ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЬВЕСКО
ALVESCO
Препаратнинг савдо номи: Альвеско
Таъсир этувчи модда (ХПН): циклесонид
Дори шакли: ингаляция учун 40 мкг/сепиш, 80 мкг/сепиш, 160 мкг/сепишга дозаланган аэрозол.
Таркиби:
Бир сепиш қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда:
40 мкг дозалаш: 0,04 мг циклесонид;
80 мкг дозалаш: 0,08 мг циклесонид;
160 мкг дозалаш: 0,16 мг циклесонид;
Ёрдамчи моддалар:
40 мкг дозалаш: 54,51 мг норфлуран (HFA-134a), 4,74 мг этанол;
80 мкг дозалаш: 54,46 мг норфлуран (HFA-134a), 4,74 мг этанол;
160 мкг дозалаш: 54,37 мг норфлуран (HFA-134a), 4,73 мг этанол.
Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма алюмин баллончада.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.
АТХ коди: R03BA08
Фармакологик таъсири
Циклесонид глюкокортикостероид рецепторларига нисбатан паст яқинликни намоён қилади. Ингаляциядан кейин у ўпкада ферментлар ёрдамида яққол яллиғланишга қарши фаолликка эга асосий метаболитига (дезциклесонид, С21-дезметилпропионилциклесонид) айланади ва шунинг учун фаол метаболити ҳисобланади.
Циклесонид нафас йўлларидаги яллиғланиш реакцияларини бостиради ва шундай қилиб бронхиал астма симптомларини сусайтиради, ўпка фаолиятини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Радиофаол изотоп билан нишонланган циклесонидни перорал ёки вена ичига юбориш, сўрилиш даражаси 24,5% ташкил қилишини кўрсатди. Препарат ичга қабул қилинганида тизим олди метаболизмининг аҳамиятли таъсири туфайли, циклесониднинг ҳам, фаол метаболитининг ҳам биокираолишлиги аҳамиятсиз (<0,5% циклесонид учун ва <1% метаболити учун). Соғлом пациентларнинг ўпкасида циклесонидни тўпланиши 50% дан юқори. Ушбу рақамга мувофиқ ингаляцион дозадан кейин фаол метаболити учун тизимли биокираолишлиги – 50% дан юқори. Циклесонид ичга қабул қилинганида фаол метаболитининг биокираолишлиги 1% дан камлиги туфайли, ингаляцион воситанинг қабул қилинган қисми тизимли таъсир кўрсатмайди. Соғлом пациентларга вена ичига юборилганидан кейин циклесонид унинг юқори липофиллиги сабабли тез тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми циклесонид учун ўртача 2,9 л/кг ва дезциклесонид учун 12,1 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан циклесониднинг боғланган фоизи – тахминан 99% ва фаол метаболитининг фоизи – 98-99%, бу айланиб юрган циклесонид/фаол метаболитининг плазма оқсиллари билан деярли тўлиқ боғланишини кўрсатади. Циклесонид ўпкада эстераза ферменти ёрдамида биологик фаол метаболитигача гидролизланади. Циклесониднинг фаол метаболити CYP3A4 изоферменти ёрдамида катализ йўли билан гидроксилланган фаол бўлмаган метаболитларигача метаболизмга учрайди. Циклесониднинг клиренси тахминан соатига 152 л ни ва дезциклесониднинг клиренси – соатига 228 л ни ташкил қилади, бу жигар томонидан модданинг юқори экстракциясидан далолат беради.
Циклесонид перорал ҳам, вена ичига юборилганида ҳам асосан аҳлат билан чиқарилади, бу уни асосан сафро билан чиқарилишидан далолат беради.
Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар, кекса ёшли пациентлар
Ушбу гуруҳ пациентларида дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Фаол метаболити буйраклар орқали чиқарилмаслиги туфайли, буйрак фаолияти сусайган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда узайган ярим чиқарилиш даври ва қонда дезциклесонидни (фаол метаболитини) тутилиб қолиш вақтини бироз ошиши аниқланган. Бунинг оқибатида препарат юқори дозаларда қабул қилинганида бу моддани тўпланиши инкор қилинмайди.
