ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕТАМАКС
BETAMAKS
Препаратнинг савдо номи: Бетамакс
Таъсир этувчи модда (ХПН): сульпирид (sulpiridum)
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 50 мг, 100 мг ёки 200 мг сульпирид;
ёрдамчи моддалар:
ядроси: повидон, магний стеарати, кросповидон, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза;
қобиғи: 33G28707 оқ Опадрай бўёғи (гипромеллоза (Е 464), лактоза моногидрати, макрогол 3000, титан диоксиди (Е 171), триацетин), карнауб муми.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган думалоқ икки томонлама қавариқ таблеткалар. Синдирилган жой оқ рангда.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антипсихотик воситалар. бензамид ҳосилалари.
АТХ коди: N05AL01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Сульпирид, бензамид гуруҳига мансуб бўлган атипик антипсихотик воситадир. Унга таъсир доираси – мўътадил антипсихотик, вегетатив нерв тизимини тартибга солувчи, енгил антидепрессив ва қусишга қарши таъсир характерлидир.
D1 ва D2 дофамин рецепторларига ҳам бир хил таъсир кўрсатадиган бошқа антипсихотик препаратлардан фарқли равишда, сульпирид марказий нерв тизимининг D2 дофамин рецепторларига нисбатан селектив таъсирга ва бундан ташқари D2 авторецепторларига юқори яқинликка эга. Сульпиридни катта бўлмаган дозаларда қўлланилганида у дофаминни пресинаптик соҳалардан қайта қамраб олинишини тормозланишини келтириб чиқаради ва шу йўл билан лимбик тизимда импульсларни дофаминергик ўтказилишини яхшилайди. Сульпирид катта дозаларда марказий нерв тизимида дофаминергик ўтказилишини блоклайди.
Шундай қилиб, препаратнинг фармакологик таъсири дозага боғлиқдир. Сульпирид катта бўлмаган дозаларда антидепрессант сифатида таъсир этиб негатив психик симптоматикани камайтиради ва тормозланишни бартараф этади. Катта дозаларда сульпириднинг антипсихотик таъсири намоён бўлади, шунингдек психозларнинг продуктив симптоматикаси (галлюцинациялар, алаҳсираш) бартараф қилинади ва психомотор реакциялар сусаймаган ҳолда тажаввузкорлик камаяди. Сульпирид учун терапевтик дозаларда каталептоген самара деярли характерли эмас. Сульпирид ацетилхолин, γ-аминомой кислотаси (ГАМК) ёки адреналин рецепторлари билан боғланмайди. Танлаб олинган таъсир туфайли сульпиридни қўллаш вақтида антипсихотик препаратлар учун характерли бўлган экстрапирамид реакциялар ва бошқа ножўя таъсирлар камроқ кузатилади.
Сульпирид шунингдек гипоталамусга таъсир кўрсатиб, у ерда жойлашган олий вегетатив марказларнинг фаоллигини нормаллаштиради. Препарат меъда-ичак йўллари ва ўт йўллари спазмларини камайтириб, прокинетик таъсир кўрсатиб, овқат ҳазм қилиш йўлларининг перистальтикасини нормаллаштириб, овқат ҳазм қилиш йўллари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, дофаминергик воситалар (апоморфин) келтириб чиқарган қусишни бартараф этади. Препарат овқат ҳазм қилиш йўли шиллиқ қаватларининг ҳимоя фаолиятини яхшилайди, «стресс яраси» деб номланадиган яраларнинг ҳосил бўлишини олдини олишга ёрдам беради ва яраларнинг битишини тезлаштиради.
Фармакокинетикаси
Сульпирид овқат ҳазм қилиш йўлидан нисбатан секин сўрилади ва 3 соатдан кейин қонда максимал концентрациясига эришилади. Сульпирид препаратлари учун паст биокираолишлик хос бўлиб, у юборилган дозанинг тахминан 30% ни ташкил этади.
Препаратнинг фақат 40% га яқини плазма оқсиллари билан боғланади, шу сабабли бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг хавфи паст даражада бўлади. Сульпирид тўқималарда яхши тақсимланади, плацента тўсиғи орқали ўтади, она сутига ўтади, шунингдек цереброспинал суюқликда чекланган миқдорда учрайди.
