ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛЮДАР
FLUDAR
Препаратнинг савдо номи: Флюдар
Таъсир қилувчи модда (ХПН): флуконазол
Дори шакли: вена ичига инфузия учун эритма
Таркиби:
Ҳар 100 мл эритма сақлайди:
Флуконазол АҚШ Ф. 200 мг.
Натрий хлориди Б.Ф 900 мг.
Инъекция учун сув Б.Ф q.s.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Флуконазол замбуруғларнинг хужайра мембранасида стероллар синтезининг кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Етарли концентрацияларда тизимли қўлланганида флуконазол замбруғларнинг микросомал цитохромнинг Р-450 боғланган ферменти стерол 14-а-диметилазани блоклайди. Шу тариқа цитоплазматик мембрана учун эргостерол биосентезини ингибирлайди ва 14-а-метилстеролазни тўпланишига олиб келади. Метилстеролазалар ацил-фосфолипид боғларини бузиши мумкин, ферментларнинг айрим мембранага боғлиқ тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва шу йўл билан замбуруғлар ўсишини сусайтиради.
Флуконазолга Candida spp., Cryptococcus spp., Microsporum spp. ва Trichophyton spp. кўпроқ сезгир ҳисобланади. Шунингдек Флуконазол Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis (шу жумладан ва бош мия ички инфекциялари) ва Histoplasma capsulatum чақирган эндемик микозларда ҳам фаолдир.
Фармакокинетикаси
Флуконазол вена ичига юборилганида организмнинг тўқима ва суюқликларга яхши киради. Плазмадаги препаратнинг концентрацияси юборилган дозага тўғри пропорционалдир. Ярим чиқарилиш даври 30 соатни ташкил этади. Флуконазол организмнинг тўқима ва аъзоларида кенг тақсимланади. Кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам, вагинал суюқлик ва перитонеал суюқликда унинг концентрацияси қон плазмасидаги концентрацияси билан бир хилдир. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси мия қобиғининг яллиғланишидан қатъий назар, қон плазмасига нисбатан 50-90% ташкил қилади. Шох қаватда, эпидермис, дерма ва терда концентрацияси, қон плазмасидаги концентрациядан анча юқори концентрацияларга эришилади. Флуконазол терининг шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади. Асосан буйрак орқали чиқарилади, юборилган дозанинг тахминан 80 % ўзгармаган ҳолатда сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Флюдар қуйидаги касалликларда қўлланади:
- Криптококкоз: криптококкли менингит, ўпка ва терининг криптококкли инфекциялари, ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда ёки иммунтанқисликнинг бошқа ҳолатларида криптококкозларни қайталанишини олдини олиш учун.
- Вагинал кандидоз.
- Орофарингеал ва эзофагеал кандидоз.
- Тизимли кандидоз: кандидемия, тарқалган диссеминацияланган кандидомикоз ва инвазив кандидозли инфекцияларининг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари);
- Тери микозлари, шу жумладан панжа, тана ва чов соҳаларининг микозлари.
- Кепаксимон темиратки
- Онихомикоз
- Чуқур микозлар, шу жумладан кокцидиоидоз, споротрихоз, иммунитети нормал бўлган беморларда гистоплазмозда қўлланади.
Флуконазол шунингдек кимётерапия ва/ёки нур билан даволанаётган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли касалликларни олдини олиш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Флуконазол вена ичига томчилаб камида соатига 20 мг тезлик билан суткада бир марта қўлланилади.
Флуконазолнинг суткалик дозаси инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ.
Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш рецидивга олиб келади.
Катталар:
Орофарингеал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси суткада 1 марта 200 мг ни ташкил қилади, тутиб турувчи дозаси – суткада 100 мг. Даволаш курси: 7-14 кун. Зарурати бўлганида иммунитети яққол пасайган беморларда даволаш узоқроқ давом этиши мумкин.
Эзофагеал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси суткада 1 марта 200 мг ни ташкил қилади, тутиб турувчи доза – суткада 100 мг. Клиник самара етарли бўлмаганида доза суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш курси камида уч ҳафтани ташкил қилади.
Ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин пардаси, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг кандидози): даволашнинг биринчи куни 400 мг, сўнгра суткада 200 мг дан буюрилади. Клиник самараси етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги препаратнинг клиник самарадорлигига боғлиқ.
Криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва бошқа соҳада (масалан, ўпка, терида) жойлашган инфекциялар: биринчи куни – 400 мг, сўнгра эса – 200-400 мг суткада 1 марта. Криптококкли инфекцияларни даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарани бўлишига боғлиқ. Криптококкли менингитни даволаш курси: орқа мия суюқлигида криптококкларни униб чиқиши тўхтаганидан кейин ҳеч бўлмаганда 10-12 ҳафта.
Орттирилган иммунтанқислиги синдроми (ОИТС) бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволаш курси тўлиқ якунланганидан кейин флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ муддат давом эттириш мумкин.
Хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларнинг ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш: ёйилган инфекциянинг хавфи юқори бўлганида, масалан, кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланувчи нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қилинадиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади; нейтрофилларнинг сони 1000/мкл дан кўпроқ ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.
Болалар:
Препаратни суткалик дозаси катталарга буюриладиган суткалик дозалардан ошмаслиги керак.
Флюдар ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.
Педиатрия амалиётидаги дозалари катталарнинг дозаларига қуйидаги алгоритм бўйича эквивалент:
Педиатрик доза | Катталарнинг дозаси |
3 мг/кг | 100 мг |
6 мг/кг | 200 мг |
12 мг/кг | 400 мг |
Ҳаётининг биринчи ҳафтасидаги болаларга мўлжалланган максимал доза ҳар 72 соатда буюрилиб, 12 мг/кг ни ташкил қилади. Ҳаётининг 3 ва 4 ҳафталари орасида бўлган болалар учун максимал доза, ҳар 48 соатда буюрилиб, 12 мг/кг ни ташкил қилади.
Орофарингеал кандидозда биринчи куни 6 мг/кг бўлган зарб доза буюрилиши мумкин, флуконазолнинг тутиб турувчи дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак.
Эзофагеал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 6 мг/кг суткада 1 мартани ташкил қилади, тутиб турувчи доза – суткада 3 мг/кг. Клиник жавоб етарли бўлмаганида доза суткада 12 мг/кг гача оширилиши мумкин. Даволаш курси: камида уч ҳафта.
Ёйилган кандидозни даволаш учун тавсия қилинган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.
Криптококкли менингит ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекциялар: биринчи куни – ўртача 12 мг/кг, сўнгра – 6-12 мг/кг дан суткада 1 марта. Криптококкли инфекцияларини даволашнинг давомийлиги клиник ва микологик самарани бўлишига боғлиқ. Криптококкли менингитни даволаш курси: орқа мия суюқлигидан криптококкларни униб чиқиши тўхтаганидан кейин камида 10-12 ҳафта давом эттирилади.
ОИТС бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун флуконазол билан бирламчи даволаш курси тўлиқ якунланганидан кейин, даволашни суткада 6 мг/кг дозада жуда узоқ муддат давомида давом эттириш мумкин.
Кекса ёшли пациентларда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлмаганида Флюдар одатдаги дозалаш тартибига мувофиқ қўлланади.
Флуконазолни буйрак фаолиятини бузилишида қўлланиши:
Препарат бир марта қўлланганида дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Даволаш курсини ўтказишда биринчи (зарб) доза 50 дан 400 мг гачани ташкил қилади. Сўнгра препаратнинг дозаси ёки қўллашлар сонини креатинин клиренсига қараб ўзгартириш керак, хусусан:
Креатинин клиренси мл/мин | Флуконазолнинг суткалик дозаси |
>50 | 100% |
≤50 (диализ йўқ) | 50% |
Мунтазам диализ | 100% ҳар диализдан кейин |
Флюдар, инфузия учун эритма қуйидаги эритувчилар билан мутаносиб: 20% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, глюкозадаги калий хлориди эритмаси, 4,2% ли натрий бикарбонат эритмаси, натрий хлоридининг изотоник эритмаси.
