ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛАКРИЗИМ
LACRIZIM
Препаратнинг савдо номи: Лакризим
Таъсир этувчи модда (ХПН): панкреатин
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: липаза – 10000 ТБ, амилаза – 8000 ТБ, протеаза – 600 ТБ, ферментатив фаолликка мувофиқ келувчи панкратин – 150 мг.
ёрдамчи моддалар:
гранулалар ядроси: магний стеарати, повидон К-30, изопропил спирти.
гранулалар қобиғи: гидроксипропил метилцеллюлоза Е5, тозаланган сув.
капсула қобиғи: Spraypol L30D55, диэтилфталат, тальк, титан диоксиди.
Таърифи: қаттиқ желатин, ўлчами №2 бўлган, рангсиз, тиниқ корпусли ва жигарранг қопқоқли капсулалар. Капсула ичидагиси – оқдан оч сариқгача бўлган рангли, қаттиқ, синувчан, сочилувчан, сферик гранулалар (пелетталар) мавжуд.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Фермент овқат ҳазм қилиш восита.
АТХ коди: А09АА02
Фармакологик ҳусусиятлари
Препарат меъда ости безнинг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини тўлдиради. Панкреатик ферментдаги липазанинг фаоллиги юқори бўлганлиги сабабли овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ касалликларни даволанишида муҳим аҳамиятга эга. Панкреатиннинг таркибига кирувчи липаза, амилаза ва протеазанинг ферментлари ёғларнинг, углеводларнинг ва оқсилларнинг эришини енгиллаштиради, шу ўринда бу уларнинг ингичка ичакда янада тўлиқ сўрилишига олиб келади. Овқат ҳазм қилишнинг бузилиши оқибатида келиб чиққан симптомларни, яьни ичакда газларнинг йиғилганлиги туфайли (меъдадаги оғриқ ва меъданинг тўлиб кетиш ҳисси, ҳаво етмаслик ҳисси, ҳансираш диарея) бартараф қилади. Болаларда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, меъда, ингичка ичак, меъда ости безининг ферментларини, шу жумладан сафро ишлаб чиқаришини рағбатлантиради. Капсула фаол ферментларнинг ингичка ичакда сўрилишига сабабчи бўлувчи панкреатик ферментларнинг ишлашига олиб келувчи ҳимоя қобиғига эга.
Фармакокинетикаси
Пеллетларнинг плёнка қобиғи фаол ферментларни меъданинг ширасини таьсиридан асрайди, шу туфайли панкреатин таркибига кирувчи ферментларнинг ингичка ичакдаги ишқор муҳитида сўрилишига ва фармакологик таъсир кўрсатишига ёрдам беради. Овқат ҳазм қилувчи ферментларнинг оз миқдори ичак йўли орқали чиқариб юборилади.
Қўлланилиши
Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали панкреатит, панкреатэктомия, нурлантиришдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; метеоризм, ноинфекцион генезли диареяда қўлланади.
Овқатнинг ҳазм бўлишини бузилиши (меъда ва ўн икки бармоқ ичак резекциясидан кейинги ҳолат) меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган шахсларда овқатланишдаги бузилишлар ҳолида, ёғли, кўп миқдордаги овқатни қабул қилиш, мунтазам овқатланмаслик, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ва чайнаш фаолиятини бузилишларида, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида, узоқ муддатли иммобилизацияда ва Ремхельд синдромида (гастрокардиал синдроми) қўлланади.
Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик текширишлар ва УТТ га тайёрлаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг дозаси ёш, симптомларнинг оғирлиги ва парҳезнинг таркибига қараб шахсий равишда танланади. Капсулалар ичга етарли микдордаги ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбатлари) билан бирга қабул қилинади. Агар препаратнинг дозаси 1 капсуладан кўп бўлса, капсулаларнинг умумий миқдорини ярмини бевосита овқат қабул қилиш олдидан, қолган ярмини эса – овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Агар бир марталик доза – 1 капсула бўлса, уни овқат вақтида қабул қилиш керак.
