📜 Инструкция по применению Бетасалик
💊 Состав препарата Бетасалик
✅ Применение препарата Бетасалик
📅 Условия хранения Бетасалик
⏳ Срок годности Бетасалик

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕТАСАЛИК

BETASALIC

 

Препаратнинг савдо номи: Бетасалик

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бетаметазон дипропионати. салицил кислотаси.

Дори шакли: суртма.

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланганда 0,64 мг бетаметазон дипропионати; 100% моддага қайта ҳисобланганда 30,0 мг салицил кислотаси;

ёрдамчи моддалар: минерал мойи, оқ юмшоқ парафин.

Таърифи: оқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Дерматологияда қўллаш учун кортикостероидлар. Кортикостероидлар бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: D07ХС01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, аллергияга қарши, кератолитик, микробларга қарши восита.

Бетаметазон дипропиноати 1 ва 2 интерлейкинларни, гамма-интерферонни, яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини тормозлайди, арахидон кислотасининг метаболизмини камайтиради, шишга қарши фаолликка эга бўлган липокортинларнинг ҳосил бўлишини индукция қилади.

Салицил кислотаси бетаметазон дипропионатини терининг чуқур структураларига яхшироқ киришига ёрдам беради, кератолитик ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Бетаметазон дипропионати асосан терининг катта юзаларини узоқ муддат даволанганда организмга сўрилиши мумкин. Жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлари асосан сийдик билан, озгина қисми – сафро билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Гиперкератозли нимўткир ва сурункали дерматозлар (шу жумладан, терининг сочли жойларини ҳам): псориаз, ўткир ва сурункали экзема, нейродермит, қизил ясси темиратки, дисгидротик дерматит, себореяли дерматит, ихтиоз ва бошқа ихтиозли шикастланишлар, терининг сочли қисмининг себореясида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат сиртга қўлланади: терининг шикастланган жойларига суткада 2 марта юпқа қават қилиб қўйилади ва бироз ишқаланади.

Қониқарли натижаларга эришиш учун айрим беморларда ҳар куни бир марта қўллаш етарли бўлиши мумкин.

Даволашнинг давомийлиги яллиғланиш жараёнини бартараф этилиши, қичишишнинг тўхташи, тери қопламаларининг тозаланиши билан белгиланади, лекин 10 кундан ошмаслиги керак.

Препарат болаларда 2 ёшдан бошлаб қўлланади. Болалар учун даволаш давомийлиги 5 кунгача чекланиши лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида қуйидаги нохуш кўринишлар кузатилиши мумкин: ачишиш, қичишиш, таъсирланиш, қуруқлик, фолликулит, гипертрихоз, хуснбузарсимон тошма, гипопигментация, периорал дерматит, аллергик контакт дерматит.

Қуйида санаб ўтилган нохуш самаралар кўпроқ окклюзион боғловлар қўлланганида пайдо бўлиши мумкин: терини мацерацияси, иккиламчи инфекция, терининг атрофияси, стриялар ва иссиқлик.

Салицил кислотасининг препаратлари дерматит чақириши мумкин.

Стриялар ва қон томирларни кенгайиши (асосан юзда) препаратни узоқ муддат узлуксиз қўлланилганининг натижаси бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик; акне, пушти хуснбузарлар; периорал дерматит, тарқалган тошмали псориаз, перианал ва генитал қичишиш, веналарни варикоз кенгайиши, таглик дерматити, сувчечак, тери туберкулёзи, тегишли антибактериал ва замбуруғларга қарши даволашсиз терининг бактериал ва замбуруғли инфекциялари, ўраб олувчи темиратки, оддий герпес, контагиоз моллюск, дерматомикозлар, сифилиснинг тери кўринишлари, эмлашдан кейинги тери реакцияларида қўллаш мумкин эмас.

Терининг атрофияга учраган соҳаларига препаратни суртиш мумкин эмас.

 

Дориларнинг  ўзаро таъсири

Препаратни суртма шаклида қўлланилганида бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратни қўллаш вақтида таъсирланиш ёки юқори сезувчанлик пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш керак.

Қазғоқ ёки қадоқланиш йўқ бўлганда, даволашни фақат кортикостероидлар билан давом эттирилади.

