📜 Инструкция по применению Индапамид SR
💊 Состав препарата Индапамид SR
✅ Применение препарата Индапамид SR
📅 Условия хранения Индапамид SR
⏳ Срок годности Индапамид SR

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНДАПАМИД SR

INDAPAMID SR

 

Препаратнинг савдо номи: Индапамид SR

Таъсир этувчи модда (ХПН): индапамид

Дори шакли: қобиқ билан қопланган, узоқ муддатли таъсирга эга таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: индапамид 1,5 мг

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, карбомер, гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк;

қобиқнинг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), лактоза моногидрати, макрогол 3000, глицерин триацетати, темир (II) оксид (Е172), темир (III) оксиди (Е172), темир (IV) оксиди (Е172).

Таърифи: думалоқ, икки томони қабариқ, оч-пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сульфонамидлар

АТХ коди: С03В А11.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Индапамид SR диуретик дори препаратидир. У нотиазид сульфонамид ҳосилалари гуруҳига киради ва индол ҳалқасини сақлайди. Фармакологик хусусиятлари бўйича у тиазид диуретикларга яқин. Тиазид диуретиклар каби, у нефроннинг дистал бурма найчаларини проксимал қисмига таъсир қилади, у ерда натрий ва хлоридларнинг ва камроқ даражада – калий ва магнийнинг секрециясини ошишини чақиради ва шу йўл билан чиқарилаётган сийдик ҳажмини оширади.

II ва III босқич (фаза) клиник тадқиқотлар индапамиднинг гипотензив самараси 24 соат давомида сақланишини кўрсатди.

Ушбу самара кучсиз диуретик таъсирни чақирувчи дозаларни қабул қилганда ҳам аниқланади.

Индапамиднинг антигипертензив хусусиятлари артериялар деворининг эгилувчанлигини яхшиланиши ва артериолаларнинг қаршилигини, шунингдек қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини камайиши билан боғлиқ.

Индапамид чап юрак қоринчалари гипертрофиясини камайтиради.

Тиазидлар ва тиазидсимон диуретиклар учун доза аниқланган, терапевтик самараси кучаймайди, шу вақтда ножўя таъсирларининг пайдо бўлиши ошади. Шунинг учун агар ўтказилаётган даволаш самарасиз бўлса, дори препаратининг дозасини ошириш мумкин эмас.

Гипертонияси бўлган пациентларда турли давомийликдаги (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли) даволаш курсини ўтказишда, индапамид:

– липидлар: триглицеридлар, ЛПНП-холестерин ва ЛПВП-холестерин метаболизмига салбий таъсир кўрсатмайди;

– шунингдек, қандли диабети ташхиси қўйилган артериал гипертензияси бўлган пациентларда углеводлар метаболизмини издан чиқармайди.

 

 

Фармакокинетикаси

Индапамид SR препаратининг дори шакли – таъсири узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таъсир этувчи модда таблеткани ичидаги матрица тизимида жойлашган, бу индапамидни аста-секин ажралиб чиқишини таъминлайди.

Сўрилиши: индапамид таблеткадан секин ажралиб чиқади ва меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Овқат сўрилиш тезлигини бироз тезлаштиради, аммо сўрилган дори препаратнинг миқдорига таъсир қилмайди. Дори препаратининг зардобдаги максимал концентрацияси юборилгандан сўнг тахминан 12 соатдан кейин аниқланади. Кўп марта қабул қилиш, қабул қилишлар орасидаги интервалларда дори препаратининг зардобдаги концентрациясининг фарқларини камайишига ёрдам беради. Шахсий фарқлар мавжуд.

Тақсимланиши: индапамид плазма оқсиллари билан 79% боғланади. Ярим чиқарилиш даври элиминация босқичида 14 дан 24 соатгачани ташкил қилади (ўртача 18 соат). Тўйиниш ҳолатига 7 кундан кейин эришилади. Дозани такрорлаш дори препаратининг тўпланишига олиб келмайди.

Чиқарилиши: индапамид организмдан асосан сийдик билан (70%) ва аҳлат билан (22%) фаол бўлмаган метаболитлари шаклида чиқарилади. Дозанинг фақат 5% дан 7% гачаси сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Юқори хавфли бўлган гуруҳ пациентлар: буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетик кўрсаткичлар ўзгармайди.

Қўлланилиши

Эссенциал (бирламчи) артериал гипертензияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни дозаси ва давомийлиги ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгиланиши лозим.

Ичга қабул қилинади.

Суткада 1 таблетка, препаратни эрталаб қабул қилган афзал. Таблеткаларни бутунлигича, сув билан бирга ютиш керак.

