📜 Инструкция по применению Менопур
💊 Состав препарата Менопур
✅ Применение препарата Менопур
📅 Условия хранения Менопур
⏳ Срок годности Менопур

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕНОПУР

MENOPUR®

Препаратнинг савдо номи: Менопур

Таъсир қилувчи модда (ХПН): менотропин

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда:

75 ХБ фолликулостимулловчи гормон (ФСГ) 75 ХБ лютеинловчи гормон (ЛГ) ни сақловчи, менотропин (юқори тозаланган одам менопауза гонадотропини оМГ);

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, полисорбат 20, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси.

Эритувчи: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, суюлтирилган хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи:

1 флакон оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган қават кўринишидаги лиофилизат сақлайди;

Эритувчиси бўлган 1 ампула тиниқ рангсиз суюқлик сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гонатропинлар ва овуляциянинг бошқа стимуляторлари. Одам менопауза гонадотропини.

АТХ коди:  G03G A02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Менопур фолликулостимулловчи гормон (ФСГ) лютеинловчи гормон (ЛГ) лар таркиб топган менотропин (оМГ) сақлайди. Бундан ташқари, Менопур препаратида постменопауза даврида аёлларнинг сийдигидан ажратиб олинган, ЛГ нинг фаоллигига олиб келадиган одам хорионик гонадотропини (оХГ) мавжуд. Ҳам ФСГ, ҳам ЛГ фаоллигига эга бўлган Менотропин фолликулаларни ўсиши ва ривожланишини рағбатлантиради, шунингдек тухумдонларни бирламчи дисфункцияси билан хасталанмаган аёлларда жинсий стероид гормонларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. ФСГ фолликулогенезда фолликулаларнинг популяциясини тўлиши ва ўсишини белгилайдиган асосий омил ҳисобланади, айни вақтда ЛГ эса тухумдонларда стероидогенез ва фолликулани овуляциядан олдин етилиши учун муҳим ҳисобланади. ФСГ ЛГ бутунлай бўлмаганида (масалан, гипогонадотропли гипогонадизмда) фолликулаларнинг ўсишини рағбатлантириши мумкин, аммо натижада нормал бўлмаган фолликулалар ривожланади, бу эстрадиолнинг даражасини пастлиги билан ассоциацияланади ва фолликулаларни етарли даражада етилмаслиги юз бериши мумкин.

Шунга мувофиқ стероид жинсий гормонлар ишлаб чиқарилишини, эстрадиолнинг даражасини, Менопур билан даволаш билан боғлиқ ҳолда ошишига нисбатан ЛГ ни таъсири, бошқариладиган ЭКО/ИКСИ циклларини тайёрлашда рекомбинант ФСГ га нисбатан юқори бўлади. Бу масала пациентнинг жавоб реакциясини эстрадиолнинг даражасига асосланиб мониторинг қилишда кўриб чиқилиши керак. Эстрадиолларнинг даражалари орасидаги фарқ ановулятор пациентларда овуляцияни паст дозали протоколларидан фойдаланилганда аниқланмаган.

 

 

Фармакокинетикаси

Менопурдаги ФСГ нинг фармакокинетик профили ҳужжатлар билан тасдиқланган. Соғлом аёл кўнгиллиларда ингибиция қилувчи бошқариш учун Менопурнинг 150 ХБ дозаси такроран юборилгандан сўнг 7 кун ўтгач қон плазмасида ФСГ нинг максимал концентрацияси (базисли коррекцияда ўртача ± SD) тери остига ва мушак ичига юбориш учун мувофиқ 8,9±3,5 ХБ/л ва 8,5±3,2 ХБ/л ни ташкил қилган. ФСГ ни максимал концентрациясига ҳар иккала қўллаш усулида 7 соат давомида эришилган. Такроран юборилганидан сўнг ФСГ тери остига ва мушак ичига юборилганида мувофиқ равишда 30±11 соат ва 27±9 соатлик ярим парчаланиш даври (ўртача ± стандарт силжиш) билан чиқарилган. Гарчи ЛГ нинг концентрациясини вақтга нисбатан айрим эгри чизиғи, Менопур препарати қабул қилинганидан сўнг ЛГ нинг концентрациясини ошишини кўрсатса-да, мавжуд бўлган маълумотлар фармакокинетик таҳлилга яроқли бўлиши учун кам бўлган. Менотропин асосан буйрак орқали чиқарилади. Менопурнинг фармакокинетикаси буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилмаган.

