📜 Инструкция по применению БЕТАДИН® сиртга қўллаш учун эритма
💊 Состав препарата БЕТАДИН® сиртга қўллаш учун эритма
✅ Применение препарата БЕТАДИН® сиртга қўллаш учун эритма
📅 Условия хранения БЕТАДИН® сиртга қўллаш учун эритма
⏳ Срок годности БЕТАДИН® сиртга қўллаш учун эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

БЕТАДИН®

сиртга қўллаш учун эритма

(повидон-йод)

 

Ушбу дори препаратини қўллашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотларни сақлайди.

Бу препаратни ҳар доим қатъий ушбу йўриқномада келтирилган кўрсатмалар ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмасига мувофиқ қўлланг.

Ушбу дори препарати рецептсиз берилади. Шунга қарамасдан, яхши натижаларга эришиш учун Сиз уни эҳтиёткорлик билан ва маълум қоидаларга риоя қилган ҳолда қўллашингиз керак.

  • Ушбу варақни сақланг. Эҳтимол, Сизга уни такроран ўқиб чиқишингиз лозим бўлиши мумкин.
  • Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат зарур бўлса – шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада (4 бўлимга қаранг) кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақда шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
  • Агар бу препаратни 7 кун қўллаш давомида касаллик симптомларини ёмонлаштирса ёки енгиллаштирмаса – шифокорга мурожаат этинг.

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Бетадин® эритмаси препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Бетадин® эритмаси препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Бетадин® эритмаси препаратини қандай қўллаш керак
  4. Тиббиётда қўлланганда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Бетадин® эритмаси препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Бетадин® эритмаси препарати нима ва у нима учун қўлланади

Маҳаллий қўллаш учун антисептик, дезинфекцияловчи препаратдир.

Повидон-йод (ПВП-йод) микроорганизмларни йўқ қилади (микробларга қарши самараси), уни тери ва шиллиқ қаватларни дезинфекциялаш учун қўлланади. У бактериялар, замбуруғлар, споралар, вируслар, содда ҳайвонлар (бир хужайрали организмлар) га нисбатан самарали.

Препарат деярли токсик эмас.

Бетадин® препаратининг микробларга қарши самараси рН 2,0-7,0 интервалида намоён бўлади.

 

Бетадин® қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • Терини маҳаллий дезинфекцияси ва шиллиқ қаватларни антисептик ишлов бериш
  • Очиқ яралар ва куйишларни дезинфекцияси
  • Жаррохлик аралашувларидан олдин дезинфекциясида қўлланади.

Препаратни катталар ва 6 ойлик ва ундан катта болаларда қўллаш мумкин.

Агар бу препаратни 7 кун қўллаш давомида касаллик симптомларини енгиллаштирмаса ёки касаллик симптомлари ёмонлашса шифокорга мурожаат этинг.

  1. Бетадин® эритмаси препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Бетадин® ни қуйидаги ҳолатларда қўлламанг, агар Сизда:

  • повидон-йодга ёки 8 бўлимда келтирилган препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса
  • гипертиреоз (қалқонсимон бези фаолиятини ошиши) бўлса
  • қалқонсимон безининг бошқа ўткир касалликлари бўлса
  • тошма ва пуфакларни пайдо бўлиши билан терини яллиғланиши (phlyctenae) (Дюринг герпетиформ дерматити) бўлса
  • радиоактив йодни қўллаш билан текшириш ёки даволашдан олдин қўллаш мумкин эмас.

Тиббиётда қўлланганда эҳтиёткорлик чоралари:

Бетадин® эритмаси препаратини қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Терини таъсирланиши, контакт дерматит ёки аллергия ривожланганида ушбу препаратни қўлламанг. Қўллашдан олдин эритмани иситманг. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақланг!

Йодни кўп миқдорда қўллаганда бўқоқ, қалқонсимон безининг тугунли ўзгаришлари ва қалқонсимон безининг ўткир бўлмаган касалликлари бўлган пациентлар гипертиреоз (қалқонсимон бези фаолиятини ошиши) ривожланиш хавфига эга. Ушбу гуруҳ пациентларида агар бунга махсус кўрсатмалар бўлмаса, повидон-йод эритмасини узоқ вақт давомида ва терининг катта юзаларида қўллашга йўл қўйилмайди. Ҳатто препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин ҳам гипертиреознинг эрта белгиларини аниқлаш ва зарурати бўлганида қалқонсимон бези фаолиятини назорат қилиш учун пациентларни кузатиш керак.

