ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(мутахассислар учун маълумот)
СЕРЕТИД™ АККУХАЛЕР™ /ДИСКУС™
SERETIDE™ ACCUHALER™/DISKUS™
Препаратнинг савдо номи: СЕРЕТИД ™ АККУХАЛЕР™ /ДИСКУС™.
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): сальметерол/флутиказон пропионати.
Дори шакли:
Ингаляциялар учун кукун 50 мкг/100 мкг, 60 доза.
Ингаляциялар учун кукун 50 мкг/250 мкг, 60 доза.
Ингаляциялар учун кукун 50 мкг/500 мкг, 60 доза.
Таркиби:
Бир доза қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сальметерол (сальметерол ксинафоати кўринишида) 50 мкг, флутиказон пропионати 100 мкг ёки 250 мкг ёки 500 мкг;
ёрдамчи модда: лактоза моногидрати (сут оқсилини сақлайди).
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бронхолитик восита.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Сальметерол ва флутиказон пропионати турли таъсир механизмларига эга. Сальметерол симптомларни бартараф қилади, флутиказон пропионати ўпка фаолиятини яхшилайди ва касаллик зўрайишини бартараф этади. Сальметерол/флутиказон пропионати бир вақтда β-агонист ва ингаляцияли глюкокортикостероидни қабул қилаётган пациентлар учун муқобил восита бўлиши мумкин. Ҳар иккала препаратнинг тегишли таъсир этиш механизмлари қуйида келтирилган.
Сальметерол
Сальметерол – узун ён томон занжирига эга, узоқ вақт таъсир этувчи (12 соатгача) β2-адренорецепторларнинг селектив агонисти бўлиб, ушбу занжир рецепторнинг ташқи домени билан боғланади.
Сальметеролнинг мазкур фармакологик хусусиятлари қисқа вақт таъсир қилувчи β2-агонистларининг тавсия этилган дозаларига қараганда гистамин томонидан қўзғатиладиган бронхоконстрикцияга қарши самаралироқ ҳимояни ва камида 12 соат давом этадиган узоқроқ бронходилатацияни таъминлайди.
Флутиказон пропионати
Флутиказон пропионати тавсия этиладиган дозаларда ингаляцияли юборилганида ўпкада яллиғланишга қарши яққол ифодаланган таъсир кўрсатади, бу тизимли равишда буюриладиган глюкокортикостероидлар учун хос бўлган ножўя реакцияларсиз астманинг клиник симптомларини камайишига ва астма зўрайиши тез-тезлигини пасайишига олиб келади.
Фармакодинамик таъсирлари
Сальметерол
Сальметерол In vitro синовларда одамнинг ўпка тўқималаридан гистамин, лейкотриенлар ва D2 простагландини каби семиз ҳужайралар медиаторларини чиқарилишини кучли ва узоқ таъсир этувчи ингибитори эканлигини намойиш этди.
Сальметерол одамда ингаляция аллергенларига жавобнинг эрта ва кечки фазаларини сусайтиради; охиргиси битта доза юборилганидан кейин 30 соатдан ортиқ, яъни бронходилатация самараси мавжуд бўлмаган вақтда давом этади. Сальметеролни бир марта юборилиши бронхларни юқори фаоллигини сусайтиради. Бу сальметеролни бронхолитик таъсирдан ташқари клиник аҳамияти охиргача аниқланмаган қўшимча таъсирга эга эканлигидан далолат беради. Ушбу таъсир механизми глюкокортикостероидларнинг (ГКС) яллиғланишга қарши таъсиридан фарқ қилади.
Флутиказон пропионати
Ингаляцияли флутиказон пропионати ҳатто максимал тавсия этилган дозаларда узоқ вақт қўлланганида буйрак усти бези пўстлоғи гормонларининг суткалик чиқарилиши одатда катталар ва болаларда норма чегарасида сақланиб қолади. Бошқа ингаляцияли ГКС ларни қабул қилаётган пациентларни флутиказон пропионатини қабул қилишга ўтказилганидан сўнг буйрак усти бези пўстлоғи гормонларининг суткалик ажралиб чиқарилиши перорал глюкокортикостероидларни аввалги ва жорий даврий қўлланилишига қарамай босқичма-босқич нормага келади. Бу флутиказон пропионатини ингаляцияли қўллаш фонида буйрак усти безлари фаолиятининг тикланишини кўрсатади. Флутиказон пропионатини узоқ вақт қўлланилганида буйрак усти бези пўстлоғининг резерв фаолияти шунингдек норма чегарасида сақланиб қолади, рағбатлантиришга доир тегишли тестларга жавобан кортизол чиқарилишини нормал кўпайиши бу ҳақида далолат беради. Аввалги даволашдан келиб чиққан адренал резервнинг қолдиқ пасайиши узоқ вақт давомида сақланиши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Фармакокинетикаси
Ҳайвонлар ва одамларда қўлланилганида сальметерол ва флутиказон пропионатини бир вақтда ингаляцияли юборилиши ушбу моддалардан ҳар бирининг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикани ўрганиш учун ҳар бир компонент алоҳида кўрилиши зарур.
