ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR НАТРИЙ ХЛОРИД
MR NATRII CHLORIDI
Препаратнинг савдо номи: MR Натрий хлорид
Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлорид
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий хлорид – 9 мг.
ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.
Таърифи: рангсиз тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.
Код АТХ: В05CB01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Изотоник эритма. Дегидратацияда организмда суюқлик танқилигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликда тегишли осмотик босимини тутиб туради.
Фармакокинетикаси
Буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Дори препаратларини эритиш ва суюлтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш усули эритилаётган ёки суюлтирилаётган дори воситасининг қўллаш усули билан белгиланади.
Эритмани тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини миқдори, аниқ дори воситанинг қўллаш бўйича йўриқномаси ёки вазиятга қараб – шифокор томонидан белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Катта миқдорда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланганида ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Агарда айрим дори воситалари учун шартли равишда бошқа эритувчи кўрсатилган бўлса, уларни эритиш учун натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан аралаштирилганида мутаносиблигини визуал назорат қилиш керак (шунга қарамасдан кўринмайдиган ва терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).
Махсус кўрсатмалар
Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини ишлатиш билан дори воситаларининг эритмаларини тайёрлаш стерил шароитларда амалга оширилади (ампулаларни очиш, шприцни ва идишларни дори воситаси билан тўлдириш).
Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида кўрсатмалар бўйича ишлатиш мумкин.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилятига таъсири
Препаратни қўллаш транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Нартий хлоридининг 0,9% ли эритмасининг катта хажмларини юбориш гиперхлоремик ацидозга ва гипергидратацияга, шунингдек гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
0,9% ли инъекция учун эритма 5 мл ва 10 мл дан ампулаларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.