Юқори дозаларда индапамид кучлироқ антигипертензив таъсир намоён қилмайди, аммо салуретик таъсири кучаяди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) препаратни қўллаш мумкин эмас.

Тиазидли диуретиклар ва тиазидсимон дори препаратлари буйрак фаолияти нормада бўлганида ёки агар буйрак фаолияти кучсиз даражада бузилган ҳолатларда кўпроқ самаралидир.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Оғир жигар етишмовчилиги ҳолларида дори препаратини қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда плазмадаги креатинин концентрацияси пациентнинг ёши, тана вазни ва жинсини ҳисобга олиш керак. Индапамид SR дори препарати кекса ёшдаги пациентларда фақат буйракларнинг нормал фаолиятида ёки фақат буйрак етишмовчилигининг енгил даражасида қўллаш мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Хавфсизлиги ва самарасига таллуқли маълумотларни йўқлигини ҳисобга олиб, препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Кўпгина клиник ва лаборатор ножўя таъсирлар дозага боғлиқ ҳисобланади.

Тиазидсимон диуретик дори препаратлари, шу жумладан индапамид қуйидаги ножўя таъсирларни чақириши мумкин:

Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотларга асосланиб бахолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранутоцитоз, апластик анемия, гемолитик анемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: толиқиш ҳисси, бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар.

Тез-тезилиги ноъмалум: ҳушдан кетиш.

Юрак томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия.

Тез-тезлиги ноъмалум: torsade de pointes потенциал ўлим хавфи (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: қусиш.

Кам ҳолларда: кўнгил айниши, қабзият, оғиз бўшлиғини қуриши.

Жуда кам ҳолларда: панкреатит.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: буйрак етишмовчилиги

Жигар ва ўт чиқарувчи йўллар томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: жигар фаолиятини бузилиши.

Тез-тезлиги ноъмалум:

– жигар етишмовчилиги фонида жигар энцефалопатиясини ривожланиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин);

– гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

– юқори сезувчанлик реакциялари, асосан терида, аллергик реакциялар ва астма реакциялари пайдо бўлишига мойиллиги бўлган пациентларда.

Тез-тез: доғли-папуллёз тошма.

Тез-тез эмас: пурпура.

Жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш ва (ёки) эшакеми, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми.

Тез-тезлиги ноъмалум: тизимли қизил югуриги симптомларини хуружлари бўлиши мумкин.

Фотосенсибилизация ҳолатлари аниқланган (“ Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин).

Лаборатор ва инструментал тадқиқотлар натижаларига таъсири

Тез-тезлиги ноъмалум:

-ЭКГ да QT интервалини узайиши (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин).

– даволаш вақтида қонда сийдик кислотасини ва глюкозанинг концентрациясини ошиши: қандли диабети ёки подаграси бўлган пациентларда диуретик дори препаратларини қўллашни мақсадга мувофиқлигини махсус эҳтиёткорлик билан қайта кўриб чиқиш зарур;

– жигар ферментларини фаоллигини ошиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Клиник тадқиқотларда 10% пациентларда гипокалиемия кузатилган (қон плазмасида калийни миқдори камида 3,4 ммоль/л) ва 4-6 ҳафта даволашдан сўнг 4% пациентларда камида 3,2 ммоль/л. 12 хафта давомида даволангандан сўнг қон плазмасида калийни таркиби ўртача 0,23 ммоль/л га камайган.

Жуда кам ҳолларда: гиперкальциемия.

Тез-тезлиги номаълум:

– калийни йўқотилиши ва гипокалиемияни ривожланиши, айниқса юқори хавф гуруҳига мансуб бўлган пациентларда аҳамиятлидир (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин);

– дегидратация ва ортостатик гипотензияни чақирувчи гиповолемия билан кечувчи гипонатриемия. Хлор ионларини бир вақтда йўқотилиши компенсатор характердаги иккиламчи метаболик алкалозга олиб келиши мумкин: ушбу самарани эҳтимоли ва оғирлиги аҳамиятли ҳисобланмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Индапамидга, сульфонамидларга ёки препаратнинг ёрдамчи моддалардан бирига юқори сезувчанлик

– оғир буйрак етишмовчилиги

– жигар энцефалопатияси ёки жигар фаолиятини бошқа оғир бузилишлари

– гипокалиемияда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Индапамид билан бир вақтда қўллаш мумкин бўлмаган дори препаратлари

Литий

Плазмада литий миқдорини ошиши дозани ошириб юборилиши симптомлари билан келиб чиқади, кам тузли парҳез ҳолатдаги каби (сийдик билан литийни кам чиқарилиши).

