ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АТОРВАСТЕРОЛ
ATORVASTEROL
Препаратнинг савдо номи: Аторвастерол
Таъсир этувчи модда (ХПН): аторвастатин
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аторвастатин кальций 10 мг, 20 мг ёки 40 мг аторвастатинга эквивалент;
ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза, кальций карбонати, повидон, кроскармеллоза натрий, натрий лаурилсульфати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қобиқ таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), макрогол 6000, тальк.
Таърифи:
думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар (10 мг ва 20 мг дозалар учун).
овал шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар
(40 мг доза учун).
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипидемик препаратлар. ГМГ-КоА редуктаза ингибиторлари.
АТХ коди: С10АА05.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Аторвастатин стеролларнинг шу жумладан холестерин, ўтмишдоши, бўлган 3-гидрокси-3-метилглютарил + коэнзим А ни мевалонатга айлантирувчи фермент ГМК-КоА-редуктазанинг рақобатли селектив ингибиторидир. Жигарда триглицеридлар ва холестерин ЖПЗЛП (жуда паст зичликдаги липопротеинлар) таркибига жойлашади ва периферик тўқималарга ташилиш мақсадида қон плазмасига тушади. Жуда паст зичликдаги липопротеинлардан ҳосил бўлувчи паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) асосан паст зичликдаги липопротеинларнинг юқори аффин рецепторлари билан ўзаро таъсирда катаболизмга учрайди.
Аторвастатин ГМГ-КоА-редуктаза фаоллигини ингибиция қилиб қон плазмасида холестерин ва липопротеинларнинг даражасини ва жигарда холестериннинг синтезини пасайтиради. Аторвастатин шунингдек гепатоцитларнинг ҳужайра мембранаси юзасида ПЗЛП жигар рецепторлари сонини ҳам оширади, бу ПЗЛП нинг қамраб олинишини катаболизмини кучайишига олиб келади.
Аторвастатин ПЗЛП ҳосил бўлишини ва ПЗЛП заррачалари сонини пасайтиради. У ПЗЛП рецепторлари фаоллигини яққол ва турғун ошишини чақиради, шунингдек айланиб юрувчи ПЗЛП сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Аторвастатин гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда холестерин/ПЗЛП даражасини пасайтиради, у одатда бошқа гиполипидемик дори препаратлари билан даволашга берилмайди.
Аторвастатин умумий холестерин (30-46% га), ПЗЛП/холестерин (41-61% га), аполипопротеин В (34-50% га) ва триглицеридлар (14-33% га) концентрациясини пасайтиради, бир вақтда ЮЗЛП холестерини ва аполипопротеин А1 концентрациясини турли диапазонларда оширади.
Умумий холестерин, ПЗЛП/холестерини ва аполипопротеин В даражасини пасайиши юрак-қон томир патологияси чақирган юрак-қон томир ҳодисалар ва ўлимлар сонини камайишига олиб келиши исботланган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: Ичга қабул қилинганидан кейин аторвастатин тез сўрилади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) 1-2 соат ўтгач эришилади. Сўрилиш даражаси аторвастатиннинг дозасига қараб ошади. Қобиқ билан қопланган таблеткалар шаклидаги аторвастатиннинг биокираолишлиги, эритма кўринишида қабул қилинган аторвастатиннинг биокираолишлиги билан солиштирганда 95-99% ни ташкил қилади. Аторвастатиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 12% ни ташкил қилади, ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллигининг тизимли кираолишлиги 30% ни ташкил қилади.. Дори препаратининг паст тизимли биокираолишлиги, уни қон оқимига ўтиш олдидан меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватидаги тизимолди клиренси ва/ёки жигардаги тез метаболизми билан тушунтирилади
Тақсимланиши:. аторвастатиннинг тақсимланишини ўртача ҳажми тахминан 381 л ни ташкил қилади. Аторвастатин плазмаси оқсиллари билан 98% дан кўпроққа боғланади.
Метаболизми: аторвастатин цитохром Р-450 3А4 иштирокида орто- ва парагидрокси ҳосилалари ва b-оксидланишнинг турли маҳсулотларигача метаболизмга учрайди. Сўнгра бу бирикмалар глюкуронидация йўли билан метаболизмга учрайди. In vitro шароитда ГМГ-КоА-редуктазани орто- ва парагидрокси метаболитлари билан сусайтирилиши аторвастатин билан сусайтирилиши билан бир хил. ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллиги тахминан 70% фаол метаболитлари билан боғлиқ.
Чиқарилиши: Жигар ва жигардан ташқари метаболик ўзгаришлардан кейин аторвастатин асосан сафро билан чиқарилади. Лекин дори препарати, эҳтимол, ичак-жигар рециркуляциясига дучор бўлмайди. Аторвастатинни одам плазмасида ярим чиқарилишини ўртача даври тахминан 14 соатни ташкил қилади. ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллигининг ярим чиқарилиш даври 20-30 соатга тенг, бу фаол метаболитларининг таъсири билан тушунтирилади.