Сульпириднинг организмдан ярим чиқарилиш даври 7-9 соатни ташкил этади. У жигарда кучсиз метаболизмга учрайди, фаол метаболитлари йўқ. Препарат асосан буйрак орқали гломеруляр фильтрация натижасида организмдан чиқарилади. Препаратнинг сўрилмаган қисми ўзгармаган ҳолда ахлат билан чиқарилади. Буйрак фаолияти сусайган пациентларда сульпиридни организмдан чиқарилиши секинлашади.
Қўлланилиши
Шизофренияда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткани бутунлигича ютиб ичга қабул қилинади.
Дозаларни, касалликнинг характери ва симптомларга қараб, пациентнинг ёши, тана вазни ва умумий ҳолатини эътиборга олган ҳолда шахсий равишда танланади.
Катталар ва 14 ёшдан катта болалар
Тавсия этиладиган бошланғич доза кунига икки марта 200-400 мг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида дозани ошириш мумкин. Дори воситасининг максимал дозаси қуйидаги устувор симптомларга боғлиқ:
- позитив симптомлар (галлюцинациялар, мания, фикрлаш қобилияти ва хулқнинг бузилиши) мавжуд бўлган тақдирда дозани кунига 2,4 г гача ошириш мумкин,
- негатив симптомлар (эмоцияларни намоён бўлишини етишмовчилиги, алогия, мотивация ва ташаббус етишмовчилиги, апатия, депрессия ва ижтимоий яккаланиш (изоляция) мавжуд бўлган тақдирда доза кунига 800 мг гача оширилади.
Охирги марта дозани соат 16.00 дан кечикмай қабул қилиш тавсия этилади, чунки дорининг рағбатлантирувчи таъсири уйқуни бузилишини келтириб чиқариши мумкин.
Педиатрик популяция
Препаратни 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун ушбу ёшдаги гуруҳда сульпирид қўлланилмайди.
Кекса ёшдаги инсонлар
Даволашни кичик дозалар билан бошлаш лозим ва уларни босқичма-босқич ошириш лозим.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Дорининг дозасини пациентнинг индивидуал жавоб реакциясига қараб танлаш керак.
Буйрак етишмовчилги бўлган пациентлар
Узоқ муддатли даволаш ўтказилганида сульпириднинг суткалик дозасини креатинин клиренси катталигига мувофиқ камайтирилади.
Креатининг клиренси | Одатдаги суткалик дозасидан фоизлар |
30-60 мл/мин | 70% |
10-30 мл/мин | 50% |
<10 мл/мин | 34% |
Агар Сиз препаратни навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнига икки баравар дозани қабул қилманг. Препаратни қабул қилишни шифокор тавсияларига мувофиқ давом эттиринг.
Ножўя таъсирлари
Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизими таснифи маълумотлар базаси ва MedDRA частотаси бўйича таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизими бузилишлари
Номаълум: агранулоцитоз, лейкопения.
Эндокрин тизими бузилишлари
Кўп: гиперпролактинемия.
Модда алмашинуви ва овқатланишни бузилишлари
Номаълум: тана вазнини ошиши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Сульпириднинг селектив таъсири туфайли, уни қўллаш вақтида нейролептик препаратлар учун хос бўлган ножўя таъсирлар камроқ кузатилади.
Тез-тез: седация ёки уйқучанлик (айниқса катта дозалар қўлланилганида).
Камроқ ҳолларда: экстрапирамид бузилишлар:
- паркинсонизм симптомлари (тремор, мушак ригидлиги, мувозанат ва қадам ташлашни бузилишлари, нутқда қийинчиликлар, гиперсаливация);
- дискинезия ва дистония (спазм ёки мушак тортишиши);
- акатизия (мушакларда кучайиб борувчи безовталик, узоқ вақт тинч ҳолатда қола олмаслик, ҳолатни ўзгартиришга мойиллик тенденцияси). Ушбу бузилишлар сульпириднинг катта дозалари қўлланилганида ва кекса ёшдаги инсонларда кўпроқ учрайди. Бузилишлар одатда препаратнинг дозасини камайтириб ёки Паркинсонизмга қарши препаратларни қўллаган ҳолда бартараф қилинади;
- кечки дискинезия (юзнинг ва/ёки тилнинг беихтиёрий ритмик ҳаракатлари).