Қўлланилиши

– Аёлларда кломифен билан даволаб бўлмайдиган ановуляция билан боғлиқ бўлган бепуштлик (хусусан, тухумдонлар поликистози натижасида).

– Бепуштликни даволаш бўйича медикаментоз дастурларни (шу жумладан, in vitro шароитларда уруғлантириш/эмбрионни ташиш, гаметаларни бачадон найи ичи бўйлаб ташиш (ГБТ) ва сперматозоидларни интрацитоплазматик инъекцияси (СИЦИ)) ўтказишда кўп сонли фолликулаларни ҳосил бўлишини индукция қилиш учун тухумдонларни назоратли гиперстимуляциясида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Менопур препарати тери остига ёки мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Кукун бевосита юборишдан олдин ўрамида илова қилинган эритувчини ишлатиш ёрдамида эритилади. 1 мл эритувчида 3 флаконгача Менопур кукуни эритилиши мумкин.

Тиниқ бўлмаган эритмани ёки агар унда заррачалар аниқланса, қўллаш мумкин эмас.

Дозалаш тартиби тери остига ёки мушак ичига юбориш учун бир хилдир.

Тухумдонларни экзоген гонадотропинларга нисбатан индивидуал реакцияси аҳамиятли даражада ўзгариб туради, бу стандарт дозалаш схемасини қўллаш имконини бермайди. Шу сабабли, препаратнинг дозалари тухумдонларнинг даволашга нисбатан реакциясига қараб, индивидуал равишда танланади. Менопур препаратини алоҳида ҳолда, ёки гонадотропин рилизинг-омил (тухумдонлар гиперстимуляциясини назорат қилиш мақсадида унинг агонисти ёки антагонисти) билан мажмуада қўллаш мумкин. Тавсия этилган дозалаш тартиби ва даволаш давомийлиги индивидуал даволаш схемасига қараб ўзгариши мумкин.

Ановуляция (шу жумладан, тухумдонлар поликистози): Менопур билан даволашдан мақсад одам хорионик гонадотропин гормони (ХГГ) нинг таъсири натижасида бир дона Граафов фолликуласини ҳосил бўлиши ва ундан овоцитни ажралиб чиқишидан иборатдир.

Менопур билан даволашни ҳайз кўриш циклининг биринчи 7 куни давомида бошлаш керак. Тавсия этилган дозаси 7 кун давомида кунига 75-150 ХБ ни ташкил этади. Навбатдаги дозалаш тартиби клиник мониторингларга (шу жумладан тухумдонларни алоҳида ёки эстрадиолнинг даражасини назорати билан мажмуада ультратовуш текширувидан ўтказиш) асосланиб, жавоб реакциясига қараб, индивидуаллаштириш керак. Дозани 7 кунда кўпи билан бир марта бошқариш мумкин. Дозани тавсия этилган ҳолда бир марталик ошириш 37,5 ХБ ни ташкил этади ва 75 ХБ дан ошмаслиги керак. Максимал суткалик дозаси 225 ХБ дан ошмаслиги керак. 4 ҳафталик даволаш курси давомида натижа кузатилмаса, даволашни тўхтатиш керак, кейинчалик даволашни цикл тўхтаганида ишлатилган дозаларга нисбатан юқорироқ дозалар билан бошлаш керак.