15 та соғлом кўнгиллилар иштирокида дориларнинг ўзаро таъсирини плацебо назорат қилинадиган, кесишувчи тадқиқот давомида сальметеролни (суткада икки марта 50 микрограммдан ингаляцияли) ва CYP3A4 кетоконазол ингибиторини (суткада бир марта 400 микрограммдан перорал) 7 кун давомида биргаликда қабул қилинганида қон плазмасида сальметерол миқдорини сезиларли (Сmax 1,4 марта ва AUC 15 марта) ошиши қайд этилган. Такрорий дозаланганда сальметерол тўпланишини ошиши кузатилмаган. QT интервали узайиши ёки синусли тахикардия туфайли текширилаётган учта шахсда сальметерол ва кетоконазолни биргаликда қабул қилиниши бекор қилинган. Қолган 12 та беморда сальметерол ва кетоконазолни биргаликда қабул қилиниши юрак ритмига, қонда калий даражасига ёки QT интервали давомийлигига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсирга олиб келмаган («Махсус кўрсатмалар ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг).
Абсорбцияси
Сальметерол
Сальметерол ўпка тўқимасида маҳаллий таъсир қилади, ва шу сабабли даволаш самараси унинг плазмадаги миқдорига боғлиқ бўлмайди. Сальметерол фармакокинетикаси бўйича маълумотлар чекланган, чунки препарат даволаш дозаларида ингаляцияли юборилганидан кейин плазмада унинг жуда паст концентрацияларини (тахминан 200 пг/мл ва ундан кам) аниқлаш техник жиҳатдан қийин кечади. Сальметерол ксинафоати мунтазам равишда қўлланилганида қон оқими тизимида тахминан 100 нг/мл бўлган барқарор концентрацияларига эришган ҳолда гидроксинафтой кислотаси аниқланади. Ушбу концентрациялар токсикликка ўрганилганида кузатилган мувозанат даражаларидан 1000 марта паст бўлади. Узоқ вақт (12 ойдан кўп) қўлланилганида нафас йўллари обструкцияси бўлган беморлар ҳолатига салбий таъсири кузатилмаган.
Флутиказон пропионати
Мавжуд ингаляцияли қурилмаларнинг ҳар бири бўйича флутиказон пропионатининг мутлақ биокираолишлиги ингаляцияли ва вена ичига юбориладиган шаклларини фармакодинамика маълумотларини таққослаган ҳолда ўрганиш доирасида баҳоланган. Соғлом кўнгиллиларда флутиказон пропионатининг мутлақ биокираолишлиги Аккухалер/Дискус ёрдамида юборилганида 7,8% ни, Дискхалер ёрдамида юборилганида 9,0% ни, Эвохалер ёрдамида юборилганида 10,9% ни ташкил этган; флутиказон пропионатининг мутлақ биокираолишлиги сальметерол билан биргаликда Эвохалер кўринишида ва Аккухалер/Дискус кўринишида юборилганида мувофиқ равишда 5,3% ва 5,5% ни ташкил этган. Астмаси ёки ЎСОК бўлган пациентларда ингаляцияли флутиказон пропионатининг тизимли таъсири камроқ даражада кузатилади. Тизимли абсорбция кўпроқ ўпкада юз беради, бунда у бошида тезроқ бўлади, аммо сўнгра секинлашади. Ингаляция қилинадиган дозанинг бир қисми ютилиши мумкин, аммо тизимли таъсир препаратнинг сувда кучсиз эриши ва жигар орқали дастлабки ўтаётганида жадал метаболизми оқибатида минимал даражада бўлади. Перорал қабул қилинганида флутиказон пропионатининг биокираолишлиги 1% дан камни ташкил этади. Ингаляция қилинган дозанинг катталиги ва флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ўртасида чизиқли боғлиқлик (кўпайиш) мавжуд.
Тақсимланиши
Сальметерол
Маълумотлар мавжуд эмас.
Флутиказон пропионати
Флутиказон пропионати мувозанат ҳолатида катта тақсимланиш ҳажмига (тахминан 300 л) эга. Флутиказон пропионати плазма оқсиллари билан нисбатан юқори боғланиш даражасига (91%) эга.
Метаболизми
Сальметерол
In vitro синовлар шуни кўрсатадики, сальметерол жадал равишда Р450 3А4 цитохроми (CYP3А4) таъсирида a-гидроксисальметеролгача метаболизмга (алифатик оксидланишга) учрайди. Соғлом кўнгиллиларда сальметерол ва эритромицин дозаларини ўрганишга доир такрорий тадқиқот эритромициннинг суткада уч марта 500 мг дозасида фармакодинамикада клиник аҳамиятга эга бўлган ўзгаришларни намоён қилмаган. Бироқ сальметерол ва кетоконазолнинг ўзаро таъсирини ўрганилганида плазмада сальметерол концентрациясини сезиларли даражада ошиши кузатилган («Махсус кўрсатмалар» ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг).
