ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕКСАВИТ
HEXAVITUM
Препаратнинг савдо номи: Гексавит
Дори шакли: драже
Бир драже таркиби:
Фаол моддалар:
Ретинол пальмитати (А витамини) – 2,75 мг (5000 ХБ)
Аскорбин кислотаси – 70,00 мг
Никотинамид – 15,00 мг
Пиридоксин гидрохлориди – 2,00 мг
Тиамин гидрохлориди – 2,00 мг
Рибофлавин – 2,00 мг
Ёрдамчи моддалар:
Сахароза (қанд) 787,979 мг
Буғдой уни 59,073 мг
Крахмал патокаси 57,050 мг
Тальк 1,380 мг
Кунгабоқар мойи 0,260 мг
Асалари муми 0,260 мг
“Лимон”озуқа хушбўйи 0,049 мг
Хинолин сариқ бўёвчиси Е104 0,199 мг.
Таърифи: шарсимон шаклли, сариқ-тўқ-сариқдан то кўкимтир-сариқ ранглигача бўлган, кучсиз ўзига хос ҳидли драже.
Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин
АТХ коди: A11BA.
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий поливитамин препарати бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Препарат метаболик жараёнларни мувофиқлаштиради, моддалар алмашинувини нормаллаштиради.
Қўлланилиши
Гиповитаминозларни олдини олиш.
Организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларга қаршилигини ошириш учун; иши юқори диққатни талаб қилувчи шахсларда кўриш ўткирлигини ошириш учун; антибиотиклар билан узоқ муддатли даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. «Гексавит» дражеси гиповитаминозларни олдини олиш учун кунига 1 дражедан қолган холатларда: катталарга – 1 дражедан кунига 3 марта; болаларга: 3 ёшдан 7 ёшгача – 1 дражедан кунига 2 марта, 7 ёшдан ошганларга 1 дражедан кунига 3 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар. Сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбцияда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин комплекларни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар:
Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу умуман зарарсиз ва препаратда рибофлавиннинг борлиги билан тушунтирилади.
Дозани ошириб юборишдан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: Гексавит ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлгандагина буюриш мумкин. Витаминларнинг суткалик эҳтиёжи нормасига мувофиқ кунига 1 дражедан ошиқ қўллаш мумкин эмас.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти: Препарат автотранспортни бошқариш ёки аниқ механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг ножўя таъсирлари симптомларини кучайиши, препаратни қўллаш тўхтатилади.
Чиқарилиш шакли
Драже. 50 дражедан полимер банкаларда.
Яроқлилик муддати
1 йил.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.