Болалар
Дезциклесониднинг фармакокинетик кўрсаткичлари болалар ва катталарда бир хил.
Қўлланилиши
Бронхиал астма.
Қўллаш усули ва дозалари
Альвеско фақат перорал ингаляция учун қўлланади.
Альвеско узоқ муддат давомида ҳар куни қўлланиши керак. Альвеско шахсий дозаланади. Бошланғич доза касалликнинг ҳолатини оғирлигига қараб танланиши керак. Кутилган клиник самарага эришилганидан кейин дозани касалликнинг белгиларини назорат қилиш учун зарур бўлган минималгача камайтириш керак.
Катталар, кекса ёшли пациентлар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар
Енгилдан ўртача оғирлик даражасидаги астма:
Тавсия қилинган ҳар кунги доза 160 мкг дан 640 мкг гачани ташкил қилади; 640 мкг дозани кунига икки қабулга бўлиш керак.
Астманинг оғир даражаси: Дозани максимал ҳар куни 2 х 640 мкг гача ошириш мумкин.
Касалликнинг белгиларини яхшиланиши Альвеско қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида юз беради. Даволанишдан максимал самарага – бошқа ингаляцион глюкокортикостероидлардаги каби, препарат 2-3 ой қўлланганидан кейин эришилади деб тахмин қилинади.
Пациентлар астма симптомлари ҳатто йўқ бўлганида ҳам даволашни тўхтатмасликлари керак.
6 ёшдан катта болалар
Тавсия қилинган ҳар кунлик доза 80-160 мкг бир марта ёки 80 мкг дан кунига икки марта.
Альвеско спейсер билан ва усиз қўлланиши мумкин.
Агар спейсерни ишлатишнинг зарурати бўлса, AeroChamberPlus спейсерини қўллаш тавсия қилинади.
Алоҳида ҳоллар бўйича кўрсатмалар
Кекса ёшли пациентлар ёки жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани тўғрилашнинг зарурати йўқ.
Перорал глюкокортикостероидларни доимо қабул қилувчи катталар ва ўсмирлар
Перорал глюкокортикостероидлар (масалан, преднизолон) билан даволашга муҳтож бўлган бронхиал астмани оғир кечиши бўлган пациентларда, Альвесконинг дозаси кунига икки марта 640 мкг ни ташкил қилади. Пациентларни перорал глюкокортикостероиддан Альвескога ўтказиш учун, пациентлар ремиссия босқичида бўлишлари керак.
Альвесконинг дозаси (кунига икки марта 640 мкг) 10 кун давомида перорал глюкокортикостероидлар билан мажмуада қўлланиши керак. Сўнгра перорал глюкокортикостероид учун доза, аста-секин ҳар хафта иложи борича ҳар кунги дозани ҳар сафар 2,5 мг дан ортиқ бўлмаган миқдорда пастроқ даражагача пасайтирилиши керак.
Ингаляторни қўллаш бўйича йўриқнома
Пациентлар ингалятор билан тўғри муомала қилиш бўйича кўрсатма олган бўлишлари керак. Агарда ингалятор янги ёки бир ҳафтадан ортиқ ишлатилмаган бўлса, клапанни биринчи учта босиш ҳавога бажарилиши керак. Баллонни силкитишнинг зарурати йўқ, чунки бу эритилган аэрозоль.
Ушбу йўриқномаларга диққат билан амал қилинг ва расмлардан қўлланма сифатида фойдаланинг.
- Пульверизатордан ҳимоя қалпоқчасини ечиб олинг ва мундштукни ички ва ташқи томондан текширинг. Унинг тоза ва қуруқлигига ишонч ҳосил қилинг.
- Ингаляторни тубини юқорига қилиб тўнкаринг (баллон туби билан тепага), кўрсаткич бармоғингизни баллон тубига, катта бармоғингизни мундштук остига жойлаштиринг.
- Имкон қадар нафасни максимал чиқаринг. Ингаляторга нафас чиқарманг.