Флутиказон пропионати
Флутиказон пропионати Р450 цитохроми тизимининг CYP3А4 изоферменти иштирокида метаболизмга учраши натижасида карбоксил кислотасининг нофаол метаболитини ҳосил қилган ҳолда қон оқими тизимидан тезда элиминацияланади. Флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошиши эҳтимоли муносабати билан CYP3A4 маълум ингибиторларини бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Чиқарилиши
Сальметерол
Маълумотлар мавжуд эмас.
Флутиказон пропионати
Флутиказон пропионати плазмада юқори клиренсга (1150 мл/минут) ва тахминан 8 соатни ташкил этувчи якуний ярим чиқарилиш даврига эга. Флутиказон пропионатининг буйрак клиренси сезиларли эмас (< 0,2%) ва метаболит кўринишида 5% дан кам.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Астмадан азият чекаётган пациентлар бўйича маълумотлардан фойдаланган ҳолда фармакокинетик популяция таҳлили (флутиказон пропионати учун тўқкизта клиник тадқиқот ва сальметрол учун бешта тадқиқот) ўтказилган бўлиб, таҳлил давомида қуйидагилар намоён бўлган:
- сальметерол-флутиказон пропионати комбинацияси (50/100 микрограмм) буюрилганидан кейин фақат флутиказон пропионати (100 микрограмм) қўлланилганидаги таъсирга нисбатан таққосланганда флутиказон пропионати таъсирини ўсмирлар ва катталарда (1.52 [90% CI08, 2.13] нисбатда) ҳамда болаларда (1.20 [90% CI 1.06, 1.37] нисбатда) ошиши кузатилган;
- сальметерол-флутиказон пропионати комбинациясини (50/100 микрограмм) қабул қилган болаларда флутиказон пропионати таъсирини ўсмирлар ва катталарга нисбатан таққосланганда (1.63 [90% CI35, 1.96] нисбатда ошиши кузатилган);
- ушбу хулосаларнинг клиник аҳамияти номаълум, бироқ 12 ҳафтагача давом этган клиник тажрибаларда сальметерол-флутиказон пропионати комбинациясини (50/100 микрограмм) ва флутиказон пропионатини (100 микрограмм) таъсири таққосланганда ўсмирлар, катталар ва болаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими кўрсакичларида фарқлар кузатилмаган;
- флутиказон пропионатини таъсири сальметерол-флутиказон пропионати комбинациясининг юқори дозалари (50/500 микрограмм) ва монотерапия сифатида флутиказон пропионатининг эквивалент дозасини қўллашдагига ўхшаш бўлган;
- сальметеролнинг юқори таъсири ўсмирлар ва катталарга қараганда сальметерол-флутиказон пропионати комбинациясини (50/100 микрограмм) қабул қилган болаларда (1.23 [90% CI10, 1.38] нисбатда) кузатилган;
- ушбу хулосаларнинг клиник аҳамияти номаълум, бироқ 12 ҳафтагача давом этган клиник тадқиқотлар жараёнида юрак-қон томир тизимига таъсирида фарқлар ёки катталар, ўсмирлар ва болаларда тремор юзага келиши ҳоллари кузатилмаган.
Қўлланилиши
Астма (Нафас Йўлларининг Қайтар Обструкцияси)
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати астмани (Нафас Йўлларининг Қайтар Обструкциясини) жумладан:
- узоқ таъсир этувчи бета-агонистлар ва ингаляцияли глюкокортикостероидларнинг самарали бир маромда сақлаб турувчи дозаларини қабул қилаётган пациентларни,
- ингаляцияли глюкокортикостероидлар билан даволаш фонида касаллик симптомлари сақланаётган пациентларни,
- бронходилататорлар билан тизимли даволанаётган ва ингаляцияли ГКС га эҳтиёжманд пациентларни базавий даволаш учун қўлланилади.
Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати ўпканинг сурункали обструктив касаллигини (ЎСОК), шу жумладан сурункали бронхит ва ўпка эмфиземасини бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланилади.
Серетид™Аккухалер™/Дискус™ препарати умумий ўлим кўрсаткичи пасайишини кўрсатган.
Қўллаш усули ва дозалари
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати фақат ингаляция учун мўлжалланган.
Максимал самарани олиш учун мунтазам равишда, ҳатто касаллик симптомлари мавжуд бўлмаганида ҳам препаратни қўллаш лозим.
Шифокорлар препарат дозаси оптимал бўлиши учун доимий кўрикни ўтказишлари керак. Дозани ўзгартириш фақат шифокор тавсиясига кўра ўтказилиши лозим.
Астма (Нафас Йўлларининг Қайтар Обструкцияси)
Препарат дозасини симптомларнинг самарали назоратига эришиладиган минимал самарали дозасигача босқичма-босқич пасайтириш лозим. Агар Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ ни суткада иккита ингаляцияси симптомларни назорат қилишни таъминласа, минимал самарали доза суткада 1 та ингаляцияни ташкил этиши мумкин.
Пациентга флутиказон пропионатнинг касалликни оғирлик даражасига мос келадиган дозасини сақловчи дозада буюриш лозим.