Болалар: Болаларга тааллуқли фармакокинетик маълумотлар мавжуд эмас.
Жинс: Аторвастатин ва унинг метаболитларининг концентрациялари аёллар ва эркакларда фарқ қилади (аёлларда Сmax эркакларга қараганда 20% юқори, шу вақтнинг ўзида AUC эркакларга қараганда 10% паст). Бу фарқлар ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас, қондаги липидларга таъсиридаги фарқ эса аёллар ва эркакларда ахамиятли эмас.
Жигар етишмовчилиги: Аторвастатин ва унинг фаол метаболитларининг концентрацияси жигарнинг сурункали алкоголли шикастланиши бўлган пациентлар плазмасида аҳамиятли ошган (Сmax тахминан 16 марта, AUC эса тахминан 11 марта).
Қўлланилиши
- Гиперхолестеринемия
Аторвастатин бирламчи гиперхолестеринемияси, шу жумладан гетерозигот наслий гиперхолестеринемия ва мажмуавий (аралаш) гиперлипидемияси (Фредриксон таснифи бўйича IIa ва IIb тури), бўлган катталар ва 10 ёшдан ошган болаларда, парҳез ёки бошқа нофармакологик чоралар адекват самара бермаган ҳолларда, ошган умумий холестерин, ПЗЛП холестерини, апопротеин В ва триглицеридларни пасайтиришга қаратилган парҳезга қўшимча ёрдамчи восита сифатида кўрсатилган.
Аторвастатин шунингдек гомозигот наслий гиперхолестеринемияси бўлган беморларда умумий холестерин ва ПЗЛП холестерини даражаларини пасайтириш учун, даволашнинг бошқа гиполипидемик усулларига (масалан ПЗЛП аферез) ёрдамчи восита сифатида, ёки агар даволашнинг бундай усулларини иложи бўлмаганда кўрсатилган.
- Юрак-қон томир касалликларни олдини олиш
Препарат юрак-қон томир асоратларнинг юқори хавфи бўлган беморларда юрак-қон томир асоратларни олдини олиш учун хавфнинг бошқа омилларини мувофиқлаштириш
учун ёрдамчи восита сифатида кўрсатилган.
Қўллаш усули ва дозалари
Аторвастатин ичга қабул қилинади. Аторвастатиннинг суткалик дозаси бир марта куннинг ҳар қандай вақтида, овқат қабул қилишдан қатъий назар буюрилади.
Дозалаш
Аторвастерол билан даволашни бошлашдан олдин пациент стандарт гипохолестеринемик парҳез қабул қилиши керак, унга шунингдек препарат билан даволаш вақтида амал қилиш керак.
Дозани даволашни бошлашгача ва кутилган терапевтик самарага эришилгандаги, ПЗЛП холестерин (LDL-C) даражасига, шунингдек пациентни даволашга реакциясига қараб танлаш керак.
Одатда тавсия этиладиган бошланғич доза суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Дозага ҳар 4 ҳафтада ёки ундан камроқ оралиқда тузатиш киритиш мумкин. Максимал суткалик доза суткада 1 марта 80 мг ни ташкил қилади.
Бирламчи гиперхолестеринемияда ва мажмуавий (аралаш) гиперлипидемия
Кўпчилик пациентларда Аторвастерол препаратининг суткада 1 марта 10 мг дозаси етарли ҳисобланади. Терапевтик самара 2 ҳафта давомида кузатилади, унинг максимал самарасига эса 4 ҳафта давомида эришилади. Ушбу самара узоқ муддатли даволашда сақланиб туради.
Гетерозигот оилавий гиперхолестеринемия
Аторвастерол препаратининг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 10 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг дозалари шахсий равишда танланади, дозани мувофиқлаштиришни эса суткада 40 мг дозага эришилгунча хар 4 ҳафтада ўтказиш керак. Сўнгра дозани суткада 80 мг максимал дозагача ошириш, ёки аторвастатинни суткада 40 мг дан ўт кислоталарини боғловчи воситалар билан мажмуада буюриш мумкин.
Гомозигот оилавий гиперхолестеринемия
Мавжуд бўлган маълумотлар чекланган. Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияли пациентларда аторвастатиннинг дозаси суткада 10 мг дан 80 мг гачани ташкил қилади. Аторвастатинни бу пациентларда гиполипидемик даволашда (масалан, ПЗЛП-аферез) ёрдамчи даволаш сифатида, ёки бундай даволашни иложи бўлмаган холда қўллаш керак.
