📜 Инструкция по применению Долекс гель
💊 Состав препарата Долекс гель
✅ Применение препарата Долекс гель
📅 Условия хранения Долекс гель
⏳ Срок годности Долекс гель

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОЛЕКС ГЕЛЬ

DOLEX

Препаратнинг савдо номи: Долекс гель

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): диклофенак, метилсалицилат, ментол, зиғир мойи.

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

Ҳар бир туба сақлайди:

Фаол моддалар: зиғир мойи (таркибида a-зиғир кислотаси устунлик қилади) 3,00% в/в, диклофенак диэтиламин 1,16% в/в (1,00% в/в диклофенак натрий миқдорига тўғри келади), метил салицилат БФ 10,00% в/в, ментол 5,00% в/в.

Ёрдамчи моддалар: бензил спирти, карбомер 940, триэтаноламин, пропиленгликоль, полиоксил 40 гидрогенланган канакунжут мойи (Акризол к-140), изопропил спирти, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, суюқ тозаланган парафин, юмшоқ оқ парафин, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли гомоген гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ревматизмга қарши, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи сиртга қўллаш учун восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Долекс гель яққол яллиғланишга қарши, анальгетик ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатувчи ностероид тузилишга эга бўлган модда диклофенак натрий сақлайди.

Диклофенакнинг экспериментал шароитларда аниқланган асосий таъсир механизми, простагландинларнинг биосинтезини тормозланиши ҳисобланади. Простагландинлар яллиғланиш, оғриқ ва иситманинг генезида муҳим роль ўйнайди. Ревматик касалликларда диклофенакнинг яллиғланишга қарши ва анальгетик хусусиятлари, тинч ҳолатдаги ва ҳаракатдаги оғриқ, бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шиши каби симптомлар ва шикоятларнинг яққоллигини аҳамиятли камайиши билан ифодаланувчи клиник самарасини, шунингдек фаолиятини яхшиланишини таъминлайди. In vitro диклофенак натрий, пациентларни даволашда эришиладиган концентрацияларига эквивалент концентрацияларда тоғай тўқимасининг протеогликанларининг биосинтезини бостирмайди.

Постравматик ва операциядан кейинги яллиғланиш кўринишларида диклофенак тез оғриқни йўқотади (ҳам спонтан, ҳам ҳаракатда пайдо бўлувчи), яллиғланиш шиши ва операциядан кейин жароҳатни шишини камайтиради.

Қўлланилиши

Долекс гель – бу маҳаллий таъсир қилувчи оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши гель, скелет-мушак шикастланишлари билан боғлиқ бўлган оғриқлар, шишлар ва яллиғланишларда кўрсатилган: чўзилиш, тенденит, бурсит, қўллар, бўйин, елкалардаги оғриқлар, ишиалгия, бўғимларни қийин ҳаракатланиши, белда оғриқ ва лямбаго.

Қўллаш усули ва дозалари

Долекс гель шикастланган жойларга кунига 3-4 марта қўйилади, дори массаси бутунлай сингиб кетгунича ишқалаб уқаланади.

Ножўя таъсирлари

Тошма, қичишиш ва қизариш каби ножўя таъсирлари бўлиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин одатда ножўя таъсирлари йўқолади. Агар симптомлари сақланса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Долекс гелини диклофенакка, аспиринга, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дориларга ва препаратнинг бошқа ингредиентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диклофенакни маҳаллий қўллашда препаратнинг тизимли сўрилиши пастлиги сабабли ўзаро таъсирни пайдо бўлиш эҳтимоли жуда паст. Препаратни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Диклофенак фотосенсибилизация чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Диклофенакни маҳаллий қўллашда уни ички қабул қилишга нисбатан тизимли ножўя самаралари ривожланиши эҳтимоли кам, аммо Долекс гелни узоқ вақт давомида терининг нисбатан катта юзаларига суртишда эҳтимоли ортади.

Долекс гелни шикастланган, яллиғланган ёки инфекцияланган ва очиқ яраларга тушишини олдини олиб, фақат терининг интакт сохаларига юбориш тавсия этилади. Уни кўз ва бошқа шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўйилмайди. Препаратни ичга қабул қилиш мумкин эмас.

Бирон бир тери тошмаси пайдо бўлишида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Долекс гелни намликни ўтказмайдиган окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин эмас. Пайларни чўзилиши ҳолларида шикастланган соҳага бинтли боғлам қўйиш мумкин.

Долекс гель очиқ яраларда қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларда препаратни қўллашни клиник тажрибаси чекланганлиги сабабли уни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Миометриянинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсири ва  кучсиз туғруқ фаолияти ва/ёки артериал йўлни муддатидан олдин ёпилиши эҳтимоли сабабли бу айниқса ҳомиладорликнинг III уч ойлигига таалуқли.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомидорлик дааври, ҳомилани ривожланиши, туғруқ даври ва постнатал ривожланишга салбий таъсирининг тасдиқлари аниқланмаган.

Эмизиш даврида препаратни қўллашни ўта зарурати бўлганида кутилган фойда потенциал хавфдан юқори бўлганида, препаратни кўкрак соҳасига ёки терининг катта юзасига суртиш, узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Компоненларининг паст тизимли сўрилиши сабабли дозани оширилиб юборилиш эҳтимоли кам. Бехосдан ичга қабул қилинганида тез меъдани ювиш ва адсорбент қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик, НЯҚВ билан заҳарланишда қўлланадиган умумий қувватлантирувчи воситалар қўлланади.

Чиқарилиш шакли

Долекс гель 30 ва 50 г дан тюбикларда чиқарилади.

Долекс гель шарикли аппликатори бўлган флаконда 40 г дан.

 

 

Сақлаш шароити

Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.