ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛЮЗОЛ
FLYUZOL
Препаратнинг савдо номи: Флюзол
Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуконазол
Дори шакли: Таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: флуконазол 50 мг ва 150 мг
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, повидон (К30), натрий крахмал гликолат, повидон, тальк, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, ранг берувчи модда Ponceau 4R, полиэтилен гликоль 4000.
Таърифи: 50 мг таблеткалар –оч-пушти ёки пушти рангли, қобиқни бироз билинар ғадир-будир ва доғлари бўлган, думалоқ шаклли, текис фаскали ва бир томонида рискали қобиқ билан қопланган таблеткалар.
150 мг таблеткалар –оч-пушти ёки пушти рангли, қобиқни бироз билинар ғадир-будир ва доғлари бўлган, икки томони қавариқ, думалоқ шаклли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди: J02AC01
Фармакологик хусусиятлари
Препарат триазол ҳосилалари гуруҳига мансуб. Замбуруғларга қарши таъсир механизми, Р450 цитохромига боғлиқ бўлган замбуруғ ферментлари синтезини юқори танлаб ингибиция қилиш билан боғлиқ бу ҳужайра томонидан стероллар синтезини камайишига олиб келади ва натижада ҳужайра томонидан ўтказувчанлиги бузилади. Candida sрp., Cryptococcus neoformans, Microsporum spp., Trichophyton ssp., Blastomyces dermatitides, Coccidioides immitis и Histoplasma capsulatum ларга нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Оғиз орқали қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади (қабул қилинган дозанинг 90% гача). Овқат билан бирга қабул қилиш уни сўрилиш миқдорига таъсир қилмайди. Қабул қилинганидан кейин 0,5-2 соатдан сўнг плазмадаги концентрацияси максимумга етади, плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Қондаги концентрациясининг катталиги қабул қилинган препаратнинг миқдорига бевосита боғлиқликка эга. Препарат 3-5 кун қабул қилингандан сўнг, қон плазмасидаги миқдорининг турғунлигига эришилади ва мунтазам қабул қилинганида, ҳатто бир йилдан кейин ҳам тахминан шу даражада қолади. Плазма оқсиллари билан кам даражада боғланиши (11-12%) ва гидрофил хусусиятлари, препаратни организмда тез ва бир текис тақсимланишини таъминлайди. Сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил, орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади. Шох парда, эпидермис, дерма ва тер суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги даражасидан юқори. Препаратларнинг метоболитлари периферик қонда топилмаган. Препаратни клиренсикреатинин клиренси (КК) билан пропорционал. Асосан буйраклар орқали (тахминан 80% ўзгармаган ҳолда) чиқарилади.
Қўлланилиши
- Криптококкозлар, шу жумладан криптококли менингит ва бошқа тарқалувчи инфекциялар. Нормал иммунитетли ва ОИТСли беморлар, аъзоларни трансплантациялаган беморлар ва иммунитет танқислиги бўлган беморларни даволлашда қўлланилиши мумкин. Флуконазолни ОИТС ли беморларда криптокок инфекциясининг рецидив қайталанишларни олдини олиш учун қўлланилиши мумкин.
- Тизимли кандидозлар: жумладан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва кандидоз инвазиясининг бошқа турдаги инфекциялари. Қорин пардаси, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари шуларга тааллуқли. Ҳавфли ўсмалари бўлган беморларда, интенсив даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатиклар ёки иммуносупрессив воситалар қабул қилаётган беморларда, ҳамда кандидозга мойиллик келтирадиган бошқа омиллар мавжудлигида қўлланилиши мумкин.
- Шиллиқ қаватлар кандидози: шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари, қизилўнгач, ноинвазив бронх-ўпка кандидози, кандидурия, тери ва шиллиқ қаватлари, (тиш протезлари бўлган пациентларда) оғиз бўшлиғининг сурункали атрофик кандидози. Иммун тизими нормал ҳолатда бўлган ва иммун тизими сусайган пациентларда даволаш ўтказиш мумкин. ОИТС бўлган беморларда орофаренгиал қайталанувчи кандидозларни профилактикаси учун.
- Генитал кандидозлар: ўткир ёки сурункали қайталанувчи вагинал кандидоз. Вагинал кандидознинг (йилига 3 ва ундан ортиқ) қайталанишларини олдини олиш мақсадида. Кандидозли баланит.
- Тери микозлари: оёқ панжаси, бадан, чов соҳаси, кепаксимон темиратки, онихомикоз ва тери кандидозлари инфекциялари шулар жумласидан.
- Чуқур эндемик микозлар: кокцидиомикозлар, паракокцидиомикозлар, нормал иммунитети бўлган беморлардаги споротрихозлар ва гистоплазмозлар.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга. Инфекциянинг оғирлиги ва қўзғатувчининг табиатига қараб доза шахсий белгиланади.
Катталарга вагинал кандидозда 150 мг доза бир марта буюрилади. Қайталанишлар сонини камайтириш учун бир ойда бир марта 150 мг дозада қўлланади. Даволашнинг давомийлиги индивидуал белгиланади ва 4 ойдан 12 ойгача бўлиши мумкин. Кандидозли эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда самарали доза суткада 50-100 мг ни ташкил қилади, даволашнинг давомийлиги 14-30 кун. Кандидемия, диссеминирланган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларида биринчи суткада 400 мг дозада буюрилади, сўнгра суткада 200-400 мг дан давом эттирилади. Даволашнинг давомийлиги клиник самарадорлигига боғлиқ.