Яққол номутаносиб бўлмаслигига қарамасдан, препаратни бошқа инфузион эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Флакондаги дори препаратининг ишлатилмаган қолдиқларини амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ йўқотиш керак, уларни кейинчалик ишлатиш учун сақлаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қоринда оғриқ, кам – жигар фаолиятининг бузилиши (склераларнинг сариқлиги, сариқлик, гипербилирубинемия, АЛТ, АСТ ва ИФ фаоллигини ошиши)
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳаддан зиёд толиқиш, кам – тиришишлар.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам – лейкопения, тромбоцитопения (қон кетишлари, петехиялар), нейтропения, агранулоцитоз.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам – кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар.
Бошқалар: кам – буйрак фаолиятини бузилишлари, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Флуконазолга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқин бўлган препаратларга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Флуконазолни фенитоин, зидовудин, рифобутин, циклоспорин ва варфарин билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг қон плазмасидаги даражаси ошади. Флуконазол теофиллин ва перорал контрацептивларнинг метаболизмини бироз ўзгартиради. Рифампицин билан бир вақтда қўлланганида флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини қисқариши кузатилади.
Флуконазол антигистамин воситаларининг (астемизол, терфенадин), қисқа таъсир даврига эга бўлган бензодиазепинлар гурухига кирувчи анксиолитиклар (мидазолам, триазолам); рифабутин, цизаприд, фенитоин, зидовудин, такролимус, циклоспориннинг фармакологик таъсирини кучайтиради; теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикацияни ривожланиш хавфини оширади, бу унинг дозасини тўғрилашни талаб қилади.
Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрациясини оширади, рифампицин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасидан флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврининг пасайиши кузатилади.
Флуконазол сульфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид, глипизид, толбутамид) – перорал гипогликемик дори препаратларининг қон плазмасидаги концентрацияси даражасини, шунингдек ярим чиқарилиш даврини оширади. Бу дори препаратлари бир вақтда қўлланганида, гипогликемияни ривожланишини олдини олиш учун қондаги қанд даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.
Флуконазол ҳомилага қарши перорал дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гормонларнинг (эстрадиол, левоноргестрел, норэтидрон) концентрацияси даражаси ўзгариб туриши мумкин, бу дори препаратлари бир вақтда буюрилганида мумкин бўлган ножўя симптомларини ривожланишини олдини олиш учун, пациентларнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак.
Кумарин антикоагулянтларининг самарадорлигини оширади, протромбин вақти ошиши мумкин, шунинг учун қон кетишлари (гематомалар, бурун ва меъда ичак йўлларидан қон кетишлар, гематурия, мелена) ривожланиши мумкин.
Флуконазол ва амфотерицин В бир вақтда буюрилганида уларнинг таъсирини антагонистик характерга эга эканлигини ҳисобга олиш керак, лекин амалда ўзаро таъсирнинг натижаси қайси моддани олдин қабул қилиниши ва патоген замбуруғнинг тури билан белгиланади.
Махсус кўрсатмалар
Флуконазолни яққол жигар ва буйрак касалликлари бўлган беморларда эхтиёткорлик билан қўллаш лозим. Экиш ва бошқа лаборатор текширувларни натижаларини олгунга қадар, даволашни бошлаш мумкин. Бироқ ушбу текширувларнинг натижалари маълум бўлгандан кейин, инфекцияга қарши даволашни мувофиқ тарзда тўғрилаш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даволаш (шу жумладан тутиб турувчи чоралар ва меъдани ювиш) адекват самара бериши мумкин. Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади ва шу сабабли жадаллаштирилган диурез, эҳтимол препаратни чиқарилишини тезлаштириши мумкин. Гемодиализнинг уч соатли муолажасидан сўнг плазмада флуконазолнинг концентрацияси тахминан 50% га камаяди.
Чиқарилиш шакли
100 мл дан 0,2% эритма флаконларда.
Сақлаш шароити
5-25ºС ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Ҳаддан зиёд юқори ҳароратдан сақлаш лозим.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.