📜 Инструкция по применению Лакома-Т
💊 Состав препарата Лакома-Т
✅ Применение препарата Лакома-Т
📅 Условия хранения Лакома-Т
⏳ Срок годности Лакома-Т

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКОМА–Т

LACOMA-T

 

Препаратнинг савдо номи: Лакома-Т

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): латанопрост ва тимолол малеати.

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: латанопрост – 50 мкг, тимололга эквивалент тимолол малеати – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, сувсиз калий дигидроген ортофосфати, сувсиз динатрий гидроген ортофосфати, полиоксил 40, гидрогенланган канакунжут мойи, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: қаттиқ заррачаларсиз тиниқ ва рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: глаукомага қарши восита.

АТХ коди: S01ED51

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Лакома-Т кўринишида кунига 1 марта қўлланадиган бу икки препаратнинг мажмуавий таъсири, алоҳида қўлланган ҳар бир компонентга қараганда кўз ички босимини қўшимча пасайишига олиб келади. Бу икки компонент турли таъсир механизми билан кўзнинг юқори бўлган ички босимини пасайтиради.

Латанопрост – FP рецепторининг агонисти селектив простаноид бўлиб, у кўз суюқлигини оқиб чиқишини ошириш йўли билан кўзнинг ички босимини пасайтиради. Асосий таъсир механизми – юқори увеасклерал оқиб чиқишдир. Бундан ташқари, фацитлитли оқиб чиқишни бир мунча ошиши аниқланган (трабекуляр оқиб чиқиш чидамлилиги камайиши).

Тимолол малеати – бета 1 ва бета 2-адренергик рецепторларнинг (носелектив) блокаторлари бўлиб, аҳамиятли ички симпатомиметик таъсирга, миокардга тўғридан-тўғри депрессив таъсирга ёки маҳаллий оғриқсизлантирувчи модданинг таъсирига (мембраналарни барқарорлантирувчи) эга эмас. Тимолол цилиар эпителийда кўз суюқлигини ҳосил бўлишини камайтириш йўли билан кўзнинг ички босимини пасайтиради. Аниқ таъсир механизми аниқланмаган.

Фармакокинетикаси

Латанопрост – фаол бўлмаган, изопропил эфири олд дориси бўлиб, аммо Латанопростнинг кислотали шаклигача гидролиздан сўнг биологик фаол ҳолатга келади. Олд дори шох пардадан яхши сўрилади ва кўз суюқлигига ўтаётган барча препаратлар шох пардадан ўтаётган вақтда эстераза томонидан гидролизга учрайди. Тақиқотлар Латанопрост маҳаллий қўлланганидан тахминан икки соатдан сўнг кўз суюқлигидаги максимал концентрацияси тахминан 30 нг/мл га етишини кўрсатади.

Латанопрост кислотаси соатига 0,40 л/кг/соат плазма клиренсига ва 0,16 л/кг плазмада тез якунланувчи ярим парчаланиш даврили (17 минут) катта бўлмаган тақсимланиши ҳажмига эга.

Маҳаллий офтальмологик қўлланганидан сўнг, Латанопрост кислотасининг тизимли биокираолишлиги 45% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан Латанопрост кислотасининг 87% бирикади. Асосий метаболизм жигарда кечади. Латанопрост кислотасининг ҳеч қандай метаболизми кўзда деярли содир бўлмайди. 1,2-динор ва 1,2,3,4-тетранор метаболитлари ҳайвонлардаги тадқиқотларда ҳеч қандай ёки кам биологик таъсир кўрсатади ва асосан сийдик-чиқариш йўли орқали чиқарилади.

