📜 Инструкция по применению ГЕПАЦЕФ КОМБИ
💊 Состав препарата ГЕПАЦЕФ КОМБИ
✅ Применение препарата ГЕПАЦЕФ КОМБИ
📅 Условия хранения ГЕПАЦЕФ КОМБИ
⏳ Срок годности ГЕПАЦЕФ КОМБИ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАЦЕФ КОМБИ

GEPACEF COMBY

 

Препаратнинг савдо номи: ГЕПАЦЕФ КОМБИ (GEPACEF COMBY)

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефоперазоннинг натрийли тузи, сульбактамнинг натрийли тузи.

Дори шакли: инъекция эритмаси учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалари: цефоперазоннинг натрийли тузи ва сульбактамнинг натрийли тузини стерил аралашмаси (1:1), цефоперазон – 1 г ва сульбактам – 1 г га қайта ҳисоблаганда.

Таърифи: оқ ёки деяли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар. Бошқа бета-лактам антибиотиклар.  III авлод цефалоспоринлари.

АТХ коди: J01DD62.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратнинг таркибига цефоперазон (III авлод цефалоспорин антибиотиклари) ва сульбактам (пенициллин-резистент микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган асосий             β-лактамзаларнинг кўпчилиги қайтмас ингибитор) киради. Препаратнинг антибактериал компоненти цефоперазон ҳисобланади, бу ҳужайра мембранасининг мукопептиди биосинтезини бостириши йўли билан фаол кўпайиш босқичидаги микроорганизмларнинг сезувчанлигига таъсир қилади. Сульбактам Neisseriaceae ва Acinetobacter га қарши таъсиридан ташқари, реал антибактериал фаолликка эга эмас. Бироқ ҳужайрасиз бактериал тизимлар устидан ўтказилган биокимёвий тадқиқот пенициллин-резистент микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган энг муҳим β-лактамазаларнинг қайтмас бостирилишига сульбактамнинг хусусиятини аниқлади.                               

Сульбактамнинг потенциали резистент микроорганизмлар томонидан пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг деструкциясини нисбатан олдини олади ва сульбактам пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан яққол синергизм намойиш қилиши резистент микроорганизмлар штаммлари устидан ўтказилган тадқиқотларда тасдиқланган. Сульбактам шунингдек айрим пенициллинни боғловчи оқсиллар билан боғланиши туфайли, сезгир микроорганизмлар, цефоперазоннинг бир ўзининг таъсирига қараганда, сульбактам/цефоперазоннинг таъсирига кўпроқ сезувчан бўлиб қоладилар.

Сульбактам ва цефоперазоннинг мажмуаси, цефоперазонга сезгир барча микроорганизмларга нибатан фаолдир. Бундан ташқари, кўрсатилган мажмуалар қўлланилганда унинг компонентларини қуйидаги микроорганизмларга нисбатан синергизм таъсири кузатилади: Haemophylus influenzae, Bacteroides spp., Acinetobacter calcoaceticus, Enterobacter aerodens, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Citrobacter diversus.

Сульбактам/цефоперазон in vitro шароитида клиник аҳамиятли микроорганизмларнинг кенг доирасига нисбатан фаолликни намоён қилади.

Граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (пенициллиназа ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumonia (асосан Diplococcus pneumoniae), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи β-гемолитик стрептококк), Streptococcus agalactiae (В гуруҳи β-гемолитик стрептококк), β-гемолитик стрептококкларнинг кўпчилик бошқа турлари, Streptococcus faecalis нинг кўпчилик турлари (энтерококклар).

Грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Klebsiella spp., Enterobacter spp., Citrobacter spp., Haemophilus influenzae, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii (асосан Proteus morganii), Providencia rettgeri (асосан Proteus rettgeri), Providencia spp.,, Serratia spp., (жумладан S. marcescens), Salmonella spp., ва Shigella spp., Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas нинг айрим турлари, Acinetobacter calcoaceticus, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Bordetella pertussis, Yersinia enterocolitica. 