Агар литий тузларини ва диуретик препаратларини бир вақтда қўллаш зарурати бўлса, плазмада литий таркибини назорат қилиш ва мувофиқ дозасига тузатиш киритиш зарур.

Индапамид билан эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим бўлган дори препаратлари

Torsade de pointes чақирувчи, юрак ритмига таъсир кўрсатувчи препаратлар

– антиаритмик препаратларнинг Iа синфи (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид);

– антиаритмик препаратларнинг III синфи (амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид);

– айрим антипсихотик препаратлар – фенотиазин ҳосилалари (хлорпромазин, циамемазин, левомепромазин, тиоридазин, трифтоперазин), бензамид ҳосилалари (амисульпирид, сульпирид, сультоприд, тиаприд), бутирофенон ҳосилалари (дроперидол, галоперидол);

– бошқа препаратлар: бепридил, цизаприд, дифеманил, эритромицин (вена ичига юборилганида), галофантрин, мизоластин, пентамидин, спарфлоксацин, моксифлоксацин, винкамин (вена ичига юборилганда).

Юрак қоринчалари аритмиясини юқори хавфи айниқса torsade de pointes (гипокалиемия мойил омил ҳисобланади). Ушбу препаратларни қўллаш зарурати бўлган ҳолларда гипокалиемия ривожланишига пациентни назорат қилиш зарур ва зарурати бўлса калий миқдорини мувофиқлаштириш лозим. Плазмада электролитлар даражасини ва ЭКГ кўраткичларини назорат қилиш лозим.

Гипокалиемия келиб чиққан ҳолатда torsade de pointes ни ривожланиш хавфини чақирмайдиган дори препаратларини қўллаш лозим.

Ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлари (ичга қабул қилиш учун), шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари (ЦОГ-2) ва салицилатларни юқори дозалари (суткада ≥3г).

Индапамидни антигипертензив ва самараси камайиши мумкин.

Сувсизланган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигини хавфи ошиши мумкин (калавалар фильтрацияси камайиши). Пациентни гидратация ҳолатини назорат қилиш ва буйрак фаолиятини мониторингини ўтказиш лозим.

Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари

Тасодифан артериал гипотензияси хавфи ва ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи билан боғлиқ бўлган натрий ионларини танқислиги бўлган пациентларда (асосан буйрак артерияларининг стенози бўлган пациентларда) ААФ ингибиторларини буюриш.

Артериал гипертензияда диуретиклар билан даволаш натрий танқислигини чақиришини ҳисобга олиб, қуйидагилар:

– индапамид қабул қилинганидан кейин ривожланувчи гипонатриемиянинг натижасида гипертензия ривожланган ҳолларда, уни қабул қилиш ААФ ингибиторлари билан даволашни бошлашдан 3 кун олдин тўхтатилади,

ёки

– ААФ ингибитори билан даволанган паст дозадан бошлаш сўнгра уни аста секин ошириш.

Димланган юрак етишмовчилигида ААФ ингибиторларини жуда паст дозаларда даволашни бошлаш лозим, энг яхшиси калий сақламайдиган диуретикни дозасини камайтиргандан сўнг (агар буни иложи бўлса).

Барча ҳолатларда ААФ ингибиторлари билан даволашни биринчи давомида буйрак фаолиятини мониторинги ўтказиш зарур (креатинин миқдорини).

Гипокалиемияни чақирувчи бошқа дори препаратлари: В амфотерицин (вена ичига юборилганда), глюкокортикостероидлар ва минералокортикостероидлар (ичга буюрилганда), тетранозактид, перистальтикани рағбатлантирувчи сурги дори препаратлари.

Гипокалиемияни ривожланишини юқори хавфи (аддитив таъсири). Қон плазмасида калий миқдорини мониторингини ўтказиш зарур, асосан ангишвонагул препаратлари билан бир вақтда даволаш вақтида. Ичак перистальтикасини рағбатлантирмайдиган, сурги дори воситаларини қўллаш тавсия этилади.

Баклофен

Индапамиднинг антигипертензив самарасини кучайтиради.

Пациентнинг адекват гидратациясини таъминлаш ва буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак.

Ангишвонагул гликозидлари

Ангишвонагул гликозидларини қўллангандан кейин токсик симптомларини ривожланишига мойиллиги осили бўлиб ҳисобланади, шунинг учун калий миқдорини назорат қилиш, ЭКГ ни ўтказиш зарур, зарурати бўлса, даволашни кўриб чиқиш лозим.