Маҳаллий офтальмологик қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач кўз суюқлигида Тимололнинг максимал концентрациясига эришилади. Дозанинг бир қисми тизимли сўрилади ва ҳар куни ҳар бир кўзга 1 томчидан (кунига 300 г) маҳаллий офтальмологик қўлланганидан сўнг 10-20 минут ўтгач, 1 мг/мл максимал плазма концентрациясига етади. Плазмада Тимололнинг ярим парчаланиш даври тахминан 6 соатни ташкил қилади. Тимолол жигарда жадал метаболизмга учрайди. Метаболитлари ва Тимолол сийдик билан чиқарилади. Латанопрост ва Тимолол орасида фармакокинетик ўзаро таъсир кузатилмаган, бироқ кўз суюқлигидаги Латанопрост кислотасининг концентрацияси, ушбу компонентларнинг бирортаси билан монотерапия ўтказилганига қараганда, мажмуавий и қабул қилишида 1 соатдан 4 соатгача ошиш мойиллигига эга.

Қўлланилиши

Очиқ бурчакли глаукома ёки кўз гипертонияси бўлган бета-блакаторлар, простагландинлар ёки бошқа кўз ички босимини пасайтирувчи (IОР) бошқа препаратларга етарлича жавоб бермайдиган ва Лакома-Т ни (мажмуавий препарати) қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланган беморларнинг кўз ички босимини (IOP) пасайтириш учун кўрсатилган. Даволашнинг бошида Лакома-Т ни қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар учун (шу жумладан кексалар учун) – препаратнинг тавсия этилган дозаси бир томчидан шикастланган кўзга кунига бир марта.

Ножўя таъсирлари

Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Клиник тадқиқотларда ҳеч қандай алоҳида ножўя таъсирлари кузатилмаган. Аввал Латанопрост ёки Тимолол малеати қабул қилганларда, кам ҳолларда ножўя таъсирлари кузатилади. Кетма-кетликдаги суръатларнинг кўрсатмаларига асосланиб, препарат билан бир йилдан кўпроқ даволаш қабул қилган 16-20% беморларда кўзнинг рангдор пардасининг пигментациясини ошиши аниқланган. Рангдор парданинг юқори пигментацияси бўйича энг кўп маълумотлар кўзларнинг ранги яшил-жигарранг, оч-жигарранг ва зангори (кулранг-жигарранг) бўлган гуруҳларда кузатилган. Кўзнинг ранги гомоген ҳаворанг, кулранг, яшил ёки жигаррангли бўлган беморларда ўзгаришлар кам кузатилган. 37,4% беморларда киприкларни қорайиши, қалинлашиши ва узайиши аниқланган. Алоҳида препаратни қабул қилишда кузатилган ножўя таъсирлари ҳақида қўшимча маълумотларни мувофиқ препаратнинг монографиядан олиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қуйидаги беморларда қўллаш мумкин эмас:

  • нафас йўлларининг касалликлари, шу жумладан бронхиал астма, анамнезида бронхиал астма ёки ўпканинг ўткир сурункали обструктив касалликлари;
  • синусли брадикардияли, иккинчи ёки учинчи даражали атриовентикуляр блокада, яққол юрак етишмовчилиги ёки кардиоген шок;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида етарли маълумотларнинг йўқлиги туфайли болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун бундай беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

 

Дориларнинг ўзаро таьсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини махсус текширишлари ўтказилмаган.

Препаратни ва бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентлар бета-блокаданинг ҳам тизимли, ҳам кўз ички босимига потенциал аддитив самараларига текширувдан ўтишлари керак. Икки маҳаллий бета-адреноблокаторларни ёндош қўллаш тавсия этилмайди. Тимололнинг кўз томчилари орал кальций антагонистлари, катехоламин камайтирувчи дорилар ёки бета-адреноблокаторлар, аритмияга қарши ингибиторлар (шу жумладан амиодарон ва хинидин), ангишвонагул гликозидлари, парасимпатомиметик воситалари, наркотик воситалар ва моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари билан бирга буюрилганида, яққол брадикардия ва/ёки гипотония натижасида амалга ошадиган аддитив таъсири учун потенциал мавжуд.

