ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЛИМАДИЕН-1, 2
GLIMADIEN-1; 2
Препаратнинг савдо номи: Глимадиен-1,2
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): глимепирид + метформин
Дори шакли: таъсири узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: глимепирид USP – 1 мг, 2 мг; метформин гидрохлориди ВР – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: бетадекс – 21,64/21,64 мг, лактоза моногидрати – 302,26/300,98 мг, повидон-К30 – 48,0/48,0 мг, темир [II] оксиди – 0/0,3 мг, индигокармин – 0,02/0 мг, микрокристалл целлюлоза– 147,04/147,04 мг, магний стеарати – 14,0/14,0 мг, кармеллоза натрий – 110,0/110,0 мг, гипромеллоза – 200,0/200,0 мг, желатин – 40,0/40,0 мг, карбоксиметилкрахмал натрий – 16,04/16,04 мг, опадрай мовий (глимепирид
1 мг+метформин гидрохлориди 500 мг дозада таблеткалар учун) 28,0 мг, опадрай сариқ (глимепирид 2 мг+метформин гидрохлориди 500 мг дозада таблеткалар учун) – 28,0 мг.
Таърифи:
1 мг + 500 мг таблеткалар: иккала томони силлиқ, мовий рангли плёнка қобиқ билан қопланган капсуласимон таблеткалар.
1 мг + 500 мг таблеткалар: иккала томони силлиқ, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган капсуласимон таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: диабетга қарши восита
АТХ коди: А10ВD02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Глимадиен препарати турли фармакологик гуруҳга мансуб иккита перорал гипогликемик воситалар: метформин ва глимепириднинг фиксацияланган мажмуасидан иборат.
Метформин – қон плазмасидаги глюкозанинг ҳам базал, ҳам постпрандиал концентрациясини пасайтирувчи гипогликемик таъсирга эга бигуаниддир. Инсулин секрациясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун гипогликемия чақирмайди. Периферик рецепторларни инсулинга сезгирлигини ва хужайралар томонидан глюкозани утилизациясини оширади. Глюконеогенез ва гликогенолизни ингибиция қилиш ҳисобига жигарда глюкоза ишлаб чиқарилишини камайтиради. Ичакда глюкоза сўрилишини секинлаштиради.
Метформин гликогенсинтазага таъсир кўрсатиб, гликоген синтезини рағбатлантиради. Глюкозани мембранали ўтказувчиларининг барча турларининг транспорт сиғимини оширади.
Метформинни қабул қилиш фонида пациентнинг тана вазни барқарор бўлиб қолади ёки ўртача камаяди.
Метформин липидлар метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади: умумий холестерин, паст зичликдаги липопротеинлар ва триглицеридлар миқдорини камайтиради.
Глимепирид асосан меъда ости безидаги β-хужайралардан инсулинни ажралиб чиқишини рағбатлантириш йўли орқали қонда глюкоза концентрациясини пасайтиради. Унинг самараси асосан меъда ости безидаги β-хужайраларини глюкоза билан физиологик рағбатлантиришга жавоб бериш қобилиятини яхшиланиши билан боғлиқ. Глибенкламидга нисбатан глимепирид паст дозаларда қонда глюкозанинг концентрациясини тахминан бир хил пасайтиришга эришилганда, инсулинни камроқ миқдорда ажралиб чиқишини чақиради. Бу глимепиридда экстрапанкреатик гипогликемик самаралар (тўқималарни инсулинга сезгирлигини ошиши ва инсулиномиметик самара) мавжудлигидан далолат беради.
Инсулин секрецияси. Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари каби глимепирид β-хужайраларнинг мембранасида АТФ-сезгир калий каналлари билан ўзаро таъсири ҳисобига инсулин секрециясини бошқаради. Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларидан фарқ қилиб, глимепирид меъда ости безидаги β-хужайраларнинг мембранасида жойлашган, молекуляр массаси 65 килодальтон бўлган оқсиллар билан танлаб боғланади. Глимепириднинг, у билан боғланадиган оқсиллар билан ўзаро таъсири АТФ-сезгир калий каналларини очилиши ёки ёпилишини бошқаради.
Глимепирид калий каналларини ёпади. Бу β-хужайралар деполяризациясини чақиради ва вольтажга сезгир кальций каналларини очилиши ва кальцийни хужайра ичига киришига олиб келади. Натижада хужайра ичидаги кальций концентрациясини ошиши экзоцитоз йўли билан инсулин секрациясини фаоллаштиради.