Юрак-қон томир бузилишларни олдини олиш
Бирламчи олдини олиш бўйича тадқиқотларда аторвастатиннинг дозаси суткада 10 мг ни ташкил қилади. Долзарб талабларга жавоб берувчи ПЗЛП даражасига эришиш учун, препаратнинг юқорироқ дозаларини ишлатиш керак бўлиши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Дозани ўзгартиришнинг зарурати йўқ (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Аторвастеролни эхтиёткорлик билан қўллаш керак (Махсус кўрсатмалар ва Фармакокинетикаси бўлимига қаранг). Жигар касалликларининг фаол шакли бўлган пациентларда Аторвастеролни қўллаш мумкин эмас (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).
Кекса ёшдаги шахслар
70 ёшдан ошган пациентларда тавсия этилган дозаларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги умумий популяция билан солиштирганда ўхшаш ҳисобланади.
Болаларда қўлланиши
Гиперхолестеринемия:
Болаларни даволаш болаларда гиперлипидемияларни даволаш тажрибасига эга бўлган мутахассис-шифокорлар кузатуви остида ўтказилиши керак. Даволашнинг самарадорлигига пациентларнинг соғлиғини холатини мунтазам баҳолаш керак.
10 ёшдаги ёки ундан катта болаларда атровастатиннинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 10 мг ни ташкил қилади. Болаларда препаратнинг терапевтик самараси ва ўзлаштирилишига қараб, доза суткада 20 мг гача оширилиши мумкин. 20 мг дан юқори дозаларни, бу 0,5 мг/кг ҳисобидан дозага тўғри келади, қабул қилаётган болаларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар чекланган.
6-10 ёшдаги болаларда дори препаратини қўллаш бўйича маълумотлар анча чекланган. 10 ёшгача бўлган болаларда аторвастатинни қўллаш тавсия этилмайди.
Бу гуруҳ пациентларда бошқа дори шаклларини ёки бошқача таъсир кучига эга дори препаратини қўллаш мувофиқроқ бўлиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Қуйида клиник тадқиқотларнинг ва пострегистрацион қўллашнинг катта тажрибасига асосланган аторвастатиннинг ножўя таъсирларининг профили берилган. Ҳодисаларнинг ҳисобланган тез-тезлиги қуйидаги мезонларга мувофиқ тақсимланган: тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Инфекцион ва паразитар касалликлар
Тез-тез: назофарингит.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: аллергик реакциялар.
Жуда кам ҳолларда: анафилаксия.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез: гипергликемия.
Тез-тез эмас: гипогликемия, вазнни ошиши, анорексия.
Руҳиятни бузилиши
Тез-тез эмас: уйқуни бузилиши, даҳшатли туш кўришлар.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош оғриғи.
Тез-тез эмас: бош айланиши, парестезия, гипестезия, таъмни бузилиши, хотирани йўқолиши.
Кам ҳолларда: периферик нейропати.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: кўришни ноаниқлиги.
Кам ҳолларда: кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринтли бузилишлар
Тез-тез эмас: қулоқларда шовқин.
Жуда кам ҳолларда: эшитишни йўқолиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез: томоқ-халқум оғриғи, бурундан қон кетиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: қабзият, метеоризм, диспепсия, кўнгил айниши, диарея.
Тез-тез эмас: қусиш, қориннинг юқори ва пастки соҳаларида оғриқ, кекириш, панкреатит.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: гепатит.
Кам ҳолларда: холестаз.
Жуда кам ҳолларда: жигар етишмовчилиги.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш, алопеция.
Жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш, буллёз тошмалар (шу жумладан кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз).
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Тез-тез: миалгия, артралгия, оёқ-қўлларда оғриқлар, мушак спазмлари, бўғимларни
шишиши, белда оғриқ,
Тез-тез эмас: бўйинда оғриқ, мушаклар чарчоқлиги.
Кам ҳолларда: миопатия, миозит, рабдомиолиз, баъзида узилиш билан асоратланувчи тендинопатия.
Тез-тезлиги номаълум: иммунитет билан боғлиқ бўлган некрозлолвчи миопатия (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: гинекомастия.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар
Тез-тез эмас: лоҳаслик, астения, кўкракда оғриқ, периферик шишлар, чарчоқлик, иситма.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: қоринда оғриқ.
Лаборатор ва инструментал текширишларнинг натижаларига таъсири
Тез-тез: жигарнинг функционал ҳолатининг кўрсатгичларини нормадан оғиши, қонда креатинкиназа даражаларини ошиши.