Анаэроб микроорганизмлар: грамманфий бациллалар (жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides нинг бошқа турлари ва Fusobacterium нинг турлари); граммусбат ва грамманфий кокклар (жумладан Рерtococcus, Peptostreptococcus spp., ва Veillonella spp.,); граммусбат бациллалар (жумладан Clostridium spp., Eubacterium spp., ва Lactobacillus spp.,).

Препарат учун қуйидаги самарали концентрация диапазонлари ўрнатилган (МКП, цефоперазонни концентрацияси бўйича мкг/мл): сезгир – 16 дан кам, оралиқ – 17-36, резистент – 64 дан кўп.

Фармакокинетикаси

Препарати юборилганида сульбактамнинг тахминан 84% ва цефоперазоннинг 25% буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг кўп қисми ўт-сафро билан чиқарилади. Сульбактам/цефоперазон юборилганидан кейин сульбактамнинг ўртача ярим чиқарилиш даври 1 соатни, цефоперазонники эса – 1,7 соатни ташкил қилади. Қон плазмадаги концентрацияси юборилган дозага пропорционалдир. Бу маълумотлар уларни алоҳида-алоҳида қўлланганда компонентларнинг фармакокинетик кўрсаткичлари мос келади.

2 г препарат (1 г сульбактам, 1 г цефоперазон) вена ичига 5 минут давомида юборилгандан кейин сульбактам ва цефоперазоннинг максимал концентрацияларини ўртача қиймати мувофиқ равишда 130,2 ва 236,8 мг/мл ни ташкил қилади.  

Бу цефоперазонни тақсимланишига нисбатан (Vα=10,2-11,3 л), сульбактамнинг каттароқ ҳажмда (Vα=18,0-27,6 л) тақсимланишидан далолат беради.

Препаратнинг иккала компоненти ҳам организмнинг тўқима ва суюқликларида, жумладан ўт-сафро, ўт пуфаги, тери, кўричак, бачадон найлари, тухумдонлар, бачадонда жадал тақсимланади.

Болаларда сульбактамнинг ярим чиқарилиш даврини ўртача қиймати 0,91 соатдан         1,42 соатгача, цефоперазонники эса – 1,44 соатдан 1,88 соатгачани ташкил этади.

Сульбактам ва цефоперазонлар мажмуа шаклида бир вақтда қўлланганида уларнинг орасидаги фармакокинетик ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.  

Кўп марта юборилганидан кейин сульбактам/цефоперазоннинг компонентларини фармакокинетикасида ҳеч қандай ўзгаришлар ва ҳар 8-12 соатдан кейин қўлланганда уларнинг тўпланиши аниқланмаган. Цефоперазон аҳамиятли даражада ўт-сафро билан чиқарилади. Жигар касалликлари ва ўт-сафро йўлларини обструкцияси бўлган пациентларда цефоперазоннинг қон зардобидан ярим чиқарилиш даври ошади, сийдик билан чиқарилиш даражаси эса одатда ошади. Ҳатто жигар функциясини оғир бузилиши бўлган ҳолларда препаратнинг ўт-сафродаги миқдори терапевтик концентрацияларига етади, бундай вақтда препаратнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври фақат             2-4 соатга ошади.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганимлар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш:

– нафас йўлларининг инфекциялари (юқори ва қуйи қисмлари);

– сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (юқори ва қуйи қисмлари);

– перитонит, холецистит, холангит ва бошқа қорин бўшлиғи инфекциялари;

– септицемия;

– менингит;

– тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;

– суяк ва бўғимларнинг инфекциялари;

– кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, эндометритлар, гонорея ва жинсий аъзоларнинг бошқа инфекцияларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг эритмасини вена ичига ва мушак ичига юбориш мумкин. Даволашни бошлаш олдидан, тери синамасини бажариб, пациентда юқори сезувчанликнинг борлигини истисно қилиш керак.

Катталарга ўртача суткалик дозада 2-4 г (ҳар 12 соатда юбориш) қўлланилади.