Глимепирид глибенкламидга нисбатан у билан боғланувчи оқсил билан тезроқ ва мувофиқ равишда тез-тез боғланади ва боғидан ажралиб чиқади. Глимепиридни у билан боғланувчи оқсил билан юқори тезлиқда алмашиниш хусусияти унинг β-хужайраларни глюкозага сенсибилизациянинг ва уларни десенсибилизациядан ҳимоя қилиш ва муддатидан олдин тугашидан ҳимоя қилувчи яққол самарасини белгилайди деб тахмин қилинади.
Тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини ошириш самараси. Глимепирид инсулиннинг периферик тўқималар томонидан глюкозани ўзлаштириш самараларини кучайтиради.
Инсулиномиметик самара. Глимепирид инсулиннинг периферик тўқималар томонидан глюкозани ўзлаштирилиши ва глюкозани жигардан чиқиши самараларига ўхшаш самараларга эга.
Периферик тўқималар томонидан глюкозани ўзлаштирилиши уни мушак хужайралари ва адипоцитларга ташилиши орқали амалга оширилади. Глимепирид мушак хужайралари ва аципоцитларнинг плазма мембраналаридаги глюкозани ташувчи молекулалар сонини бевосита оширади. Хужайра ичига глюкозани тушишини ошиши гликозилфосфатидилинозитол-специфик фосфолипаза С ни фаоллашишига олиб келади. Бунинг натижасида протеинкиназа А фаоллигини камайишини чақириб, хужайра ичида кальций концентрацияси пасаяди, бу ўз навбатида глюкоза метаболизмини рағбатлантиришга олиб келади.
Глимепирид глюконеогенезни ингибиция қилувчи фруктозо-2,6-бисфосфат концентрациясини ошириш ҳисобига глюкозани жигардан чиқишини ингибиция қилади.
Тромбоцитлар агрегациясига таъсири. Глимепирид in vitro ва in vivo шароитларда тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Бу самара эҳтимол, тромбоцитлар агрегациясининг муҳим эндоген омили тромбоксан А ни ҳосил бўлишига масъул циклооксигеназани танлаб ингибиция қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Антиатероген таъсири. Глимепирид липидлар миқдорини нормаллашишига олиб келади, қонда малон альдегидининг концентрациясини пасайтиради, бу липидларни перекисли оксидланиши сезиларли камайишига олиб келади. Ҳайвонларда глимепирид атеросклеротик бляшкаларни ҳосил бўлишини сезаларли камайишига олиб келади.
Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда доимо мавжуд бўлган оксидланишли стресс яққоллигини пасайиши. Глимепирид эндоген α-токоферол даражасини, каталаза, глютатионпероксидаза ва супероксиддисмутаза фаоллигини оширади.
Юрак-қон томир самаралари.Сульфонилмочевина ҳосилалари шунингдек АТФ-сезгир калий каналлари орқали юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатади. Анъанавий сульфонилмочевина ҳосилаларига нисбатан глимепирид юрак-қон томир тизимига ишончли камроқ таъсир кўрсатади.
Соғлом кўнгиллиларда глимепириднинг минимал самарали дозаси 0,6 мг ни ташкил қилади. Глимепириднинг самараси дозага боғлиқ ва такрорланувчи ҳисобланади. Глимепирид қабул қилинганда жисмоний юкламага (инсулин секрециясини пасайиши) физиологик реакция сақланиб қолади.
Препарат овқатдан 30 минут олдин ёки бевосита овқатдан олдин қабул қилинишига қараб самараларда ишончли фарқлар мавжуд эмас. Қандли диабети бўлган пациентларда препаратни бир марта қабул қилинганда 24 соат давомида етарли даражадаги метаболик назоратга эришиш мумкин. Бундан ташқари, клиник тадқиқотда буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 4-79 мл) бўлган 16 нафар пациентлардан 12 тасида ҳам етарли даражадаги метаболик назоратга эришилган.
Метформин билан мажмуавий даволаш. Глимепириднинг максимал дозаси қўлланилгандан кейин етарли даражадаги метаболик назоратга эришилмаган пациентларда глимепирид ва метформин билан мажмуавий даволаш бошланиши мумкин. Иккита тадқиқотда мажмуавий даволаш ўтказилганда ҳар бир препаратни алоҳида қўлланилганидагига нисбатан метаболик назоратни яхшиланиши исботланган.