Ўйлаб кўришни талаб этадиган мажмуалар

Калий тежовчи диуретиклар (амилорид, спиронолактон, триамтерен)

Айрим пациентлар учун фойдали бўлган, ушбу препаратларни рационал мажмуаси гипокалиемия (айниқса буйрак етишмовчилиги ёки қандли диабети бўлган пациентларда) ёки гиперкалиемия ривожланиши хавфини истисно қилмайди. Плазмада калийнинг концентрациясини назорат қилиш ва ЭКГ текширувини ўтказиш, зарурати бўлганида эса – даволаш усулини ўзгартириш керак.

Метформин

Метформинни қабул қилиш фонида диуретикларни, айниқса ҳалқали диуретикларни қўлланиши натижасида, функционал буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ лактацидозини ривожланиш хавфи ошади. Агар зардобдаги креатинин даражаси эркакларда 15 мг/л (135 мкмоль/л) ва аёлларда 12 мг/л (110 мкмоль/л) дан юқори бўлса, метформинни ишлатиш мумкин эмас.

Йод сақловчи рентгеноконтраст воситалар

Диуретиклар чақирган сувсизланиш ҳолларида, йод сақловчи рентгенконтраст воситаларнинг юқори дозалари қўлланганидан кейин ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишини юқори хавфи мавжуд. Бундай воситани ишлатишдан олдин пациентнинг яхши гидратациясини таъминлаш керак.

Трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар

Антигипертензив таъсирни ва ортостатик гипотензияни келиб чиқиш хавфини кучайиши (аддитив таъсири).

Кальций (кальций тузлари)

Буйрак орқали кальцийни кам чиқарилишини натижасида гиперкальциемия хавфи.

Циклоспорин, такролимус

Плазмада циклоспорин миқдорини ўзгаришларсиз креатинин миқдорини ошиши хавфи, ҳаттоки агар сув ва (ёки) натрий танқислиги аниқланмаган бўлса ҳам.

Кортикостероидлар, тетракозактид (ичга юбориладиган)

Гипотензив самараси камаяди (кортикостероидларни таъсири натижасида натрий ва сувни

тутилиши).

Махсус кўрсатмалар

Огоҳлантиришлар

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда тиазидсимон диуретик дори препаратлар жигар энцефалопатиясини ривожланишини тезлаштириши мумкин, асосан электролитлар алмашинувини бузилишида. Жигар энцефалопатиясининг симптомлари пайдо бўлган ҳолларда индапамидни бекор қилиш керак.

Фотосезувчанлик

Тиазид диуретиклар ва тиазидсимон дори препаратларини қўлланиши билан боғлиқ фотосенсибилизация ҳоллари аниқланган. Агар даволаниш вақтида фотосенсибилизация реакциялари пайдо бўлса, дори препаратини бекор қилиш тавсия этилади. Агар диуретикни такроран қўллаш зарурати келиб чиқса, тери юзасини қуёш нурларининг таъсирдан ёки сунъий ультрабинафша нурланишдан ҳимоя қилиш тавсия этилади.

Ёрдамчи моддалар

Дори препарати лактоза сақлайди ва галактозани наслий ўзлаштираолмасликда, лактоза танқислиги (Лаппа тури) ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда қўлланилиши мумкин эмас.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Сув-электролит мувозанати

Плазмада натрий даражаси

Препарат билан даволашни бошлашдан аввал, кейин доимо плазмада натрий концентрацияини назорат қилиш зарур. Диуретиклар билан ҳар қандай даволаш гипонатриемияга олиб келиши мумкин, баъзи ҳолларда жиддий асоратлар билан. Плазмада натрий таркибини камайиши бошланғич даврида симптомсиз бўлиши мумкин, шунинг учун уни доимо назорат қилиш талаб этилади. Кекса ёшдан пациентларда ва жигар циррози бўлган пациентларда ушбу текширувларни тез-тез ўтказиш туриш зарур.

Плазмада калийни даражаси

Даволаш вақтида плазмада калий концентрациясини доимо назорат қилиш зарур. Тиазидли ва тиазидсимон диуретикларни қўллашда асосий хавф бўлиб, калийни йўқотиш ва гипокалиемия ҳисобланади. Юқори хавф гуруҳи бўлган айрим пациентларда, масалан кекса ёшдаги пациентларда, озғин пациентларда, кўпгина дори препаратлари билан даволашни қабул қилаётган пациентларда, жигар циррози бўлган пациентларда, шишлар ва асцит бўлган пациентдарда, юракни ишемик касаллиги ва юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, айниқса гипокалиемия (<3,4 ммоль/л) ривожланишини олдини олиш лозим. Гипокалиемия ҳолатида ангишвонагул препаратларини кардиотоксик хавфи ва юрак ритмини бузилишини келиб чиқиши хавфи ошади.