Инфекциялар оғир кечганида дозани суткада 8 г гача таъсир этувчи моддарларни 1:1 (яъни цефоперазонни сақланиши 4 г) нисбатда ошириш мумкин. Сульбактам ва цефоперазонни 1:1 нисбатда қабул қилаётган пациентларда қўшимча равишда цефоперазонни алоҳида юборишни зарурати туғилиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳар 12 соатда бир текис тақсимланган дозада юбориш керак. Сульбактамнинг тавсия этилган максимал суткалик дозаси 4 г ни ташкил қилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга қўлланиши. Буйрак функциясини аҳамиятли пасайиши (креатинин клиренси минутига камида 30 мл) бўлган пациентларга препарат даволаш учун қўлланганида сульбактамнинг пасайган клиренсини компенсация қилиш мақсадида дозалаш тартибини тузатиш талаб этилади. Креатинин клиренси минутига 15-30 мл бўлган пациентларга сульбактамнинг ҳар 12 соатда юбориладиган (сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 2 г) максимал дозаси 1 г, креатинин клиренси минутига 15 мл бўлган пациентларга сульбактамни ҳар 12 соатда юбориладиган (сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 1 г) максимал дозаси 500 мг ни буюриш керак. Оғир инфекцияларда цефоперазон препаратларини қўшимча буюриш зарурати туғилиши мумкин.

Гемодиализда қўлланганида сульбактамнинг фармакокинетик профилини жиддий бузади. Цефоперазоннинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври гемодиализда бирмунча камаяди. Шунинг учун, диализ қўлланганида дозалаш тартибини тузатиш мумкин бўлади.

Мажмуавий даволаш. Сульбактам/цефоперазоннинг кенг доирали антибактериал фаоллигини ҳисобга олиб, кўпчилик инфекцияларни ушбу препарат монотерапияси билан даволаш самаралидир. Бироқ, айрим ҳолларда сульбактам/цефоперазонни бошқа антибиотиклар билан мажмуада қўлланиши мумкин. Аминогликозидларни бир вақтда қўллаш ҳолида жами даволаш курси давомида буйрак ва жигар функциясини назорат қилиш керак.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга қўлланиши. Оғир обструкцион сариқлик ва оғир жигар касалликларида ёки бу иккала патология буйрак функциясини бузилиши билан кечган ҳолларда дозани тузатиш зарур бўлиши мумкин. Жигар функциясини бузилиши ва буйрак функциясини ёндош бузилишлари бўлган пациентларда қон плазмасида цефоперазоннинг концентрациясини назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозани мувофиқ равишда тузатиш керак. Препаратнинг плазмадаги концентрациясини синчков назорати ўтказилмаган ҳолларда, цефоперазоннинг дозаси суткада 2 г дан ошмаслиги керак.

Препаратнинг дозаси болалар учун суткада 40-80 мг/кг ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 6-12 соатда тенг тақсимланган дозаларда юбориш керак.

Оғир инфекцияларда бу дозаларни сулбактам ва цефоперазонни 1:1 нисбатда суткада      160 мг/кг гача ошириш мумкин. Дозани тенг 2-4 қисмга бўлиб юбориш керак.

Чақалоқларни даволаш. Чақалоқларга ҳаётининг 1-чи ҳафтасида препаратни ҳар 12 соатда юбориш керак. Чақалоқлар учун максимал суткалик доза суткада 80 мг/кг дан ошмаслиги керак (суткада 160 мг/кг Гепацеф комби). Цефоперазон дозасини суткада 80 мг/кг га ошириш зарурати туғилган ҳолларда, цефоперазонни қўшимча равишда алоҳида буюриш керак.

Вена ичига қўлланиши. Томчилаб инфузия учун ҳар флаконнинг ичидагисини 5% ли декстрозани сувдаги эритмасида, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки инъекция учун стерил сувда мувофиқ миқдорда эритиш, сўнгра эса худди шу эритувчиларни қўллаш билан 20 мл гача суюлтириш керак, кейин 15-30 минут давомида томчилаб юборилади.

