ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НЕЙРОТОН
NEUROTON
Препаратнинг савдо номи: Нейротон
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин гидрохлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианокобаламин;
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100% сувсиз моддага ҳисобланганда 50 мг тиамин гидрохлоридни, 100% қуруқ моддага ҳисобланганда 50 мг пиридоксин гидрохлоридни, 100% қуруқ моддага ҳисобланганда 0,5 мг цианокобаламин;
ёрдамчи моддалар: лидокаин гидрохлориди, бензил спирти, натрий полифосфати, калий гексацианферрат III, 1 М натрий гидроксид эритмаси инъекция учун сув.
Таърифи: қизил рангли ўзига хос ҳидли, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин В1 витамин В6 ёки В12 билан бирга
АТХ коди: А11DB.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
В гуруҳи нейротроп витаминлари нервларни яллиғланишида ва/ёки дегенератив касалликларда ва таянч-харакат аппаратининг касалликларида ижобий таъсир кўрсатади. Улар танқис ҳолатларни бартараф қилиш учун қўлланади; юқори дозаларда эса оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, қон айланишини яхшилайди, нерв тизими ва қон яратиш жараёнларини нормаллаштиради.
В1 витамини муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда у биологик фаол тиаминдифосфат (кокарбоксилаза) ва тиаминтрифосфат (ТТР) ҳосил қилиб фосфорланади. Тиаминдифосфат углевод алмашинуви ва нерв тўқимасини алмашинувининг муҳим жараёнларида коэнзим каби иштирок этади, синапсларда нерв импульсларини ўтқазилишига таъсир қилади. В1 витаминининг етишмовчилигида тўқималарда метаболитларни, биринчи навбатда сут ва пируват кислоталарини тўпланиши юз беради, бу турли патологик ҳолатларга ва нерв тизими фаолиятини бузилишига олиб келади.
В6 витамини ўзининг фосфорланган шаклида (пиридоксол-5-фосфат, PALP) аминокислоталарни умумий оксидланмайдиган метаболизмида ўзаро таъсирлашадиган қатор ферментларни коэнзими ҳисобланади. Улар декарбоксилланиш орқали физиологик фаол аминларни ҳосил бўлишида (масалан, адреналин, гистамин, серотонин, допамин, тирамин), трансаминлаш орқали-алмашинувнинг анаболик ва катаболик жараёнларида, (масалан, глутамат-пируват-трансаминаза, гамма-аминомой кислотаси, α-кетоглютараттрансаминаза), шунингдек аминокислоталарниг парчаланиши ва синтезланишини турли жараёнларида иштирок этади. В6 витамини триптофан метаболизмининг 4 турли босқичларига таъсир қилади. В6 витамини гемоглобин синтези жараёнида α-амино-β-кетоадинин кислотасини ҳосил бўлишини тезлаштиради.
В12 витамини ҳужайра метаболизми жараёнлари учун зарур. У қон яратиш фаолиятига (ташқи анемияга қарши омил) таъсир қилади, холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарини ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилгандан кейин тиамин организмда тақсимланади. Тахминан 1 мг тиамин ҳар куни метаболизмга учрайди. Метаболитлар сийдик билан чиқарилади. Дефосфорланиш буйракларда юз беради. Тиаминни биологик ярим парчаланиш даври 0,35 соатни ташкил қилади. Тиаминни ёғларда суст эриши туфайли унинг организмда тўпланиши юз бермайди.
В6 витамини фосфорланади ва пиридоксаль-5-фосфатга қадар оксидланади. Пиридоксаль-5-фосфат ва пиридоксаль қон плазмасида альбуминлар билан боғланади. Альбумин билан боғланган пиридоксаль-5-фосфат ҳужайра мембранаси орқали ўтиш учун ишқорий фосфатаза орқали пиридоксалга гидролизланади.
В12 витамини парентерал юборилгандан кейин транспорт оқсил комплексларини ҳосил қилади, улар жигарда, кўмик ва бошқа аъзоларда тезда сўрилади. В12 витамини сафрога тушади ва ичак-жигар айланишида иштирок этади. В12 витамини йўлдош орқали ўтади.
Қўлланилиши
Келиб чиқиши турлича бўлган неврологик касалликлар: невритлар, невралгиялар, полиневропатиялар (диабетик, алкоголли), миалгия, илдизча синдроми, ретробульбар неврит, ўраб олувчи темиратки, юз нервининг фалажи.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни мушакка секин чуқур юборилади.
Касалликни оғир ҳолатларида ва ўткир оғриқларда қонда витаминларни тезда юқори даражага эришиши учун эритмани 2 мл дан мушак ичига суткада 1 марта буюрилади. Зўрайиш тўхтаганидан кейин ва касалликни енгил шаклларида 2 мл дан ҳафтада 2-3 марта юборилади.
Даволаниш курси камида 1 ой.
Ножўя таъсирлари
Жуда тез юборилганда тизимли реакциялар (бош айланиши, кўнгил айниши, аритмия, брадикардия, кўп терлаш, тиришишлар) бўлиши мумкин бўлиб, улар тезда ўтиб кетади.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси ва/ёки қичишиш, нафасни қийинлашиши, Квинке шиши, анафилактик шиш.
Якка ҳолларда – кўп терлаш, хуснбузарли тошма, эшакеми.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик;
- декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг ўткир шакли;
- юрак ўтказувчанлигини ўткир бузилиши;
- псориаз;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
- болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тиамин, сульфатларни сақлайдиган эритмалар билан ўзаро таъсирлашганда, тўлиқ парчаланади. В1 витаминининг парчаланиш маҳсулотлари бўлганида, бошқа витаминлар фаолсизланган бўлиши мумкин.
Леводопани сақлаган препаратлар билан бирга қўлланганда леводопани периферик декарбоксилланиши кучаяди ва унинг Паркинсонизмга қарши таъсири камаяди.
Номутаносиблиги. Бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин.
Махсус кўрсатмалар
Юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда В12 витаминини мушак ичига инъекциялари анафилактоид реакцияларни келиб чиқиши сабабчиси бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилмасин.
Болалар. Препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Чунки эритма бензил спиртини сақлайди, препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Автотранспортни бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди. Препаратни қабул қилингандан кейин бош айланиши кузатилган пациентлар автотранспортни бошқаришдан ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя таъсир белгиларини кучайиши: бош айланиши, кўнгил айниши, аритмия, брадикардия, кўп терлаш, тиришишлар.
Даволаш: симптоматик терапия.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан ампулада. 5 ёки 10 ампуладан қутига жойланган
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.