Препаратни кўз қорачиғига бироз таъсири ёки умуман ҳеч қандай таъсир қилмаслигига қарамасдан, Тимолол эпинефрин билан қабул қилиш мидриаз кузатилган. Бета-блокаторлар диабетга қарши препаратларнинг гипогликемик таъсирини ошириши мумкин.

In vitro шароитдаги тадқиқотлар тимеросал сақловчи кўз томчилари бензалконий хлориди ва препаратда ишлатиладиган консерваторлар билан аралашганида, агар бундай препаратлар қўлланса, преципитация юз беришини кўрсатади, у ҳолда препаратларни қабуллари орасидаги оралиқ камида 5 минутни ташкил қилиши керак.

Махсус кўрсатмалар

Артифактик беморлардаги ёпиқ бурчакли яллиғланишли ёки неоваскуляр глаукомани ва пигментли глаукомани Латанопрост билан даволашнинг чекланган тажрибаси бор.

Латанопрост кўз қорачиғига кам ёки умуман таъсир этмайди, бироқ ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружларини даволаш тажрибаси мавжуд эмас. Демак, бундай ҳолларда препаратни қўллашда етарли тажриба олингунича препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.

Латанопростнинг офтальмологик эритмаси билан даволаш вақтида молекуляр шиш, шу жумладан кистали молекуляр шиш қайд қилинган. Бу кузатувлар асосан афакик пациентларда, кўз гавҳарининг орқа капсуласи йиртилган артифакик пациентларда ёки макуляр шиш учун маълум хавф кўрсатгичлари бўлган пациентларда қайд қилинган Латанопрост бундай пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Офтальмологик гипотензив препаратларни қўллашда фильтрация муолажаларидан сўнг хориоидал кўчиш кузатилган.

Бошқа маҳаллий офтальмологик препаратлар каби Лакома-Т тизимли сўрилиши мумкин. Тимололнинг бета-адренергик компоненти туфайли, тизимли бета-блокаторларнинг ножўя таъсирлари каби Принцметал стенокардиясини ёмонлашиши, периферик ва марказий циркулятор бузилишларини ёмонлашиши, брадикардия ва гипотония кузатилиши мумкин. Тимолол қабул қилинганидан сўнг астмаси бўлган беморларда бронхоспазм натижасида жиддий респиратор реакциялар, шу жумладан летал ҳолат ва юрак етишмовчилиги билан боғлиқ кам летал ҳолат каби кузатилган. Даволашни бошлашдан аввал юрак етишмовчилиги мувофиқ назорат қилиниши керак. Анамнезида жиддий юрак касаллиги бўлган беморларда юрак етишмовчилигининг симптомларини ва пульс тез-тезлигини текшириш керак.

Анафилактик реакциялар:

Анамнезида атония ёки қатор аллергенларга жиддий анафилактик реакциялар бўлган пациентлар бета-блокаторларни қабул қилганларида, тасодифий, диагностик ёки терапевтик аллергенлар қайта касалланишига мойилроқ бўлишлари мумкин.

Бундай беморлар анафилактик реакцияларни даволаш учун ишлатиладиган адреналиннинг одатдаги дозаларига реакция бермасликлари мумкин. Спонтан гипогликемияли ёки инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни олаётган диабети айниқса (асосан лабиль диабет) бўлган беморлар бета-блокаторларни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Бета-блокаторлар ўткир гипогликемиянинг симптомлари ва белгиларини яширишлари мумкин.

Офтальмологик таъсирлар

Пигментланган тўқималарнинг ўзгаришлари:

Препаратнинг таркибида бўлган простагландин компоненти Латанопрост, рангдор парда жигарранг пигмент миқдорини кўпайтириб, кўзнинг рангини аста-секин ўзгартириши мумкин.