Фармакокинетикаси
Метформин
Сўрилиши
Ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар кўринишидаги препарат перорал қабул қилингандан кейин, метформинни ажралиб чиқиши оддий бўлган таблеткаларга нисбатан метформинни ажралиб чиқиши секинлашган бўлади. Максимал концентрациясига эришиш вақти (TCmax) 7 соатни ташкил қилади. Ажралиб чиқиши оддий бўлган таблеткалар учун TCmax 2,5 соатни ташкил қилади.
Оддий ажралиб чиқадиган метформинга ўхшаб мувозанат ҳолатда Cmax ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) қабул қилинаётган дозага пропорционал бўлмаган равишда ошади. Ажралиб чиқиши модификацияланган таблетка кўринишида 2000 мг метформин бир марта ичга қабул қилингандан кейин AUC, ажралиб чиқиши оддий бўлган таблетка кўринишидаги 1000 мг метформин суткада икки марта қабул қилингандаги кузатиладиган AUC га ўхшаш.
Ажралиб чиқиши модификацияланган таблетка кўринишидаги метформиннинг Cmax ваAUC, ажралиб чиқиши оддий бўлган таблетка кўринишидагиметформинқабул қилингандаги билан бир хил.
Ажралиб чиқиши модификацияланган таблетка кўринишидаги метформинни сўрилиши овқат қабул қилишга боғлиқ равишда ўзгармайди.
Ажралиб чиқиши модификацияланган таблетка кўринишида 2000 мг метформин кўп марта қабул қилинганда тўпланиши кузатилмайди.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз. Ўртача тақсимланиш хажми 63-276 л диапазонида ўзгаради.
Метаболизми
Одамда метаболитлари аниқланмаган.
Чиқарилиши
Метформин ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Метформиннинг буйрак клиренси >400 мл/минутни ташкил қилади, бу метформин калавалар фильтрацияси ва каналчалар секрецияси йўли орқали чиқарилишидан далолат беради. Перорал қабул қилингандан кейин ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 6,5 соатни ташкил қилади.
Буйрак функциясини бузилиши бўлганида метформиннинг буйрак клиренси КК га пропорционал равишда пасаяди, Т1/2 ошади, бу плазмада метформиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Глимепирид
Сўрилиши
Препарат 4 мг суткалик дозада кўп марта қабул қилинганда қон плазмасидаги Cmaxга тахминан 2,5 соатдан кейин эришилади ва 309 нг/мл ни ташкил этади. Глимепириднинг дозаси ва қон плазмасидаги Cmax, шунингдек доза ва AUC орасида пропорционал боғлиқлик мавжуд. Ичга қабул қилинганда глимепириднинг биокираолишлиги тўлиқ ҳисобланади. Овқат қабул қилиш сўрилишига сезиларли таъсир кўрсатмайди, унинг тезлигини аҳамиятсиз пасайишидан ташқари.
Тақсимланиши
Глимепирид учун тахминан альбуминнинг тақсимланиш хажмига тенг паст тақсимланиш хажми (тахминан 8,8 л), плазма оқсиллари билан юқори даражада (99% дан юқори) боғланиш ва паст клиренс (тахминан минутига 48 мл) характерли.
Глимепирид кўкрак сутига ўтади, йўлдош тўсиғи ва аҳамиятсиз миқдорда гемато-энцефалик тўсиқ орқали киради.
Метаболизми
Глимепирид 2 метаболитлари – гидрокси ва карбокси ҳосилаларини ҳосил қилиб, жигарда (асосан CYP2C9 изоферменти иштирокида)метаболизмга учрайди, улар сийдикда ва ахлатда аниқланади.
Чиқарилиши
Кўп марта дозалаш тартибига мувофиқ глимепириднинг қон плазмасидаги концентрацияларида ўртача Т1/2 тахминан 5-8 соатни ташкил қилади. Глимепирид юқори дозаларда қабул қилингандан кейин Т1/2 бироз ошади.
Бир марта ичга қабул қилингандан кейин глимепириднинг 58% буйраклар орқали ва 35% – ичак орқали чиқарилади. Ўзгармаган фаол модда сийдикда аниқланмайди.
