ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МУМИЁ-НЕО
MUMIJA-NEO
Препаратнинг савдо номи: Мумиё-НЕО
Таъсир этувчи модда (ХПН): тозаланган мумиё
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
фаол модда: тозаланган мумиё – 150 мг;
ёрдамчи модда: 400 мг массасини етарли миқдорда олингунича кўнгабоқар мойи (тозаланган).
Таърифи: тўқ – жигарранг рангли, овал ёки юмалоқ шаклли, эгилувчан, юмшоқ желатин капсулалар.
Капсула таркиби – жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли мойсимон суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимуляторлари.
Фармакологик хусусиятлари
Мумиё шарқий табобатда табиий биостимулятор сифатида уч минг йилдан ортиқ вақтдан буён маълум. Мумиё келиб чиқиши табиий бўлган маҳсулот бўлиб, биоорганоминерал бирикмалардан – микро- ва макроэлементлардан, аминокислоталардан, В ва Р гуруҳи витаминларидан, стероидлардан, полифенол бирикмалардан ва бошқалардан ташкил топган. Мумиё фаол биостимулятор каби, айниқса, суяк тўқимасига нисбатан регенератор хусусиятларга эга, синишларда суяк тўқимасини битиб кетишини, эски жароҳат ва остеомиелитларда суякнинг ўсишини тезлаштиради. Шунингдек, мумиё яллиғланишга қарши, антисептик ва иммун рағбатлантирувчи хусусиятларга эга. Умумий мустаҳкамловчи, тонусни оширувчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Мумиё суяк синишларида, айниқса секинлашган консолидацияда (жипслашишда), остеомиелитда, сурункали бронхитларнинг зўрайишида, шу жумладан обструктивларда мажмуавий даволанишда қўлланилади. Мумиё капсулалари меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллигида регенерацияни кучайтириш учун организмни бактериал инфекцияга ва ташқи муҳитнинг ноҳуш омилларига қарши ҳимоясини ошириш мақсадида умумий мустаҳкамловчи ва тонусни оширувчи восита сифатида қўлланилади
Қўллаш усули ва дозалари
Мумиё ичга 1 капсуладан кунига 3 марта: эрталаб оч қоринга, тушлик вақтида, овқатланишдан 1 соат олдин, кечкурун овқатдан 1-2 соатдан кейин, уйқудан олдин буюрилади. Капсулани сут, асал ёки сув билан қабул қилган афзалроқ. Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади. Зарурат бўлганида 10 кундан кейин даволаш курсини даволовчи шифокор назорати остида такрорлаш мумкин. Касаллик ҳусусиятлари ва оғир кечишига кўра 1-5 курс (синиш ва остеомиелитларда камида 2 курс) буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни индивидуал кўтара олмаслик, яққол ифодаланган нафас ёки юрак етишмовчилиги. Мумиё капсулаларини жуда юқори артериал босимда, келиб чиқиши турлича бўлган қон кетишларида, гемофилияда, ҳомиладорликда ва эмизикли аёлларда, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди
Махсус кўрсатмалар
Гипертония, гемофилияда эхтиёткорлик билан қўлланилади. Даволаш давомида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилаётган вақтда эмизишни тўхтатиб туриш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар №10, №20, №30, №50 контур уяли ўрамларда.
2 контур уяли ўрамлар Давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутиларга жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.