Агар пациентда ингаляцияли глюкокортикостероидлар билан монотерапия ёрдамида касалликни мос равишда назорат қилишга эришиш мумкин бўлмаса, глюкокортикостероидни эквивалент даволаш дозасида Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати билан комбинацияланган даволашга ўтилиши бронхиал астмани назорат қилишни яхшилашга олиб келиши мумкин. Ингаляцияли глюкокортикостероид билан монотерапия бронхиал астмани мос равишда назорат қилиш таъминланадиган пациентларга Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати билан ингаляцияли даволашга ўтилиши бронхиал астмани назорат қилишни йўқотмасдан глюкокортикостероид дозасини пасайтиришга имкон бериши мумкин.
Тавсия этиладиган дозалари
Катталар ҳамда 12 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар
Битта ингаляция (50 мкг сальметерол ва 100 мкг флутиказон пропионати) суткада икки марта
ёки
битта ингаляция (50 мкг сальметерол ва 250 мкг флутиказон пропионати) суткада икки марта
ёки
битта ингаляция (50 мкг сальметерол ва 500 мкг флутиказон пропионати) суткада икки марта.
4 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар
Битта ингаляция (50 мкг сальметерол ва 100 мкг флутиказон пропионати) суткада икки марта.
Сальметерол-флутиказон пропионатини 4 ёшгача бўлган болаларда қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)
Катталар
Катта ёшдаги пациентлар учун максимал тавсия этиладиган доза суткада икки марта битта ингаляцияни (50 мкг сальметерол ва 500 мкг/флутиказон пропионати) ташкил этади. Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини ушбу дозада қўлланилиши умумий ўлим ҳолати пасайишини намоён қилган.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Кекса ёшдаги шахсларда ва буйрак етишмовчилиги ёки жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда дозани камайтириш талаб этилмайди.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
Аккухалер™/Дискус™ ўпкага ютиладиган кукунни чиқаради.
Аккухалер™/Дискусе™ даги доза индикатори қолган дозалар сонини кўрсатади.
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратидан фойдаланиш йўриқномаси
ЁПИҚ
Сиз ўз Аккухалер™/Дискус™ ни картон қутидан чиқариб олганингизда, Аккухалер™/Дискус™ ёпиқ ҳолатда бўлиши керак.
ОЧИҚ
Янги Аккухалер™/Дискус™ препаратнинг 28 ёки 60 дозасини сақлайди. Дозалар индикатори қолган дозаларнинг сонини кўрсатади.
Аккухалер™/Дискус™ препаратнинг 28 ёки 60 дозасини алоҳида-алоҳида қилиб қадоқланган кукун кўринишида сақлайди. Ҳар бир доза аниқ ўлчанган ва гигиеник жиҳатдан ҳимоя қилинган. Ингаляторга махсус хизмат кўрсатиш ва дозаларни тўлдиришга зарурат йўқ.
Аккухалер™/Дискус™ нинг юқори қисмида жойлашган дозалар индикатори қолган дозаларнинг сонини кўрсатади. 5 дан 0 гача бўлган сонлар ҚИЗИЛ рангга эга ва бу билан ингаляторда бир нечта доза қолганини ҳақида Сизни огоҳлантиради.
Аккухалер™/Дискус™ фойдаланишда қулай. Ингаляцияни ўтказиш учун қуйидаги кетма-кетликдаги бешта ҳаракатни бажаринг:
- Ингаляторни очинг
- Дастакчани босинг.
- Дори дозасини нафас олиб ютинг
- Ингаляторни ёпинг
- Оғизни чайқанг
Сизнинг Аккухалер™/Дискус™ қандай ишлайди
Аккухалер™/Дискус™ дастакчаси босилганида мундштукда кичкина тешикча очилади ва ингяляция учун доза ажратилиши юз беради. Аккухалер™/Дискус™ ёпилганидан кейин дастакча автоматик тарзда дастлабки ҳолатга қайтади ва қурилма кейинги фойдаланишга тайёр бўлади. Ташқи корпус Сизнинг Аккухалер™/Дискус™ ни ундан фойдаланилмаганда ҳимоя қилади.
- Очиқ
Аккухалер™/Дискус™ ни очиш учун корпусни бир қўлингизда, бошқа қўлингиздаги бош бармоғингизни махсус чуқур ерга жойлаштирган ҳолда ушлаб туринг. Бош бармоғингиз билан нариги тарафга шиқирлатма овоз эшитилмагунча тираб босинг.
- Дастакчани босиш
Аккухалер™/Дискус™ ни мундштук юзингизга қараган ҳолда ушлаб туринг. Дастакчани нариги тарафга шиқирлатма овоз эшитилмагунча тираб босинг. Энди Аккухалер™/Дискус™ фойдаланиш учун тайёр. Ҳар гал сиз дастакчани босганингизда ингаляция учун кукуни бўлган навбатдаги дарча очилади, бунда қолган дозаларнинг сони камаяди, бу индикатор тирқишида кўрсатилади. Дастакчани ўйнаманг, чунки бу препаратни бекорга исроф бўлишига олиб келади.
- Препарат дозасини нафас олиб ютинг
Ингаляцияни бошлашдан олдин йўриқноманинг мазкур бўлими билан диққат билан танишинг.