Инфекция қўшилган ҳолда мувофиқ даволашни буюриш керак.

Тизимли кортикостероидларни қўллашда пайдо бўладиган ножўя самаралари, шу жумладан буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини сусайиши кортикостероидларни ҳаддан зиёд ва давомли қўллашда, айниқса педиатрия амалиётида кузатилиши мумкин.

Маҳаллий кортикостероидлар ва салицил кислотасини тизимли сўрилиши терининг катта соҳаларини даволашда, шунингдек окклюзион боғловлар қўлланганида ошади.

Юз терисига ёки болаларда қўлланилган ҳолатларда даволаш курси давомийлигини 5 кунгача чеклаш лозим.

Терининг таъсирланиши ривожланганида, шу жумладан ҳаддан зиёд уни қуруқлигида, препаратни қўллашни тўхтатиш керак

Сиртга қўллаш учун кортикостероидлар бир қатор сабабларга кўра терининг ҳимоя фаолиятини пасайиши натижасида псориаз, шу жумладан симптомларни такроран пайдо бўлиши, кейинчалик толерантликни ривожланиши, пустулёз псориазни ва локал тизимли токсикликни ривожланиши хавфини чақириши мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар тизим таъсирига сезгирроқдирлар.

Маҳаллий кортикостероидлар клиник манзарани ўзгартириши мумкин.

Даволаш тўхтатилганида касаллик қайталаниши мумкин. Инфекцияни зўрайиши, шунингдек битиш секинлашиши мумкин.

Препарат офтальмологияда қўлланмайди.

Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига, жароҳат юзалари ва яраларга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳомиладорларда қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган, шунинг учун ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларини, фақат аёл учун потенциал фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюриш мумкин. Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларини юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероидларни маҳаллий қўллаш тизимли сўрилиш йўли билан уларни кўкрак сутида пайдо бўлишига олиб келишини мумкинлигини аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қўллашни тўхтатиш ҳақидаги қарор, она учун препаратни қўллашнинг заруратини ҳисоби билан қабул қилинади.

Болалар. Препарат болаларда 2 ёшдан бошлаб қўлланади. Болалар учун даволаш давомийлиги иложи борича минимал вақтгача камайтирилиши лозим.

Болаларда катта пациентларга қараганда кўпроқ, маҳаллий кортикостероидларнинг таъсири остида гипоталамо-гипофизар-адренал тизимининг сусайишини белгилари ва ташқи кортикостероид самараларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу болаларда тери юзасининг майдони тана вазнига нисбати қийматини катталиги туфайли, препаратни кўпроқ сўрилиши билан боғлиқ, топик кортикостероидлар билан даволанаётган болаларда гипоталамо-гипофизар-адренал тизимининг сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни чизиқли кечикиши, тана вазнини етарли бўлмаган ўсиши, бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин. Болаларда адренал супрессияни пайдо бўлиши: қон плазмасида кортизолни паст даражаси ва АКТГ-стимуляцияга жавобнинг йўқлиги. Бош мия ички босимини ошиши лиқилдоқни бўртиши, бош оғриғи, кўрув нервлари дискларини билатерал шиши билан намоён бўлади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Ўрганилмаган.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: маҳаллий кортикостероидларни ҳаддан зиёд ёки давомли қўллаш гипофизар-адренал тизимининг фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин, бу буйрак усти безларининг иккиламчи етишмовчилиги ривожланиши ва гиперкортицизм симптомларини, шу жумладан Кушинг касаллигини пайдо бўлишини сабаби бўлиши мумкин.

Салицил кислотасини сақловчи топик препаратларни ҳаддан зиёд ёки давомли қўллаш салицилизм симптомларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Даволаш: мувофиқ симптоматик даволаш кўрсатилган. Ўткир гиперкортицизм симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурати бўлганида электролит дисбалансини мувофиқлаштириш кўрсатилган. Сурункали токсик таъсири ҳолида кортикостероидни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.

Салицилизмни даволаш симптоматик. Организмдан салицилатларни тезроқ чиқариш учун чоралари кўрилади. Сийдикни ишқорийлаштириш ва диурезни кучайтириш учун перорал натрий гидрокарбонати қўлланади.

 

Чиқарилиш шакли

15 г дан тубада, 1 туба қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.