Тез-тез эмас: сийдикда лейкоцитларга ижобий реакция.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилишдаги каби, аторвастатин қабул қилган пациентларда, зардоб трансаминазалари даражасини ошиши ҳақида хабарлар бор. Бу ўзгаришлар, одатда, ўртача, ўткинчи бўлган ва даволашни тўхтатишни талаб қилмаган. Аторвастатин қабул қилган 0,8% пациентларда зардоб трансаминазаларининг даражасини клиник аҳамиятли (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда >3 марта) аниқланган. Барча пациентларда бу ошиш дозага боғлиқ ва қайтувчан бўлган.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларининг клиник тадқиқотларини натижаларига ўхшаш, аторвастатин қабул қилган 2,5% пациентларда зардоб креатинфосфокиназа (КФК) даражасини норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 3 мартадан кўпга ошиши кузатилган. Норманинг юқори чегарасидан 10 мартадан кўпроқ юқори даражалари, аторвастатин қабул қилган 0,4% пациентларда кузатилган (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Болалар
Хавфсизлик маълумотларининг клиник базаси аторвастатин қабул қилган 249 нафар пациентлардаги хавфсизлик бўйича маълумотларни ўз ичига олади, улар орасида 7 нафар пациентлар – 6 ёшгача, 14 нафар пациентлар – 6 ёшдан 9 ёшгача, ва 228 нафар пациентлар – 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош оғриғи.
Лаборатор ва инструментал текширишларнинг натижаларига таъсири
Тез-тез: аланинаминотрансферазалар даражасини ошиши, қонда креатинкиназа даражасини ошиши.
Мавжуд бўлган маълумотлар асосида, болалардаги ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, тури ва оғирлигини катталардагидек бўлиши кутилади. Ҳозирги вақтда узоқ муддатли хавфсизлиги бўйича маълумотлар педиатрик популяцияда чекланган.
Статинлар ишлатилганида қайд қилинган ножўя самаралар
- Жинсий дисфункция
- Депрессия
- Айрим ҳолларда – ўпкаларнинг интерстициал касалликлари, айниқса давомли даволашда (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)
- Қандли диабет: тез-тезлиги хавф омилларининг борлиги ёки йўқлигига боғлиқ (оч қоринга глюкозанинг даражаси ≥5,6 ммоль/л, ТМИ >30 кг/м2, триглицеридларнинг юқори даражаси, гипертония).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аторвастатинни қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:
- таъсир этувчи моддага ёки Таркиби бўлимида кўрсатилган ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлиги бўлган
- жигар касаллиги ёки аниқланмаган норманинг юқори чегарасидан уч марта ортиқ бўлган қон зардобидаги трансаминазаларнинг фаоллиги
- ҳомиладорликда, эмизиш даврида ва контрацепциянинг адекват усулларини қўлламайдиган репродуктив ёшдаги аёлларда (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори препаратларини бир вақтда қўллашни аторвастатинга таъсири
Аторвастатин цитохром Р450 3А4 (CYP3A4) иштирокида метаболизмга учрайди ва оқсилларни ташувчиларининг субстрати ҳисобланади, масалан: ОАТР1В1 жигарда қамраб олинишининг ташувчиси. CYP3A4 ингибиторлари ёки оқсилларни ташувчилари бўлган дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш, плазмада аторвастатиннинг концентрациясини ошишига ва миопатия хавфини кучайишига олиб келиши мумкин. Миопатия юз беришини хавфи шунингдек миопатияни чақириши мумкин бўлган бошқа препаратлар, масалан, фибрин кислотасининг ҳосилалари ва эзетимиб билан мажмуада ошиши мумкин.
CYP3A4 ингибиторлари: CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини қўллашни аторвастатиннинг концентрациясини аҳамиятли ошишига олиб келиши аниқланган. Қанчалик мумкин бўлса, шунча CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини бир вақтда қўллашдан сақланиш керак (масалан, циклоспорин, телитромицин, кларитромицин, делавиридин, стирипентол, кетоконазол, вориконазол, итраконазол, позаконазол ва ОИТВ-протеаза ингибиторлари, ритонавир, лопинавир, атазанавир, индинавир, дарунавир ва х.к.). Юқорида келтирилган препаратларни аторвастатин билан бир вақтда қўллашдан сақланишнинг иложи бўлмаганда, аторвастатиннинг кам бошланғич ва максимал дозасини буюриш имкониятини кўриш керак ва пациентни кузатувини ўтказиш тавсия этилади.