Аккухалер™/Дискус™ ни оғиздан бир мунча масофада ушлаб туринг ва кучанмасдан чуқур нафас чиқаринг.
Шуни ёдда тутингки, нафасни ҳеч қачон Аккухалер™/Дискус™ га қайта чиқарманг.
Мундштукни лаблар билан зич қамраб олинг. Бурун орқали эмас, балки Аккухалер™/Дискус™ орқали секин ва чуқур нафас олинг.
Аккухалер™/Дискус™ ни оғиздан чиқаринг.
Нафасингизни тахминан 10 секунд ёки қанча қила олишингизга қадар кўпроқ ушлаб туринг.
Секин нафас чиқаринг.
- Ёпиш
Аккухалер™/Дискус™ ни ёпиш учун бош бармоғингизни махсус чуқур ерга жойлаштиринг ва ўзингиз томон шиқирлатма овоз эшитилмагунча тираб босинг. Дастакча автоматик равишда дастлабки ҳолатга қайтади. Аккухалер™/Дискус™ яна фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келади.
- Оғизни чайқаш
Препаратдан фойдаланилганидан кейин оғиз бўшлиғини сув билан чайқанг ва уни туфлаб ташланг.
Агар Сизга икки ингаляцияни қабул қилиш буюрилган бўлса, Сиз Аккухалер™/Дискус™ ни ёпишингиз ва 1 дан 4 гача бўлган қадамларни такрорлашингиз керак.
ЁДДА ТУТИНГ
Аккухалер™/Дискус™ ни қуруқ ҳолда сақланг.
Аккухалер™/Дискус™ ни ундан фойдаланмаганингизда ёпиқ ҳолда сақланг.
Аккухалер™/Дискус™ га ҳеч қачон нафасни чиқарманг.
Дастакчани фақат ингаляция ўтказилишидан олдин босинг.
Буюрилган дозани ошириб юборманг.
Ингаляторни болалар ололмайдиган жойда сақланг.
Ножўя таъсирлари
Сальметерол ксинафоати ва флутиказон пропионати компонентларининг ҳар бири билан боғлиқ барча ножўя таъсирлар қуйида санаб ўтилган. Иккала компонент комбинацияси қўлланилганида уларнинг ҳар бири алоҳида қўлланилишига нисбатан таққосланганида қўшимча ножўя таъсирлар аниқланмаган.
Ножўя таъсирлар аъзолар тизимлари синфларига ва учраши тез-тезлигига боғлиқ равишда санаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги қуйидагича аниқланади:
жуда тез-тез (>1/10),
тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача),
гоҳида (>1/1000 дан <1/100 гача),
кам ҳолларда (> 1/10 000 дан <1/1000 гача)
жуда кам ҳолларда (<1/10 000).
Учраш тез-тезлиги кўрсаткичларининг кўпчилиги астма бўйича 23 та клиник тадқиқот ва ЎСОК бўйича 7 та тадқиқот давомида аниқланган. Барча таъсирлар ҳам клиник тадқиқотлар давомида аниқланмаган. Клиник тадқиқотлар давомида қайд этилмаган ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги ўзидан-ўзи олинган хабарлар асосида ҳисоблаб топилган.
Клиник Тадқиқотларнинг Маълумотлари
Инфекцияли ва паразитар касалликлар
Тез-тез: оғиз бўшлиғи ва бўғиз кандидози, пневмония (ЎСОКли пациентларда).
Кам ҳолларда: қизилўнгач кандидози.
Иммун тизими томонидан
Юқори сезувчанлик реакциялари:
Гоҳида: тери аллергик реакцияси, диспноэ.
Кам ҳолларда: анафилактик реакциялар.
Эндокрин тизими томонидан
Тизимли таъсирлар бўлиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Гоҳида: катаракта.
Кам ҳолларда: глаукома.
Модда алмашинуви томонидан
Гоҳида: гипергликемия.
Руҳият томонидан бузилишлар
Гоҳида: Қўрқув, уйқунинг бузилиши.
Кам ҳолларда: хулқда ўзгаришлар, жумладан юқори фаоллик ва жиззакилик (кўпинча болаларда).
Нерв тизими томонидан
Жуда тез-тез: бош оғриғи («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Гоҳида: тремор («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Юрак томонидан
Гоҳида: юракнинг тез-тез уриши («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), тахикардия, хилпилловчи аритмияси.
Кам ҳолларда: юрак аритмияси, жумладан суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия.
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан
Тез-тез: овознинг бўғилиши/дисфония.
Жуда кам ҳолларда: томоқнинг қирилиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан
Гоҳида: қонталашлар.
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан
Тез-тез: мушак тиришишлари, артралгия.
Постмаркетинг маълумотлари
Иммун тизими томонидан
Юқори сезувчанлик реакциялари қуйидагича намоён бўлади:
Кам ҳолларда: ангионевротик шиш (асосан юзнинг шишиши ва орофарингеал шиш) ва бронхоспазм.
Эндокрин тизими томонидан
Тизимли таъсирлар бўлиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг) ва улар қуйидагиларни ичига олади:
Кам ҳолларда: Кушинг синдроми, Кушингсимон симптомлар, буйрак усти безлари фаолиятини сўндирилиши, болалар ва ўсмирларда ўсишнинг тўхтаб қолиши, суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши.