Умумий доза, г Сулбактам (г)+цефоперазонни эквивалент дозаси Эритувчилар ҳажми Максимал якуний концентрацияси, мг/мл
1,0 0,5+0,5 3,4 125+125
2,0 1,0+1,0 6,7 125+125

Препарат инъекция учун сув, 0,225% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли декстроза эритмаси, изотоник эритмасидаги 5% ли декстроза эритмаси билан цефоперазоннинг       10 мг/мл дан ва сульбактамнинг 10 мг/мл дан, цефоперазоннинг 1 мл га 125 мг, сульбактамнинг 1 мл га 125 мг гача концентрацияларда мутаносиб.

Рингер лактат эритмаси бирламчи суюлтириш учун эмас, балки вена ичига инфузия қилишда суюлтириш учун тўғри келади.

Вена ичига инъекция учун флаконнинг ичидагисини юқорида таърифланганидек эритиш ва камида 3 минут давомида юбориш керак. Бевосита вена ичига инъекцияси учун катталар учун бир марталик максимал дозаси 2 г ни, болалар учун – тана вазнига 50 мг/кг ни ташкил қилади.

Мушак ичига юбориш. Лидокаин эритмаси бирламчи эритиш учун эмас, балки мушак ичига қўлланганида суюлтириш учун тўғри келади. Бошида флакон ичидагиси инъекция учун 4 мл стерил сувда эритилади, сўнгра ушбу эритмага 1 мл 2% ли лидокаин гидрохлорид эритмаси қўшилади. Секин ва чуқур катта думба мушагига ёки соннинг олд юзасига юборилади.

Эритувчи сифатида лидокаин гидрохлориди қўлланган ҳолларда хавфсизлик бўйича маълумотларни ҳисобга олиш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Одатда препарат яхши ўзлатирилади. Кучсиз ёки ўртача ифодаланган кўпчилик ножўя самаралари препаратни бекор қилишни талаб этмайди.

Препарат қўлланилганда қуйидаги ножўя самаралар аниқланган:

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Бошқа антибиотиклар каби препаратнинг тез-тез учрайдиган ножўя самаралари бўлиб, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан, жумладан диарея, кўнгил айниши ва қусиш, сохтамембраноз колит, оғиз бўшлиғининг шиллиғ қаватини суперинфекцияси, гиперестерияси.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан. Барча пенициллинлар ва цефалоспоринларга нисбатан бўлгани каби ўта юқори сезувчанлик ўз ичига макулопапулёз тошмалар ва эшакеми, эритема, эксфолиатив дерматит, токсик эпидермал некролиз, қичишиш, Стивенс-Джонсон синдромини олади. Анамнезида, хусусан пенициллинга аллергияси бўлган пациентларда кўрсатилган реакцияларни ривожланиш эҳтимоли мавжуд.

Қон ва лимфатик тизимлар томонидан: Нейтрофиллар миқдорининг аҳамиятсиз даражада камайиши ҳоллари учраган. Бошқа бета-лактам антибиотиклар билан узоқ муддат қўлланганида қайтар нейтропения ривожланиши мумкин. Айрим пациентларда даволаниш давомида Кумбс тести тўғри мусбат кўрсатиши мумкин. Гемоглобин ёки гематокрит даражасини пасайиши, эозинофилия, тромбоцитопения ва гипопротромбинемия ҳоллари, лейкопения, анемия кузатилиши мумкин.

Марказий нерв тизими томонидан: Цефоперазон альбумин концентрациясининг заҳирасини жиддий равишда камайтириши мумкин, сариқлиги бўлган чақалоқларни даволашда билирубинли энцефалопатиянинг ривожланиш хавфини оширади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: Гипотензия, васкулит, брадикардия/тахикардия, кардиоген шок, юракни тўхтаб қолиши.

Иммун тизими томонидан: Ўта юқори сезувчанлик реакциялар, анафилактоид ва анафилактик реакциялар (жумладан анафилактик шок).

Бошқа кўринишлар: Бош оғриғи, медикаментоз иситма, қалтираш, инъекция жойида оғриқ ва ўзгаришлар, мушакларни тортишиши, хавотирлик.  

Буйрак ва сийдик чиқарув йўллари томонидан: Гематурия.

Гепатобилиар тизими томонидан. Сариқлик.

