ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НИКОТИНАБС®
NIСOTINABSUM®
Препаратнинг савдо номи: Никотинабс®
Таъсир этувчи модда (ХПН): Цитизин
Дори шакли: Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Фаол модда: Цитизин – 1,5 мг.
Ёрдамчи моддалар: сувсиз кальций дигидроксифосфати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, аэросил, магний стеарати.
Таърифи: Очдан тўқ қизил ранглигача, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган хидсиз ва таъмсиз таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Никотинга қарамликни даволаш учун препарат (Н-холиномиметик).
Фармакологик хусусиятлари
Н-холинорецепторлар рағбатлантирувчиси; вегетатив нерв тизими ганглияларини қўзғатади, буйрак усти бези хромафин ҳужайралари томонидан эпинефрин ишлаб чиқарилишини оширади, аналептик ва гипертензив таъсир кўрсатади. Никотинга қарамликни пасайтиради (организмдаги “ганглионар” модда бўлган никотин билан биокимёвий субстратлар ва рецепторларнинг ўзаро таъсир қиладиган жойдаги рақобатли ўзаро таъсири билан боғлиқ).
Чекиш ”таъмини” ёқимсизга ўзгартиради, чекишга интилишни камайтиради ва чекишни тўхтатиш билан боғлиқ абстинент синдромини кўринишларини енгиллаштиради. Аналептик таъсири нафас марказини каротид калавалардан келадиган кучайган импульслар билан рағбатлантирилиши билан боғлиқ. Симпатик ганглиялар ва буйрак усти безларини бир вақтда қўзғатилиши артериал босимини (АД) ошишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганида цитизин меъда-ичак йўллари (МИЙ) да енгил сўрилади. Қон плазмасидаги Cmax га 0,92 соат ичида эришилади ва тахминан 15,55 нг/мл ташкил қилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.
Цитизин сезиларли даражада метаболик трансформацияга учрамайди.
Қабул қилинган дозанинг 64% ўзгармаган холда буйрак орқали 24 соат давомида чиқарилади. T1/2 тахминан 4 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Никотинга қарамлик (никотинизм), чекишдан воз кечишни енгиллаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Никотинабс® таблеткалари ёрдамида никотинга қарамликни даволаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи, кириш босқичи 3 кунга мўлжалланган. Уч кун давомида Никотинабс® битта таблеткадан ҳар 2 соатда, суткада 6 марта қабул қилинади, тунги уйқу бундан мустасно. Никотинга қарши даволашни бошлаш билан бир вақтда чекилаётган сигаретлар сонини камайтириш лозим.
Агар уч кун қабул қилиш давомида чекишга интилишни пасайиши кўринишидаги самараси пайдо бўлмаса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва кейинги курсни камида 2-3 ойдан кейин ўтказиш керак.
Агар кириш босқичи 3 кун давомида ўзининг самарасини кўрсатса, қабул қилиш асосий курс тартиби бўйича давом эттирилади:
Даволаш даври | Қабул қилишлар сони | Суткалик доза |
4 дан 12 кунгача | 1 таблеткадан ҳар 2.5 соатда | 5 таблетка |
13 дан 16 кунгача | 1 таблеткадан ҳар 3 соат | 4 таблетка |
17 дан 20 кунгача | 1 таблеткадан ҳар 5 соат | 3 таблетка |
21 дан 25 кунгача | 1 таблеткадан ҳар 6-8 соат | 1-2 таблетка |
Чекишни тўлиқ тўхташ даволашни бошланганидан кейин 5 кунидан кечикмасдан бошланиши керак.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан: таъм сезишни ва иштаҳани ўзгариши, оғизни қуриши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қабзият, диарея.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, юқори таъсирчанлик.
Юрак-қон томир тизими ва қон (қон яратиш ва гемостаз) томонидан: юрак уришни ҳис қилиш, тахикардия, артериал босимни ошиши, кўкрак қафасида оғриқ.
Бошқалар: аллергик реакциялар (қичиш, тошма, эозинофилия), миалгия, ҳансираш, тана вазнини камайиши, кўп терлаш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– ўткир миокард инфаркти;
– ностабил стенокардия;
– аритмиялар;
– яқинда ўтказилган бош мияда қон айланишини бузилиши;
– яққол атеросклероз;
– бронхиал астма;
– ўпка шиши;
– ҳомиладорлик;
– лактация (эмизиш даври)
– препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Нисбий:
– шизофрениянинг баъзи шакллари;
– буйрак усти безининг хромафин ўсмалари;
– гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги.
18 ёшгача бўлган болаларда ва 65 ёшдан ошган пациентлар препаратни кутилаётган фойда ва потенциал хавф нисбатини синчковлик билан баҳолангандан кейингина қўллаш мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ножўя таъсирларини кучайиш хавфи туфайли туберкулёзга қарши бактериостатик препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Препаратни холиномиметиклар ва антихолинэстераз препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда холиномиметик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Антигиперлипидемик препаратлар (статинлар) билан бир вақтда қўлланилганда миалгия пайдо бўлиши хавфини оширади.
Антигипертензив препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг самарасини пасайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни агар пациентда чекишдан воз кечиш хохиши жиддий ва шунга тушуниб етган бўлсагина қўллаш мумкин.
Пациент препаратни чекишни давом этиш фонида қўллаш никотин интоксикациясига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак.
Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда қўллаш тавсия этилмайди: шизофрения, юрак ишемик касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, бош мия томирлари касалликлари, гипертиреоз, меъданинг пептик яраси, қандли диабет, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, ёши 18 гача ёки 65 ёшдан ошган пациентлар.
Препаратни қабул қилиш пациентнинг психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотраспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.
Чиқарилиш шакли
«Никотинабс®», плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 1,5 мг дан №100.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.