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан
Кам ҳолларда: Парадоксал бронхоспазм («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини анамнезда препарат компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас («Таркиби» бўлимига қаранг).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пациентларда носелектив ва селектив бета-блокаторларни қўллашдан тийилиш лозим, ҳақиқатдан ҳам зарур бўлган ва асосланган ҳолат бундан мустасно.
Флутиказон пропионатини ингаляцияли юборилишида қон плазмасида унинг концентрациялари Р450 3А4 цитохроми тизими ферментлари иштирокида ичак ва жигарда «биринчи бор ўтишида» фаол метаболизмга учраши ва юқори тизимли клиренс оқибатида жуда ҳам паст бўлади. Шундай қилиб, флутиказон пропионатининг дорилар билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсири эҳтимоли кам.
Соғлом кўнгиллиларда дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш шуни кўрсатдики, ритонавир (Р450 3А4 цитохромининг юқори фаол ингибитори) плазмада флутиказон пропионати концентрациясини сезиларли равишда ошириши мумкин, бу мувофиқ равишда зардобда кортизол концентрацияси пасайишига олиб келади. Маркетингдан кейинги қўлланилиши доирасида флутиказон пропионатини ритонавир билан биргаликда интраназал ёки ингаляцияли қабул қилаётган пациентларда клиник аҳамиятга эга дориларнинг ўзаро таъсири кузатилган, бу кортикостероидларнинг тизимли таъсирларига, жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти безлари фаолиятини сусайтирилишига олиб келган. Шундай қилиб, ритонавир препарати ва флутиказон пропионатини биргаликда қўлланилишидан тийилиш зарур, пациент учун потенциал фойда кортикостероидларнинг тизимли ножўя таъсирларидан кутиладиган хавфдан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Р450 3А4 цитохроми бошқа ингибиторларини ўрганиш зардобда кортизол концентрациясини бирор-бир сезиларли пасайишисиз флутиказон пропионатининг тизимли экспозициясини сезиларли бўлмаган (эритромицин) ва мўътадил (кетоконазол) ошишини намойиш қилган. Шунга қарамай, Р450 3А4 цитохромининг кучли ингибиторларини (масалан, кетоконазолни) биргаликда буюрилишида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, чунки флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошиши эҳтимоли мавжуд.
Кетоконазол ва сальметеролни биргаликда қўлланилиши плазмада сальметрол концентрациясини сезиларли (1,4 марта Сmax ва 15 марта AUC) ошишига олиб келган ва бу QTс интервали узайишига олиб келиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» ва «Фармакокинетикаси» бўлимларига қаранг).
Махсус кўрсатмалар
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати ўткир симптомларни сусайтириш учун мўлжалланмаган, чунки бундай ҳолларда тезда ва қисқа вақт таъсир қилувчи ингаляцияли бронходилататорни (масалан, сальбутамолни) қўллаш лозим. Пациентларни улар ҳар доим ўткир симптомларни сусайтириш учун мўлжалланган препаратни қўл остида ушлаб туришлари кераклиги ҳақида хабардор қилиш керак.
Симптомларни енгиллаштириш учун қисқа вақт таъсир қилувчи бронходилататорларни тез-тез қўлланилиши касалликни назорат қилиш ёмонлашгани ҳақида далолат беради ва бундай ҳолларда пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Бронхиал астмани назорат қилишни тўсатдан ва кучайиб борувчи ёмонлашиши ҳаёт учун потенциал таҳдидни ифодалайди ва бундай вазиятларда ҳам пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. Глюкокортикостероид дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин. Агар Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратининг қўлланиладиган дозаси касалликни мутаносиб назоратини таъминламаса, у ҳолда пациент бунда ҳам шифокорга мурожаат қилиши керак.
Касаллик зўрайишининг ривожланиши хавфи туфайли Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати билан даволашни астмали беморларда бирданига тўхтатиб бўлмайди, препарат дозасини шифокор назорати остида босқичма-босқич пасайтириш лозим. ЎСОК бўлган пациентларда препарат қўлланилишини бекор қилиш декомпенсация симптомлари билан кечиши мумкин ва шифокор кузатувини талаб қилади.
Клиник тадқиқотларда сальметерол-флутиказон пропионатини қабул қилаётган, ЎСОК бўлган пациентларда пневмония учраши тез-тезлигини ошиши ҳақидаги маълумотлар олинган. Шифокорлар ЎСОКда пневмония ривожланиши мумкинлигини ёдда тутишлари лозим, чунки пневмония ва ЎСОК зўрайиши клиник ҳолати кўпинча ўхшаш бўлади.