Одатда узоқ муддатли даволаш давомида кузатилади. Паркинсонизмга қарши воситаларни қўлланилиши ушбу ҳолатда самарасиз бўлиши ёки пациентнинг ҳолатини ёмонлашишини келтириб чиқариши мумкин.
Жуда кам ҳолларда: тиришишлар, хавфли нейролептик синдром, унга гипертермия, мушак ригидлиги, автоном лабиллик, онгни бузилишлари, юрак ритми ва артериал қон босимини ўзгаришлари, хаддан ташқари кўп терлаш, буйрак фаолиятини бузилишлари ва плазмада креатининфосфокиназа даражасини ошиши каби симптомлар характерлидир. Нейролептик синдром ривожланиши ҳақида шубҳа туғилганда дорини қўллашни дарҳол тўхтатиш ва жадал симптоматик терапияни бошлаш лозим.
Номаълум: диққат-эътиборни жамлаш қобилиятини пасайиши, қўзғалувчанлик, ваҳима (асосан рағбатлантирувчи фаолияти туфайли). Сульпириднинг вегетатив нерв тизимига таъсири туфайли ўта сезувчан пациентларда тахикардия, бош айланиши, парестезия, қизиб кетиш ҳисси, кучли терлаш, сийишни бузилиши, қон босимини ўзгаришлари, умумий ҳолсизлик юзага келиши мумкин.
Кўз томондан бузилишлар
Кам ҳолларда: кўришни ноаниқлиги.
Номаълум: кўз шохпардасини қизариши, конъюнктива ва тўрпарданинг пигментацияси, кўз шохпардаси ва қорачиғни хиралашиши.
Юрак фаолиятини бузилишлари
Кам ҳоллада – QT интервалини узайиши, аритмиялар (torsades de pointes), юрак қоринчалари фибрилляцияси, юракни тўхтаб қолиши, беҳосдан ўлим ҳолати.
Қон томир тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: постурал гипотензия.
Номаълум: антипсихотик воситаларни қўллаган пациентларда веноз тромбоэмболия ҳолатлари, шу жумладан ўпка эмболияси ва чуқур веналарининг тромбози ҳолатлари тўғрисида хабар берилган.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари
Кам ҳолларда: оғиз қуриши ҳисси, қабзият.
Номаълум: анорексия, кўнгил айниши.
Жигар ва/ёки ўт чиқариш тизими фаолиятини бузилишлари
Номаълум: қонда жигар трансаминазларининг фаоллигини ошиши, сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималарини шикастланишлари
Жуда кам ҳолларда: қичишиш, тошмалар.
Номаълум: терининг қизил пигментацияси, фотосезувчанлик.
Ҳомиладорлик давридаги, туғруқдан кейинги ва перинатал давридаги бузилишлар
Номаълум: янги туғилган чақалоқларда дорини бекор қилиш синдроми.
Репродуктив тизим бузилишлари ва кўкрак бези касалликлари
Жуда кам ҳолларда: галакторея, гинекомастия, аменорея, буни гипофизда дофамин рецепторларига сульпириднинг таъсири билан изоҳлаш мумкин. Ушбу бузилишлар қайтувчан бўлиб, дори қабул қилиниши тўхтатилганида ўтиб кетади.
Номаълум: оргазм ва эректил функцияни бузилишлари.
Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада қайд этиб ўтилмаган ножўя реакция пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг фаол моддаси ёки препаратнинг исталган ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
- феохромоцитома;
- ўткир порфирия;
- марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайиши;
- коматоз ҳолатлар;
- суяк кўмигини сусайиши;
- пролактинга боғлиқ шишлар, масалан гипофиз пролактиномаси ва кўкрак бези раки;
- ҳомиладорлик ва лактация даври.