- Мунштукни оғизга жойлаштиринг ва уни лаб билан беркитинг.
- Нафас олишни бошлаганингиздан кейин, Сизнинг секин ва чуқур нафас олишингиз вақтида дори воситасини ажралиб чиқиши учун кўрсаткич бармоқ билан ингалятор тепасига босинг. Дори воситаси лаблар ва мундштук орасидаги бўшлиқдан ўтмаслигини таъминланг.
- Нафасни тутиб туринг, оғиздан мундштукни олинг ва ингалятор тепасидан бармоғингизни олинг. Тахминан 10 секунд давомида ёки имкони борича узоқроқ нафасни тутиб туришни давом эттиринг. Аста-секин оғиз орқали нафасни чиқаринг. Мундштук орқали нафас чиқаришдан сақланинг. 3-6 қадамларни амалга ошириш вақтида шошилмаслик муҳим.
- Агарда Сизга қўшимча нафас олишни амалга ошириш зарур бўлса, ярим минут кутинг ва 3-6 қадамларни такрорланг.
- Ишлатгандан сўнг ҳар доим чангдан ҳимоя қилиш учун ҳимоя қалпоқчасини кийдиринг. Зич ёпинг ва жойида маҳкамлаб қўйинг.
- Гигиена мақсадида:
- илтимос, мундштукни ички ва ташқи томондан қуруқ салфетка билан мунтазам тозаланг;
- қуруқ тахланган салфеткани ишлатиб, дори воситаси чиқадиган кичик тешикли юзани артинг;
- сув ёки қандайдир бошқа суюқликни ишлатманг.
Ножўя таъсири
Тез-тезлиги
Аъзолар тизими |
Тез-тез эмас
(>1:1000, <1:100) |
Кам
(>1:10000, <1:1000) |
1 | 2 | 3 |
Юрак-томир тизими томонидан | Юрак уришини тезлашиши**
Артериал босимни ошиши |
|
Меъда-ичак йўллари томонидан | Кўнгил айниши, қусиш*
Ёқимсиз таъм |
Қоринда оғриқ*
Диспепсия* |
Умумий ва юбориш жойидаги бузилишлар | Юбориш жойида реакциялар: томоқда таъсирланиш ва қичишиш
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватининг қуруқлиги |
|
Иммун тизими томонидан | Ангионевротик шиш
Ўта юқори сезувчанлик |
|
Инфекцион ва паразитар касалликлар | Оғиз бўшлиғининг замбуруғли инфекциялар* | |
Нерв тизими томонидан | Бош оғриғи* | |
Нафас тизими томонидан | Дисфония
Ингаляциядан кейин йўтал* Парадоксал бронхоспазм* |
|
Тери қопламалари томонидан | Экзема ва тери тошмалари |
* плацебо билан солиштирганда бир хил ёки камроқ фоиз
** Юрак уриши клиник тадқиқотларда юрак ритмига ножўя таъсир қилувчи препаратлар (масалан, теофиллин ёки сальбутамол) билан бир вақтда қўллаш ҳолларида кузатилган.
Парадоксал бронхоспазм ингаляциядан бевосита кейин кузатилиши мумкин ва фаол модда, ёрдамчи моддалар ёки дозаланган ингаляторларни қўллаш ҳолларида пропеллентни буғланиши натижасида совутиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ингаляцион тиббий препаратларга специфик бўлмаган ўткир реакция ҳисобланади. Кўпчилик ҳолларда бу – Альвеско билан даволашни тўхтатишни талаб қилмайдиган ўртача нохуш реакция ва у ўз-ўзидан ўтиб кетиши мумкин.