Оптимал натижага эришилганидан сўнг Менопурнинг охирги дозаси юборилганидан сўнг эртасига ХГГ ни 5000 дан 10000 ХБ гача бўлган бир марталик дозасини юбориш керак. ХГГ юборилган кунда ва эртасига жинсий алоқани амалга ошириш тавсия этилади. Муқобил усул бўлиб, бачадон ичи сунъий уруғлантиришни ўтказиш ҳисобланади. Менопурга нисбатан юқори реакция кузатилса, даволашни тўхтатиш керак, пациентлар аёллар жинсий алоқадан сақланишлари ёки навбатдаги ҳайз цикли бошлангунича контрацепциянинг тўсиқ усулларидан фойланишлари керак.

Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурлари ўтказилганида кўп сонли фолликулалар ҳосил бўлишини индукция қилиш учун тухумдонларни назоратли гиперстимуляцияси

Менопур препаратини гонадотропин-рилизинг омилнинг агонистлари билан тахминий қўллаш протоколи.

Гонадотропин рилизинг-омил ёрдамида бошқаришдан иборат бўлган клиник тадқиқотларда, Менопур билан даволашни агонист билан даволаш бошлангандан сўнг тахминан 2 ҳафта ўтгач бошлаш керак. Менопурнинг тавсия этилган бошланғич дозаси даволашнинг камида биринчи 5 куни давомида суткада 150-225 ХБ ни ташкил этади. Навбатдаги дозалаш тартиби клиник мониторингларга (шу жумладан тухумдонларни алоҳида ёки эстрадиолнинг даражасини назорати билан мажмуада ультратовуш текширувидан ўтказиш) асосланиб, индивидуаллаштирилган бўлиши керак, аммо дозаси ҳар сафар бошқарилганида 150 ХБ дан ошмаслиги керак. Максимал суткалик дозаси 450 ХБ дан ошмаслиги керак, кўпчилик ҳолларда 20 кундан ортиқ даволаш тавсия этилмайди.

Дозани регуляция (ингибиция) қилиш кўриб чиқилмаган даволаш схемаларида, Менопур билан даволашни ҳайз кўриш циклининг 2-3 кунидан бошлаш керак. Тавсия этилган дозалаш тартиби ва катталиги, бошқариш учун ХГГ агонистлари қўлланган юқори санаб ўтилган протоколлар учун тақдим этилган протоколлар каби бўлади.

Организмни оптимал реакциясига эришилгач, пациент аёлларга, фолликулани тўлиқ етилишини индукция қилиш ва овоцитни ажралиб чиқишига тайёргарлик қилиш учун ХГГ 5000 дан 10000 ХБ гача бўлган бир марталик дозаси юборилади. Пациент аёллар, ХГГ юборилганидан сўнг камида 2 ҳафта давомида синчков кузатувда бўлишлари керак. Менопурга нисбатан реакция юқори бўлганида даволашни тўхтатиш керак, пациент аёллар эса, жинсий алоқадан сақланишлари ёки навбатдаги ҳайз цикли бошлангунича контрацепциянинг тўсиқ усулларидан фойланишлари керак.

Ножўя таъсирлари

Клиник тадқиқотларда Менопур билан даволанишда қуйидаги ножўя реакциялар: абдоминал оғриқ, бош оғриғи, 10% гача учрайдиган, юборилган жойда реакция ва оғриқ юзасидан кўпроқ хабарлар берилган. Жадвалда аъзолар ва тизимлар томонидан, клиник тадқиқотлар вақтида энг кўп кузатилган ножўя реакциялар келтирилган.

Аъзолар тизими бўйича синфланиши Тез-тез (>1/100, <1/10)
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар Қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан кузатиладиган бузилишлар Тухумдонлар гиперстимуляция синдроми, чаноқ соҳасида оғриқ
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар Инъекция қилинган жойда оғриқ

Клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан, ТГС билан боғлиқ бўлган типик симптомлар дискомфорт ва қоринни дам бўлиши, кўнгил айниши, қусиш бўлган. ТГСда кам кузатиладиган асоратлар бўлиб, веноз тромбоэмболик бузилишлар ва тухумдонларни буралиб қолиши ҳисобланади.

Гонадотропин препаратлари қўлланганида аллергик реакциялар: тери томонидан маҳаллий реакциялар ва умумий реакциялар, шу жумладан анафилаксия юзасидан хабарлар берилган.