CYP3A4 нинг ўртача ингибиторлари (масалан: эритромицин, дилтиазем, верапамил ва флуконазол) плазмада аторвастатиннинг концентрациясини ошириши мумкин. Эритромицин ва статин бир вақтда қўлланган холда миопатия ривожланишини юқори хавфи кузатилади. Амиодарон ёки верапамилни аторвастатин билан дориларни ўзаро таъсирининг тадқиқотлари ўтказилмаган. Амиодарон ҳам, верапамил ҳам CYP3A4 нинг маълум ингибиторлари ҳисобланади ва уларни аторвастатин билан бир вақтда қўллаш, аторвастатиннинг юқори экспозициясига олиб келиши мумкин. Шунинг учун аторвастатиннинг пастроқ максимал дозасини қўллашни кўриб чиқиш керак ва CYP3A4 нинг ўртача ингибиторлари бир вақтда қўлланган ҳолда, пациентни кузатувини ўтказиш тавсия этилади. Даволаш бошланганидан кейин ёки ингибиторнинг дозаси танланганидан кейин мувофиқ клиник кузатув тавсия этилади.
CYP3A4 индукторлари: Аторвастатин ва цитохром Р450 3А4 индукторларини (масалан: эфавиренц, рифампицин, далачой ўти) бир вақтда қўллаш, плазмада аторвастатиннинг концентрациясини турли даражада пасайишига олиб келиши мумкин. Рифампициннинг ўзаро таъсирини иккиланган (цитохром Р450 3А4 индукцияси ва гепатоцитларда ОАТР1В1 ташувчиси фаоллигини тормозланиши) механизми туфайли, аторвастатинни рифампицин билан бир вақтда буюриш тавсия этилади, чунки кейинги, рифампицин қабул қилинганидан кейин, аторвастатинни юбориш, плазмада аторвастатиннинг концентрациясини аҳамиятли пасайиши билан боғлиқ бўлган. Бир вақтда қўллашдан сақланиб бўлмайдиган ҳолларда, пациентдаги терапевтик самарани синчиклаб кузатиш керак.
Ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари: Ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари (масалан, циклоспорин) аторвастатиннинг организмга таъсирини ошириши мумкин. Бир вақтда қўллаш зарур бўлган ҳолларда дозани камайтириш ва терапевтик самарадорликни мониторинги тавсия этилади.
Гемифиброзил/фибрат кислотасининг ҳосилалари: Монотерапияда фибратларни қўллаш суяк-мушак тизими томонидан нохуш самараларни, шу жумладан рабдомиолиз пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хавф фибрат кислотасининг ҳосилалари билан мажмуада юқори бўлиши мумкин. Бир вақтда қўллаш шарт бўлган ҳолда, терапевтик самарага эришиш учун аторвастатиннинг энг паст дозаларини қўллаш ва пациентнинг ҳолатини назорат қилиш керак (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Эзетимиб: Монотерапияда эзетимибни қўллаш суяк-мушак тизими томонидан нохуш самараларни, шу жумладан рабдомиолиз, пайдо бўлиш хавфи билан боғлиқ. Хавф эзетимиб ва аторвастатин мажмуасида юқори бўлиши мумкин. Эзетимиб ва аторвастатинни қабул қилаётган пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
Колестипол: Аторвастатинни бир вақтда колестипол қабул қилаётган пациентларда, плазмада аторвастатин ва фаол унинг метаболитларининг концентрациясини пасайиши (тахминан 25% га) юз беради. Лекин гиполипидемик самара, аторвастатин ва колестипол бир вақтда юборилган ҳолда, ҳар бир дори препарати алоҳида қўлланган вақтдагига қараганда яққолроқ бўлган.
Фузидат кислотаси: Миопатия хавфи, шу жумладан рабдомиолиз, фузидат кислотаси ва статинлар бирга тизимли қўлланганида ошиши мумкин. Бу ўзаро таъсирнинг механизми (у фармакодинамикми ёки фармакокинетикми ёки у ҳам бу ҳамми) ҳозиргача номаълум. Бу мажмуани қабул қилган пациентларда рабдомиолиз ривожланиши ҳақида (шу жумладан бир неча ҳолларда ўлим билан якунланган) хабарлар бор. Фузидат кислотасининг препаратини тизимли қўллаш шарт деб ҳисобланган пациентларда, фузидат кислотаси билан даволаш даврида аторвастатин билан даволашни тўхтатиш керак.
Колхицин: Аторвастатин ва колхицин бир вақтда қўлланганида миопатия ривожланишининг ҳоллари қайд этилган. Аторвастатин ва колхицин бирга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Аторвастатинни бошқа дори препаратларига таъсири
Дигоксин: Дигоксиннинг кўп марталик дозалари ва 10 мг аторвастатин бир вақтда қўлланганида мувозанат ҳолатидаги дигоксиннинг концентрацияси аҳамиятсиз ошади. Дигоксин қабул қилаётган пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
Перорал контрацептивлар: Аторвастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш, плазмада норэтистерон ва этинилэстрадиолнинг концентрациясини ошишини чақиради.