Глимепириднинг гидрокси ва карбокси метаболитларининг ўртача Т1/2мувофиқ равишда тахминан 3-5 соат ва 5-6 соатни ташкил қилади.
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Турли жинсдаги ва турли ёшдаги гуруҳ пациентларида фармакокинетик кўрсаткичлари ўхшаш. Буйрак функциясини бузилиши (КК паст) бўлган пациентларда глимепириднинг клиренсини ошишига ва унинг қон плазмасидаги ўртача концентрациясини пасайишига мойиллик мавжуд, бу эҳтимол глимепиридни оқсиллар билан боғланишини пастлиги туфайли уни чиқарилишини тезлиги билан боғлиқ. Шундай қилиб, ушбу тоифадаги пациентларда глимепиридни тўпланишининг қўшимча хавфи мавжуд эмас.
Қўлланилиши
Катталардаги қандли диабетнинг 2 типи:
- диетотерапия, жисмоний машқлар ва аввалги метформин ёки глимепирид билан даволашнинг самарасизлигида иккинчи қатор препарати сифатида;
- гликемиянинг даражаси барқарор ва яхши назоратланган пациентларда иккала препаратлар (метформин ва глимепирид) билан аввалги даволашни алмаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Глимадиен препарати овқатни биринчи марта қабул қилишдан олдин (яхшиси нонуштагача) етарли миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилинади.
Глимадиен препаратининг дозаси шификор томонидан қонда глюкозанинг концентрациясини аниқлаш асосида ҳар бир пациент учун индивидуал равишда белгиланади.
Одатда бошланғич доза суткада 1 мг + 500 мг (1 таблетка) ни ташкил қилади.
Метформин ва глимепирид билан мажмуавий даволашни алмаштириш учун аввалги дозаларга қараб Глимадиен 1 мг + 500 мг препаратининг 1-2 таблеткаси буюрилади. Даволаш бошлангандан кейин ҳар 1-2 хафтада қонда глюкозанинг концентрациясига қараб препаратнинг дозасига тузатиш киритилади. Максимал суткалик доза Глимадиен
1 мг + 500 мг препаратининг 4 таблеткасини ёки Глимадиен 2 мг + 500 мг препаратининг 3 таблеткасини ташкил қилади.
Кекса пациентлар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Кекса пациентлар ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозасига буйрак функциясини баҳолаш асосида тузатиш киритилади, уни бир йилда камида икки марта мунтазам ўтказиш керак.
Болалар: Самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли, 18 ёшгача бўлган болаларда Глимадиен препаратини қўллаш мумкин эмас.
Даволаш курси давомийлиги: Глимадиен препаратини ҳар куни, танаффусларсиз қабул қилиш керак. Даволаш тўхтатилган ҳолатларда пациент шифокорга хабар бериши керак.
Дозани ўтказиб юборилиши: Навбатдаги доза ўтказиб юборилган ҳолларда пациент кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилиши керак. Глимадиен препаратининг иккита дозасини қабул қилиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг ножўя таъсирлари тез-тезлиги қуйидагича баҳоланади:
Жуда тез-тез: ≥1/10
Тез-тез: ≥1/100 – <1/10
Тез-тез эмас: ≥1/1000 – <1/100
Кам ҳолларда: ≥1/10000 – <1/1000
Жуда кам ҳолларда: <1/10000
Тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди.
Метформин билан боғлиқ
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда лактоацидоз (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Метформинни узоқ вақт қабул қилганда В12 витаминини сўрилишини пасайиши кузатилиши мумкин. Мегалобласт анемия аниқланганда бундай патология эҳтимолини эътиборга олиш керак.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез: таъм билишни бузилиши (оғизда металл таъми).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Жуда тез-тез: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқлиги. Кўпинча улар даволашнинг эрта даврларида юзага келади ва кўпгина ҳолларда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Дозани аста-секин ошириш меъда-ичак томонидан ўзлаштираолишликни яхшилаши мумкин.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: жигар функцияси кўрсаткичларини бузилишлари ва гепатит; метформин бекор қилингандан кейин бу нохуш кўринишлар тўлиқ ўтиб кетади.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: эритема (терини қизариши), қичишиш, эшакеми каби тери реакциялари.
Глимепирид билан боғлиқ:
Қон ва лимфатик тизим томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения; лейкопения, гемолитик анемия, эритроцитопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз ва панцитопения; тез-тезлиги номаълум – тромбоцитлар миқдори 10000/мкл дан паст оғир тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура.
Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – лейкоцитокластик васкулит; ҳансираш, артериал босимни тўсатдан пасайиб кетиши ва айрим ҳолларда анафилактик шок билан кечувчи жиддий реакцияларгача авж олиши мумкин бўлган ўта юқори сезувчанликнинг енгил реакциялари; тез-тезлиги номаълум – сульфанилмочевинанинг бошқа ҳосилалари, сульфаниламидлар ёки унга яқин бошқа бирикмалар билан кесишган аллергик реакциялар.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – гипогликемия (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).
Кўриш аъзоси томонидан: тез-тезлиги номаълум – кўришни бузилиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигасрийда оғирлик ёки дискомфорт ҳисси, қоринда оғриқ.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар функциясини бузилиши (холестаз, сариқлик), гепатит (ҳатто жигар етишмовчилиги ривожлангунча); тез-тезлиги номаълум – “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тезлиги номаълум – тери қичишиши, тошма, эшакеми ва фотосезувчанлик реакциялари кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Эшакеми симптомлари юзага келганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: жуда кам ҳолларда – гипонатриемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- метформин ёки глимепирид ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик;
- сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари ёки бошқа сульфаниламид препаратларига юқори сезувчанлик (ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши хавфи);
- диабетик кетоацидоз, диабетик прекома, кома;
- буйрак етишмовчилиги ёки буйрак функциясини бузилиши (КК минутига 60 мл дан кам);
- буйрак функциясини бузилишлари ривожланиши хавфи билан кечувчи ўткир ҳолатлар: дегидратация (сурункали ёки оғир диарея, қусишнинг кўп марта хуружлари), оғир инфекцион касалликлар (масалан нафас йўллари инфекциялари, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари);
- тўқима гипоксиясини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ёки сурункали касалликларнинг клиник яққол намоён бўлиши (шу жумладан юрак ёки нафас етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти), шок;
- инсулинотерапия ўтказилиш кўрсатилган катта жаррохлик операциялари ва жароҳатлар (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- жигар етишмовчилиги, жигар функциясини бузилиши;
- сурункали алкоголизм, алкоголь билан ўткир заҳарланиш;
- ҳомиладорлик;
- лактоацидоз (шу жумладан анамнезда);
- йод сақловчи контраст моддани юбориш билан радиоизотоп ёки рентгенологик текширувларни (масалан вена ичига урография, ангиография) ўтказишдан камида 48 соат олдин ёки ўтказгандан кейин 48 соат давомида қўллаш (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);
- гипокалорияли (суткада 1000 ккал дан кам) парҳезга риоя қилиш;
- 18 ёшгача бўлган болалар;
- галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция;
- лейкопенияда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан:
- Оғир жисмоний ишларни бажараётган 60 ёшдан ошган шахслар (лактоацидоз ривожланишининг юқори хавфи);
- Даволашнинг биринчи хафталари (гипогликемия ривожланишининг юқори хавфи);
- Гипогликемия ривожланишининг хавф омилларини мавжудлиги;
- Пациентнинг ҳаёт тарзини ўзгариши (парҳез ва овқатланиш вақтини ўзгариши, жисмоний фаолликни ошиши ёки камайиши);
- Меъда-ичак йўлларида (МИЙ) овқат ва дори препаратларини сўрилишини бузилишлари (шу жумладан ичак тутилиши, ичак фалажи);
- Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Глимепирид цитохром Р4502С9 (CYP2C9) томонидан метаболизмга учрайди, буни Глимадиенни CYP2C9 индукторлари (масалан, рифампицин) ёки ингибиторлари (масалан, флуконазол) билан бир вақтда қўллаганда эътиборга олиш керак.
Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (каптоприл, эналаприл), Н2-гистамин рецепторлари блокаторлари (циметидин), замбуруғларга қарши дори воситалари (миконазол, флуконазол), ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) (фенилбутазон, азапропазон, оксифенбутазон), фибратлар (клофибрат, безафибрат), туберкулёзга қарши воситалар (этионамид), салицилатлар, кумарин қатори антикоагулянтлари, анаболик стероидлар, бета-адреноблокаторлар, моноаминооксидаза ингибиторлари, узоқ таъсир этувчи сульфаниламидлар, циклофосфамид, хлорамфеникол, фенфлурамин, флуоксетин, гуанедин, пентоксифиллин, тетрациклин, теофиллин, кальций секрецияси блокаторлари, резерпин, бромокриптин, дизопирамид, пиридоксин, бошқа гипогликемик препаратлар (акарбоза, бигуанидлар, инсулин ва бошқалар), аллопуринол препаратнинг гипогликемик таъсирини кучайтиради.