- 14 ёшгача бўлган болаларда;
- дофаминергик паркинсонизмга қарши воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсирлари
- Леводопа: дофаминергик паркинсонизмга қарши воситалар сульпирид ўртасида ўзаро антагонизм мавжуд.
- Алкоголь: седатив таъсир кучаяди. Алкоголь ва таркибида спирт сақловчи дориларни қабул қилишдан сақланиш лозим.
- Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар: уларнинг таъсирини кучайиши кузатилади.
- torsades de pointes типидаги аритмияни келтириб чиқариши ёки QT интервалини узайтириши мумкин бўлган дорилар:
- Iа синфи аритмияга қарши воситалари (хинидин, дизопирамид);
- III синфи аритмияга қарши воситалари (амиодарон, соталол);
- брадикардияни келтириб чиқарадиган дорилар: бета адреноблокаторлар, кальций каналлари блокаторлари (верапамил, дилтиазем), клонидин;
- гипокалиемияни келтириб чиқарадиган дорилар: диуретик воситалар, ич кетишини рағбатлантирувчи воситалар, глюкокортикоидлар, тетракозактид, вена ичига юбориладиган В амфотерицин;
- бошқа нейролептик воситалар (пимозид, амисульприд, сультоприд, сертиндол, хлорпромазин, левомепромазин, дроперидол, галоперидол);
- метадон;
- бепридил, цизаприд, мизоластин;
- галофантрин, пентамидин.
- Ангишвонагул препаратлари (юрак гликозидлари): сульпирид билан бир вақтда қўлланиши юрак гликозидлари билан заҳарланиши симптомларни ниқоблаши мумкин.
- Гипотензив воситалар: сульпирид билан бир вақтда қўлланганда гипотензия (айниқса ортостатик гипотензия) хавфи кучаяди.
- Антацид препаратлар, сукральфат: сульпиридни ичак йўлида сўрилишини кечиктириб, кираолишлигини пасайтиради. Сульпиридни ва ушбу воситаларни қўллаш орасида 2 соатлик интервалга риоя қилиш лозим.
- Миелосупрессив дорилар: токсиклик хавфи ошади.
- Тутқаноққа қарши воситалар (карбамазепин, этосуксимид, оксарбазепин, фенитоин, примидон, валпроат кислотаси), барбитуратлар: сульпирид ушбу дориларнинг тиришишга қарши таъсирига антагонистик таъсир кўрсатади.
- Терфенадин: сульпирид билан биргаликда қўлланилганида юрак қоринчалари аритмияси хавфи ортади.
- Ритонавир: сульпириднинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин.
- Сибутрамин: сульпирид билан биргаликда қўлланилганида марказий нерв тизимида токсиклик хавфи ошади.
- Литий препаратлари: экстрапирамид ножўя таъсирлар хавфи ошади.
Сульпирид М-холиноблокаторларга (масалан, атропин ёки метилскополаминга) нисбатан уларнинг таъсирини нейтралаштириб, антагонистик таъсир кўрсатади.
Махсус кўрсатмалар
Сульпириднинг рағбатлантирувчи ва фаоллаштирувчи таъсири туфайли, уни гипомания ва мания белгилари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат шизофрения билан хасталанган пациентларда баъзида психотик бузилишларни зўрайишини чақириши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишлари керак, чунки препаратнинг 95 % гача миқдори буйрак орқали чиқарилади. Ушбу пациентларга сульпириднинг дозасини пасайтириш тавсия этилади («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаралсин).
Экстрапирамид синдроми юзага келиши тўғрисида маълумотлар мавжуд («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаралсин). Ушбу ҳолатда дозага тузатиш киритишни амалга ошириш учун шифокорни хабардор қилиш лозим.
Сульпиридни қўллаш хавфли нейролептик синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Ушбу ҳолатда барча антипсихотик воситалар қабул қилишни бекор қилиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Сульпириднинг таъсирлари дозага боғлиқдир, шунинг учун тавсия этилаётган дозаларни, айниқса неврозлар ва психомотор бузилишларда дозаларни оширмаслик муҳим.
