📜 Инструкция по применению Борат кислотасининг 3% спиртли эритмаси
💊 Состав препарата Борат кислотасининг 3% спиртли эритмаси
✅ Применение препарата Борат кислотасининг 3% спиртли эритмаси
📅 Условия хранения Борат кислотасининг 3% спиртли эритмаси
⏳ Срок годности Борат кислотасининг 3% спиртли эритмаси

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРҚНОМА

БОРАТ КИСЛОТАСИНИНГ 3% СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ

SOLUTIO ACIDI BORICI SPIRITUOSA 3%

Препаратнинг савдо номи: Борат кислотасининг 3% спиртли эритмаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): борат кислотаси

Дори шакли: 3% ли спиртли эритма флаконларда

Таркиби:

Борат кислотаси – 30 г, 70% ли этил спирти 1 л гача.

Таърифи: рангсиз тиниқ спирт ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

АТХ коди: D08AD

Фармакологик хусусиятлари

Антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Қулок, бурун, томоқ ва тери касалликларида антисептик восита сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозаси

Сиртга қўлланади. Кунига 2-3 марта 3-5 томчидан кулоққа томизилади. Эритма билан шимдирилган турунда қулоқ супрасига киргизилади. Пиодермияда, экземада шикастланган жой 1-3 % ли эритма билан тозаланади.

Ножўя таъсирлари

Борат кислотаси узоқ вақт қўлланилганда, буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида ёки дозаси ошириб юборилганда ўткир ва сурункали токсик реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, тошма, бош оғриши, онгни чалкашиши, тиришишлар, олигурия, шок) кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Буйрак фаолияти бузилиши, болани эмизишдан олдин сут безларига ишлов бериш, хомиладорлик, препаратга юкори сезувчанлик, кичик ёшдаги болалар, шу жумладан янги туғилган чакалокларда қўллаш мумкин эмас. Препаратни танани катта юзаларига суриш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10, 20, 25, 50 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроклилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.