Барбитуратлар, глюкокортикостероидлар, тетракозактид, адреностимуляторлар (эпинефрин, клонидин), тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин), «секин» кальций каналлари блокаторлари, карбоангидраза ингибиторлари (ацетазоламид), тиазид диуретиклар, хлорталидон, фуросемид, триамтерен, аспарагиназа, баклофен, даназол, диазоксид, изониазид, морфин, ритодрин, сальбутамол, тербуталин, глюкагон, рифампицин, қалқонсимон безининг йод сақловчи гормонлари, литий тузлари, юқори дозаларда – никотин кислотаси, хлорпромазин, перорал контрацептивлар ва эстрогенлар самарасини сусайтиради.
Сийдикнинг кислоталигини оширувчи дори воситалари (аммоний хлориди, кальций хлориди, юқори дозаларда аскорбин кислотаси) глимепириднинг диссоциация даражасини камайиши ва реабсорбциясини ошиши ҳисобига таъсирини кучайтиради.
Ўткир алкоголли интоксикацияда, айниқса қуйидаги ҳолатларда лактоацидоз ривожланиши хавфи ошади:
- етарли даражада овқатланмаслик, паст калорияли парҳезга риоя қилиш;
- жигар етишмовчиги.
Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголь ва этанол сақловчи дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак.
“Ҳалқали” диуретикларни бир вақтда қабул қилиш функционал буйрак етишмовчилиги туфайли лактоацидоз ривожланишига олиб келиши мумкин. Агар КК минутига 60 мл дан кам бўлса, Глимадиен препаратини буюриш мумкин эмас.
Метформин фуросемиднинг қондаги максимал концентрациясини (Сmax) ва Т1/2 мувофиқ равишда 31% ва 42,3% га камайтиради.
Фуросемид метформиннинг Сmax ни 22% га оширади.
Нефедипин метформиннинг сўрилишини, Сmax ни оширади, чиқарилишини секинлаштиради.
Каналчаларда секреция қилувчи катион дори воситалари (амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен ва ванкомицин) тубуляр транспорт тизимлари учун рақобатлашади ва узоқ вақт даволанганда метформиннинг Сmax ни 60% га ошириши мумкин.
Йод сақловчи контраст воситалар: йод сақловчи контраст воситаларни вена ичига юбориш буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида препаратни организмда тўпланиши ва лактатацидоз ривожланишига олиб келади.
β-адреноблокаторлар, клонидин, резерпин, гуанетидин гипогликемия симптомларини ниқоблайди.
Ўт кислоталари секвестрантлари: колесевелам глимепирид билан боғланади ва уни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради. Глимепиридни колесевеламни қабул қилишдан камида 4 соат олдин қўлланилган ҳолларда ҳеч қандай ўзаро таъсирлар кузатилмаган, шунинг учун Глимадиен препаратини колесевеламни қабул қилишдан камида 4 соат олдин қабул қилиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Глимадиен препарати билан даволаш даврида қонда глюкозанинг концентрациясини, шунинг глюкоза билан бириккан гемоглобин концентарциясини мунтазам назорат қилиш керак.
Пациентларга кун давомида углеводларни тенг миқдорда истеъмол қилиш билан парҳезга риоя қилишни давом эттириш тавсия этилади. Ортиқча тана вазнли пациентларга гипокалорияли (лекин суткада камида 1000 ккал) парҳезга риоя қилишни давом эттириш тавсия этилади. Шунингдек пациентлар жисмоний машқларни бажаришлари керак.
Глимадиен препаратини тавсия этилган дозада ва буюрилган вақтда қабул қилиш керак. Препаратни қўллашдаги хатоларни, масалан қабул қилишни ўтказиб юборишни ҳеч қачон кейинги қабул қилишни юқори дозада амалга ошириш билан бартараф этиш мумкин эмас. Шифокор ва пациент бундай хатолар (масалан препаратни қабул қилишни ёки овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш) ёки препаратнинг навбатдаги дозасини белгиланган вақтда қабул қилиш имкони бўлмаган ҳолатларда кўрилиши керак бўладиган чоралар ҳақида гаплашиб олишлари керак. Препаратнинг ҳаддан ташқари юқори дозасини қабул қилганда пациент дарҳол шифокорга хабар бериши керак.
