бошқа суюқликлар билан бирга қабул қилинг. Флаконни ишлатишда, уни вертикал ҳолатда ушланг.

Препарат яхши ўзлаштирилгани туфайли, уни узоқ вақт давомида даволаш учун қўллаш мумкин.

Ирригацион терапия:  кўп миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши), меъда­ичак бузилишлари (кўнгил айниши, енгил диарея) бўлиши мумкин.

Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига, соябонгуллилар оиласига оид бошқа ўсимликларга (масалан, анис, укропга), анетолга (яъни, эфир мойларининг компонентларига масалан, анис, укроп мойига) юқори сезувчанлик;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг ўткир даври;
  • 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқдир.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтда маълум эмас.

Махсус кўрсатмалар

Буйракнинг яллиғланиш касалликларига ва/ ёки буйрак фаолиятини бузилишларига шубха қилинганда препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак. Бундан ташқари, буйрак ёки юрак етишмовчилиги билан хасталанган пациентлар учун истеъмол қилинадиган суюқликнинг  керакли миқдори шифокор томонидан белгиланиши керак.

Агар препаратни қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат, спазмлар, сийдикда қоннинг мавжудлиги, бовул қилишда бузилишлар ёки ўткир сийдик тутилиши каби шикоятлар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Дори воситаси 19% (ҳамж нисбатида) алкоголь сақлайди. Ичга қабул қилиш учун эритмани алкоголизми бўлган, шунингдек алкоголизмга қарши даволаш курсини мувафаққиятли тугатган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Жигар касаллиги, тутқаноғи, бош мия касалликлари бўлган пациентлар препаратни фақат шифокор маслаҳатидан сўнг  қабул қилишлари керак.

Препаратни қабул қилишда кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинади.

Канефрон® Н эритмасини сақлаш жараёнида бир оз хиралашиши ёки бир оз чўкма ҳосил бўлиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Канефрон® Н эритмасини қабул қилишдан олдин чайқатиш керак!

Дори воситаси транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш  қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Канефрон® Н ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ ва хавф­фойда нисбатини баҳолагандан сўнг, қўллаш бўйича йўриқномасига қатъий риоя қилган ҳолда қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги пайтга келиб, дозани оширилиб юборилиши  ҳақида маълумотлар йўқ.

Даволаш сиптоматик.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма: 50 ва 100 мл дан флакон­томчилагичларга жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Очилган флаконларни 6 ой давомида қўллаш мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.