Болалар ва кекса ёшдаги инсонларда ножўя реакциялар юзага келиши хавфи юқорироқ бўлади.
Сульпирид кўнгил айнишини камайтириши ва қусиш рефлексини сусайтириши туфайли, у интоксикация (шу жумладан юрак гликозидлари, масалан, ангишвонагул препаратлари билан заҳарланиш), ичак тутилиши ва бош мия ўсмалари симптомларини яшириши мумкин.
Сульпиридни бошқа антипсихотик воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим.
Юрак қоринчалари аритмиялари ривожланиши хавфини оширадиган дори воситалари билан бир вақтда қўлланилганида мунтазам ЭКГ назорати тавсия этилади.
QT интервалини узайиши
Сульпирид QT интервали узайишини келтириб чиқаради. Ушбу юрак қоринчалари оғир аритмиялари (масалан, torsades de pointes) хавфини потенцияловчи самара брадикардия, гипокалиемия, QT интервалини туғма ёки ортирилган узайиши ҳолатларида кучаяди. Даволаниш бошланишидан олдин қуйидаги хавф омилларининг бирортаси, масалан қуйидагилар:
- брадикардия (юракни минутига 55 тадан кам уриши),
- гипокалиемия;
- QT интервални туғма узайиши,
- брадикардия (минутига 55 тадан кам юрак уриши), гипокалиемия, юрак ички ўтказувчанлигини бузилиши ёки QT интервални узайишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дори воситалари билан бир вақтда даволаш йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Даволаш бошланишидан олдин, шунингдек дорининг дозасини оширишда электрокардиографияни (ЭКГ) ўтказган афзал. Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида қонда калий миқдорини назорат қилиш лозим.
Деменцияси бўлган кекса ёшдаги инсонларда юқори ўлим ҳолати
Ўтказилган иккита катта тадқиқот маълумотлари деменцияси бўлган, антипсихотик препаратларни қўллаган кекса ёшдаги инсонларда уларни қўлламаганларига нисбатан юқори ўлим ҳолати хавфи юқори эканлигидан далолат берган. Хавф катталигини аниқ белгилаш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас. Юқори хавф сабаби ҳам номаълум.
Веноз тромбоэмболия хавфи
Антипсихотик воситаларни қўллаш оқибатида веноз тромбоэмболия (ВТЭ) ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар олинган. Антипсихотик воситалар билан даволанадиган пациентларда кўпинча ВТЭ хавфининг ортирилган омиллари бўлиши мумкин. Шу сабабли сульпирид билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида ВТЭ хавфининг барча мумкин бўлган омиллари аниқланиши ҳамда профилактик чора – тадбирлари ўтказилиши лозим.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Сульпиридни Паркинсон касаллигида ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (касаллик симптомлари зўрайиши мумкин).
Болаларда ва кекса ёшдаги пациентларда ножўя реакцияларни ривожланиши хавфи кўпроқ намоён бўлади.
Кекса ёшдаги пациентлар постурал гипотензия, седация ва экстрапирамид реакциялар хавфига кўпроқ мойилдирлар.
Илгари тиришишлар кузатилмаган пациентларда тиришишлар тўғрисида хабар берилган.
Дорини юрак ва қон-томир тизими касалликлари, гипотензия, тутқаноғи (сульпирид билан даволаш вақтида кучайтирилган назорат зарур), буйрак фаолиятини бузилишлари, жигар фаолиятини бузилишлари (кома ҳолатини келтириб чиқариши мумкин), миастения, простата бези гипертрофияси, нафас фаолиятини оғир бузилишлари, қон таркиби ўзгаришлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Гипертензияси бўлган пациентларда феохромоцитома эҳтимолини истисно этиш лозим.
Сульпириднинг самараси унинг дозасига боғлиқ, шу сабабли тавсия этилган дозаларни, айниқса нейротик ва психосоматик бузилишлар бўлган ҳолатларда оширмаслик муҳим.