Нафас олиш тизими томонидан: Тез-тез эмас: анамнезида бронхиал астмаси ва нафас йўлларини сурункали обструктив касалликлари бўлган пациентларда ларингоспазм, бронхоспазм. Кам ҳолларда: аллергик ринит, диспноэ.

Лаборатория кўрчаткичларини ўзгариши: Жигарнинг функционал тестлари АсАТ, АлАТ кўрсаткичларини, ишқорий фосфотаза ва билирубиннинг даражасини ўзгарувчан ошиши, протромбин вақтини узайиши, ноферментатив метод ёрдамида сийдикда глюкоза сақланишини аниқлашда ёлғон мусбат натижалар кузатилган.

Маҳаллий реакциялар: Препарат вена ичига юборилганида яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда инъекция жойида оғриқ кузатилади. Бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринларда бўлгани каби, препарат вена ичи катетери орқали юборилганида айрим пациентларда инфузия жойида флебит ривожланиши мумкин.

Инфекциялар ва инвазиялар: Суперинфекциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезида сульбактам, пенициллинлар ёки цефалоспоринларга аллергияси бўлган пациентларга препаратнинг мажмуасини қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аминогикозидлар: Препаратни аминогликозидлар билан битта шприцда аралаштириш ўзаро фаолсизланишга олиб келади: агар бу антибактериал гуруҳнинг агентлари бир вақтда қўлланганда бўлиши мумкин, унда уларни 1 соатлик интервал билан турли хил жойга юбориш керак. Препарат аминогликозидлар, фуросемиднинг нефротоксиклигини ривожланиш хавфини оширади.

Бактериостатик препаратлар (хлорамфеникол, эритромицин, сульфаниламидлар, тетрациклинлар) препаратнинг фаоллигини пасайтиради.

Пробенецид сульбактамнинг каналчалар секрециясини камайтиради: бунинг натижаси бўлиб, қон плазмасида уларнинг концентрациясини ошиши ва препаратларнинг ярим чиқарилиш даври, шунингдек интоксикация хавфини ошиши ҳисобланади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан қўлланганда қон кетиш хавфини кучайтиради.

Алкоголь. Даволаш курси вақтида ва цефоперазон билан даволаш тугаганидан кейин 5 кун давомида алкоголь истеъмол қилиш юзни қизариши, кўп терлаш, бош оғриғи, тахикардия каби реакциялар кузатилган. Бошқа цефалоспоринлар қўлланганида ўхшаш реакциялар кузатилган. Пациентлар препаратни қўлланганда алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Этанол сақловчи сунъий озуқа эритмалар (перорал ёки парентерал) ишлатилганда, препаратни қўллаш керак эмас.

Мажмуавий даволаш. Сульбактам/цефоперазоннинг кенг доирали антибактериал фаоллигини ҳисобга олиб, кўпчилик инфекцияларни ушбу антибиотиклар билан монотерапия сифатида адекват даволаш мумкин. Бироқ, аниқланган кўрсатмаларда сульбактам/цефоперазон бошқа антибиотиклар билан бирга қўлланиши мумкин. Агар бунда аминогликозидлар қўлланса, бутун даволаш курси давомида буйрак функциясини назорат қилиш зарур (шунингдек “Номутаносиблиги” бўлимига қаранг).

Лаборатория таҳлилларида фойдаланиладиган моддалар билан ўзаро таъсири. Бенедикт ёки Фелинг эритмаси қўлланганида сийдикда глюкозага сохтамусбат реакцияси аниқланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ўта юқори сезувчанлик. Бета-лактам ёки цефалоспоринлар билан даволаш қабул қилаётган пациентларда оғир, баъзан ўлим билан якунланувчи анафилактик реакцияларни ривожланиши тўғрисида хабарлар мавжуд. Бундай реакцияларни пайдо бўлиш эҳтимоли анамнезида кўпчилик аллергенларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда жуда юқори. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Оғир анафилактик реакциялар дарҳол шошилинч даволашни, хусусан адреналин юборишни талаб қилади. Кўрсатмалар бўйича оксигенотерапия, кортикостероидларни вена ичига юбориш, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш, жумладан интубацияни қўллаш мумкин.