Рангни ўзгариши меланоцитлар миқдорини кўпайиши эмас, рангдор парда стромаси меланоцитларида меланиннинг миқдорини кўплигини натижасидир. Одатда қорачиқ атрофидаги жигарранг пигментация шикастланган кўзнинг перифериясига концентрик тарқалади, бироқ рангдор парданинг ҳаммаси ёки унинг бир қисми ҳам кўпроқ тўқ жигарранг бўлиши мумкин. Рангдор парда рангини ўзгариши секин юз беради ва бир неча ойдан бир неча йилларгача сезилмаслиги мумкин. Меланоцитларга узоқ таъсири ва меланоцитларни потенциал шикастланиши ва/ёки кўзнинг бошқа соҳаларида пигмент гранулаларини тўпланиши ҳозирги вақтгача маълум эмас. Беморлар мунтазам текширилиб туришлари керак ва клиник вазиятга қараб, агар рангдор парданинг юқори пигментацияси кузатилса, даволаш тўхтатилиши керак. Бундай самара асосан рангдор парданинг ранги аралаш (яъни кулранг-жигарранг, зангори-жигарранг ёки сарғиш-жигарранг) бўлган беморларда кузатилади. Ранги бир хил кўк, кулранг, зангори ёки жигарранг кўзли беморларда, клиник синов вақтида препарат икки йил давомида қўлланганида ўзгаришлар кам ҳолларда кузатилган. Пациентлар рангдор парданинг рангини ўзгариши мумкинлиги ҳақида маълумот олишлари керак. Фақат бир кўзни даволашни режалаштираётган пациентлар, ушбу кўзнинг юқори жигарранг пигментация потенциали ва шу жумладан, кўзлар орасидаги доимий гетерохромия кузатилиши ҳақида маълумот олишлари керак. Юқори пигментация доимий бўлади.

Клиник тадқиқотларда рангдор қаватдан трабекуляр тармоқда меланоцитлардан меланинни олиниши тасдиқланмаган, у Латанопрост билан даволаш натижасида трабекуляр тармоқда гиперглинтация бўлмаслигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, рангдор қаватни юқори пигментацияси билан бўлган Лантопрост билан даволанган ва даволанмаган кўзлар орасидаги рангдор қаватда, ранг ўзгаргандан кейин рангдор қаватни намуналарини миқдорий морфологик текширишларда эпителиал меланин пигментини миқдорида фарқлар кузатилмаган. Гистологик, пигментацияни ошиши рангдор қаватни стромасида меланин гранулаларининг ўлчамларини бироз ошиши билан чекланган.

Автомобилни ҳайдаш ва жиҳозларни эксплутацияси вақтида препаратнинг таъсири:

Умуман, кўз томчисини бошқа кўз препаратлари билан бирга инстиляцияси кўришнинг қисқа муддатли хиралашишини чақириши мумкин.

Контакт линзалардан фойдаланиш

Препарат контакт линзалар сўриб олиши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди. Эритма билан шимдирилган айрим контакт линзалар, Бензалконий хлоридини преципитатини шакллантириши мумкин бўлган тимеросал сақлайди. Кўз томчиларини инстиляциясидан олдин контакт линзаларни ечиш керак, ва 15 минутдан сўнг яна уларни тақиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда ва хомила учун мумкин бўлган  хавфи синчиклаб баҳолаганидан сўнг қўллаш мумкин.

Латанопрост ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтиши мумкин. Тимолол малеати препарат аёлларда оғиз орқали ва офтальмологик қўлланганида кўкрак сутида аниқланган. Эмизикли болаларда препаратдан жиддий ножўя таъсирлар бўлиши мумкинлиги сабабли, эмизикли аёллар препаратни қабул қилишда эҳтиёткорлик чораларини кўришлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ. Алоҳида препаратнинг тизимли дозасини ошириб юборилишини даволаш симптоматик ва тутиб турувчидир.

Чиқарилиш шакли

2-5 мл дан тиниқ бўлмаган LDPE флаконда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ёпиқ флакон совитилган ҳолатда 2 дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Флакон фойдаланиш учун очилганидан сўнг, у 25ºС гача бўлган хона ҳароратида, 6 ҳафта давомида сақланиши мумкин.

Яроқлилик муддати

36 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.