Ютиш қийин бўлганида (масалан, болалар ёки кекса одамлар) капсулани очиш ва микрогранулаларни чайнашни талаб қилмайдиган овқатга (масалан, олма пюреси, йогурт) қўшиб бериш мумкин. Микрогранулаларни майдалаш ва чайнаш, шунингдек уларни рН 5,5 дан юқори бўлган овқатга қўшиш, уларнинг меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиғини емирилишига олиб келади. Микрогранулаларнинг овқат ёки суюқлик билан ҳар қандай аралашмаси тайёрлангандан кейин дарҳол қабул қилиниши керак.
1,5 ёшгача бўлган болалар учун йўл қўйиладиган доза – суткада 50 000 ТБ; 1,5 ёшдан катта болалаларга – суткада 100000 ТБ буюрилади.
Панкреатинни қабул қилиш давомийлиги бир неча кундан (овқат ҳазм қилинишининг бузилиши) то бир неча ойлар ёки йилларгача (давомли ўринбосар даволаш) бўлиши мумкин.
Меъда ости безининг турли хил экзокрин етишмовчилигини ўринбосар даволаш. Доза ташқи секретор етишмовчиликнинг даражасига, пациентнинг шахсий овқат ейиш одатлари ва ёшига қараб, шахсий равишда танланади.
Стеатореяда (суткада аҳлатдаги ёғ 15 г дан кўп).
Диарея бўлганида, тана вазни камайганида ва парҳез жиддий самара бермаганида – ҳар бир овқат қабул қилишда 25000 ТБ дан липаза буюрилади. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида доза бир қабул қилишда липазани 30000-35000 ТБ гача оширилади. Дозани кейинги оширилиши, кўпчилик ҳолларда даволаш натижаларини яхшиламайди ва ташхисни қайта кўриб чиқишни, рационда ёғ миқдорини камайтиришни ёки қўшимча протон насоси ингибиторлари – препаратларини буюришни талаб қилади.
Диарея ва тана вазнининг камайиши билан кечмайдиган бироз намоён бўлган стеатореяда бир қабулга 10000 дан 25 000 ТБ гача липаза буюрилади.
Муковисцидоз. 4 ёшдан кичик болалар учун бошланғич ҳисобли дозаси, ҳар бир овқатлантиришда тана вазнининг ҳар 1 кг 1000 ТБ липазани, 4 ёшдан катта болалар учун ҳар бир овқатлантиришда ҳар 1 кг 500 ТБ липазани ташкил килади. Доза касалликнинг оғирлиги, стеатореянинг яққоллиги ва нутритив статусга қараб шахсий равишда танланади. Кўпчилик пациентлар учун самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада тана вазнининг ҳар 1 кг 10000 ТБ дан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирларии
Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препаратнинг юқори дозалари ишлатилганида кам ҳолларда диарея, кўнгил айниши, қабзиятлар, эпигастрал соҳада дискомфорт кузатилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Панкреатинни ёки препаратнинг айрим компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Панкреатин темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Панкреатиннинг анча юқори дозалари билан узоқ вақт даволанаётган болалар ва катталар мунтазам мутахассис кузатувида бўлишлари керак.
Ферментли даволашнинг самарасизлигини асосий сабаблари: ферментларни ўн икки бармоқ ичакда, унинг ичидагиси билан оксидланиши натижасида фаолсизланиши, ингичка ичакнинг ёндош касалликлари (гижжа инвазиялари, дисбактериоз), пациентлар томонидан тавсия қилинган даволаш тартибини бажармаслик, ўз фаоллигини йўқотган ферментларни ишлатиш.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: сийдикда (гиперурикурия) ва қонда (гиперурикемия) сийдик кислотасининг миқдорини ошиши. Болаларда – қабзият.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар 150 мг дан. 10 капсуладан 1,2,3,5 та контур уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Саклаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроклилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.