Хавф гуруҳига QT интервалини узайиши бўлган пациентлар киради, ушбу бузилишлар туғма ёки орттирилган бўлишига қарамай. Гипокалиемия, брадикардия каби юрак ритмини жиддий бузилишларини ривожлантириш қобилиятига эга. Юқоридаги кўрсатилган барча ҳолатларда айниқса тахикардияни потенциал хавфли шакллари – torsade de pointes плазмада калий миқдорини мониторинги кўпроқ зарурдир. Плазмада калий миқдорини биринчи ўлчамни даволашни биринчи хафтаси давомида бажариш зарур.

Плазмада кальцийнинг таркиби

Тиазид ва тиазидсимон диуретик дори препаратлари аҳамиятсиз транзитор гиперкальциемияни чақириб, сийдик билан кальцийни чиқарилишни камайтириши мумкин. Яққол гиперкальциемия аниқланмаган гиперпаратиреози оқибати бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда даволашни тўхтатиш ва пациентнинг қалқонсимон бези фаолиятини баҳолашни ўтказиш зарур.

 

 

Қонда глюкозанинг таркиби

Қандли диабети бўлган паицентларда, асосан гипокалиемия билан бирга бўлса, қонда глюкоза миқдорини мониторингини ўтказиш зарур.

Сийдик кислотаси

Гиперурикемияли пациентларда подагра хуружларининг тез-тезлигини ошиши мойиллиги мавжуд.

Буйрак фаолияти ва диуретик дори препаратлари

Тиазидли ва тиазидсимон диуретик дори препаратлари фақат буйрак фаолиятини нормада бўлган ҳолатда ёки унинг аҳамиятсиз бузилишларида самарали бўлади (креатинин даражаси 25 мг/л дан кам, катталарда 220 мкмоль/л). Буйрак фаолиятини креатин концентрациясига асосланиб баҳолаш вақтида пациентнинг ёши, жинси ва тана вазнини ҳисобга олиш зарур.

Даволашни бошида диуретиклар чақирган, сув ва натрийни йўқолилиши билан изоҳланадиган гиповолемия калавалар фильтрациясини пасайишига олиб келади. Бу эса қонда мочевина ва плазмада креатинин даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу транзитор функционал буйрак етишмовчилиги буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда асоратларсиз ўтади, шу вақтда буйрак етишмовчилиги бўлганда чуқурлаштириш мумкин.

Спортчилар

Дори препарати спортчиларда допингга қарши мусбат натижаларини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Умум қабул қилинган қоидага кўра ҳомиладор аёлларда диуретикларни қўллашдан сақланиш лозим. Ҳомиладорлик даврида пайдо бўладиган физиологик шишларни даволаш мақсадида қўллаш мумкин эмас. Диуретиклар фетоплацентар етишмовчилигини ва ҳомила ривожланишини бузилиши хавфини чақириши мумкин.

Индапамид ҳомиладорлик вақтида фақат ўта зарур ҳолларда қўлланилиши мумкин, бироқ уни буюришдан аввал шифокор пациентдан ҳомиладорлик ёки уни режалаштришга таалуқли бўлган анамнезни йиғиши лозим. Индапамид кўкрак сутига чиқарилади. Ушбу сабабга кўра препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Индапамид SR дори препаратини қўллаш вақтида айниқса даволашни бошида ёки бошқа антигипертензив дори препаратини қўшимча қўллаш вақтида, артериал босимини пасайиши билан боғлиқ бўлган симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда траспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга ҳизмат кўрсатиш қобилияти бузилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

40 мг гача дозада, яъни тахминан терапевтик дозадан 27 марта юқори дозада индапамидни токсик таъсири тасдиқланмаган.

Симптомлари

Ўткир захарланиш симптомлари сув-электролит мувозанатини бузилиши натижасида келиб чиқади (гипонатриемия, гипокалиемия). Кўнгил айниши, қусиш, артериал босимини пасайиши, мушак спазмлари, бош айланиши, уйқучанлик, дезориентация, полиурия, анурияга олиб келувчи олигурия (гиповолемия оқибатида).

Даволаш

Дозани ошириб юбориш ҳолларида меъдани ювишни ўтказиш ёки фаоллаштирилган кўмирни буюриш, шунингдек стационар шароитида сув-электролит мувозанатини тиклаш керак.

Чиқарилиш шакли

10, 14 ёки 15 таблеткадан PVC/PVDC ва алюмин фолгали контур-уяли ўрамида (блистер).

10 таблеткадан 3 ёки 6 контур ўрамлар, 14 таблеткадан 2 ёки 4 контур ўрамда ёки 15 таблеткадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни тугайди.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.