Ингаляцион глюкокортикостероидлар тизимли, айниқса юқори дозаларда узоқ муддатга буюрилганида самаралар чақириши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган тизимли самаралари Кушинг синдроми ва буйрак усти безларининг фаолиятини сусайиши (буйрак усти безларини сусайиши), болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, суяк зичлигини камайиши, катаракта ва глаукома каби кушингсимон симптомларини ўз ичига олади. Хусусан шунинг учун ингаляцион глюкокортикостероиднинг дозасини иложи борича касаллик белгиларини қониқарли назорат қилиш мумкин бўлган энг паст даражагача камайтириш муҳим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, 6 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан:
- фаол ёки сурункали шаклдаги ўпка туберкулёзи бўлган пациентлар;
- нафас йўлларининг бактериал, вирусли ёки замбуруғли инфекциялари бўлган пациентлар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
In vitro шароитида олинган маълумотлар одамда CYP3A4 изоферменти циклесониднинг фаол метаболити – М1 (дезциклесониднинг) метаболизмига алоқадор асосий фермент эканлигини кўрсатди.
Циклесонид ва CYP3A4 изоферментининг кучли ингибитори сифатида кетоконазол орасидаги дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда фаол метаболити дезциклесонидга таъсири тахминан 3,5 марта ошган, айни вақтда циклесонидга таъсири аниқланмаган. Бундан келиб чиқиб, CYP3A4 изоферментини потенциал ингибиторлари ва циклесонидни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Циклесонид ва CYP3A4 изоферментининг субстрати эритомициннинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар, иккала моддалар орасида ҳеч қандай ўзаро таъсир мавжудлигини кўрсатмади.
Махсус кўрсатмалар
Альвеско астматик статус ёки жадал даволаш чораларини талаб қилувчи бошқа ўткир астма эпизодларни даволаш учун кўрсатилмаган.
Болаларда узоқ муддат қўлланганида ингаляцион глюкокортикостероидларнинг таъсири охиригача аниқланмаган. Шифокор узоқ муддат давомида глюкокортикостероидларни қабул қилувчи болаларнинг ўсишини ривожланишини доимо кузатиши керак. Агар ўсиш секинлашса, ингаляцион глюкокортикостероиднинг дозасини камайтириш мақсадида даволаш қайта кўриб чиқилиши керак. Агар иложи бўлса, унинг ёрдамида астмани кўринишларини доимий назоратини тутиб турувчи энг кам дозагача.
Перорал глюкокортикостероидларга муҳтож бўлган пациентларда Альвесконинг дозаси камайтирилиши мумкин.
Перорал глюкокортикостероидлар билан даволашдан Альвеско билан ингаляцион даволашга ўтказилган пациентларда, ўтказилганидан сўнг аҳамиятли давр давомида буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини пасайиши сақланиши мумкин. Перорал глюкокортикостероидларни қўллашда нохуш самараларни ривожланиши эҳтимоли, уларни бекор қилинганидан сўнг бир қанча муддат давомида сақланиши мумкин. Бундай ҳолларда буйрак усти безлари пўстлоғининг заҳира фаолиятини назорат қилиш тавсия қилинади. Критик вазиятларда (терапевтик ёки жарроҳлик) ва стресс реакциялари натижасида мувофиқ глюкокортикостероидлар билан даволашни бошлаш керак бўлган бошқа шахсий ҳолларда адренокортикал жавобни қолдиқ ёмонлашишини доимо эътиборга олиш керак.
Адренокортикал жавоб етишмовчилигида ёки жиддий зўрайишларда Альвесконинг дозасини ошириш керак; агарда зарурати бўлса перорал глюкокортикостероидларни қабул қилиш керак. Инфекция ҳолларида антибиотиклар ишлатилиши керак.
Ингаляциядан бевосита кейин хириллашни ва бронхларни торайишини бошқа симптомлари кучайиши билан бўладиган парадоксал бронхоспазм, тез таъсир қилувчи бронхларни кенгайтирувчи воситалар ёрдамида даволаниши керак, бу одатда тез енгиллашишга олиб келади. Пациент текширилиши керак ва кутилган самара бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина Альвеско билан даволаш давом эттирилиши керак. Астманинг оғирлик даражаси ва ўткир бронхиал реакцияларга умумий мойиллик орасида ўзаро таъсирни эътиборга олиш керак.