Тери дерматомикози ва кандидозларида 150 мг дан ҳафтада 1 марта ёки 50 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади.
Оёқ панжаси микозларида 6 ҳафтагача чўзилиши мумкин.
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ пардасининг кандидозларида препарат 50-100 мг дан сутада 1 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 7-14 кун. Нур билан ёки кимё даволашни олаётган хавфли ўсмали беморларда кандидозни олдини олиш учун, замбуруғли инфекцияни ривожланиш хавфи даражасига қараб, 50-400 мг дозаларда суткада 1 марта буюрилади. Ротафарингиал кандидозда 7-14 кун давомида кунига 50 мгдан буюрилади. Тизимли кандидозда бошланғич доза суткада 400 мг дан, сўнгра суткасига 200 мг дан давом эттирилади. Даволашнинг давомийлиги 28 кун ва ундан кўпроқ. Иммунитети сусайган ва замбуруғли инфекцияни ривожланиш хавфи бўлган беморларга флуконазол профилактика учун кунига 50-100 мг дозада қўлланилиши мумкин. Буйрак фаолияти бузилган беморларда флуконазол дозалари камайтирилиши лозим, чунки флуконазол асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Тавсия этиладиган дозалаш схемаси – креатининли клиренсли беморларга тавсия этиладиган ҳар кунлик дозанинг ярми, 21 дан 50 мл/мин, ёки креатининли клиренсли беморларга тавсия этиладиган ҳар кунлик дозанинг чораги, 11 дан 20 мл/мин. Диализда бўлган беморлар ҳар бир диализдан сўнг тўлиқ тавсия этилган дозани олишлари лозим.
3 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларда тавсия этиладиган дозалар – Болаларда шиллиқ пардаларнинг кандидозида суткада 3 мг/кг ҳисобидан буюрилади. Биринчи кунда препаратнинг етарли концентрациясига тезроқ эришиш учун, суткада 6 мг/кг дозада буюриш мумкин. Ёйилган кандидоз ва криптокок инфекцияларини даволаш учун суткада 6-12 мг/кг дозада қўлланади. Иммунитети сусайган болаларда замбуруғ инфекцияларини олдини олиш учун суткада 3-12 мг/кг дозада буюрилади. Болалар бутун суткалик дозани бир мартада қабул қилишлари лозим.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда қуйидагилар кузатилиши мумкин:
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда дискомфорт (ҳатто оғриққача), диарея, метеоризм
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар.
Аллергик реакциялар: тер тошмалари, айрим ҳолларда – анафилактик реакциялар.
Бошкалар: эксфолиатив тери касалликлари, лейкопения, тромбоцитопения, ва алопеция.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ҳомиладорлик, лактация (даволаш зарур бўлган ҳолларда эмизиш тўхтатилади), 1 ёшгача бўлган болалар, терфенадин, астемизол ва цизапридни бир вақтда қабул қилиш, препаратга ёки азол структурасига яқин бўлган бирикмаларга юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кумарин антикоагулянтлари билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини узайтиради; перорал гипогликемик воситалар – сульфонилмочевина ҳосилалари билан – уларнинг Т1/2 даврини ошиши натижасида гипогликемияни ривожланиш хавфи ошади; рифампицин билан – флуконазолни организмдан чиқарилиш тезлашади, бу унинг дозасини бироз оширишни талаб қилади; терфенадин билан – терфенадиннинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу ножўя таъсирларини (ҳатто хавфли) ривожланишини кучайтириши мумкин; гидрохлортиазид билан дифенин – уларнинг таъсирини кучайтиради, фенитоин билан – плазмада фенитоиннинг миқдори ошади ва унинг таъсири кучаяди, бу дозани тўғрилашни талаб қилиши мумкин; циклоспорин билан – плазмада циклоспорин миқдори ошиши мумкин. Препарат цизапирид, астемизол, рифабутин, такролимус ва Р450 цитохром тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан бирга қўлланилганида, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади, унинг фаолиятини янада ёмонлашиши белгилари пайдо бўлса, препаратни бекор қилиш керак. Даволаш бошида жигар фаолияти меъёрида бўлган беморларда, жигарни шикастланишини белгилари пайдо бўлганда ҳам шундай йўл тутиш керак. Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Қайта қўлланганда КК қараб мўлжалланади, агарда КК 50 мл/минутдан кўп бўлса, дозани тўғрилаш талаб қилинмайди; КК 21 дан 40 мл/минутгача бўлганда одатдаги дозанинг 30% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК 11 дан 20 мл/минутгача бўлганда одатдаги дозанинг ярми 48 соат интервал билан қабул қилинади. Доимий диализда бўлган беморларда, гемодиализнинг ҳар бир сеансидан сўнг бир доза қабул қилинади. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекцияси бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлганида, уларни синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритемалар пайдо бўлган ҳолда препаратни бекор қилиш керак. Даволашни экишга намуна олишдан олдин бошлаш мумкин, лекин натижалари маълум бўлгач, уни албатта тўғрилаш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганида меъданинни ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 50 мг ва 150 мг дан кобик билан копланган .
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
50 мг дан рецепт билан.
150 мг дан рецептсиз.