ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕТАВЕР
BETAVER
Препаратнинг савдо номи: Бетавер
Таъсир этувчи модда (ХПН): бетагистин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:
бетагистин дигидрохлориди 8 мг 16 мг
ёрдамчи моддалар:
микрокристалл целлюлоза 42 мг 84 мг
лактоза (сут қанди) 34,8 мг 69,6 мг
маккажўхори крахмали 19,5 мг 39 мг
повидон (поливинилпирролидон) 7,3 мг 14,6 мг
натрий карбоксиметилкрахмали (примогель) 3,6 мг 7,2 мг
тальк 3,6 мг 7,2 мг
коллоид кремний диоксиди (аэросил) 1,2 мг 2,4 мг
Таърифи: яссицилиндрик шаклли фаскали (8 мг доза учун) ва фаска ва рискали (16 мг доза учун) оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бош айланишини бартараф этувчи восита.
АТХ коди: N07CA01.
Фармакологик хусусиятлари
Бетагистин асосан ички қулоқ ва марказий нерв тизимининг вестибуляр ядроларнинг Н1– ва Н3-гистамин рецепторларига таъсир қилади. Ички қулоқнинг қон томирларини Н1-рецепторларига бевосита агонистик таъсири билан, шунингдек Н3-рецепторларига билвосита таъсири орқали ички қулоқнинг микроциркуляцияси ва капиллярларининг ўтказувчанлигини яхшилайди, лабиринтда ва чиғаноқда эндолимфанинг босимини нормаллаштиради. Шу билан бирга, бетагистин базилляр артерияда қон оқимини яхшилайди.
Препарат вестибуляр нерв ядроларининг Н3-рецепторларини ингибитори бўлиб, яққол марказий самарага эга. Бош миянинг устуни даражасида вестибуляр ядроларнинг нейронларида ўтказувчанликни меъёрлаштиради.
Бош айланишларни тез-тезлиги ва жадаллигини сусайиши, қулоқларда шовқинни камайиши, эшитиши ёмонлашганида уни яхшиланиши юқорида кўрсатилган хусусиятларнинг клиник намоён бўлиши бўлиб ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Тез сўрилади, плазма оқсиллари боғланиши – паст. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига 3 соатдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври 3-4 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (2-передилсирка кислотаси) 24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади.
Қўлланилиши
- Келиб чиқиши турли бўлган вестибуляр бош айланишини даволаш ва олдини олиш.
- Бош айланиши ва бош оғриғи, қулоқларда шовқин, эшитишни авж олиб борувчи пасайиши, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи синдромлар.
- Меньер синдроми/касаллигида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқат вақтида.
Бетавер 8 мг – 1-2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Бетавер 16 мг – 1/2-1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Яхшиланиш одатда даволашнинг бошидаёқ кузатилади, барқарор терапевтик самара икки ҳафталик даволашдан сўнг бошланади ва бир неча ой даволаниш давомида ошиб бориши мумкин.
Препаратни қабул қилишнинг давомийлиги шахсий равишда танланади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак бузилишлари. Жуда кам ҳолларда тери қопламлари томонидан юқори сезувчанлик реакцияларини (тошма, қичишиш, эшакеми) пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилган; Квинке шиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактацияда (маълумотларнинг етишмаслиги сабабли) қўллаш мумкин эмас.
Самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида етарлича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Эҳтиёткорлик билан: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, бронхиал астма, феохромоцитома. Ушбу беморларни даволаш даврида мунтазам кузатиб туриш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ёки номутаносиблик ҳоллари номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бетавер седатив самарага эга эмас ва автомобилни бошқариш ёки станок ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, 640 мг дан юқори дозалар қабул қилинганида тиришишлар пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 8 ва 16 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.