ОМГ билан даволаш ихтиёрсиз кўп ҳомилали ҳомиладорликка олиб келади. Бепуштликни гонадотропинлар билан даволаниш фонида ривожланган ҳомиладорлик одатдаги ҳомиладорликка нисбатан кўпроқ абортлар билан тугайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тана ҳароратини ошиши, терида тошмалар), шиш, инъекция қилинган жойда оғриқ ёки қичишиш кам ривожланади.

Препарат узоқ муддат қўлланганида якка ҳолларда антителалар ҳосил бўлиши мумкин, бу ўтказилган даволашни самарасизлигига олиб келади.

ОМГ билан даволаш тухумдонлар гиперстимуляциясини чақириши мумкин, бу клиник жиҳатдан овуляция мақсадида одам хорионик гонадотропини (оХГ) буюрилганидан сўнг намоён бўлади. Бу катта ўлчамдаги тухумдан кисталари ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тухумдонларнинг яққол гиперстимуляциясида асцит, гидроторакс, олигурия, артериал гипотензия ва тромбоэмболия кўринишлари кузатилиши мумкин.

Гриппсимон симптомлар ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Менопур препаратини қуйидаги аёлларга қўллаш мумкин эмас:

– гипофизар ёки гипоталамик ўсмалари бўлган аёлларда;

– тухумдонлар, бачадон ёки сут безлари карциномасида;

– этиологияси номаълум бўлган гинекологик қон кетишларида;

– препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда;

– тухумдонлар кисталарида ёки тухумдонлар ўлчамини, тухумдонлар поликистози билан боғлиқ бўлмаган катталашганида қўллаш мумкин эмас.

Қуйида келтирилган ҳолатларда даволашдан ижобий натижа кутилмаганлиги сабабли, Менопур препаратини буюриш мумкин эмас:

– тухумдонлар фаолиятни бирламчи етишмовчилигида;

– жинсий аъзоларни, ҳомиладорлик билан номутаносиб бўлган аномалияларида;

– бачадонни, ҳомиладорлик билан номутаносиб бўлган фиброзли ўсмаларида.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Менопур препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Клиник тажрибалар йўқлигига қарамасдан, Менопур ва кломифенни бир вақтда қўлланганда фолликулаларни етилиш реакциясини кучайтириши мумкинлиги кутилади. Гипофизар десенсибилизация мақсадида гонадотропин-рилизинг омил агонистлари билан бирга қўлланганида тухумдонлар томонидан кутилган реакцияга эришиш учун Менопур препаратининг юқори дозалари талаб этилиши мумкин.

Номутаносиблиги

Менопур препаратини Ферринг компанияси ишлаб чиқарган урофоллитропин Бравель 75 ХБ дан ташқари бошқа препаратлар билан битта инъекцияда юбориш мумкин эмас. Тадқиқотлар, Менгопур ва урофоллитропинни бирга юбориш кутилган биофаолликни аҳамиятли даражада ўзгартирмаслигини кўрсатади.

Махсус кўрсатмалар

Менопур – турли оғирлик даражасидаги ножўя самараларни чақириши мумкин бўлган кучли таъсир қилувчи гонадотроп препаратдир, шунинг учун уни фақат бепуштликни даволаш усулларини яхши эгаллаган шифокор кузатуви остида қўллаш керак.

Гонадотропинлар билан даволаш шифокорларда маълум бир вақтни олади ва тухумдонларни даволашга нисбатан реакциясини синчиклаб ва мунтазам равишда назорат қилиш, шу жумладан ультратовуш текширувини ўтказишни талаб этади, ультратовуш текширувини қон плазмасида эстрадиолнинг даражасини аниқлаш билан бирга ўтказган афзал. Пациентлар ўртасида менотропинни юборишга нисбатан маълум бир фарқлар мавжуд, уларнинг баъзиларида – даволашга нисбатан жавоб реакцияси жуда паст бўлади. Даволаш мақсадига жавоб берувчи кичик дозаларни қўллаш керак.

Менопурнинг биринчи инъекциясини шифокорнинг синчков назорати остида қўллаш керак.