Умумий огоҳлантиришлар. Айрим беморларда цефоперазон билан даволаш, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, организмда К витаминининг танқислигига олиб келиши мумкин. Бу таъсирининг механизми, эҳтимол, ушбу витаминнинг синтез қилувчи ичак микрофлорасини сусайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, хавф гуруҳига кирувчи овқатланиши чекланган, ичакнинг сўрилиш функцияси бузилган (масалан, ўт пуфагини фиброзида) пациентлар ва узоқ вақт парентерал (вена ичига) озиқланишда бўлган шахслар берилувчандирлар. Бундай пациентларда протромбин вақтини назорат қилиш керак. Ҳудди шундай назоратни антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда ҳам амалга ошириш керак. Юқорида кўрсатилган ҳолатларда экзоген К витаминини қабул қилишни буюриш керак.

Узоқ муддат препарат билан даволаш, бошқа антибиотиклар қўллаганда бўлгани каби резистент микрофлоранинг ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун даволаш жараёнида беморнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак. Бошқа тизимли воситаларни қўлланганда бўлгани каби, буйрак, жигар ва қон яратиш тизимларнинг, фаолиятини бузилишларини вақти-вақти билан намоён бўлишига тайёр бўлиши керак. Бу айниқса, янги туғилган, хусусан чала туғилган чақалоқларга, шунингдек бошқа чақалоқларга ҳам тааллуқлидир.

Узоқ муддат даволаш вақтида аъзолар тизимларининг функцияларини бузилиши, жумладан буйрак, жигар ва қон яратиш тизимларининг функциясини бузилишини кўринишлари пайдо бўлмадими деб вақти-вақти билан текшириб туриш зарур. Деярли барча антибактериал воситалар, жумладан сульбактам натрий/цефоперазон натрий қўлланганида Clostridium difficile билан боғлиқ диарея (CDAD) пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилган. Ножўя кўринишларни оғирлиги ўртача диареядан летал колитгача ўзгариб туриши мумкин. Антибактериал воситалар билан даволаниш йўғон ичакнинг нормал флорасини бостиради, бу C. difficile ўсишини кучайишига олиб келади.

  1. difficile CDAD ни ривожланишида аҳамиятга эга, А ва В токсинларини ишлаб чиқаради. C. Difficile штаммлари ишлаб чиқарадиган гипертоксин, касаллик ва леталлик кўрсаткичларини ошишига олиб келади, чунки бу микроорганизмлар антибактериал даволашга рефрактор бўлиши мумкин, бу колэктомия ўтказилиш заруратига олиб келиши мумкин. Антибиотиклар қўллангандан кейин диарея пайдо бўлган барча пациентларни CDAD деб қараш керак. Касаллик анамнезини синчков йиғиш керак, чунки антибактериал воситалар буюрилганидан кейин 2 ойдан сўнг CDAD пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Суперинфекция пайдо бўлганида мувофиқ даволашни буюриш зарур.

Бу дори воситаси натрий сақлайди: натрий парҳезида бўлган пациентларга препарат қўллаш учун яроқсиз бўлиши мумкин.

Буйраклар функциясини бузилишларида қўлланиши. Буйрак функциясини турли даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда препарат қўлланганида сульбактамнинг умумий клиренси аниқланган креатинин клиренси билан мос келади. Буйрак функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда сульбактамнинг ярим чиқарилиш даврини аҳамиятли ошиши кузатилади. Гемодиализ сульбактамнинг ярим чиқарилиш даври, умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмига жиддий таъсир қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефоперазоннинг фармакокинетикасида бирор-бир ўзгаришлар аниқланмаган.

Жигар функциясини бузилишларида қўлланиши. Цефоперазон аҳамиятли даражада ўт-сафро билан чиқарилади. Жигар касалликлари ва/ёки ўт-сафро чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларда цефоперазоннинг қон плазмасидаги ярим чиқарилиш даври одатда узаяди, сийдик билан чиқарилиши эса ошади. Ҳатто жигар функциясини оғир бузилишларида ҳам ўт-сафрода цефоперазоннинг терапевтик концентрациялари аниқланади, қон плазмасидаги ярим чиқарилиш даври эса 2-4 мартага ошади.

