ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФОЛИСПЕЙ
FOLISPEY
Препаратнинг савдо номи: Фолиспей
Таъсир этувчи модда (ХПН): фолат кислотаси
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг фолат кислотаси;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, повидон, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, натрий лаурилсульфати.
Таърифи: сариқ-тўқ сариқ рангли, икки томонлама қавариқ, думалоқ таблеткалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар
АТХ коди: В03ВВ01.
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Фолат кислотаси В гуруҳи витаминларига мансуб (Вс витамини, В9 витамини). Одам организмида синтезланмайди; овқат билан тушади ва нормал ичак флораси томонидан ишлаб чиқарилади. Нуклеотидлар ва аминокислоталар алмашинувининг бир қатор реакцияларида бир углеродли фрагментларни (метил, метилен, формула ёки метенил гуруҳлари кўринишида) ташилишини амалга оширувчи фермент тизимларининг кофактори сифатида иштирок этувчи тетрагидрофолат кислотасининг ўтмишдоши бўлиб ҳисобланади. пролиферация, дифференциация ва хужайраларни етишлиши, шу жумладан эритропоэз ва эмбриогенез жараёнларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан, айниқса 12-бармоқ ичакнинг юқори соҳаларида ҳатто тропик спру фонида мальабсорбция синдроми мавдулигида ҳам яхши ва тўлиқ сўрилади. Айни вақтда мальабсорбция синдромида овқатдаги фолатлар ёмон сўрилади. Қондаги максимал концентрациясига 30-60 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан жадал боғланади. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Жигарда тўпланади ва тетрагидрофолат кислотасини (дигидрофолатредуктаза таъсири остида аскорбин кислотаси мавжудлигида) ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Агар қабул қилинган доза фолат кислотасига бўлган суткалик эҳтиёждан аҳамиятли даражада юқори бўлса, ўзгармаган кўринишда чиқарилади.
Қўлланилиши
Фолат кислотаси танқислиги билан боғлиқ ёки у билан кечувчи ҳолатларни олдини олиш ва даволаш:
- фолат кислотасини танқислиги фонида ривожланувчи анемияларни даволаш: мегалобласт анемия;
- дори воситалари ва ионлаштирувчи радиация чақирган анемия ва лейкопения;
- ичгичка ичак касалликлари, спру ва мальабсорбция синдроми билан боғлиқ анемия;
- ҳомиладорлик даврида, ҳомилада нерв найчасини ривожланиш нуқсонларини олдини олиш учун;
- фолат кислотаси антагонистлари (метотрексат, сульфаметоксазол-триметоприм мажмуаси), тиришишга қарши препаратлар (фенитоин, примидон, фенобарбитал) билан узоқ вақт даволаш;
- сурункали алкоголизмдаги анемияда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилинади.
Фолат кислотасини танқислиги билан боғлиқ мегалобласт анемияни даволаш учун: суткада 5 мг (1 таблетка) дан 4 ой давомида.
Ичгичка ичак касалликлари, спру ва мальабсорбция синдроми билан боғлиқ анемияда: суткада 15 мг гача.
Ҳомилада нерв найчасини ривожланиш нуқсонларини олдини олиш учун, хавф гуруҳи кирувчи аёлларда препарат режалаштирилган ҳомиладорликдан 1 ой олдин ва сўнгра I уч ойлик давомида кунига 5 мг дан буюрилади.
Мувофиқлаштирилмаган ёки қониқарсиз овқатланиш билан боғлиқ бўлган фолат кислотаси танқислигини олдини олиш учун препарат ҳар куни 2,5-5 мг дан буюрилади.
Даволаш мақсадида катталарга суткада 5 мг дан буюрилади.
Даволаш курси давомийлиги – 20-30 кун.
Болаларга – ёшга қараб паст дозаларда буюрилади.
Фолат кислотасини танқислиги билан боғлиқ мегалобласт анемияни даволаш учун:
1-18 ёшдаги болалар: кунига 5 мг 4 ой давомида; самарани бир маромда ушлаб турувчи доза ҳар 1-7 кунда 5 мг.
Гемолитик анемия, моддалар алмашинувини бузилиши: 1-12 ёшдаги болалар: 2,5 мг – 5 мг дан кунига бир марта, 12-18 ёшдаги болалар: 5-10 мг кунига бир марта.
Гемодиализда фолат кислотаси етишмовчилигини олдини олиш учун: 1-12 ёшдаги болалар: 250 мкг/кг (максимал 10 мг) кунига бир марта. 12-18 ёшдаги болалар: 5-10 мг кунига бир марта.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, тери қичишиши, бронхоспазм, эритема, гипертермия.
Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, оғизда аччиқ таъм.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- хавфли ўсмалар;
- В12-танқис анемия;
- гемохроматоз;
- гемосидерозда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Флорамфеникол, неомицин, полимиксинлар, тетрациклинлар билан бир вақтда қўлланилганда фолат кислотасини сўрилиши камаяди.
Анальгетиклар (узоқ вақт даволаш), тиришишга қарши препаратлар (шу жумладан фенитоин ва карбамазепин), эстрогенлар, перорал контрацептивлар фолат кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади.
Фолат кислотасини қўллаш фенобарбитал, фенитоин ёки примидоннинг плазмадаги даражасини пасайтириши ва тутқаноқ хуружини чақириши мумкин.
Антацидлар, колестирамин, сульфонамидлар (шу жумладан сульфасалазин) фолат кислотасини сўрилишини камайтиради.
Колестирамин ва фолат кислотаси бир вақтда қўлланилганда сўрилиши пасайиши ёки ўзгариши мумкин, шунинг учун колестераминдан 1 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак.
Метотрексат, пириметамин, триамтерен, триметоприм дигидрофолатредуктазани ингибиция қилади ва фолат кислотасининг самарасини пасайтиради (уни қабул қилаётган пациентларга унинг ўрнига кальций фолинатини буюриш керак).
Махсус кўрсатмалар
Пернициоз анемияда препарат мустақил қабул қилинмайди, балки цианокобаламин (В12 витамини) билан бирга қабул қилинади. Фолат кислотасини юқори дозалари қўлланилганда, шунингдек узоқ вақт даволаганда В12 витамининг концентрацияси пасайиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Фолат кислотасининг дозасини ошириб юборилишининг исботланган хабарлари таърифланмаган. Фолат кислотаси нисбатан токсик бирикма бўлиб ҳисобланмайди. Физиологик доза оширилганда фолат кислотаси меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: қусиш, қоринни дам бўлиши, метеоризм, шунингдек тунги уйқуни бузилиши кўринишида носпецифик реакция чақириши мумкин.
Доза ошириб юборилганда даволаш симптоматик ва тутиб турувчи ҳисобланади ва клиник кўринишларга қараб белгиланади. 1-2 соатдан кейин аниқланадиган препаратни ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилган ҳолларда меъдани ювиш ёки қусишни чақирувчи препаратлар буюрилади. Фолат кислотасини жигар ички циркуляциясини камайтириш мақсадида кўп марта фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
5 мг дан ичга қабул қилиш учун 10 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.