Перорал глюкокортикостероидларни қабул қилган пациентларни Альвескога ўтказиш
Перорал глюкокортикостероидлар билан даволанган пациентларни Альвескога ўтказиш ва уларни кейинги юритиш эътиборни талаб қилади, чунки давомли мунтазам глюкокортикостероидлар билан даволаш чақирган буйрак усти безларининг сусайган фаолиятини тикланиши маълум вақт олиши мумкин.
Тизимли глюкокортикостероидларни узоқ муддат давомида ёки юқори дозада қабул қилган пациентларда буйрак усти безлари фаолиятини бостирилиши кузатилиши мумкин. Бундай пациентларда буйрак усти безларининг фаолияти мунтазам текширилиши керак ва тизимли глюкокортикостероидларнинг дозаси аста-секин камайтирилиши керак.
Тахминан бир ҳафтадан сўнг ҳар кунги преднизолоннинг дозасини 1 мг га ёки унинг эквивалентига камайтириш билан тизимли глюкокортикостероидларни бекор қилишни бошлаш керак. Ҳар кунги 10 мг дан юқори преднизолоннинг тутиб турувчи дозаси, ҳафталик оралиқ билан дозани эҳтиёткорлик билан катта камайтиришлар мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Нафас фаолиятини сақланиши ёки ҳатто яхшиланишига қарамасдан, айрим пациентлар препаратни бекор қилиш вақтида ўзларини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Уларни адренокортикал етишмовчиликка текшириш керак.
Пациентларни тизимли глюкокортикостероидлардан ингаляцион даволашга ўтказишда, илгари тизимли препаратлар билан бостирилган аллергик реакциялар (масалан, аллергик ринит, экзема) намоён бўлиши мумкин. Бу аллергияларни антигистамин воситалар ва/ёки маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидларни ўз ичига олган маҳаллий қўллаш учун воситалар билан симптоматик даволаш керак.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунга қарамасдан, препарат ингаляцион қабул қилинганидан кейин циклесониднинг қон зардобидаги концентрацияси жуда паст, демак, эмбрионга таъсир ва репродуктив фаолиятга таъсири қилувчи потенциал токсиклиги аҳамиятсиз. Циклесонид ёки унинг метаболитини она сути орқали чиқарилиши ўрганилмаган.
Бошқа ингаляцион глюкокортикостероидлар каби циклесонид, агарда кутилган даволовчи самараси бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларини ривожланиши хавфидан юқори бўлганида, шифокор кўрсатмаси бўйича ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши мумкин. Глюкокортикостероидлар билан даволанган оналардан туғилган янги туғилган чақалоқлар буйрак усти безларининг гипофункциясини истисно қилиш учун шифокор назорати остида бўлишлари керак.
Автотранспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни автотранспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ўткир
Соғлом кўнгиллиларда циклесонидни бир марталик 2880 мкг дозада ингаляцион қўллаш яхши ўзлаштирилган. Ингаляцион циклесониднинг дозаси ошириб юборилганидан кейин ўткир токсик самараларининг эҳтимоли кам.
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг шиллиқ қаватини қуруқлиги, томоқда таъсирланиш ва ачишиш ҳисси, дисфонияни кучайиши мумкин.
Даволаш:
Ўткир дозани ошириб юборилишидан кейин специфик даволашнинг зарурати йўқ.
Сурункали
1280 мкг циклесонидни давомли юборишдан кейин буйрак усти безларини сусайишини клиник белгилари кузатилмаган. Аммо, агарда тавсия қилинган дозани ошириш жуда узоқ муддат давомида давом этса, буйрак усти безларини маълум даражада бостирилишини истисно қилиб бўлмайди.
Даволаш:
Буйрак усти безлари фаолиятини назорат қилиш тавсия қилинади. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида, терапевтик самарани тутиб турувчи дозада Альвеско® билан даволашни давом эттириш мумкин.
Чиқарилиш шакли
5 мл (60 сепиш) ёки 8 мл (120 сепиш) дан алюмин боллончада, дозаловчи клапан ва ҳимоя қопқопчали мундштук билан. Баллонча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Баллон ичидагиси босим остида бўлади. Баллонни очиш ва 50оС дан юқори қиздириш мумкин эмас.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.