Варфарин: Варфаринни давомли қабул қилаётган пациентларнинг иштирокидаги клиник тадқиқотларда, бир вақтда аторвастатинни суткада 80 мг дозада буюриш, препаратларнинг бу мажмуасини қабул қилишни биринчи 4 куни давомида протромбин вақтини тахминан 1,7 секундга аҳамиятсиз камайишини чақирган. Протромбин вақти аторвастатинни қўллашни 15 куни давомида дастлабки қийматларга қайтган. Гарчи қон ивишига қарши препаратлар билан яққол ўзаро таъсирнинг клиник ҳоллари жуда кам аниқланган бўлсада, кумаринларни қабул қилаётган пациентларда аторвастатин билан даволашни бошлнишигача, ва бу кўрсатгични аҳамиятли ўзгармаганига ишонч ҳосил қилиш учун, мувофиқ даволашнинг бошланғич босқичида аниқлаш керак. Протромбин вақти барқарорлашганидан кейин, бу кўрсатгични кумаринларни қўллашда пациентлар томонидан одатда риоя қилинадиган интервалларда назорат қилиш керак. Доза ўзгартирилганида ёки аторвастатин билан даволаш тўхтатилганида, бу муолажани такроран ўтказиш керак. Антикоагулянтларни қабул қилмаётган пациентларда аторвастатинни қўллаш, қон кетиши ёки протромбин вақтини ўзгаришини пайдо бўлиши билан боғлиқ эмас.
Болалар
Дориларнинг ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар фақат катта пациентларда ўтказилган. Болаларда дориларининг ўзаро таъсири аниқланмаганлигича қолмоқда. Препарат болаларда қўлланган ҳолда катталарда пайдо бўладиган ва Махсус кўрсатмалар бўлимида келтирилган огоҳлантиришларни ҳисобга олиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Жигар томонидан самаралар
Статинлар билан даволашни бошлашгача ва қўллаш вақтида клиник кўрсатмалар бўйича қон зардобида трансаминазалар фаоллиги ва жигарнинг бошқа ферментларининг даражасини назорат қилиш керак. Агар қабул қилиш вақтида жигарни жиддий шикастланишларининг клиник симптомлари ва/ёки гипербилирубинемия, ёки сариқлик пайдо бўлса, статинларни қўллашни тўхтатиш керак. Агар жигарни жиддий шикастланиши ривожланишининг бошқа сабаби аниқланмаган бўлса, статинларни қўллашни қайтадан бошламаслик керак (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Аторвастеролни алкоголни суиистеъмол қилувчи ва/ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Холестерин даражасини кескин пасайтириш йўли билан инсультни олдини олиш
Юрак ишемик касаллигисиз (ЮИК), яқинда инсульт ёки транзитор ишемик хужум (ТИХ) ўтказган пациентлардаги инсультнинг кичик турларини ретроспектив таҳлил маълумотлари бўйича, геморрагик инсультнинг ривожланиш тез-тезлиги 80 мг дозада аторвастатин қабул қилган пациентларда, плацебо гуруҳи билан солиштирганда юқори бўлган. Юқори хавф, хусусан, геморрагик инсульт ёки лакунар инфаркт пациентларда тадқиқотга киритилгунича аниқланган. Геморрагик инсульт ёки лакунар инфаркт ўтказган пациентлар учун, 80 мг аторвастатин қабул қилганда фойда/хавф нисбати ноаниқ ҳисобланади, шунинг учун даволашни бошлашгача геморрагик инсульт ривожланишининг потенциал хавфи синчиклаб баҳоланиши керак.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан самаралар
Аторвастатин бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари каби, кам ҳолларда скелет мушакларига таъсир қилиши ва миалгия, миозит ва миопатия чақириши мумкин, у хаёт учун потенциал хавфли, креатинфосфокиназа (КФК) нинг юқори даражалари (норманинг юқори чегаралари билан солиштирганда >10 марта) билан характерланувчи ҳолат – рабдомиолизга ривожланиши мумкин, миоглобинемия ва миоглобулинурия, улар буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Даволашни бошлаш олдидан
Аторвастатинни рабдомиолизга мойиллик омиллари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Даволашни бошлаш олдидан қуйидаги ҳолларда креатинфосфокиназа (КФК) даражасини ўлчаш талаб этилади:
- Буйрак етишмовчилиги
- Гипотиреоз
- Шахсий ва оилавий анамнезда наслий мушак томонидан бузилишларни мавжудлиги
- Анамнезда статинлар ёки фибратлар ишлатилганда мушак токсиклигини мавжудлиги
- Анамнезда жигар касалликлари ва/ёки алкоголни суиистеъмол қилиш мавжудлиги
- Кекса ёшдаги пациентларда (>70 ёш) рабдомиолизга бошқа мойиллик омилларига қараб бундай ўлчашнинг заруратини баҳолаш керак.
- Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва аҳолининг алоҳида гуруҳлари, шу жумладан генетик кичик гурухлар, каби қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошиши кузатилиши мумкин бўлган вазиятлар.
