📜 Инструкция по применению Формидрон
💊 Состав препарата Формидрон
✅ Применение препарата Формидрон
📅 Условия хранения Формидрон
⏳ Срок годности Формидрон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФОРМИДРОН

FORMIDRONUM

 

Препаратнинг савдо номи: Формидрон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):Формальдегид, этанол.

Дори шакли: Спиртли эритма.

Таркиби:

100 мл эритма саклайди:

Формальдегид эритмаси – 10 г, 

Тиббий этил спирти 96% – 39,5 г,

Тозаланган сув- 50 г, 

Одеколон – 0,5 г.

Фармакотерапевтик гурухи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Формидрон антисептик  воситалар гуруҳига киради. Микробларга карши, паразитларга карши ва дезодорацияловчи таъсир кўрсатади. Формальдегидни терига таъсир давомийлиги, у қуриб, қоплама хосил бўлгани сайин узаяди. Дори воситаси тер ажралишини тез ва узоқ муддатга (таъсир давомийлиги  1-3 хафта) тер ажралишини камайтиради.

 

Қўлланилиши

Формидрон (формальдегид) терини дезинфекцияловчи ва дезодорацияловчи дори воситаси сифатида қўлланади. Формидрон билан қўлларга антисептик ишлов берилади, асбоблар дезинфекцияланади,  оёқ  терисини кучли терлаши ҳолларида оёқ териси артилади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади, терининг  кўп терлайдиган соҳалари суткада 1-2  марта артилади. Асбобларни препарат билан артилади, кейин 1 соатга полиэтилен пакетга жойланади, сўнгра қуритилади.

 

Ножўя таъсирлари

Қичишиш ва тери гиперемияси кўринишидаги маҳаллий реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тери қопламаларинг ялиғланиши, терининг препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлиги.

 

Махсус кўрсатмалар

Қичишиш ва тери гиперемияси пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Препарат юз териси ёки кўзга тушганида, уларни дарҳол совуқ сув билан ювиш керак. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин  ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли

Спиртли эритма 50 мл ва 100 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.