Пациентнинг тана вазни ўзгарганда, унинг ҳаёт тарзи ўзгарганда ёки гипо- ёки гипергликемия ривожланиши хавфини ошириши мумкин бўлган бошқа омиллар юзага келганда дозага тузатиш киритиш керак. Даволашнинг биринчи хафтасида гипогликемия ривожланиши хавфи ошиши мумкин, бу пациентни алоҳида синчковлик билан кузатишни талаб этади. Гипогликемия ривожланиши хавфига олиб келувчи омилларга қуйидагилар киради:
- пациентни шифокор билан ҳамкорлик қилиш ҳоҳишини бўлмаслиги ёки имконияти бўлмаслиги (кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда кузатилади);
- тўйиб овқатланмаслик, овқатни мунтазам қабул қилмаслик ёки овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш;
- жисмоний юклама ва углеводларни қабул қилиш орасидаги дисбаланс;
- парҳезни ўзгариши;
- алкоголни истеъмол қилиш, айниқса овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш билан бирга;
- буйрак функциясини оғир бузилишлари;
- препаратнинг дозасини ошириб юбориш;
- углевод алмашинувини ёки гипогликемияга жавобан адренергик контррегуляцияни бузилишларига олиб келувчи айрим декомпенсацияланган эндокрин бузилишлар (масалан қалқонсимон бези ва гипофизнинг олд бўлаги функциясини бузилиши, буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилиги);
- айрим дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);
- препаратни қўллашга кўрсатмалар бўлмаганида уни қабул қилиш.
Гипогликемия симптомлари кекса пациентларда, вегетатив нейропатия ёки -адреноблокаторлар, клонидин, резерпин, гуанетидин билан бир вақтда даволанаётган пациентларда кучсиз ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Гипогликемияни деярли ҳар доим углеводларни (глюкоза ёки қанд, масалан қанд бўлаги, ширин мева шарбати ёки чой кўринишида) қабул қилиш билан бартараф этиш мумкин. Шунинг учун пациент ҳар доим ўзи билан камида 20 г глюкоза (4 бўлак қанд) олиб юриши керак. Гипогликемияни даволаганда қанд ўрнини босувчи воситалар самарасиз.
Лактоацидоз кам учрайдиган, лекин метформинни тўпланиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган жиддий (шошилинч даволанмаганда юқори ўлим кўрсаткичи) асорат ҳисобланади. Метформинни қабул қилганда лактоацидоз ҳолатлари асосан яққол буйрак етишмовчилиги билан кечувчи қандли диабети бўлган беморларда юзага келган.
Декомпенсацияланган қандли диабет, кетоз, узоқ вақт оч қолиш, алкоголизм, жигар етишмовчилиги ва яққол гипоксия билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат каьи бошқа хавф омилларини ҳам эътиборга олиш керак. Бу лактоацидоз пайдо бўлиши ҳолатларининг тез-тезлигини камайтиришга ёрдам беради.
Диспептик бузилишлар, қоринда оғриқ ва яққол астения билан кечувчи мушак тиришишлари каби носпецифик белгилар пайдо бўлганда лактоацидоз ривожланиши хавфини эътиборга олиш керак.
Лактоацидоз умумий холсизлик билан кечувчи яққол лоҳаслик, ацидотик ҳансираш, қусиш, мушак тиришишлари билан кечувчи қоринда оғриқ ва гипотермия ва кейинчалик кома билан характерланади. Диагностик лаборатор кўрсаткичлар бўлиб қон рН пасайиши (7,25 дан кам), қон плазмасида лактат концентрациясини 5 ммоль/л дан юқори, анион оралиқни ва лактат/пируват нисбатини ошиши ҳисобланади. Лактоацидозга гумон қилинганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Рентгеноконтраст воситаларни қўллаш билан рентгенологик текширувларни (шу жумладан урография, вена ичига ангиография) ўтказиш олдин камида 48 соат ва ўтказгандан кейин 48 соат давомида Глимадиен препаратини бекор қилиш керак.