Даволашни бошлашдан олдин ҳар иккала партнерда бепуштликнинг сабабини аниқлаш, шу билан бирга қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар борлиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш керак. Хусусан, пациент аёлларда гипотиреоидизм, адренокортикал етишмовчилик, гиперпролактинемия, гипофизар ёки гипоталамик ўсмалар борлигини текшириш, бундай патологик ҳолатларда кўзда тутилган мувофиқ даволашни буюриш керак.

Ановуляция натижасида бепуштликни даволаш доирасида ҳам, ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурлари доирасида ҳам фолликулаларни ўсишини рағбатлантириш ўтказилаётган пациент аёлларда тухумдонлар ўлчамини катталашиши ёки тухумдонлар гиперстимуляция синдроми ривожланиши мумкин. Менопур препаратини тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилиш ва тухумдонларни даволашга нисбатан реакциясини яхшилаб назорат қилиш ушбу ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини камайтиришга ёрдам беради. Фолликулаларни етилиш кўрсаткичларини экспресс баҳолаш шифокордан бундай синамаларни тахлил қилиш тажрибасини талаб этади.

Тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми (ТГС)

ТГС – тухумдонларни асоратсиз катталашишидан фарқ қилувчи ҳолатдир. ТГС симптомларнинг оғирлиги авж олиб бориши мумкин бўлган синдром ҳисобланади. Синдром тухумдонлар ўлчамини аҳамиятли даражада катталашиши, жинсий стероид гормонларнинг даражасини ошиши, шунингдек қон-томирларнинг ўтказувчанлигини ошиши билан намоён бўлади, бу қорин бўшлиғи, плевра бўшлиғи, камдан-кам ҳолларда перикардиал бўшлиқда суюқликни тўпланишига олиб келиши мумкин.

ТГС оғир ҳолатларда қуйидаги симптомлар: қоринда оғриқ, қоринни дам бўлиши, тухумдонларни аҳамиятли даражада катталашиши, тана вазнини ошиши, диспноэ, олигурия ва кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби гастроинтестинал симптомлар кузатилиши мумкин. Клиник текширувларда гиповолемия, электролитлар мувозанатини бузилиши, асцит, гемоперитонеум, плевра бўшлиғини бўртиши, гидроторакс, ўткир ўпка дистресс синдроми ва тромбоэмболия эпизодларини аниқлаш мумкин.

Тухумдонларни гонадотропин билан даволашга нисбатан реакцияни ошиши, овуляцияни стимуляция қилиш учун ХГГ қўлланган ҳолатлардан ташқари, ТГС га олиб келади, шунинг учун ТГС ривожланганида овуляцияни ХГГ ёрдамида стимуляция қилишдан сақланиш, шунингдек пациент аёлларга жинсий алоқалардан сақланиш ёки камида 4 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланишни тавсия этиш керак. ТГС тез (бир суткадан бир неча кунгача) бошланиши мумкин ва жиддий ножўя самара ҳисобланади, шунинг учун пациент аёллар ХГГ юборилганидан сўнг камида 2 ҳафта давомида шифокорнинг синчков назоратида бўлишлари керак.

Менопурни тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилиш ва даволаш вақтида синчиклаб назорат қилиш тухумдонлар гиперстимуляцияси ва кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш ҳавфини минималлаштириш имконини беради. Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурларини ўтказишда овуляция бошланишида барча фолликулаларни аспирацияси гиперстимуляцияни ривожланиш ҳавфини пасайтиришга ёрдам беради.

ТГС оғир шаклларга ўтиши мумкин ва ҳомиладорлик кузатилганида узоқроқ давом этиши мумкин. Одатда ТГС ҳайз кўриш цикли кузатилганида ўз-ўзидан ўтиб кетади.

ТГС оғир ҳолатларида гонадотропинни юборишни тўхтатиш керак, пациент аёл эса махсус даволашни олиши учун шифохонага ётказилиши керак.

Синдром асосан тухумдонлар поликистози бўлган пациентларда кузатилади.

