ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АСКОВИТ 300 МГ
ASKOVIT 300 МG
Препаратнинг савдо номи: АскоВит 300 мг
Таъсир қилувчи модда (ХПН): Аскорбин кислотаси.
Дори шакли: Чайналадиган таблеткалар.
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Аскорбин кислотаси – 300 мг.
Ёрдамчи моддалар: қанд, лактоза, поливинилпирролидон К30, «Шафақ» бўёвчиси, сукралоза, сорбитол, аэросил, магний стеарати, қуруқ апельсин хушбўйи, кремний диоксиди.
Таърифи: Бир томони рискали тўқ-сариқ ва оқ рангли доғлари бўлган оч-сариқ рангли думалоқ ясси таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.
Фармакологик хусусиятлари
Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини, қон ивишини, тўқималар регенерациясини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, организмнинг қаршилигини ошишига ёрдам беради. Аскорбин кислотаси (С витамини) одам организмда ҳосил бўлмайди, балки фақат овқат билан тушади. Мувозанатланган ва сифатли овқатланишда одам С витаминига танқислик сезмайди.
Қўлланилиши
С витаминининг гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш. Болаларда фаол ўсиш даврида, ҳомиладорликда, эмизишда, юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда, толиқишда, стресс ҳолатларида, узоқ ва оғир касалликлардан кейинги соғайиш давридаги С витаминига юқори эҳтиёжда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқатдан кейин қабул қилинади.
Препаратни чайнаш ва кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичиш лозим. Яққол авитаминозда ва инфекцион касалликларни узоқ муддат кечишида даволаш мақсадида катталарга 1 таблеткадан кунига 2 марта (ҳолатга қараб) буюрилади.
Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ ва у шифокор томонидан белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини таъсирланиши. Лаборатория кўрсаткичларини ўзгариши: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қон ивишини ошишида, тромбофлебитлари ва тромбозларга мойиллиги бўлган беморларда, шунингдек қандли диабетда ва қонда қанднинг миқдорини ошиши билан кечадиган ҳолатларда катта дозаларда буюриш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, гемохроматоз, сидеробласт анемия, талассемия, гипероксалурия, оксалоз, буйрак тош касаллигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Таблеткани жадал қабул қилиш (чайнаш) тиш эмалини шикастлаши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аскорбин кислотаси пенициллин гуруҳи препаратларини сўрилишини оширади. Аскорбин кислотаси гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини камайтиради. Ичакда темир препаратларини сўрилишини яхшилайди (уч валентли темирни икки валентлига ўтказади).
Махсус кўрсатмалар
Аскорбин кислотасининг глюкокортикостероид гормонларининг ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, буйрак усти безларининг фаолияти ва артериал босимни назорат қилиш лозим. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганида меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг функционал қобилиятини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Чайналадиган таблеткалар 300 мг дан, 10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.