ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕДУЛАК-WM
MEDULAC-WM
Препаратнинг савдо номи: Медулак-WM
Таъсир этувчи модда (ХПН): лактулоза
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: лактулоза – 667 мг;
Таърифи: оч-сариқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситалари.
АТХ коди: А06AD11
Фармакологик хусусиятлари
Лактулоза лактозанинг синтетик ҳосиласидир. Тегишли ферментлар бўлмаганлиги туфайли меъдада ва ингичка ичакда парчаланмайди ва деярли сўрилмайди. Ичакка тушиб, перистальтикани рағбатлантиради, фосфатлар ва кальций тузларини сўрилишини яхшилайди, аммиакни қондан ичакка диффузиясини оширади ва уни организмдан чиқарилишига ёрдам беради.
Йўғон ичакда лактулоза ичак флорасининг таъсири остида паст молекуляр органик кислоталар – асосан сут кислотасига ва қисман чумоли ва сирка кислоталарига парчаланади. Бунда йўғон ичакнинг ичида осмотик босим ошади ва рН пасаяди, ахлат массаларининг ҳажми ошади, бу йўғон ичакнинг перистальтикасини рағбатлантиради ва ахлат массаларининг консистенциясини нормаллаштиради. Бу қабзиятни бартараф бўлишига ва ичак бўшашини физиологик ритмини тикланишига ёрдам беради.
Боғланган аммоний ионларини чиқарилиши сурги самараси ривожланганида амалга ошади. Сурги самараси қабул қилинганидан сўнг 24-48 соатдан кейин намоён бўлади. Бундан ташқари, лактулоза аҳлат билан сафро кислоталарини ҳам чиқаради, натижада қонда ва сафрода холестериннинг миқдори камаяди. Йўғон ичакда сальмонеллаларни ўсишини ингибиция қилиш хусусиятига эга. Витаминлар ва минералларнинг сўрилишини камайтирмайди. Ўрганиб қолишни чақирмайди (бекор қилиш синдроми йўқ).
Жигар энцефалопатиясида ёки жигар прекомаси/комасида самараси ацидофил бактерияларнинг (масалан, лактобактериялар) миқдорини ошиши орқали протеолитик бактерияларни сусайтирилиши; йўғон ичакнинг ичидагисини нордонлашиши ҳисобига аммиакни ион шаклига ўтиши; йўғон ичакда рН ни пасайиши ва осмотик самаранинг оқибатида ичакни бўшалиши; шунингдек аммиакни бактерия оқсил синтези учун утилизация қилувчи бактерияларни рағбатлантириш йўли билан азот сақловчи заҳарли моддаларни камайиши орқали амалга ошади деб ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши паст. Сўрилмасдан, йўғон ичаккача боради, у ерда ичак флораси таъсирида парчаланади. 45-70 мл дозаларда бутунлай метаболизмга учрайди; янада юқорироқ дозаларда қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши
- қабзиятлар: ичакнинг физиологик ритмини бошқариш;
- ич келишини тиббий мақсадларда юмшатиш (геморроидал тугунлар, йўғон ичакда ва анал тешик соҳасидаги операциялар, операциядан кейинги даврда);
- ичак дисбактериози;
- чириш оқибатидаги диспепсия синдроми (эмизикли болалар ва 10 ёшгача бўлган болаларда);
- сальмонеллалар, шигеллалар чақирган энтерит, сальмонелла ташувчилик;
- жигар прекомаси, комаси, жигар энцефаолопатияси, гипераммониемияда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Медулак-WM ичга қабул қилинади. Даволаш давомийлиги ва дозалари шифокор томонидан белгиланади.
Қабзиятларни даволашда:
Препаратни суткада 1 марта эрталаб овқат вақтида қабул қилиш керак. Клиник самара 1-2 кундан кейин бошланади. Агар препарат 2 кун давомида қабул қилинганида, беморнинг аҳволини яхшиланиши кузатилмаса, доза оширилади.
Катталарга: бошланғич доза 15-45 мл ни, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 10-25 мл ни ташкил қилади.
3 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза – 5 мл, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 5 мл ни ташкил этади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза – 5-10 мл, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 5-10 мл ни ташкил этади.
7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза – 15 мл, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – 10 мл ни ташкил этади.
Одатда, доза икки кун қабул қилинганидан кейин, беморнинг эҳтиёжига қараб пасайтирилиши мумкин.
Ич келишини юмшатиш учун:
Худди қабзиятда буюрилган дозаларда буюрилади.
Ичак дисбактериозини даволашда (суткалик дозалар):
Катталарга: кунига 10 мл буюрилади.
7 ёш ва ундан катта болаларга – кунига 10 мл буюрилади.
4-7 ёшдаги болаларга – кунига 5 мл буюрилади.
1-3 ёшдаги болаларга – кунига 3 мл буюрилади.
1 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1,5-3 мл буюрилади.
Сальмонеллёзли, шигеллёзли энтеритда: биринчи 10-12 кунлари 15 мл дан кунига 3 марта қабул қилинади. Бир ҳафталик танаффусдан сўнг худди ўша дозада кунига 5 марта қабул қилинади.
Жигар энцефалопатиясида, жигар прекомаси ва комасида: 30-50 мл дан суткада 3 марта қабул қилинади, суткалик доза 90-190 мл ни ташкил қилиши мумкин, сўнгра эса шахсий танланган бир маромда тутиб турувчи (аҳлатнинг рН – 5-5,5 бўлишини таъминлайдиган) дозада суткада 2-3 марта қабул қилинади.
Жигар энцефалопатиясида доза, ични суткада 2-3 марта юмшоқ келишини ҳисобга олиб танланади.
Даволаш уч ойгача ва ундан ортиқ давом этиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш.
Узоқ муддат даволанганда – сув-электролитлар алмашинувини бузилишлари бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- галактоземия;
- лактоза, галактоза ёки фруктозани ўзлаштираолмаслик;
- ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар ва антацид препаратлар бир вақтда қўлланганида лактулозанинг терапевтик самарадорлигини пасайтирадилар.
Медулак-WM ажралиб чиқиши рН га боғлиқ ичакда эрувчан препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида, лактулоза ичакнинг ичидаги рН ни пасайтириши ва бу препаратларнинг ажралиб чиқишини ўзгартиришини ҳисобга олиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қандли диабети бўлган беморларга, айниқса жигар энцефалопатиясини даволашда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препаратни қориндаги оғриқлар, кўнгил айниши ва қусишда қабул қилиш мумкин эмас.
Диарея пайдо бўлганида даволаш бекор қилинади. Гастрокардиал синдромда метеоризмга йўл қўймаслик учун, доза аста-секин оширилиши керак (одатда метеоризм 2-3 кунлик даволашдан кейин ўз-ўзидан йўқолади).
Узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) давомида юқори дозалар билан даволанганда қон зардобида электролитларнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Икки кун давомида терапевтик самара бўлмаса ёки даволаш тугаганидан сўнг қабзият қайтадан бошланса, пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Препарат билан даволаниш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Медулак-WM ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш учун хавфсиз.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Медулак-WM автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: диарея, қорин соҳасида оғриқ бўлиши мумкин.
Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма 250 мл дан пластмасса қопқоқчали сариқ рангли шиша флаконларда. 1 флакон ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Флакон очилганидан кейин препарат 28 кун давомида ишлатилсин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.