Кўп ҳомилали ҳомиладорлик

Кўп ҳомилали ҳомиладорлик, айниқса ҳомилалар миқдори кўп бўлганида, перинатал даврда она учун ҳам, ҳомила учун ҳам асоратларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади.

Овуляция гонадотроп гормони билан даволаш натижасида кузатиладиган пациент аёлларда кўп ҳомилаликни ривожланиш ҳоллари табиий уруғланиш натижасида кузатиладиган ҳомиладорликка нисбатан кўпроқ кузатилади. Кўп ҳомилаликни ривожланиш ҳавфини минималлаштириш учун пациент аёлдаги тухумдонларнинг реакциясини синчиклаб назорат қилиш керак. Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) муолажаси ўтказилганидан сўнг пациентда кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш ҳавфи, асосан ўтказилган эмбрионларнинг миқдори, уларнинг сифати ва пациентнинг ёшига боғлиқ.

Даволашни бошланишида пациентлар, уларда кўп ҳомилали ҳомиладорлик ривожланиши мумкинлиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Ҳомилани тушиши

Ҳомиладорликни тўхташи ёки спонтан абортлар натижасида ҳомилани тушиш ҳоллари фолликулаларни етилиши стимуляция қилинган аёлларда ёки ёрдамчи репродуктив технология (ЁРТ) дастурларини ўтишда, табиий уруғлантиришга нисбатан юқори бўлади.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик

Бачадон найларини касалликлари бўлган аёлларда бачадондан ташқари ҳомиладорликни ривожланиш ҳавфи табиий уруғланиш ёки бепуштликни даволаш ҳолларига нисбатан юқори бўлади. In vitro шароитларида фертилизация ўтказилганидан сўнг эктопик ҳомиладорликни учраш частотаси, популяциядаги 1-1,5% га нисбатан 2-5% ни ташкил этади.

Репродуктив аъзоларда ўсмаларни ҳосил бўлиши

Бепуштлик бўйича медикаментоз даволашни кўп марта олган аёлларда тухумдонлар ва репродуктив тизимнинг бошқа аъзоларида ҳам ҳавфсиз, ҳам ҳавфли ўсмаларни ривожланиши кузатилган. Ҳозирги кунда бепуштлик билан хасталанган аёлларда гонадотропин билан даволаш ва ўсмаларни риволанишига бошланғич мойиллик ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.

Туғма ривожланиш нуқсонлари

ЁРТ ўтказган аёллардан туғилган ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонларини тарқалиши, табиий йўл билан уруғлангандаги нуқсонлар сониидан бироз ортиқ бўлиши мумкин. Бу ота-оналарнинг индивидуал ҳусусиятлари (масалан, онанинг ёши, сперманинг ҳусусиятлари ва ҳ.) ва кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг натижаси бўлиши мумкин деб ҳисобланади.

Тромбоэмболик бузилишлар

Тромбоэмболик ҳолатларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган аёлларда наслий мойиллик, аҳамиятли даражадаги семириш (тана вазни индекси > 30 кг/м2) ёки тромбофилия сабабли гонадотропин билан даволаниш вақтида ҳам, даволаш тугаганидан кейин ҳам веноз ва артериал тромбоэмболик бузилишлар ривожланиши мумкин. Ҳомиладорликни ўзи ҳам тромбоэмболик асоратларни ривожланиш ҳавфини оқишига олиб келишини таъкидлаш керак.

Менопур препаратини қўллаш допинг-синамасини ижобий натижасига олиб келиши мумкин. Менопур препаратини допинг сифатида қўллаш пациентнинг аҳволини ёмонлаштириши мумкин.

Препарат таркибида лактоза сақлайди, шунинг учун уни галактозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Менопур препаратини қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Болаларда қўлланмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига Менопур препаратини таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш самаралари номаълум, тухумдонлар гиперстимуляция синдроми ривожланиши мумкин. Даволаш симптоматик бўлади.

Чиқарилиш шакли

Кукунли 10 флакон ва 1 мл эритувчили 10 ампула картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.