Бундай ҳолларда мумкин бўлган фойда даволашнинг хавфини ҳисоби билан баҳоланган бўлиши керак, клиник мониторинг тавсия этилади. КФК нинг дастлабки даражасини ахамиятли ошган (норманинг юқори чегарасида 5 марта юқори) ҳолларда препарат билан даволаш бошланмайди.
Креатининфосфокиназа даражасини ўлчаш
Креатининфосфокиназани (КФК) жадал жисмоний юкламадан кейин ёки КФК ни ошишини ҳар қандай бошқа мумкин бўлган сабаби мавжудлигида ўлчаш мумкин эмас, чунки бу натижалар таҳлилини қийинлаштиради. Агар КФК нинг дастлабки даражаси аҳамиятли юқори (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда >5 марта) бўлса, натижаларни тасдиқлаш учун 5-7 кундан кейин КФК даражаси такроран ўлчанади.
Даволаш даврида
- Мушак оғриқлари, тиришишлар ёки кучсизлик, айниқса дискомфорт ёки қизиш ҳисси билан қўшилган ҳолда, пациентлар бу ҳақида кечиктирмасдан хабар беришлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
- Аторвастатин билан даволаш давомида бундай симптомлар пайдо бўлган пациентларда КФК даражаси ўлчанади. Агар КФК даражасини аҳамиятли ошиши (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда >5 марта) аниқланса, даволаш тўхтатилади.
- Агар мушак симптомлари оғир бўлса ва ҳар кунги дискомфорт чақирса, хатто агар КФК даражаси норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан камга ошган бўлса ҳам, даволашни тўхтатиш масаласини кўриш керак.
- Агар симптомлар йўқолса ва КФК даражаси нормага қайтса, аторвастатини ёки бошқа статинни энг паст дозада ва синчиков кузатув остида такрор қўллашни кўриш керак.
- КФК даражаси клиник аҳамиятли ошган (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда >10 марта) ҳолда ёки рабдомиолиз ташхис ёки гумон қилинган ҳолда, аторвастатин бекор қилиниши керак.
Айрим статинлар билан даволаш вақтида ёки даволашдан кейин иммунитетга боғлиқ некрозловчи миопатия (ИБНМ) ҳақида жуда кам хабарлар бўлган. Клиник ИБНМ проксимал мушакларнинг доимий давом этувчи кучсизлиги ва креатинкиназанинг юқори зардоб даражаси билан характерланади, у статинлар билан даволаш тўхтатилишга қарамасдан сақланади.
Бошқа дори препаратлари билан бирга қўллаш
Рабдомиолиз хавфи аторвастатин CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари ёки оқсилларни ташувчилар (циклоспорин, эритромицин, кларитромицин, делавирдин, стирипентол, кетоконазол, вориконазол, итраконазол, посаконазол ёки ОИТВ-протеаза ингибиторлари, ритонавир, лопинавир, атазанавир, индинавир, дарунавир, типранавир, саквинавир, фосампренавир, нелфинавир, телапревир ва боцепревир каби С гепатати вируси протеазаси ингибиторлари ва х.к.) каби айрим препаратлар билан бир вақтда ишлатилганида ошади. Миопатия ривожланишини хавфи шунингдек гемфиброзил ва фибрат кислотасининг бошқа ҳосилалари, эритромицин, ниацин, эзетимиб, телапревир ва телапревир ритонавир билан бир вақтда ишлатилганида ҳам ошиши мумкин. Имконияти бўлганда муқобил даволашни (аторвастатин билан ўзаро таъсир қилмайдиган дори воситалари) буюришни кўриш керак.
Бу дори воситаларини аторвастатин билан бирга қабул қилишдан сақланишнинг иложи бўлмаган ҳолда, бир вақтда қўллашнинг фойда/хавф профилини синчиклаб баҳолаш керак. Агар пациент аторвастатиннинг плазмадаги концентрациясини оширувчи дори препаратларини қабул қилаётган бўлса, бу препаратнинг максимал тавсия этиладиган дозаси пасайтирилиши керак. Кучли таъсир этувчи CYP3A4 ингибиторлари қўлланган ҳолда, аторвастатиннинг бошланғич дозаси камайтирилиши керак; бундай пациентларни мувофиқ клиник кузатуви тавсия этилади (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Аторвастерол препаратини фузидат кислотасининг тизимли дори шакллари билан бирга ёки фузидат кислотаси билан даволаш тўхтатилганидан кейин 7 кун чегараларида буюриш мумкин эмас. Фузидат кислотасининг тизимли препаратларини қўллаш шарт деб ҳисобланган пациентларда, фузидат кислотаси билан даволаш даврида статин билан даволаш тўхтатилган бўлиши керак. Фузидат кислотасини статинлар билан бирга мажмуавий даволаш қабул қилган пациентларда рабдомиолизни ривожланиши (шу жумладан ўлим билан якунланган бир нечта ҳолатлар) тўғрисида хабарлар мавжуд. Мушак кучсизлигининг ҳар қандай симптомлари, оғриқ ёки оғриқлилик пайдо бўлганида кечиктирмасдан шифокорга мурожаат қилиш керак. Статинлар билан даволашни фузидий кислотасининг охирги дозасидан кейин етти кун ўтгач қайта тиклаш мумкин.