Глюкокортикостероидларни сақловчи барча ингаляцияли препаратлар каби Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини ўпка силининг фаол ва нофаол шакли билан касалланган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини тиреотоксикозда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Симпатомиметиклар гуруҳидаги ҳар қандай препаратларни қабул қилишда, айниқса даволаш дозалари ошириб юборилганида систолик артериал босимни ва юрак қисқаришлари тез-тезлигини ошиши каби юрак-қон томир ҳолатлари ривожланиши мумкин. Шу сабабли Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини анамнезда юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Барча симпатомиметик препаратлар даволаш дозасидан ортиқ бўлган дозаларда қон зардобида калий даражасини транзитор пасайишини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини қон зардобида калий даражаси пасайишига мойил бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Ҳар қандай ингаляцияли глюкокортикостероид, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганида тизимли таъсирларни келтириб чиқариши мумкин; бироқ бундай симптомларнинг юзага келиши эҳтимоли перорал глюкокортикостероидлар билан даволашга нисбатан анча паст бўлишини қайд этиш лозим («Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг). Юзага келиши мумкин бўлган тизимли таъсирлар Кушинг синдроми, Кушингсимон симптомлар, буйрак усти безлари фаолиятини сусайтирилиши, болалар ва ўсмирларда ўсишнинг тўхтаб қолиши, суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши, катаракта ва глаукомани ичига олади. Шу сабабли бронхиал астмани даволашда дозани симптомларнинг самарали назоратини таъминловчи энг паст дозагача пасайтириш муҳим.
Стрессни келтириб чиқаришга қодир бўлган шошилинч ва режали вазиятларда ҳар доим буйрак усти безлари сусайтирилиши эҳтимолини ёдда тутиш ва глюкокортикостероидлар билан оптимал даволаш эҳтимолини кўриб чиқиш зарур («Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг).
Ингаляцияли глюкокортикостероид билан узоқ вақт даволанаётган болаларнинг бўйини мунтазам равишда ўлчаш тавсия этилади.
Буйрак усти безлари сусайтирилиши эҳтимоли туфайли, перорал глюкокортикостероидлардан флутиказон пропионати билан ингаляцияли даволашга ўтказилган пациентларни ўта эҳтиёткорлик билан даволаш ва уларда буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиш лозим.
Ингаляцияли флутиказон пропионати билан даволаш бошланганидан кейин тизимли глюкокортикостероидларни қўллашни босқичма-босқич бекор қилиш лозим ва бундай пациентлар стресс вазиятларида глюкокортикостероидни қўшимча юборишга эҳтиёж эҳтимоли ҳақидаги кўрсатма сақланадиган махсус карточкага эга бўлишлари ҳамда ўзлари билан олиб юришлари керак.
Қонда глюкоза даражаси ошиши ҳақидаги жуда кам хабарлар мавжуд бўлиб («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг), қандли диабети бўлган беморларга препаратни буюришда буни ёдда тутиш лозим.
Рўйхатдан ўтказилганидан кейинги даврда глюкокортикостероиднинг тизимли таъсирларига, жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти безлари фаолиятини сусайтирилишига олиб келувчи флутиказон пропионати ва ритонавирни қабул қилаётган пациентларда клиник жиҳатдан аҳамиятли дориларнинг ўзаро таъсири ҳақидаги хабарлар олинган. Шу сабабли флутиказон пропионати ва ритонавирни биргаликда қўллашдан тийилиш тавсия этилади, пациент учун потенциал фойда глюкокортикостероиднинг тизимли таъсирлари билан боғлиқ хавфдан юқори бўлган ҳоллар бундан мустасно («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).
Бронхиал астмани даволаш ўтказилаётганда қўшиладиган сальметеролни (Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати компоненти) хавфсизлиги юзасидан Америкада ўтказилган йирик клиник тадқиқот (SMART) маълумотлари плацебога нисбатан таққосланганда шуни кўрсатадики, бронхиал астмадан келиб чиққан ўлим ҳоллари учраши тез-тезлиги сальметрол гуруҳида юқори бўлган. Келиб чиқиши афроамерикалик бўлган пациентларда бошқа пациентларга қараганда, тахминга кўра, нафас олиш тизими томонидан жиддий ножўя ҳолатлар ёки ўлим билан якунланиши хавфи плацебога нисбатан таққосланганда сальметрол қабул қилинганида юқори бўлади. Фармакогенетика омиллари ёки бошқа сабабларнинг аҳамияти номаълум. SMART тадқиқоти ингаляцияли глюкокортикостероидларни биргаликда қўлланилиши астма билан боғлиқ ўлим ҳолати хавфига таъсир кўрсатишини аниқлашга йўналтирилмаган.
Дориларнинг ўзаро таъсири ўрганилганида тизимли кетоконазолни биргаликда қўлланилиши қон плазмасида сальметерол экспозициясини ошириши қайд этилган. Бу QTс интервали узайишига олиб келиши мумкин. CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол) сальметерол билан бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади («Дориларнинг ўзаро таъсири» ва «Фармакокинетикаси» бўлимларига қаранг).
Бошқа ингаляцияли препаратларни қўллашдаги каби препарат қўлланилганидан бевосита кейин ҳансирашнинг кучайиши билан намоён бўладиган парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатда тезда ва қисқа вақт таъсир этувчи ингаляцияли бронходилататорни зудлик билан қўллаш лозим. Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарат қўлланилишини дарҳол бекор қилиш, пациент ҳолатини баҳолаш ва зарурат бўлганида, муқобил даволашни бошлаш лозим («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).
