📜 Инструкция по применению Венолекс
💊 Состав препарата Венолекс
✅ Применение препарата Венолекс
📅 Условия хранения Венолекс
⏳ Срок годности Венолекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕНОЛЕКС

VENOLEX

Препаратнинг савдо номи: Венолекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): диосмин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 450 мг диосмин;

ёрдамчи моддалар: макрогол 4000, магний стеарати.

Таърифи: цилиндрик шаклли, икки ёқлама қавариқ, оч-жигарранг рангли, оч-жигаррангдан то тўқ-жигарранггача доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтирувчи воситалар. Биофлавоноидлар.

АТХ коди: C05CA03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Вена тонусини оширувчи ва ангиопротектор таъсир кўрсатади. У веналарнинг чўзилувчанлигини ва веноз димланишни камайтиради, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради ва уларнинг резистентлигини оширади.

Венотоник фаоллиги: дори воситасини веноз тонусни оширади, окклюзион плетизмография қонни венадан чиқариб юборилиши вақтини камайишини намойиш этган. Капиллярларнинг мўртлиги белгилари бўлган пациентларда даволаш капиллярларнинг резистентлигинит статистик жиҳатдан оширади, бу ангиостереометрия билан тасдиқланади.

Флебологияда оёқларнинг сурункали функционал ва органик веноз етишмовчилигини даволаганда ва проктологияда геморройни даволаганда препаратнинг терапревтик фаоллиги исботланган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши:

Диосмин меъда-ичак йўлларида девор олди (интестинал) микрофлора томонидан тез ишлов берилади ва қонга липидларда эрувчан агликон-диосметин кўринишида сўрилади. Диосминнинг ишлов берилмаган қисми сўрилмайди.

Тақсимланиши:

Диосмин қон орқали тўқималарга тез тақсимланади. Радиофаол нишонланган диосмин қўллаб ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда унинг метаболитларини организм бўйлаб кенг тақсимланишини намойиш этган.

Диосминнинг қондаги максимал концентрацияси диосмин қабул қилингандан кейин 1-3 соат ўтгач кузатилади.

Метаболизми:

Препарат жадал метаболизмга учрайди, бу сийдикда турли фенол кислоталарини мавжудлиги билан тасдиқланади.

Чиқарилиши:

Препаратни чиқарилиши асосан ахлат билан амалга оширилади; сийдик билан чиқарилиши қабул қилинган дозанинг ўртача 14% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Веноз-лимфатик етишмовчилик симптомларини:

  • оёқларда оғирлик ҳисси;
  • оғриқ;
  • шиш;
  • трофик бузилишларни даволаш (мажмуавий даволаш таркибида).

Геморройнинг ўткир хуружларини билан боғлиқ симптомларни даволашда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тавсия этилган дозаси кунига 2 таблеткани ташкил этади, 1 таблетка куннинг ўртасида ва 1 таблетка кечқурун қабул қилинади.

Геморройнинг ўткир хуружларида: ҳар куни 6 таблеткадан (3 таблетка эрталаб ва 3 таблтека кечқурун) 4 кун давомида, сўнгра 4 таблеткадан (2 таблетка эрталаб ва 2 таблетка кечқурун) 3 кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10), тез-тез эмас (>1/1000, <1/100), кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар кўринишида таснифланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:

Тез-тез: диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш.

Тез-тез эмас:  колит.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:

Кам ҳолларда: тошма, қичишиш, эшакеми.

Тез-тезлиги номаълум: юз, лаб, қовоқларни алоҳида шиши. Айрим ҳолларда: Квинке шиши.

Нерв тизими томонидан:

Кам ҳолларда: бош айланиши, бош оғриғи, умумий лоҳаслик.

Ножўя самаралар юзага келганида шифокорга мурожаат этинг!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Айни вақтда, бу препарат билан катта постмаркетинг тажрибани инобатга олиб, дориларнинг ўзаро таъсири ҳақида хабар берилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Геморроидал хуружни симптоматик даволаш учун препаратни буюриш анал ҳалқанинг бошқа касалликларини даволашни бекор қилмайди.

Агар симптомлар дарҳол бартараф этилмаса, проктологик текширув ўтказиш ва даволашни такроран кўриб чиқиш керак.

Веноз қон айланиши бузилганида даволашдан максимал самара соғлом, мувозатлаштирилган ҳаёт тарзига амалга қилганда кузатилади, бунда қуёшда узоқ вақт бўлиш, узоқ вақт оёқда тик туриш, тана вазнини ошиши, кўп пиёда юришдан сақланиш керак.

Пациентлар шифокор томонидан буюрилган компрессион даволаш трикотажи (гольфи, пайпоқ) кийиш, компресслар, оёқ соҳасига совуқ душ ва бошқалар каби қўшимча даволаш чораларига қатъий риоя қилишлари керак.

Геморройнинг ўткир хуружларида ушбу препаратни қабул қилиш аноректал соҳанинг бошқа касалликларини махсус даволашни ўрнини босмайди. Даволаш қисқа курслар билан буюрилиши керак. Агар симптомлар дарҳол бартараф этилмаса, проктологик текширув ўтказиш ва даволашни такроран кўриб чиқиш керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Репродуктив тизимга нисбатан токсиклик тадқиқотлари эркак ва урғочи каламушларнинг фертиллигига таъсирини намойиш этмаган.

Ҳомиладорлик

Кўп сонли тадқиқотлар жараёнида тератоген самараси аниқланмаган ва одамда нохуш кўринишлари ҳақида хабар берилмаган.

Эмизиш даври

Препаратни кўкрак сути билан ажралиши юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, даволаш вақтида эмизишдан сақланиш керак.

Болаларда қўлланиши

Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ. Болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти

Диосминни автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунга қарамасдан, диосминнинг хавфсизликнинг умумий профилидан келиб чиқиб, Венолекс бу қобилиятга таъсир кўрсатмайди ёки жуда аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

Доза ошириб юборилганда шифокорга мурожаат этиш керак!

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан плёнка (ПВХ) ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

3 ёки 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Дори воситаси учун махсус сақлаш шароити талаб этилмайди.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.