ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
LIK-ОПРОСТ
LIK-OPROSTUM
Препаратнинг савдо номи: LIK-опрост
Таъсир этувчи модда: Сабални майда чангли липидстерол экстракти
Дори шакли: Капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Сабални майда чангли липидстерол экстракти – 320 мг
Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, темир (III) оксиди Е-172, темир (II, III) оксиди Е-172.
Таърифи: Шарсимон ёки овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар. Ташқи кўриниши бўйича қора/қизил рангли бир хил капсулалар. Капсула ичидагиси – сарғиш-жигарранг рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун бошқа препаратлар.
АТХ коди: G04CX02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
LIK-опрост – Serenoa repens паст бўйли елпиғич баргли сабаль пальмасининг меваларини фитостерол экстрактини сақловчи препаратдир. Экстрактнинг асосий таъсир этувчи моддаси бўлиб, фитостероидлар, ёғ кислоталари ва ёғ спирти ҳисобланади.
Яллиғланишга қарши, антиэкссудатив ва антиандроген восита. Дигидротестостерон синтезини (I ва II тур 5-альфа редуктазани блокадаси ҳисобига) ва уни цитозол рецепторларига фиксациясини бостиради, бу гормонни ядрога киришига тўсқинлик қилади ва оқсилнинг синтезини пасайишига олиб келади. Дигидротестостеронни, фосфолипаза А2 ни ва арахидон кислотасини ҳосил бўлишини камайтиради, улар сийдик чиқариш йўлларининг қуйи бўлимлари тонуси ва перистальтикасини бошқарувчи Pg синтезини камайтиради. Фитостерол экстракти простата тўқимасининг цитозол андроген рецепторлари билан специфик ёки рақобатли боғланиш йўли орқали ўзаро таъсирлашиб, бу рецепторлар билан дигидротестостеронни боғланишига тўсқинлик қилади. Натижада ҳужайраларда оқсил синтези камаяди ва простатанинг бириктирувчи тўқимаси элементларининг кейинги гиперплазияси жараёнлари тормозланади. Мумкин бўлган қўшимча таъсир механизмларига простатанинг ўсишини пролактанни простата безидаги рецепторлар билан боғланиши орқали ингибиция қилиниши, антиэстероген самара, эпителиал хужайраларни пролиферациясини бостирилиши, ўсишининг базал омилини бостирилиши ҳисобланади.
Препаратнинг яллиғланишга қарши ва шишга қарши таъсири простагландинларни, 5-оксигеназа метаболитлари ва арахидон кислотасини простата бези ва одам нейрофилларида фаол кислота радикалларнинг синтезини ингибиция қилиш оқибатида амалга оширилади.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилингандан кейин экстрактнинг фаол моддаларини қон плазмасидаги максимал концентрацияга тахминан 1,5 соатдан кейин эришилади.
Ярим чиқарилиш даври 1,9 соатни ташкил қилади. Препаратни тўқималарда тақсимланиши бўйича каламушларда ўтказилган тажрибалар простатада унинг концентрацияси жигар ёки сийдик-жинсий тизими тўқималаридагига нисбатан юқори концентрацияга эришганлигини кўрсатади.
LIK-опрост препаратини таъсири Serenoa repens мевалари экстрактининг компонентларини таъсирини йиғиндиси ҳисобланади, шунинг учун кинетик текширишларни ўтказишни иложи йўқ, ҳамма компонентларни бирга маркерлар ёрдамида ёки биотекширишлар орқали кузатиш мумкин эмас. Худди шу сабабли препаратни метаболитларини ҳам аниқлаш мумкин эмас.
Қўлланилиши
LIK-опрост простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган беморларни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
LIK-опрост ичга овқат қабул қилиш билан бир вақтда қўлланади. Кучсиз ифодаланган белгилари ёки ўртача оғирликдаги белгилари бўлган хавфсиз гиперплазияда – 320 мг суткада бир марта (кечқурун). Кучли ифодаланган симптомларда ёки тезроқ таъсирни олиш ҳоҳиши бўлганида – 320 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги камида 30 кун, курсни вақти-вақти билан такрорлаш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар оч қоринга қабул қилинганда, кўнгил айниши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антибиотиклар, уроантисептиклар, яллиғланишга қарши дори воситалари билан мутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Турғун терапевтик самарага эришиш препаратни узоқ муддат, хатто касаллик белгилари камайгандан кейин ҳам қабул қилишни талаб қилади. Препаратни қабул қилишни давомийлиги ошиши билан даволашнинг самарадорлиги ҳам ошади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг ҳоллари тўғрисида маълумот йўқ.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан контур уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.