Бетадин® ни радиоактив йодни қўллаш билан сцинтиграфиядан олдин ва кейин ёки радиоактив йод билан қалқонсимон бези карциномасини даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Эритманинг тўқ-жигарранг ранги унинг самарадорлигини кўрсатади. Эритмани рангсизланиши унинг микробларга қарши хусусиятларини ёмонлашганидан далолат беради. Эритмани деградацияси ёруғликда ва 40оС дан юқори ҳароратда юз беради. Препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак. Агар барча эҳтиёткорликларга қарамасдан бу рўй берса, кўзларни кўп миқдордаги сув билан ювинг.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Янги туғилган чақалоқлар ва кичик болаларда кўп миқдорда йод қўлланилганида гипотиреоз (қалқонсимон бези фаолиятини пасайиши) ривожланиши хавфи юқори бўлади. Бундай ёшда болалар йодга юқори сезувчанликка ва терини юқори ўтказувчанлигига эга бўлишлари сабабли, ушбу ёш гуруҳидаги болаларда повидон-йодни қўллаш мутлоқ минимал бўлиши керак. Зарурати бўлганида қалқонсимон безни фаолиятини назорат қилиш керак. Болаларда йодни оғизга тушишидан қатъий сақланиш керак.

Агар бола препаратни беҳосдан ютиб юборса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Бошқа дори воситалари ва Бетадин® эритмаси препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Бетадин® рН 2,0-7,0 интервалида самарали.

Жароҳатларга ишлов бериш учун ПВП-йод ва фермент препаратларини бирга қўллаш самарадорликни ўзаро пасайишига олиб келади. Симоб, кумуш, водород пероксиди ва тауролидин сақловчи препаратлар повидон-йод билан ўзаро таъсирлашиши мумкин, шунинг учун бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Повидон-йодни октенидин сақловчи антисептиклар билан бир вақтда ёки қўллагандан кейин дарҳол, терининг худди шу жойи ёки қўшни соҳаларига қўллаш, ишлов берилган юзада тўқ доғларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Повидон-йоднинг оксидловчи самараси турли диагностик тестларни (масалан, толуидин ва гваяк қатронларни қўллаш билан ахлатда ва сийдикда гемоглобин ва глюкозани ўлчаш) сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Повидон-йод эритмасидан йодни сўрилиши қалқонсимон бези функционал тестлари натижаларини ўзгартириши мумкин.

ПВП-йодни қўллаш қалқонсимон бези томонидан йодни сўрилишини камайтириши мумкин, бу баъзи текширувлар ва муолажалар (қалқонсимон бези сцинтиграфияси, оқсил билан боғланган йодни аниқлаш, радиофаол йодни қўллаш билан диагностик муолажалар) натижаларига таъсир қилиши мумкин, шунинг учун қалқонсимон бези касалликларини йод препаратлари билан даволашни режалаштириш имконияти бўлмаслиги мумкин. ПВП-йодни қўллаш тўхтатилганидан кейин кейинги сцинтиграфияни ўтказишгача маълум вақт интервалига риоя қилиш керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Препаратни ҳомиладорлик, шунингдек эмизиш даврида қатъий кўрсамалар бўйича қўллаш мумкин, бунда препаратнинг минимал миқдорини қўллаш лозим.

Йод йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ва кўкрак сути билан ажралиши туфайли, шунингдек ҳомила ва янги туғилган чақалоқни йодга юқори сезувчанлигини ҳисобга олиб, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида йоднинг катта миқдорларини қўллаш мумкин эмас. Бундан ташқари, йод қон плазмасидаги даражасидан ошиб, кўкрак сутида тўпланади. Йод ҳомилада ёки янги туғилган чақалоқда тиреотроп гормони (TSH) даражасини ошиши билан ўтувчан гипотиреоз чақириши мумкин. Боланинг қалқонсимон бези фаолиятини диққат билан назорат қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Болаларда повидон-йодни оғизга ҳар қандай тушишидан қатъий сақланиш керак.

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши

Бетадин® транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда кам даражада самара кўрсатади.

  1. Бетадин® эритмаси препаратини қандай қўллаш керак

Ушбу препаратни ҳар доим бу йўриқномадаги кўрсатмаларга биноан ёки даволовчи шифокорингизнинг ёки фармацевтнинг кўрсатмаларига мувофиқ қўлланг. Агар Сизда саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Бетадин® эритмасини дезинфекцияланаётган соҳага қараб суюлтирилмаган ёки 1:10 ёки 1:100 нисбатда дистилланган сув билан суюлтирилгандан кейин қўллаш мумкин.

Суюлтирилмаган препаратни инъекция, пункция, қон олиш, биопсия, қон қуйиш, инфузион терапия ёки жаррохлик аралашувидан олдин 1-2 минут давомида шикастланмаган терида қолдириш керак.