Сульпириднинг кўнгил айнишини камайтириш ва қусиш рефлексини сусайтириш хусусияти туфайли, у заҳарланиш (шу жумладан юрак гликозидлари билан заҳарланиш), ичак тутилиши, бош мия ўсмаларидан далолат берувчи симптомларни ниқоблаши мумкин.
Деменцияси бўлган, тавсия этилган антипсихотик воситаларни қабул қилган пациентларда цереброваскуляр асоратлар хавфининг уч марта ошиши аниқланган. Ушбу хавфни ошиш механизми номаълум. Мазкур қайд этиб ўтилган хавфни ошишини бошқа антипсихотик воситалар қўлланилганида, шунингдек бошқа пациентлар гуруҳида қўлланилганида инкор этиш мумкин эмас. Инсульт хавфи омиллари бўлган пациентларни даволашда сульпиридни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Лактозага нисбатан юқори сезувчанлик
Препарат ўз таркибида лактоза сақлайди. Мазкур дори воситасини галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштира олмаслиги, Lapp–лактаза танқислиги бўлган ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомиладорларга, шифокор препаратни ҳомиладор аёл ва ҳомила учун фойда ва хавф нисбатини баҳолаб, уни қўллаш зарурати ҳақида қарор қабул қилган ҳолатлардан ташқари ҳолларда буюриш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорликнинг 3 уч ойлиги даврида антипсихотик воситалар (улар орасида сульпирид ҳам) таъсирига учраган янги туғилган чақалоқларда туғруқдан кейин ножўя таъсирлар, шу жумладан экстрапирамид реакциялар юзага келиши хавфи ва/ёки дорини бекор қилиш симптоми хавфи мавжуд бўлиб, улар турли оғирлик даражасида ва давомийликда бўлиши мумкин. Қўзғалувчанлик, мушак тонусининг юқори ёки паст бўлиши, титроқ, уйқучанлик, респираторли дистресс ёки эмизишни бузилиши тўғрисида хабарлар олинган. Шунинг учун янги туғилган чақалоқларни синчковлик билан текшириш лозим.
Эмизиш
Сульпирид онанинг кўкрак сутига ажралиб чиқади. Агар эмизиш даврида сульпирид билан даволаш зарур бўлса, у ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.
Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Мазкур дори воситаси уйқучанлик чақиради ва психомотор реакцияларни секинлаштириши мумкин, шунинг учун препаратни қўллаш даврида хавф билан боғлиқ бўлган ҳамда чаққон ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни бажаришдан (техник қурилмалар билан ишлаш, транспорт воситаларини бошқариш ва бошқалар) сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Бир марталик токсик дозаси 1 дан 16 г гача оралиқда бўлади, бироқ 16 г ли доза қўлланилганида ўлим ҳолатлари тўғрисида хабарлар йўқ..
Дозани ошириб юборилиши симптомлари дозага боғлиқ. 1-3 г ли бир марталик доза қўлланилганидан кейин безовталаниш, онгни бузилиши, камроқ ҳолларда экстрапирамид симптомлар кузатилган.
3-7 г ли дозалар қўлланилганида қўзғалувчанлик, адаштириш ва экстрапирамид симптомлар пайдо бўлиши мумкин.
7 г дан юқори дозалар қўлланилганида юқорида қайд этиб ўтилган симптомлар, гипотензия ва кома ҳолати рўй бериши мумкин.
Даволаш
Специфик антидоти йўқ.. Симптоматик даволаш амалга оширилади. Дозани ошириб юборилганида зудлик билан меъдани ювиш лоозим. Сўрилган дорини организмдан чиқариш учун сийдикнинг ишқорий реакциясини таъминлаш ва диурезни рағбатлантириш зарур. Паркинсонизмга қарши воситалар юборилади. Нафас олишни ва юрак фаолиятини (QT интервали узайиши хавфи) назорат қилиш лозим. Сульпиридни гемодиализ ёрдамида қисман организмдан чиқариш мумкин.
Чиқарилиш шакли
30 таблеткадан босиб ёпиладиган қопқоқчали ва биринчи очилиши назоратли, пластмассадан тайёрланган флаконда.
1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.