Бета2-агонистларнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ тремор, юрак уришини субъектив ҳиссиёти ва бош оғриғи каби ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар мавжуд. Бироқ мазкур ҳолатлар қисқа муддатли табиатга эга ва мунтазам даволашда уларнинг ифодаланганлиги камаяди («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш
Фертиллиги
Одамда фертилликка таъсирига доир маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда флутиказон пропионати ёки сальметерол ксинафоатининг эркаклар ёки аёллар фертиллигига таъсири аниқланмаган.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик даврида она учун кутиладиган фойда ҳомила учун ҳар қандай кутиладиган хавфдан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин.
Ретроспектив эпидемиологик тадқиқот натижалари бўйича флутиказон пропионатини ҳомиладорликнинг биринчи триместри давомида қабул қилинганида бошқа ингаляцияли кортикостероидларга қараганда йирик туғма нуқсонларнинг ривожланиши юқори хавфи (МСМ) аниқланмаган.
Препарат ва унинг компонентларининг репродуктив токсиклигига ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда β2-адренорецепторлар фаол агонисти ва глюкокортикостероиднинг тизимли концентрациясини ортиқча даражаларида ҳомилага таъсири аниқланган.
Мазкур синфдаги препаратларни клиник қўллашнинг кенг тажрибаси даволаш дозаларидан фойдаланилганида баён қилинган таъсирлар клиник жиҳатдан аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради.
Лактация
Препаратни даволаш дозалари билан нафас олинганидан кейин қон плазмасида сальметерол ва флутиказон пропионатини концентрацияси жуда ҳам паст даражада бўлади, шу сабабли уларнинг кўкрак сутидаги концентрацияси ҳам шундай паст даражада бўлиши керак. Бу ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ўз тасдиғини топган бўлиб, ҳайвонлар сутида сальметерол ва флутиказон пропионатининг паст концентрациялари қайд этилган. Аёлларнинг кўкрак сутида сальметерол ва флутиказон пропионатининг концентрацияси тўғрисидаги маълумотлар йўқ.
Лактация даврида она учун кутиладиган фойда ҳомила учун ҳар қандай кутиладиган хавфдан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига доир махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ ҳар иккала компонентларнинг фармакологияси бирор-бир таъсирни назарда тутмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препарати, сальметерол ва/ёки флутиказон пропионати дозасини ошириб юборилишига доир мавжуд маълумотлар қуйида келтирилган.
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини тавсия этилган дозалардан юқори бўлган дозаларда буюриш тавсия этилмайди. Мунтазам равишда дозалаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва дозани тавсия этилган дозалардан симптомларни самарали назоратини таъминловчи энг паст дозагача пасайтириш муҳим аҳамиятга эга («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).
Симптомлари
Сальметерол дозасини ошириб юборилишининг кутиладиган симптомлари ва белгилари бета2-адренергик ўта рағбатлантириш учун хос бўлиб, тремор, бош оғриғи, тахикардия, систолик артериал босим ошишини ва гипокалемияни ичига олади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ингаляцияли юборилишида флутиказон пропионати дозасини ўткир даражада ошириб юборилиши гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини вақтинча сусайтирилишини келтириб чиқариши мумкин. Одатда бу бирор-бир шошилинч чораларни қабул қилишни талаб қилмайди, чунки буйрак усти безларининг нормал фаолияти бир неча кун ичида қайта тикланади.
Серетид™ Аккухалер™/Дискус™ препаратини тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилинганида буйрак усти безлари пўстлоғи фаолияти сезиларли равишда сусайтирилиши мумкин. Препаратни кўпинча тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт (бир неча ой ёки йил) давомида қабул қилган болаларда юзага келувчи кам учрайдиган ўткир адренал криз ҳоллари баён қилинган. Ўткир адренал криз онгнинг хиралашуви ва/ёки тиришишлар билан кечадиган гипокалиемия билан намоён бўлади. Ўткир адренал криз юзага келувчи омиллар бўлиб хизмат қиладиган вазиятларга шикастланиш, жарроҳлик аралашуви, инфекция ёки флутиказон пропионати препарати таркибига кирувчи дозани ҳар қандай тезда пасайиши тааллуқлидир.
Даволаш
Сальметерол ва флутиказон пропионати дозасини ошириб юборилишини махсус даволаш мавжуд эмас. Доза ошириб юборилганида бир маромда сақлаб турувчи даволашни амалга ошириш ва пациент ҳолатини кузатиш лозим.
Чиқарилиш шакли
Бинафша рангнинг икки хил тусидаги (тўқ бинафша рангли ва оч бинафша рангли) пластмассадан тайёрланган, дозалар ҳисоблагичи бўлган думалоқ ингаляторга 60 уяли (ҳар бир уя препаратнинг 1 дозасини сақлайди) ламинацияланган алюминли блистер жойланган.
Картон қутига қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга 1 ингалятор жойланган.
Сақлаш шароити
30°С дан паст ҳароратда сақлансин.
Қуруқ жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
24 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.