Жароҳатларни, куйган яраларга ишлов бериш, шиллиқ қаватларни дезинфекциялаш, терини бактериал ва замбуруғли инфекцияларида дастлаб шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин 10% ли эритмани (Бетадин® ни 1:10 нисбатда сув билан суюлтириб) ишлатиш керак.

Операциядан олдинги ванналар учун Бетадин® нинг 1% ли эритмаси (1:100) қўлланади. Юздан ташқари тананинг барча юзаси 1% ли эритма билан бир текис ишлов берилиши ва 2-минутлик экспозициядан кейин илиқ сув билан ювиб ташланиши керак.

Бетадин® эритмасини бевосита қўллашдан олдин суюлтириш керак. Суюлтирилган эритмани сақлаш мумкин эмас.

Текстил юзалардан Бетадин® эритмаси илиқ сув билан енгил бартараф этилади. Қийин бартараф этиладиган доғларни натрий тиосульфати эритмаси билан ишлов берилади.

Қўллаш усули

Бетадин® эритмаси суюлтирилган ва суюлтирилмаган кўринишда сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Препаратни иссиқ сув билан аралаштирманг.

Эритма ичга қабул қилиш учун мўлжалланмаган.

Агар ушбу препаратни қўллаш бўйича Сизда кейинчалик саволлар туғилса, даволовчи шифокорингз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Тиббиётда қўлланганда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори препаратлари каби ушбу препарат ножўя самаралар чақириши мумкин, аммо у барча пациентларда пайдо бўлмайди.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тез-тезлиги (пайдо бўлиши эҳтимоли) қуйидагича таснифланган:

Жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 тадан кўпроғида учрайди.

Тез-тез: 100 пациентдан 1-10 тада учрайди.

Тез-тез эмас: 1000 пациентдан 1-10 тада учрайди.

Кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1-10 тада учрайди.

Жуда кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1 тадан камроғида учрайди.

Тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди.

Кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакциялари, терини қизариши, кичик пуфакларни пайдо бўлиши ва қичишиш каби контакт дерматит.

Жуда кам ҳолларда: анафилактик реакциялар (нафас олишни қийинлашиши, бош айланиши, артериал босимни тушиши билан кечувчи оғир аллергик реакциялар).

Анамнезида қалқонсимон бези касалликлари бўлган пациентларда гипертиреоз (иштаҳани ошиши, тана вазнини камайиши, терлаш, юрак қисқаришлар сонини тезлашиши ёки безовталик билан кечувчи қалқонсимон бези фаоллигини ошиши) ривожланиши мумкин.

Ангионевротик шиши (юз ва томоқни шиши билан кечувчи оғир аллергик реакция).

Тез-тезлиги номаълум: повидон-йодни узоқ муддат қўллаганда, шунингдек препаратни катта миқдорда қўллаганда толиқиш, тана вазнини ошиши, юрак қисқаришлар тезлигини камайиши билан кечувчи гипотиреоз (қалқонсимон бези фаоллигини пасайиши) ривожланиши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилиши.

Терини кимёвий куйиши (айниқса операцияга тайёргарликда пациентнинг остида йодни тўпланиши натижасида ривожланиши мумкин).

Электролит мувозанатини бузилиши, метаболик ацидоз, ўткир буйрак етишмовчилиги, қоннинг осмолярлигини ўзгариши (повидон-йодни кўп миқдорда қўллагандан кейин пайдо бўлиши мумкин).

Ҳар қандай нохуш кўринишлар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратни хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.

 

 

  1. Бетадин® эритмаси препаратини қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар энди керак бўлмаган препаратни ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган. Яроқлилик муддати ўтгач препаратни ишлатманг. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг сўнги куни ҳисобланади.

Агар сифатини ёмонлашишининг аниқ белгиларини (масалан, рангини ўзгариши) сезсангиз, Бетадин® эритмаси препаратини ишлатманг.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Бетадин® эритмаси препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: повидон-йод (ПВП-йод), 1 мл эритмада 100 мг (10 мг фаол йодга мувофиқ келади)

Ёрдамчи моддалар: глицерин, ноноксинол 9, лимон кислотаси, динатрий гидрофосфати, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Бетадин® эритмаси препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши:

Тўқ-жигарранг рангли, йод ҳидли, сузиб юрган ёки чўккан заррачалар сақламайдиган эритма.

Ўрами:

30, 120 ёки 1000 мл сиғимли томчилагичли яшил рангли полиэтилен флаконлар. 30 ва 120 мл ли флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.