ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦЕРЕПРО
CEREPRO
Препаратнинг савдо номи: Церепро
Таъсир этувчи модда (ХПН): холин альфосцерати
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 400 мг холин альфосцерати (глицерилфосфорилхолин гидрати);
ёрдамчи моддалар: тозаланган сув, глицерол (глицерин).
Капсуланинг қобиғи: тиббий желатин, глицерол (глицерин), метилпарагидроксибензоат (метилпарабен), пропилпарагидроксибензоат (пропилпарабен), темир (III) оксиди бўёвчиси, титан диоксиди, тозаланган сув, сорбитол (сорбит).
Таърифи: узунчоқ шаклли, қизилдан то жигарранг ранглигача бўлган юмшоқ, желатин капсулалар.
Капсула ичидагиси – мойли, тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.
АТХ коди: N07AX02
Фармакологик хусусиятлари
Марказий холиностимулятор, унинг таркибида 40,5% метаболик ҳимояланган холин сақланади (метаболик ҳимоя холинни бош мияда ажралиб чиқишига ёрдам беради). Организмга тушганида ферментлар таъсирида холин ва глицерофосфатга парчаланади; холин нерв қўзғалишини асосий медиаторларидан бири – ацетилхолиннинг биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранаси фосфолипидларининг (фосфатидилхолин) ўтмишдошидир. Нейтронал мембраналарда ацетилхолин ва фосфатидилхолиннинг синтезини таъминлайди, қон оқимини яхшилайди ва марказий нерв тизимида метаболик жараёнларни кучайтиради, ретикуляр фармацияни фаоллаштиради. Бош миянинг травматик шикастланган томонида қон оқимининг чизиқли тезлигини оширади, миянинг спонтан биоэлектрик фаоллигини фазо-вақт характеристикасини меъёрлашувига ёрдам беради; бош миянинг қон томир касалликлари бўлган беморларда билиш ва хулқий реакцияларга ижобий таъсир кўрсатади.
Инволюцион психоорганик синдромининг патогенетик омилларига таъсир қилиб, бош миянинг функциясини яхшилайди, нейронлар мембраналарининг фосфолипид таркибини ўзгартиради ва холинергик фаоллигини пасайтиради. Ацетилхолинни ажралиб чиқишини дозага боғлиқ рағбатлантиради; фосфодитилхолин (мембрана фосфолипиди) синтезида иштирок этиб, синаптик ўтказувчанликни, нейронал мембраналарнинг пластиклигини, рецепторларнинг функциясини яхшилайди. Репродуктив циклга таъсир кўрсатмайди, тератоген ва мутаген таъсирларга эга эмас.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши – 88%, гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон киради (перорал қабул қилинганида, бош миядаги – плазмадаги концентрациясининг 45% ни ташкил қилади). Асосан ўпка орқали, карбонат ангидриди диоксиди кўринишида (85%), шунингдек буйраклар ва ичак орқали (15%) чиқарилади.
Қўлланилиши
- оғир бош мия жароҳатининг ва ишемик инсультнинг ўткир ва тикланиш даврлари, бош мия ярим шарларининг ўчоқли симптоматикаси ва бош мия ўзагининг шикастланиши белгилари билан кечувчи геморрагик инсультнинг тикланиш даври;
- бош миянинг дегенератив ва инволюцион ўзгаришлари фонидаги психоорганик синдром;
- бош мияда қон айланишининг сурункали етишмовчилиги;
- когнитив бузилишлар (мотивацияни, ташаббускорликни ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан кечувчи фикрлаш функциясини, хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация), шу жумладан деменциядаги ва энцефалопатиядаги когнитив бузилишлар;
- кексалик сохтамеланхолиясида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ўткир ҳолатларда: мушак ичига ёки вена ичига (аста-секин) суткада 1,0 г (1 ампула) дан 10-15 кун давомида, сўнгра капсулаларни 0,8 г (2 капсула) дан эрталаб ва 0,4 г (1 капсула) кундузи 6 ой давомида ичга қабул қилишга ўтилади.
Сурункали ҳолатларда: ичга 0,4 г (1 капсула) дан суткада 3 марта, яхшиси овқатдан олдин буюрилади. Даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, кўнгил айнаши (допаминергик фаолланиш оқибатида) кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизишда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши пайдо бўлганида дозани камайтириш керак.
Церепро психомотор реакцияларнинг тезкорлигига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: диспептик бузилишлар.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
10 ёки 14 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва мухрланган лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.