Ўт-сафро чиқариш йўлларининг оғир обструкцияси, жигарнинг оғир касалликларида ёки буйрак функциясини ёндош бузилишларида дозани тузатиш талаб этилиши мумкин.  

Кекса ёшдагипациентларда қўлланиши. Сульбактам ҳам, цефоперазон ҳам қўлланганида кичик ёшдаги кўнгиллилардаги маълумот билан таққослаганда ярим чиқарилиш даврини узайиши, умумий клиренсини камайиши ва тақсимланиш ҳажмини ошиши кузатилади. Сульбактамнинг фармакокинетикаси буйрак функциясининг даражаси билан бевосита мувофиқ келади, цефоперазоннинг фармакокинетикаси эса жигар функциясини бузилишлари билан мос келади.

Болаларни даволаш учун қўлланиши. Препаратнинг компонентларини педиатрия популяциясидаги фармакокинетикаси катта ёшдаги пациентлар билан таққосланганида ҳеч қанақа ўзгариш аниқланмади.

Чақалоқларни даволаш учун қўлланиши. Препарат чақалоқларга самарали қўлланади. Бироқ чала туғилган чақалоқларда ёки янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ҳар томонлама тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун чала туғилган чақалоқлар ёки янги туғилган чақалоқларни даволашни бошлашдан олдин, потенциал фойда ва даволашдан бўладиган хавфни синчиклаб баҳолаш керак. Цефоперазон қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиш жойидан билирубинни сиқиб чиқармайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорларни даволаш фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина ўтказилади.

Сульбактам ва цефоперазоннинг юборилган дозасини жуда оз миқдори кўкрак сутига ўтади. Препаратнинг таркибига кирувчи иккала модда ҳам сезиларсиз миқдорда кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизикли аёлларга препаратни эҳтиётлик билан буриш керак.

Болаларга. Гепацеф комби болаларга қўлланилади. Бироқ, чала туғилган чақалоқларга ёки янги туғилган чақалоқларга қўллаш юзасидан ҳар томонлама тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун чала туғилган чақалоқлар ёки янги туғилган чақалоқларни даволашни бошлашдан олдин, потенциал фойда ва даволашдан бўладиган хавфни синчиклаб баҳолаш керак.

Автотранспортни ёки бошқа механизмлар бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти

Таъсирини эҳтимоли кам.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Номутаносиблиги

Гепацеф комби ва аминогликозидларнинг эритмаларини бевосита аралаштириш мумкин эмас, чунки улар орасида физик номутаносиблик мавжуд. Агар препарат ва аминогликозидлар билан мажмуавий даволашнинг зарурати бўлса, уларни алоҳида иккиламчи вена ичига найли тизимни қўллаш билан кетма-кет, бўлинган томчилаб инфузия кўринишида қўллаш керак; бунда бирламчи вена ичига қўйиладиган найли тизимни, кўрсатилган препаратларнинг инфузиялари орасидаги танаффусда тегишли эритма билан яхшилаб ювиш керак. Шунингдек сутка давомида Гепацеф комби ва аминогликозидларни юборишлар орасидаги интервал иложи борича узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Рингер лактат эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб (“Қўллаш усули ва дозаси” бўлимига қаранг).

2% ли лидокаин эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб (“Қўллаш усули ва дозаси” бўлимига қаранг).

Цефоперазон перфиназин, прометазин билан физик номутаносиб.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши, ўзида кучайган ножўя самараларни намоён қилган кўринишлари чақириши мумкин. Бета-лактам антибиотикларнинг орқа мия суюқлигидаги юқори концентрациялари неврологик реакцияларни, хусусан тиришишларни чақиришини эътиборга олиш керак. Цефоперазон ва сульбактам гемодиализ йўли билан чиқарилади, шунинг учун ушбу муолажа буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда доза ошириб юборилиш ҳолларида препаратни организмдан чиқарилишини кучайтириши мумкин.

Чиқарилиш шакли

2 г дан кукун флаконларда, 1 ёки 10 флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.