Истисно вазиятларда, фузидат кислотасини давомли тизимли қўллаш талаб қилинганда, масалан – оғир инфекцияларни даволаш учун, Аторвастерол препарати ва фузидат кислотасини бирга қўллашнинг заруратини фақат шахсий асосда ва синчиков тиббий кузатув остида баҳолаш керак.
Ўпканинг интерстициал касалликлари
Истисно ҳолларда айрим статинлар ишлатилганида, айниқса давомли даволашда, ўпкаларнинг интерстициал касалликлари хақида хабар берилган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг). Шунингдек нафасни қийинлашиши, қуруқ йўтал ва соғлиқнинг умумий ёмонлашиши (чарчоқлик, вазнни йўқотиш, қизиш) ҳам кузатилиши мумкин. Ўпканинг интерстициал касалликларига гумон бўлганида, статинлар билан даволашни бекор қилиш керак.
Қандли диабет
Айрим маълумотлар статинларни қонда глюкозанинг даражасини ошириш кобилиятига эгалигидан далолат беради, ва пациентларни қандли диабетга мойиллиги бўлган ҳолда, гипергликемия даражасига олиб келиши мумкин, унда қандли диабетни даволашни буюриш мақсадга мувофиқ бўлади. Лекин, статинлар билан даволашдан фойда бу хавфдан юқори, ва, демак, статинлар билан даволашни тўхтатиш талаб этилмайди. Хавф гуруҳи пациентлари (оч қоринга глюкозанинг даражаси – 5,6-6,9 ммоль/л, ТМИ>30 кг/м2, триглицеридларнинг даражаси юқори, гипертония) миллий талабларга мувофиқ синчков клиник ва биохимик кузатув остида бўлишлари керак.
Болаларда ишлатилиши
Болаларда дори препаратини қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Туғруқ ёшидаги аёллар
Туғруқ ёшидаги аёллар мувофиқ контрацептив воситаларни ишлатишлари керак (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).
Ҳомиладорлик
Аторвастеролни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг). Ҳомиладор аёлларда аторвастатинни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган, бу гуруҳ пациентларда назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. ГМГ-КоА-редуктазани она қорнидаги таъсири натижасидаги туғма аномалиялар ҳақида кам хабарлар олинган. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари эмбрион ёки ҳомилани ривожланишига таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилишга асос беради.
Ҳомиладор аёл томонидан аторвастатинни қабул қилинишида ҳомилада мевалонат даражаларини пасайиши мумкин, у холестериннинг биосинтезини ўтмишдоши ҳисобланади. Ҳомиладорликда гиполипидемик воситаларни бекор қилиш, бирламчи гиперхолестеринемия билан боғлиқ бўлган қисқа муддатли хавф натижаларига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Шу сабабларга кўра, Аторвастеролни ҳомиладорларда, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда, ёки ҳомиладорликка гумон қилинганда қўллаш мумкин эмас. Агар даволаниш жараёнида ҳомиладорлик юз берса, препарат бекор қилиниши, аёл эса ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан огоҳлантирилган бўлиши керак.
Лактация даври
Аторвастатинни кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Аторвастатин ва унинг фаол метаболитларини каламушлар қон плазмасидаги концентрацияси, сутдаги концентрацияси билан ўхшаш бўлган. Эмизикли болаларда нохуш кўринишларнинг мумкинлигини ҳисобга олиб, лактация даврида препаратни қўллашининг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак (Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар бўлимига қаранг).
Фертиллик
Ҳайвонлардаги тадқиқотларда аторвастатинни эркаклар ва аёлларнинг репродуктив фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги аниқланган.
Автотранспортни бошқариш ва харакатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Аторвастатин автомобилни бошқариш ёки техника билан ишлаш қобилиятига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Даволаш: специфик антидоти йўқ, симптоматик даволаш ўтказилади.
Жигар фаолиятининг кўрсатгичларини таҳлил қилинади ва зардоб КФК даражасини мониторинги ўтказилади. Аторвастатинни плазма оқсиллари билан кучли боғланиши туфайли, гемодиализ, эҳтимол, аторвастатиннинг аҳамиятли клиренсига олиб келмайди.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.