Умумий наркоз, орқа мия ёки перидурал анестезия остида ўтказилган жарохлик аралашувидан олдин камида 48 соат ва ўтказгандан кейин 48 соат давомида Глимадиен препаратини бекор қилиш керак.
Жигар ва буйрак функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда ёки гемодиализда бўлган пациентларда глимепиридни қўллаш тажрибаси йўқ.
Метформин буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, даволашни бошлашдан олдин ва кейинчалик мунтазам равишда креатинин концентрациясини аниқлаш керак; буйрак функцияси сақланиб қолган пациентларда йилига 1 марта; КК пасайган пациентларда ва кекса пациентларда – йилига 2-4 марта.
Буйрак функциясини бузилишларида, масалан гипотензив препаратлар, диуретиклар, НЯҚП лар билан даволашни бошланғич даврида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Буйрак ва жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларни инсулинотерапияга ўтказиш кўрсатилган. Пациентни нафас йўллари инфекциялари ёки сийдик-таносил аъзоларининг инфекцион касалликлари симптомлари юзага келганда шифокорга мурожаат этиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак.
Метформинни қабул қилганда В12 гиповитаминози сўрилишни бузилиш билан боғлиқ ва қайтувчан характерга эга. Метформинни бекор қилганда В12 гиповитаминози тез бартараф этилади.
Глимепирид ҳам мансуб бўлган сульфонилмочевина ҳосилалари билан даволаш гемолитик анемия ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун глюкозо-6-фосфатдегидроненаза етишмовчилиги бўлган пациентларда глимепиридни буюрганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш ва сульфонилмочевина ҳосиласи бўлмаган гипогликемик воситани қўллаган афзал. Глимадиен препарати билан даволаш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Глимадиен препарати билан даволаш даврида жигар функциясини ва периферик қон манзарасини (айниқса лейкоцитлар ва тромбоцитлар) мунтазам назоратини олиб бориш керак.
Стресс ҳолатларида (масалан жароҳат, жаррохлик аралашувлари, иситма билан кечувчи инфекцион касалликларда) пациентни вақтинча инсулинотерапияга ўтказиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Глимадиен препарати билан даволаш даврида ҳомиладорликни релаштириш ёки ҳомиладорлик юз берганлиги ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Глимадиен препаратини қабул қилиш даврижа ҳомиладорлик режалаштирганда, шунингдек ҳомиладорлик юз берганда препарат бекор қилиниши ва инсулинотерапия буюрилиши керак.
Эмизиш даврида Глимадиен препаратини қўллаш мумкин эмас, чунки глимепирид ва метформин кўкрак сутига ўтади. Эмизиш даврида инсулинотерапияга ўтиш ёки эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг таркибида глимепирид борлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Гипогликемия симптомлари: очлик ҳисси, кўп терлаш, ҳолсизлик, юрак уришини ҳис қилиш, тери қопламаларини оқариши, оғиз шиллиқ қаватини оқариши, тремор, умумий безовталик, бош оғриғи, патологик уйқучанлик, уйқуни бузилиши, қўрқув ҳисси, ҳаракат координациясини бузилиши, ўтувчан неврологик бузилишлар. Гипогликемия авж олиб борганида бемор ўзини назорат қилишни йўқотиши ва ҳушдан кетиши мумкин.
Енгил ёки ўртача даражадаги гипогликемияда глюкоза ёки қанд эритмаси ичга қабул қилинади. Оғир гипогликемия ҳолатида (ҳушдан кетиш) вена ичига 40% дестроза (глюкоза) ёки глюкагон эритмасини вена ичига, мушак ичига, тери остига юборилади. Бемор ҳушига келгандан кейин, гипогликемияни такроран ривожланишидан сақланиш учун беморга углеводларга бой овқат бериш керак.
Дозани ошириб юборилиши ёки хавф омилларини бўлиши лактоацидоз ривожланишини чақириши мумкин, чунки препаратнинг таркибига метформин киради. Лактоацидоз шошилинч тиббиё ёрдамни талаб этувчи ҳолат ҳисобланади; лактоацидозни даволаш стационарда олиб борилиши керак. Даволашнинг самаралироқ усули бўлиб гемодиализ ҳисобланади.
Чиқарилиш шакли
Ажралиб чиқиши модификацияланган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар,
1 мг + 500 мг, 2 мг + 500 мг.
15 таблеткадан алюмин блистерда, 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.