ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТАЛАЙН С ЦИНКОМ
VITALINUM CUM ZINCUM
Препаратнинг савдо номи: Виталайн с цинком.
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Бета-каротин, альфа-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси, рух.
Дори шакли: Капсулалар.
Таркиби:
Фаол моддалар: Бета-каротин 30% мойда суспензия кўринишида – 6 мг, альфа-токоферол ацетати – 15 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух, рух оксиди кўринишида -8 мг.
Ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган лецитин, кунгабоқар мойи.
Таърифи: Қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қизил рангли мойли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.
Фармакологик хусусиятлари
Виталайн рух билан препаратининг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги витаминлар: аскорбин кислотаси, альфа-токоферол ацетати, бета-каротин ва рухнинг комплекс таъсирига боғлиқ.
Аскорбин кислотаси – организмдаги оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, карбонсув-оқсил алмашинувини фаоллаштиради, холестерин метаболизмини оширади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлагенлар синтезини кучайтиради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва уни инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.
Альфа-токоферол ацетати – организмда ёғларни оксидланишни ва улардан заҳарли пероксидлар ҳосил бўлишини ингибиция қилади, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини барқарорлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар ва бошқаларнинг структураси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, ҳужайралар пролиферациясини, тўқималар нафаси фаолиятини ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларини фаоллаштиради. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғланган тухумни, йўлдошни ривожланишини рағбатлантиради.
Бета-каротин – антиоксидант, иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Фаол кислородни боғлаб олиш хусусияти ҳисобига препарат ҳужайра структурасини ташқи муҳитнинг нохуш омиллари таъсирида ёки организмда патологик жараёнлар ривожланишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар таъсирида бузилишдан ҳимоя қилади.
Рух – В гуруҳи витаминларини организм томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши ва таъсир қилишига ёрдам беради, меъда ости безининг (панкреатик) ширасини таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, эндокрин безлар фаолиятини бошқаришда, рухий реакцияларни шаклланишида, қатор гормонларни, шу жумладан жинсий гормонларни ҳам ҳосил бўлишида қатнашади. У шунингдек организмнинг биокимёвий реакцияларида, қон яратиш жараёнида иштирок этади. Рух ҳужайра мембраналарини ҳимояловчи ва барқарорлаштирувчи ферментлар таркибига киради, нуклеин кислоталари, оқсиллар, ёғлар, карбонсувларнинг метаболизмида, шунингдек иммунокомпетент ҳужайраларнинг ўзаро таъсири жараёнларида қатнашади.
Фармакокинетикаси
Виталайн рух билан препаратнинг таъсири унинг компонентларининг мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ, барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.
Қўлланилиши
Виталайн рух билан препарати поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:
- витамин (С, Е ва А) етишмовчилиги ва рух етишмовчилиги олдини олиш ва даволаш учун;
- шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;
- юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
- давомли ва/ёки оғир кечувчи, шунингдек инфекцион касалликлардан кейин тикланиш даврида;
- турли этиологияли астеник ҳолатларда;
- алкоголли абстинент синдроми ва никатинга қарамлиликда комплекс даволашда;
- мувозанатланмаган ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Виталайн рух билан препаратини овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади.
Олдини олиш мақсадида болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.
Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.
Даволаш мақсадида Виталай рух билан препаратининг дозаси шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С, Е витаминларига ва рухга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.
Диарея, тери рангини ўзгариши – сариқ тусни пайдо бўлиши, кам ҳолларда: бош айланиши, бўғимларда оғриқ. бўлиши мумкин.
Дори воситасини катта дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мисни танқислиги, анемия ривожланиши мумкин.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар қуйидагилар:
- препаратнинг фаол моддаларга ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- А ва Е гипервитаминози;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- болалик ёши (14 ёшгача);
- ўта юқори сезувчанлик ҳисобланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.
Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларини юқори миқдори аниқланган.
Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.
С Витамини темирни сўрилишини оширади, қисқа таъсирли салицилатлар ва сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни келиб чиқиш хавфини оширади.
Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради.
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.
Виталайн рух билан препаратини А витаминини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, бунда охиргисининг дозасини ошириб юборишини ривожланиш хавфи ошади.
Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладрлик ва лактация вақтида қўланилиши.
Виталайн рух билан препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни бошқариш, техникалар билан ишлаш қобилиятига таъсири: таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида, ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмайди.
Суткалик норма оширилганида Виталайн рух билан препаратини қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.
Чиқарилиш шакли
10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.
1 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.